Zakovat intellektual klubi
31.5K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
297-савол:
Кунлардан бирида Бернард Шоу Честертонга шундай дейди: “Агар мен сиздака семиз бўлганимда, ўзимни осиб ўлдирган бўлар эдим”. Честертон бунга ажойиб ва истеҳзоли жавоб қайтаради: “Агар мен ўзимни осиб ўлдиришга қарор қилсам…” Жавобни мантиқий якунланг.

☝️ Жавоб: “…сиздан арқон сифатида фойдаланаман.”
Изоҳ: Шоу жуда озғин киши бўлган.
👍10
@zakovat
298-савол:
Колумбиялик Пабло Эскобар ўтган асрнинг 80-йилларида гиёҳвандлик оламида сўзсиз биринчи рақамли жиноятчи бўлган. У полициячи, судья ва сиёсатчиларни пора бериш йўли билан ўз томонига оғдирган. Агар бу иш бермаса, куч ишлатишга тушган. Умуман олганда Эскобар тўдаси “Plata o Plomo” принципига кўра иш тутишган. Бу принцип номи ўзбек тилига “ИКС ёки ИГРEК” деб таржима қилинади.
Диққат савол! Мантиқий ўйлаган ҳолда, ИКС ва ИГРEК ортида яширинган иккита метал номини топинг!

☝️ Жавоб: ИКС – кумуш; ИГРEК – қўрғошин.
Изоҳ: Пул олмасанг ўқдан татиб кўрасан дегани!
👍2
@zakovat
299-савол:
Ерга яқинлашаётган астероидларни йўқ қиладиган технологиялар ҳали ишлаб чиқилмаган. Астероидларни ўрганувчи халқаро лойиҳа раҳбари Алан Харрис ерга яқин келган астероидни масофадан туриб йўқ қилиш имконини топганини маълум қилади. Бу ҳақидаги мақолада Харрис қўлида ИКС билан тасвирланган. ИКСни топинг.
👍1

☝️ Жавоб: Бильярд таёғи (кий)
👍3
@zakovat
301-савол:
"Узуклар ҳукмдори" фильмида Леголас исмли қаҳрамон Хельм дарасидаги жангда қалъа ҳимоячилари ҳақида қуйидагича фикр билдиради: "Уларга қара. Қўрқиб кетишибди. Уларнинг кўзларида қўрқувни кўряпман. Ва уларни тўғри тушунаман". Шундан сўнг у душман кучларининг ўзаро нисбатини келтириб ўтади.
Мазкур саҳнада фильм сценарийси муаллифлари 1962 йилда экранларга чиққан бошқа бир фильмга шама қилишган бўлса керак. Диққат савол, ўша шама қилинган фильм номидаги рақамни топинг.

☝️ Жавоб: 300.
Изоҳ: Гап "300 спарталик" фильми ҳақида эди.
👍1
@zakovat
302-савол:
1809 йили Венада отишмалар бошланган пайти, У иккита ёстиқни чангаллаганча, ертўлага тушиб, озгина сақланиб қолганини ҳам йўқотмаслик учун ҳаракат қилади. У ким?

☝️ Жавоб: Бетховен.
Изоҳ: Буюк бастакор озгина сақланиб қолган эшитиш қобилиятини бутунлай йўқотиб қўймаслик учун шовқин-сурон бўлган отишма пайтида ертўлага тушиб кетган.
👍2
@zakovat
303-савол:
20-асрнинг 80-йилларида бир банкир ўз меросхўрига катта миқдорда мерос қолдиради. Фақат васиятнома шартига кўра, меросхўр банкирнинг тобутига 30 минг доллар қўшиб кўмиши лозим эди. Меросхўр дафн маросимида юридик томондан банкирнинг шартини тўлиқ бажарган, аммо бунинг натижасида меросхўрга ҳеч қандай моддий зарар етмаган. Савол, меросхўр нима қилган?
👍3🥰1

☝️ Жавоб: Айтилган суммага чек ёзиб беради.
Изоҳ: Чек ҳам пулга тенглаштирилган, аммо банкир номига ёзилган ва тобутга солиб, кўмилган чекдан ҳеч ким фойдалана олмайди, натижада меросхўрга ҳеч қандай зиён етмайди.
👍10
@zakovat
304-савол:
Одатда болалар бу ишни ўтирган ёки ётган ҳолда қилишади. Бироқ ўтган асрнинг 70-йиллар ўрталарида бир қизалоқ бу ишни тик турган ҳолда, бироз ёнга бурилиб қилади. Буни кўрган инженер отаси қизи учун ноодатий предмет ясаб, Янги йил байрамига совға қилади. Ушбу предмет ҳозир қандай аталади?

☝️ Жавоб: Сноуборд
Изоҳ: Инженер Шерман Поппен қизининг тепаликдан чана устида ёнга бурилган ҳолда, тик туриб сирпаниб тушаётганини кўргач, унга янги спорт қурилмасини ясаб беради.
👍4
@zakovat
305-савол:
XVIII асрда жоҳиллар томонидан черковларга амалга оширилган бир нечта ўғриликлар ҳақида архивлардан ҳужжатлар топилган. Ҳужжатларда ёзилганига кўра черковга кирган ўғрилар биринчи бўлиб айнан унинг ёнига боришган. Уларнинг энг каттаси эса айни кунда Кёлнда сақланади. Диққат савол: ўғрилар Унинг ёнига келгач нима қилишган?
❤1

☝️ Жавоб: Арқон кесишган
ИЗОҲ: У – черков қўнғироғи эди. Ўғриларнинг биринчи қиладиган иши қўнғироқ арқонини кесиб, ўзига хос сигнализацияни ўчириш бўлган.
👍1
@zakovat
306-савол:
Гуммиарабик қаттиқ массасини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 80 фоиз улуш Судан давлати ҳиссасига тўғри келади. АҚШнинг Суданга нисбатан эълон қилган санкциясига жавобан Судан элчиси бутун дунёни гуммиарабикдан маҳрум қилиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилади. Ушбу гапларни айтаётганда элчининг қўлида ИКС бор эди. Бу билан элчи АҚШга ўзига хос шама қилган эди. ИКСнинг номини Френк ўйлаб топган. ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Coca-cola
Изоҳ: Гуммиарабик – акациянинг турли хилларидан олинадиган ва кока-кола тайёрлашда ишлатиладиган қаттиқ масса. Coca-cola 1886 йили фармацевт Пембертон томонидан ўйлаб топилган бўлиб, унга Френк Робинсон ҳозирги номни берган.
👍6
@zakovat
307-савол:
Бир ҳазил журналда компьютер файлларининг суҳбати келтирилган. Файллар АЛЬФА ҳақида суҳбатлашишаётган эди ва уларнинг қуйидаги белгилари борлиги айтилади:
- АЛЬФА икки хил типда бўлади.
- Компьютер файлларидан фарқли ўлароқ, бир хил номли иккита АЛЬФА битта жойда бўла олади ва бунда уларнинг тизими қотиб қолмайди.
- Агар омади келса, бир мартадаёқ икки, уч ёки ундан кўп нусха олиш мумкин. Балким бу, уларнинг “бэкап”идир?
- АЛЬФАнинг юқори қисми турли хил смайликлардан ташкил топган.
Биз АЛЬФА сўзини қайси сўз билан алмаштирдик?

☝️ Жавоб: Инсон
👍5
@zakovat
308-савол:
Рус муаллифи романининг бир қаҳрамони баланд бино остидан деворга ўрмалаб чиқар экан деворнинг ҳар бир ғадир-будурини қўли билан яхшилаб текшириб кўрар эди. Диққат савол: муаллиф ушбу ҳолатда қайси французнинг фамилиясини эслаб ўтади?