Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
303-савол:
20-асрнинг 80-йилларида бир банкир ўз меросхўрига катта миқдорда мерос қолдиради. Фақат васиятнома шартига кўра, меросхўр банкирнинг тобутига 30 минг доллар қўшиб кўмиши лозим эди. Меросхўр дафн маросимида юридик томондан банкирнинг шартини тўлиқ бажарган, аммо бунинг натижасида меросхўрга ҳеч қандай моддий зарар етмаган. Савол, меросхўр нима қилган?

☝️ Жавоб: Айтилган суммага чек ёзиб беради.
Изоҳ: Чек ҳам пулга тенглаштирилган, аммо банкир номига ёзилган ва тобутга солиб, кўмилган чекдан ҳеч ким фойдалана олмайди, натижада меросхўрга ҳеч қандай зиён етмайди.
👍10
@zakovat
304-савол:
Одатда болалар бу ишни ўтирган ёки ётган ҳолда қилишади. Бироқ ўтган асрнинг 70-йиллар ўрталарида бир қизалоқ бу ишни тик турган ҳолда, бироз ёнга бурилиб қилади. Буни кўрган инженер отаси қизи учун ноодатий предмет ясаб, Янги йил байрамига совға қилади. Ушбу предмет ҳозир қандай аталади?

☝️ Жавоб: Сноуборд
Изоҳ: Инженер Шерман Поппен қизининг тепаликдан чана устида ёнга бурилган ҳолда, тик туриб сирпаниб тушаётганини кўргач, унга янги спорт қурилмасини ясаб беради.
👍4
@zakovat
305-савол:
XVIII асрда жоҳиллар томонидан черковларга амалга оширилган бир нечта ўғриликлар ҳақида архивлардан ҳужжатлар топилган. Ҳужжатларда ёзилганига кўра черковга кирган ўғрилар биринчи бўлиб айнан унинг ёнига боришган. Уларнинг энг каттаси эса айни кунда Кёлнда сақланади. Диққат савол: ўғрилар Унинг ёнига келгач нима қилишган?
❤1

☝️ Жавоб: Арқон кесишган
ИЗОҲ: У – черков қўнғироғи эди. Ўғриларнинг биринчи қиладиган иши қўнғироқ арқонини кесиб, ўзига хос сигнализацияни ўчириш бўлган.
👍1
@zakovat
306-савол:
Гуммиарабик қаттиқ массасини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 80 фоиз улуш Судан давлати ҳиссасига тўғри келади. АҚШнинг Суданга нисбатан эълон қилган санкциясига жавобан Судан элчиси бутун дунёни гуммиарабикдан маҳрум қилиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилади. Ушбу гапларни айтаётганда элчининг қўлида ИКС бор эди. Бу билан элчи АҚШга ўзига хос шама қилган эди. ИКСнинг номини Френк ўйлаб топган. ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Coca-cola
Изоҳ: Гуммиарабик – акациянинг турли хилларидан олинадиган ва кока-кола тайёрлашда ишлатиладиган қаттиқ масса. Coca-cola 1886 йили фармацевт Пембертон томонидан ўйлаб топилган бўлиб, унга Френк Робинсон ҳозирги номни берган.
👍6
@zakovat
307-савол:
Бир ҳазил журналда компьютер файлларининг суҳбати келтирилган. Файллар АЛЬФА ҳақида суҳбатлашишаётган эди ва уларнинг қуйидаги белгилари борлиги айтилади:
- АЛЬФА икки хил типда бўлади.
- Компьютер файлларидан фарқли ўлароқ, бир хил номли иккита АЛЬФА битта жойда бўла олади ва бунда уларнинг тизими қотиб қолмайди.
- Агар омади келса, бир мартадаёқ икки, уч ёки ундан кўп нусха олиш мумкин. Балким бу, уларнинг “бэкап”идир?
- АЛЬФАнинг юқори қисми турли хил смайликлардан ташкил топган.
Биз АЛЬФА сўзини қайси сўз билан алмаштирдик?

☝️ Жавоб: Инсон
👍5
@zakovat
308-савол:
Рус муаллифи романининг бир қаҳрамони баланд бино остидан деворга ўрмалаб чиқар экан деворнинг ҳар бир ғадир-будурини қўли билан яхшилаб текшириб кўрар эди. Диққат савол: муаллиф ушбу ҳолатда қайси французнинг фамилиясини эслаб ўтади?

☝️ Жавоб: Брайл
Изоҳ: у қўли билан пайпаслаб кўришга мажбур эди, худди кўзи ожизларнинг китоб ўқиши каби.
👍1
@zakovat
309-савол:
Василий Яннинг "Чингизхон" асарида Ўрта Осиё шаҳарлари ҳақида кўп ва хўб гапирилган. Воқеалар ривожи энди бошланаётган пайтда Хоразм ҳақида айтилган фикр тўғри эди, лекин бу фикр асосий воқеалар бошлангач ўз кучини йўқотади. Айнан шу фикр 1966 йилда экран юзини кўрган фильмда бошқа шаҳарга нисбатан айтилиб машҳур бўлиб кетган. Шу шаҳарни айтинг.

☝️ Жавоб: Бағдод.
ИЗОҲ: "Чингизхон” асарининг ўзи иккита китоб ва эпилогдан иборат бўлиб, биринчи китоб "Буюк Хоразмда ҳамма ёқ тинч" («В Великом Хорезме всё спокойно ») деб номланади. 1966 йилда ишланган «Оловуддиннинг сеҳрли чироғи» фильмида қўлланилган “Боғдодда ҳамма ёқ тинч” (В Багдаде всё спокойно) ибораси эса халқ орасида машҳур.
👍2❤1
@zakovat
310-савол:
1853-1856- йиллардаги Қрим уруши даврида инглиз армияси ўз табиатига мос бўлмаган қаттиқ совуққа рўбарў бўлишади. Бу муаммони ҳал қилиш учун аскарларга махсус – фақат оғиз ва кўзлари очиқ бўлган шапкалар тайёрланади. Диққат савол: ушбу воқеалар қайси шаҳарда бўлиб ўтган?
👍2

☝️ Жавоб: Балаклава
ИЗОҲ: айнан шу жангдан кейин бундай шапкалар бошқа мақсадлардаям қўлланилган ва балаклава (“balaclava” - ингл.) деб ном олган. 1957 йилгача шаҳар мақомида бўлган Балаклава аҳоли пункти эса Қрим яриморолининг жануби–ғарбида жойлашган.
👍2
@zakovat
311-савол:
Спенсер фикрича, у ҳиссиётга тўлган нутқ оҳанги.
Дарвин фикрича, қушларнинг сайраши ва ҳайвонларнинг ўз жуфтларини чақириши.
Бюхер фикрича, ибтидоий одамларнинг меҳнат усуллари.
Штумпф фикрича, ибтидоий одамларнинг чақириқ товушлари.
Комбаре фикрича эса, жоду-сеҳрлаш маросимлари унинг илк манбалари ҳисобланади.
У нима?

☝️ Жавоб: Мусиқа
👍2
@zakovat
312-савол:
Афинада ўтган Олимпиа ўйинларинининг финал баҳсларида Нурия Домингес Асенсио исмли спортчи финиш чизиғини кесиб ўтган пайтда, унинг барча рақиблари унинг ортида эди. Аммо шунга қарамай у олтин медаль билан тақдирланмаган. Диққат савол, Нурия Домингес қайси спорт турида иштирок этган?

☝️ Жавоб: Академик эшкак эшиш. Бу спорт турида спортчилар чалқанчасига ўтирган ҳолда эшкак эшишади ва спортчининг орт тарафидаги рақиби ундан олдинда бўлади.
👍3