Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
266-савол:
Отлар елар,
йўллари оппоқ,
Туёқлари, ёллари оппоқ,
Оқ либосда чавандозлари –
Аннанинг сонсиз лашкари.
Ҳумоюн Акбаров қаламига мансуб ушбу шеърнинг битта жойида 3 та ҳарф ташлаб кетилган. Ушбу 3 та ҳарфни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: МУҚ.
Изоҳ: Муқанна қўзғалони “оқ кийимлилар” қўзғалони номи билан машхур. Шеър номи “Муқанна хаёли” деб номланган.
Отлар елар,
йўллари оппоқ,
Туёқлари, ёллари оппоқ,
Оқ либосда чавандозлари –
МУҚаннанинг сонсиз лашкари.
👍7❤1
@zakovat
267-савол:
Машҳур испан рассоми Салвадор Дали Франко ҳокимият тепасига келгач АҚШга кетишга мажбур бўлган. Кейинчалик қадрдон юрти Каталонияга қайтиб келади. Умрининг охирларида бир касалликка чалиниб ижод қилишдан тўхтаган. Савол: ушбу касалликни битта сўз билан ифодаланг!
👍1

☝️ Жавоб: Паркинсон.
Изоҳ: Ранг ажрата олмасдан ҳам расм чизиш мумкин, аммо қалтираган бармоқлар билан расм чизиш амри маҳол. Паркинсон касаллигининг асосий белгиларидан бири бош ва кўрсаткич бармоқларини қалтираши ҳисобланади.
👍1
@zakovat
268-савол:
Қадимги ҳиндлар тиллани расо дейишган. Савол. Ҳиндларда Расояна деб аталган фанни биз қандай атаймиз.
@zakovat
268-савол:
Қадимги ҳиндлар тиллани расо дейишган. Савол. Ҳиндларда Расояна деб аталган фанни биз қандай атаймиз.

☝️ Жавоб: Алкимё.
Изоҳ: Алкимёгарлар ҳар қандай буюмдан тиллани яратишга уринишлари бизга сир эмас.
👍4🐳1
@zakovat
269-савол:
Спортдиалог.ру сайтидаги мақолалардан бирида нима учун АҚШликлар европача футболни севмасликлари ҳақида ярим ҳазил, ярим чин 5 та сабаб кўрсатилган. Биринчиси, америкаликлар бирорта ҳам футболга оид ашулани билмаслиги, иккинчиси, футбол америкада оналар спорти эканлиги, учинчиси, футболда ривожланиш учун имконият бўлганию, лекин уни қўлдан чиқарганлиги, тўртинчиси, америкада спортдаги безориликнинг йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Савол: мақолада келтирилган бешинчи сабабни топинг.
@zakovat
269-савол:
Спортдиалог.ру сайтидага мақолалардан бирида нима учун АҚШликлар европача футболни севмасликлари ҳақида ярим ҳазил, ярим чин 5 та сабаб кўрсатилган. Биринчиси, америкаликлар бирорта ҳам футболга оид ашулани билмаслиги, иккинчиси, футбол америкада оналар спорти эканлиги, учинчиси, футболда ривожланиш учун имконият бўлганию, лекин уни қўлдан чиқарганлиги, тўртинчиси, америкада спортдаги безориликнинг йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Савол: мақолада келтирилган бешинчи сабабни топинг.

☝️ Жавоб: Америкаликларнинг футбол ўйнашни билмасликлари.
👍1
@zakovat
270-савол:
Арман топишмоғига кўра, унинг бир оёғи ва ўттиз қаноти бор. Ёрдам бериб айтаманки, у ҳатто жангда ҳам қатнашган. Менга арман топишмоғининг жавобини эмас, унинг жангдаги рақибини айтинг.

☝️ Жавоб: Дон Кихот.
Изоҳ: Гап шамол тегирмонлари ҳақида эди.
👍1🥰1
@zakovat
271-савол:
Ўтган асрнинг 2-ярмида буюк давлатлар космос соҳасида рақобат олиб борганларини яхши биласиз. Ўша вақтлари Россияда космонавтика музейи ташкил қилиш ғояси пайдо бўлади ва ўйлаб ўтирмасдан бу музейни Калуга шаҳрида ташкил қилишади. Савол, нега айнан Калуга шаҳрида?

☝️ Жавоб: Калуга шаҳри космонавтика асосчиси Константин Эдуардович Циолковскийнинг она шаҳри эди.
@zakovat
272-савол:
Америкалик актёр Вилли Смит фикрига кўра, Голливудда рацизм, яъни ирқчилик йўқ. Сен қорамисан, оқмисан фарқи йўқ. Голливудда фақат битта ранг ҳақида фикр боради. Актёрнинг фикрича, Голливудда қора ва оқдан ҳам муҳим бўлган ранг қайси?

☝️ Жавоб: Яшил.
Изоҳ: Голливудда асосан гонорар катта рол ўйнайди. Голливудда гонорар АҚШ долларларида ўлчанади ва доллар ранги яшил.
👍1
@zakovat
273-савол:
1812 йилги уруш вақтида Москвада жамоат жойларида бу ишни қилган инсонлар катта миқдорда жаримага тортилган. Ҳозирги кунда бу ишни қилиш Америка қитъасининг шимолида ва Африканинг кўплаб давлатларида учрайди. Гап қандай иш ҳақида кетаётганлиги айтинг?
❤2🕊2👍1

☝️ Жавоб: Француз тилида гаплашиш
@zakovat
274-савол:
Англияликлар қисқартма ва абревиатураларни хуш кўришади. Улар бу одатларини исм ва фамилияларга ҳам татбиқ қилишади. Мисол учун машҳур сиёсатчи Уильям Гладстоунни улар G.O.M. ҳарфлари билан аташади. Бунинг маъноси Great old man, яъни, буюк қария деганидир. Инглизлар яна қайси машҳур инсонни G.B.S. ҳарфлари билан қисқартиришади?

☝️ Жавоб: Джордж Бернард Шоу
👍2
@zakovat
275-савол:
АҚШда аҳлоқсиз ва виждонсиз инсонларни «Унинг исми Мад» деб аташлари мумкин. Бу билан америкаликлар реал ҳаётда яшаб ўтган доктор Самуэль Мадни эслашади. Бу докторнинг айби шуки, ўз касбига масъулият билан ёндошиб, кунлардан бир кун нотаниш оёғи синган инсонга тиббий ёрдам кўрсатганида эди. Кейинчалик шифокор бу қилмишидан анча пушаймон бўлади. Савол, Доктор Самуэль Маднинг пушаймон ейишга мажбур қилган ўша беморнинг исмини айтинг.

☝️ Жавоб: Бут.
Изоҳ: Бут ўшанда Президент Авраам Линкольнни театр биносида ўлдириб ложадан сакраб оёғини синдирган эди.
@zakovat
276-савол:
Бу икки типдаги вагон турлари бир-биридан 8 йилллик фарқ билан пайдо бўлган. Биринчиси, 1838 йил АҚШда Филадельфия-Балтимор йўналишида пайдо бўлган бўлса, иккинчиси, 1846 йил Буюк Британияда Кембридж-Ньюмаркт йўналишида пайдо бўлади. Саломатликни эсдан чиқармаган ҳолда гап қандай вагон типлари ҳақида кетаётганлигини айтинг.
👍2