Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
349-савол:
Қадимги юнон файласуфи Плутарх олдига бир гуруҳ инсонлар келиб, бир дўстининг қилган ишини нотўғри дея баҳолаб, уни айблай кетишади. Шунда Плутарх бошмоқ кийган оёғини кўрсатиб, "Хўш, Сизнингча мана шу бошмоқ ёмон ёки хунукми? Албатта, йўқ. Лекин биронтангиз бу бошмоқ оёғимнинг қаерини қисиб турганини билмайсизку". Диққат савол, одамлар дўстини қайси иши учун айблашганди?

☝️ Жавоб: Хотини билан ажрашгани учун. Одамлар нимага шундай чиройли хотин билан ажрашди, дея айблаган.
🔥1
@zakovat
350-савол:
“Бобурнома” асарида З.М.Бобур Навоий ҳақида алоҳида фикр билдириб ўтган. “Алишербек назири йўқ киши эди...” деган фикрлар Сизга ёд бўлиб кетган бўлса, ажаб эмас. Бироқ “Бобурнома”да берилган юксак баҳолар билан бир қаторда, Навоий ижодининг айрим жиҳатлари: “Мезонул-авзон”, “Муншаот” асарлари ва форсий девонига нисбатан салбий баҳолар мавжуд. Бундай салбий фикрларнинг туғилиши ҳақида Бобуршунос олим Саидбек Ҳасанов ўз илмий ишида иккита тахминни илгари суради. Биринчидан, Бобурнинг ушбу салбий фикрлари ҳали Навоий ижоди билан тўлиқ танишиб чиқишга улгурмаган пайтда ёзилган бўлиши мумкин дейилади. Иккинчи сабаби учун эса Ҳаммурапи даврида қўл чопилиши билан жазоланган. Фузулий ҳам бундан ташвишланган ва бу ҳақида гапира туриб, шундай деган: “Асарларим 3 тоифа инсоннинг қўлига тушиб қолмасин: ёмон муштарий, сохта танқидчи ва улар”. Диққат савол, С.Ҳасанов фикрича, Бобурнинг Навоийни танқид қилишига иккинчи сабаб нима бўлган?

☝️ Жавоб: Саидбек Ҳасанов фикрича, Бобурнинг Навоий ҳақидаги салбий фикрларига сабаб, у мутоала қилган “Мезонул-авзон”, “Муншаот” асарлари ва форсий девони қўлёзмалари хаттотлар томонидан хатолар билан кўчирилгани бўлган.
👍1
@zakovat
351-савол:
2014 йилда чоп этилган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”да Бобур асарларининг лексикаси ва фразеологияси ҳақида ҳам сўз юритилган. Мазкур мақолада қизиқ бир фактга кўзим тушди. Бобур бир тушунчани ифода этиш учун бир қанча сўзлардан фойдаланган. Улар орасида сизу биз бугунги кунда ҳам фойдаланадиган сўзлардан ташқари, пос, паҳр, гири, гари, пул каби сўзлардан ҳам фойдаланган. Шунингдек, бу мақсадда сутнинг пишиши ҳам эслаб ўтилган. Бундан ташқари Бобур ажойиб эксперимент, тажриба ўтказгани ҳам маълум бўлади. Мазкур тажриба натижасига кўра, бир қанча хулосаларга келинган. Масалан, кўп марта “Қулҳуваллоҳ”ни бисмиллоҳи билан (яъни гап “Ихлос” сураси ҳақида кетмоқда) ўқиш, кўп марта “Фотиҳа”ни бисмиллоҳ билан ўқиш ҳамда жуда кўп марта кўзни юмиб очиш эслаб ўтилган. Диққат савол: Бобур қандай тажриба ўтказиб кўрган эди?

☝️ Жавоб: “Бобурнома”да вақт бирликлари бўйича бир нечта сўзлардан фойдаланилган. Жумладан, аср, йил, ой, фасл, ҳафта, соат, дақиқа, пос, паҳр, гири, гари, пул каби. Бундан ташқари, вақт бирлигини ифодалашда “бир сут пишими” деган ибора ҳам келтирилган. Шунингдек, Бобур тажриба ўтказган ҳолда, бир кеча-кундуз қандай вақтдан ташкил топганини ўлчаб кўрган. Хусусан, “Бобурнома”да қуйидагича битиклар бор: “...бир кеча-кундуз 28 минг 800 марта “Қулҳуваллоҳ”ни бисмиллоҳи била ўқуғунча бўлғай...; бир кеча-кундуз 8640 навбат “Фотиҳа”ни бисмиллоҳ билан ўқуғунча бўлғай....; бир кеча-кундуз 216 минг марта кўзни юмиб очғунча бўлғай”.
👍5🥰1
@zakovat
352-савол:
Кракатау вулқони отилганида одатда катта портлашлар ва вулқон кулининг ҳавога чиқиши кузатилади. Вулқончилар илгари сурадиган назарияга кўра, бу вулқоннинг энг катта отилишларидан бири 535 йили юз берган ва бу нарса деярли бутун ер юзида иқлим ўзгаришига сабаб бўлган. Бу назариянинг исботини эса дунёнинг турли бурчакларидан бошқа соҳа вакиллари топишган. Сиз менга бу соҳани эмас, ушбу назария исботи айнан нималарда ўз аксини топганлигини айтинг.

☝️ Жавоб: Дарахтларнинг йил ҳалқаларида
Изоҳ: Вулқон отилиши натижасида иқлим кескин совиб кетган ва дарахтларнинг йил халқаларида бу ўз аксини топган.
👍2
@zakovat
353-савол:
Эркин Воҳидов. 1966. “Палаткада ёзилган достон”. Трамвайдаги суҳбат.
- Футболчилар ойлик оладими?
- Катта пул олса керак. Ана, Красницкий ИКС олганмиш-ку.
- ИКС эмас, ИГРЕК олган, овсар.
ИКС яқинда бошқа шаҳарга кўчиб ўтди. Диққат савол, ИКС ва ИГРЕКни топинг.

☝️ Жавоб: Трамвай ва травма. Трамвайлар яқинда Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳрига кўчиб ўтди.
@zakovat
354-савол:
Баҳор келиб, об-ҳаво исигач, асаларичилар асалариларнинг учишини кузата туриб, баъзи ташхисларни қўя олади. Масалан, улар уядан учиб чиққанидан кейин қорин қисмлари шишган бўлса, судралиб юрса, у ҳолда бу асалари оиласи қишда сифатсиз озиқ билан озиқланганлигидан далолат беради. Арилар уядан суст учиб чиқиб, секин учса, у ҳолда бу асалари оиласига озиғи етишмаганлигини билдиради. Диққат савол, уялардан чиққан арилар тартибсиз ҳаракатланиб, ўзини ҳар томонга уриб уча бошласа, бу нимадан далолат беради?
👍3

☝️ Жавоб: Уялардан чиққан арилар тартибсиз ҳаракатланиб, ўзини ҳар томонга уриб, худди бирон нарсасини қидираётгандек туюлса, у ҳолда асаларилар оиласида она ари ўлган бўлади.
@zakovat
355-савол:
Бу сўзнинг келиб чиқиши рус тилига бориб тақалиб, тўртдан бир деган маънони англатади ҳамда ўлчов бирлиги сифатида ишлатилади. Бир меҳмон тоғли ҳудуддан келтирилган неъматдан кўра, биз сўраётган миқдордаги маҳсулотнинг бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтган. 1 дақиқадан сўнг, сиз ўша маҳсулотни эмас, майли, биз сўраётган ўлчов бирлигини ёзиб берсангиз кифоя.

☝️ Жавоб: Чирпит
Изоҳ: “Учрашув” теленовелласидан лавҳа: “Адангдан ўргилдим, Паркантни узумидан кўра, бир чирпит мусаллас юбормайдими”.
👍4
@zakovat
356-савол:
Бундай ўзига хос асарларнинг персонажлари баъзида ғалати ҳаракатларни амалга оширишади. Масалан, игнали ҳайвон пардоз анжомида ўзига оро беради, бир транспорт воситаси дарахт остида баланд овоз чиқаради ва ҳаказо. Диққат савол: шу турдаги асарлардан бирида машҳур ихтиро билан моҳирона муомала қилган инсоннинг исмини ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Ғани.
Изоҳ: Бу тез айтишлар эди. Типратикан тиканларини тароқда таради ёки толнинг тагидаги тракторнинг тириллаган товуши тўрт томонга тарқалиб турибди ва ҳ.к. Охиргиси эса Ғани ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди.
👍1
@zakovat
358-савол:
Венгриялик кимёгар, Нобель мукофоти бўлғуси соҳиби Дьёрдь де Хевеши 1911 йили Манчестерда изотоп индикаторларни қўллаш устида ишларни олиб борар эди. Молиявий аҳволи унчалик яхши бўлмаган Хевеши жамоат ётоқхонасида яшар ва умумий ошхонада овқатланар эди. Кунларнинг бирида олим ўзининг бир тахминини текшириш учун ўз овқатига кичик миқдорда радиоактив моддаларни қўшиб қўяди. Бир неча кундан сўнг, Хевеши электроскоп ёрдамида ўз фикрининг тасдиғини топади. Айтингчи, олимнинг қайси фикри ўз тасдиғини топган эди?

☝️ Жавоб: Ошхона ходимлари овқат пиширишда эски овқат қолдиқларидан фойдаланишган.
👍1
@zakovat
359-савол:
Сьерра-Леоне давлатининг собиқ диктатори Страссер ҳукумат тепасига келганидан сўнг бу кунни умумхалқ байрами деб эълон қилади. Агар бу кун қайси кун эканлигини топган бўлсангиз диктаторнинг исми нима бўлганлигини топинг.

☝️ Жавоб: Валентин. У 14 феврални байрам деб эълон қилади.
🔥3👍2
@zakovat
360-савол:
Биохимия соҳасида фаолият юритувчи профессор Жозеф Нагиварининг таъкидлашича, ИКС фош бўлди. ИКС дарахтларни зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилувчи моддалар билан ишлов беришдан иборат экан. ИКСни учта бир хил ҳарф билан бошланувчи сўзлар билан айтинг.