Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
27-савол жавоби:
Унинг муваффақиятга эришиш йўлини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
A, A, D, A, C, A, D, D, A.
Гап қайси фильм қаҳрамони ҳақида кетмоқда?

☝️Жавоб: “Ҳаробадан чиққан миллионер” (“Миллионер из трущоб”)

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍18🔥2❤1
Ассалому алайкум.

Айрим техник сабаблар туфайли канал қисқа муддатга танаффус қилиб турибди. Албатта бу техник танаффуснинг асосий сабаби - канални янада жонлантириш, янгидан янги саволлар билан бойитиш. Бизни тушунганингиз ва биз билан бирга қолганингиз учун раҳмат!

"Мени кутгил ва мен қайтарман..." (с) 😊
👍15👏1
Хайрли кеч, ҳурматли мантиқий саволлар ихлосмандлари!

Ваъдага биноан "Заковат" канали 1 мартдан яна ўз фаолиятини давом эттиради ҳамда қизиқарли мантиқий саволлар бериб боради. Бизни кузатиб бораётганингиз учун ташаккур.

Айтганча, агар 1 мартгача кутишни истамасангиз, унда бугун, 10 дақиқадан сўнг "Ўзбекистон" телеканали орқали "Заковат" интеллектуал кўрсатуви эфирга кетади. Унда 2013 йилги чемпионлар - Зуҳриддин Ёмиддинов жамоаси иштирок этади. Жуда қизиқарли ўйин бўлган, кўришни тавсия этамиз.
👍10
Ассалому алайкум, ақлу заковат ихлосмандлари.
Бугун, 1 март: Баҳор келди!

Аввал ваъда қилганимиздек, янгиланиш фаслида "Заковат" канали ҳам янгидан иш бошлайди.

Сизларга энг қизиқ мантиқий саволларни тақдим этишга тайёрмиз. Шунингдек, бир қанча кичик лойиҳаларни ҳам режалаштиряпмиз.

Барчангизга янги кун, янги ой, янги фасл муборак! Бизни кузатиб бораётганлигингиз учун раҳмат.
👍6👏1
28-савол: Келинг, янги мавсумни латифасифат саволдан бошлаймиз.

“Келди баҳор. Шитирламоқда томчилар. Куйламоқда қушлар.
Ҳовли хизматкори шу хаёллар билан кўчага чиқди. Аммо афсуски эриб турган сумалаклар томдан хизматкорнинг бошига тушди ва у вафот этди. Воқеа жойига келган шифокор ҳолатни тўлиқ ўрганиб, маълумотноманинг “ўлим сабаби” деган жойига ним табассум ила бир ёзув қўшди”.

Диққат савол, шифокор ўлим сабаби сифатида қайси 2та сўзни ёзган эди?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍9❤2🔥1
28-савол жавоби: Келинг, янги мавсумни латифасифат саволдан бошлаймиз.
“Келди баҳор. Шитирламоқда томчилар. Куйламоқда қушлар.
Ҳовли хизматкори шу хаёллар билан кўчага чиқди. Аммо афсуски эриб турган сумалаклар томдан хизматкорнинг бошига тушди ва у вафот этди. Воқеа жойига келган шифокор ҳолатни тўлиқ ўрганиб, маълумотноманинг “ўлим сабаби” деган жойига ним табассум ила бир ёзув қўшди”.

Диққат савол, шифокор ўлим сабаби сифатида қайси 2та сўзни ёзган эди?

☝️Жавоб: “Баҳор келди”
Изоҳ: шифокор ҳолатни ўрганиб, бу бахтсиз ҳодиса эканлиги, эриб турган сумалак унинг бошига тушганини қайд қилган. Сумалакларнинг эришига эса, баҳор келгани сабаб бўлган. Аммо бу йил бизда деярли қиш бўлмади, шу сабабли баҳор келдими, ёз келдими билиб бўлмаяпти 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍21❤2🔥2🤩2
29-савол: Бугун, яъни 1 мартдан, юртимизда йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири кучга кирди. Шу сабабли, автомашиналар ҳақида савол.

Словенияда чоп этилган автомашиналар тарихи ҳақидаги энциклопедияда дастлабки автомашиналарнинг пайдо бўлишидан токи замонавий уловларга қадар қизиқарли маълумотлар берилган. Хусусан, энциклопедиянинг бир мақоласида илк пайдо бўлган ибтидоий, содда машиналарнинг 19-аср охирларига бориб инқилобий тарзда, кескин ривожланиб кетишига турли сабаблар санаб ўтилган. Шундай сабаблардан энг асосийси сифатида айтиб ўтилган сабабда Граф Де Дион номи ҳам зикр этилган. Диққат савол, айтингчи, энциклопедияда автомашиналарнинг кескин ривожланишига асосий сабаб сифатида қандай омил таъкидланган?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍15❤2🔥1
29-савол жавоби: Словенияда чоп этилган автомашиналар тарихи ҳақидаги энциклопедияда дастлабки автомашиналарнинг пайдо бўлишидан токи замонавий уловларга қадар қизиқарли маълумотлар берилган. Хусусан, энциклопедиянинг бир мақоласида илк пайдо бўлган ибтидоий, содда машиналарнинг 19-аср охирларига бориб инқилобий тарзда, кескин ривожланиб кетишига турли сабаблар санаб ўтилган. Шундай сабаблардан энг асосийси сифатида айтиб ўтилган сабабда Граф Де Дион номи ҳам зикр этилган. Диққат савол, айтингчи, энциклопедияда автомашиналарнинг кескин ривожланишига асосий сабаб сифатида қандай омил таъкидланган?

☝️ Жавоб: Автопойгалар
Изоҳ: 19-аср охирлари 20-аср бошларида кўплаб нуфузли ва катта миқдордаги совринли автопойгалар авж олиб кетади. Ушбу пойгаларда ғалаба қозониш ҳайдовчидан кўра кўпроқ, машина конструкторларига обрў олиб келар эди. Айнан мана шу омил автомобилсозликда кескин, инқилобий бурилиш ясашига олиб келган. Граф Де Дион ўша пайтлардаги йирик автопойгага асос солган эди.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍9❤2🔥1
30-савол: Баҳор мавзусини давом эттирамиз. Сизга “Баҳор кечаси” номли шеърнинг туғулиш тарихи ҳақида савол бермоқчимиз.

“Ўшанда, — деб ёзади саволимиз қаҳрамони, — мен уйимизга юриб эмас, учиб келдим. Келибоқ йўл бўйи туғилган туйғуларимни қоғозга туширдим. Мен бу шеърни шундай енгил, тўлиб-тошиб ёздимки, юрагимга аллақандай афсонавий бир қудрат кириб олиб, фикрларим, қўлларимга куч бахш этаётгандай эди.”
Биз Сизлардан мазкур эсдаликларни ким ёзганлигини сўрамаймиз. Айтингчи, муаллиф ким билан тасодифан учрашиб қолгандан сўнг, бунчалик илҳомланиб, мазкур шеърни ёзган эди?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍13🔥1
☝️30-савол жавоби: Ҳамид Олимжон

Изоҳ: Мазкур қайдлар ва шеър муаллифи Зулфия эди.
1934 йил ҳозирги “Мустақиллик майдони” метро бекати олдидаги майдончада Ҳамид Олимжон Зулфияни учратиб қолади. Улар шу вақтга қадар фақат адабий кечалар туфайлигина бир-бирлари билан таниш эдилар. Ҳамид Олимжон тасодифий учрашувдан мамнун бўлиб, Зулфия билан узоқ суҳбатлашади.
— Шеърингизни ўқидим, — дейди у ошкора меҳр билан. – Яхши. Нималигини айтайми? Шеърда қалбингизнинг сурати бор. Бир парчагина бўлса ҳам. У ўзингизнинг қалбингиз. Худди шундай давом эттириш керак. Риторикасиз, ҳақиқатни ёзиш зарур…
Зулфия ўша пайтда “риторика” сўзини ғира-шира англарди. Лекин у бу ҳақда индамай қўя қолади.
Ўша тасодифий учрашувнинг бундай шоирона талқин этилиши ҳам, Зулфиянинг ўша унутилмас оқшом соатларида «Баҳор кечаси» шеърини ёзиши ҳам бежиз эмас. Ҳамид Олимжон билан Зулфия ўртасидаги дўстлик ва муҳаббат саройининг муҳташам биносига худди ўша куни биринчи ғишт қўйилган эди.

Манба: юқоридаги маълумотлар Наим Каримовнинг “Зулфия опа ҳақида” номли мақоласидан олинган.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍17🔥2🐳1
Бугун, 1 март куни, Зулфияхоним таваллудининг 101 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Шу сабабли ҳам, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг гўзал севги қиссаси ҳақида савол беришни лозим топдик.
❤12👍8🤔3
31-савол: Ҳинд афсоналарида ҳам худди Прометей каби қаҳрамон бўлиб, у ҳам худодан оловни ўғирлаб, одамларга етказади. Бунга жазо сифатида худо уни занжирбанд қилади. Гарчи бир қарашда уятли иш бўлса-да, аммо афсонанинг жасур қаҳрамони занжирлардан қутилиш мақсадида бир ишни амалга оширади. Қандай ишни?

Саволнинг жавобини 1 соатдан сўнг, шу ердан ўқишингиз мумкин 👉 https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍8🔥1
31-савол жавоби: Ҳинд афсоналарида ҳам худди Прометей каби қаҳрамон бўлиб, у ҳам худодан оловни ўғирлаб, одамларга етказади. Бунга жазо сифатида худо уни занжирбанд қилади. Гарчи бир қарашда уятли иш бўлса-да, аммо афсонанинг жасур қаҳрамони занжирлардан қутилиш мақсадида бир ишни амалга оширади. Қандай ишни?

☝️Жавоб: Йиғлайди
Изоҳ: Темир занжирлардан қутилиш мақсадида афсона қаҳрамони йиғлайди. Чунки кўз ёш (сув) орқали темирлар занглайди. Занг эса темирларни емиради.

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍20🔥1
32-савол. Сиз суратда Сочида 2000 йилда ўрнатилган скамейкани кўриб турибсиз. Айтингчи дизайнерлар ушбу скамейкани кимлар учун мўлжаллашган?
👍23🔥1
32-савол жавоби: Сиз суратда Сочида 2000 йилда ўрнатилган скамейкани кўриб турибсиз. Дизайнерлар ушбу скамейкани мантиқан кимлар учун мўлжаллашган?

☝️ЖАВОБ: Кўриб турганингиздек, ушбу скамейканинг чеккаларида ўтиришнинг имкони йўқ, чунки чеккасига ўтирадиганлар марказга сирпаниб кетишади. Бу скамейка, ўзаро урушиб қолган жуфтликлар учун ўрнатилган эди. Мақсад уларни бир-бирига яқинлаштириш, яраштириш.

Бугундан баҳор келди. Урушиб қолган инсонларингиз билан ярашинг, демоқчимиз 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍14🤩4🕊3🔥1👏1🐳1
🕊3❤1
33-савол: Бир сафар Ибн Синога бир беморни олиб келишади, унинг сон суяги чиқиб кетган эди. Ибн Сино бир сигирни олиб, уни фақат пичан ва туз билан боқади. Кейин беморни сигирнинг устига миндириб, икки оёғини боғлаб, сўнг сигирга сув беради. Бир неча кун қаттиқ чанқаган сигир жуда кўп миқдорда сув ичади, натижада унинг қорни шишиб, беморнинг суяги жойига тушади. Айтингчи, нега Ибн Сино бу беморни даволашда ушбу усулни танлаган?
👍19❤1🔥1
33-савол жавоби: Бир сафар Ибн Синога бир беморни олиб келишади, унинг сон суяги чиқиб кетган эди. Ибн Сино бир сигирни олиб, уни фақат пичан ва туз билан боқади. Кейин беморни сигирнинг устига миндириб, икки оёғини боғлаб, сўнг сигирга сув беради. Бир неча кун қаттиқ чанқаган сигир жуда кўп миқдорда сув ичади, натижада унинг қорни шишиб, беморнинг суяги жойига тушади. Айтингчи, нега Ибн Сино бу беморни даволашда ушбу усулни танлаган?

☝️Жавоб: бундайин қийин усулни қўллашдан мақсад, Ибн Сино номаҳрамнинг суягини ўз қўли билан жойига солишни истамаган, чунки бемор аёл киши эди! Шу жойида раҳматли Хожибой Тожибоевнинг "медбратлар" ҳақидаги гаплари эсимизга тушади: "Шуууунча жойдан келиб, қўлига укол қилиб кетавераманми?" 😄

📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ
👍27❤9🔥2
34-савол: Артур Конан Дойлнинг бир ҳикоясида мисршунос олим Беллингем изланишлари натижасида қадимий Мисрда мумиёланган инсон жасадини топади. Шунда у мумиёнинг оёғига кичкина ва деярли кўзга ташланмайдиган қилиб ёзилган бир ёзувга кўзи тушиб, бу ёзув нима маънони англатишини шеригидан сўрайди. Шериги аниқ бир жавоб беришга қийналади. Шунда Беллингем бу ёзув нимани англатишини ўзича таҳмин қилади. Сиз ҳам уруниб кўрингчи, олим фикрича бу ёзув нимани англатган?
👍15🔥3
34-савол жавоби: Артур Конан Дойлнинг бир ҳикоясида мисршунос олим Беллингем изланишлари натижасида қадимий Мисрда мумиёланган инсон жасадини топади. Шунда у мумиёнинг оёғига кичкина ва деярли кўзга ташланмайдиган қилиб ёзилган бир ёзувга кўзи тушиб, бу ёзув нима маънони англатишини шеригидан сўрайди. Шериги аниқ бир жавоб беришга қийналади. Шунда Беллингем бу ёзув нимани англатишини ўзича таҳмин қилади. Сиз ҳам уруниб кўрингчи, олим фикрича бу ёзув нимани англатган?

☝️Жавоб: Бу саволда ҳам оддийгина тасаввур қилиш билан жавобга етиб бориш мумкин эди. Тасаввур қилинг, мумиёнинг пастки қисмида кичкина қилиб ёзув ёзиб қўйилган. Ўша пайтларда мумиёлаш ҳам санъат даражасида бўлган. Мумиё эса санъат асари сифатида қаралган. Санъат асарларининг остида нима ёзилади? Ўша асарнинг муаллифи. Демак, ўз-ўзидан, ўша ёзув жасадни мумиёлаган инсоннинг исмини билдирган.
👍27🔥2