Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#эътибор

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига мактаб кийимлари тарқатилди

Тадбиркорлар ҳомийлигида ўтказилган бугунги тадбирнинг ташаббускори Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ушбу саъй-ҳаракати натижасида қанчадан қанча қалблар қувончга тўлди.

Шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 1 синфдан 11 синфгача бўлган фарзандаларига мактаб кийим-бошлари тарқатилган мазкур тадбирда Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев ҳам иштирок этди.

Ҳар бир болажоннинг қувончига шерик бўлиб, уларнинг мактаб рақами, ёинки яшаш манзилларини ҳам суриштириб суҳбатга ошно бўлган ҳоким ўша жараёнда ёши улуғ онахоннинг дуосига қўл очди.

Онахон тадбиркорларни, шунингдек ҳокимлик вакилларини ҳам дуо қилар экан, юртимиз тинчлигини тилади.

@Nurafshonpressa
#табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Сабирова Ирода Юлчибаевнанинг бугунги таваллауд айёми билан шаҳар ҳокимлиги жамоаси самимий муборакбод этади.

И.Сабировага соғлик-саломатлик, оилавий тотувлик, латофатли аёл бўлиб юришларига тилакдошмиз.

@Nurafshonpressa
#тренинг
#тадбир

“Бахтли ҳаёт” номли психологик тренинг йиғилган аёлларга яхши ҳаёт кечиришда қўшимча мотивация бўлди

... ўзбек халқи ҳамон психолог қабулига боришни нотўғри талқин этиши, яъни бу каби мурожаатлар руҳий касалланганлик маъносида тушунилиши туфайли тортиниш ҳолатлари кўплиги ачинарли

Батафсил:https://clck.ru/udeLh

@Nurafshonpressa
#эътибор

600 га яқин оила фарзандлари мактаб формалари билан таъминланди

"Тонг" маданият марказида бўлиб ўтган бу тадбир нечоғли болажонлар кайфиятини чоғ этганини тасаввур этиб кўринг.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиевнинг ҳам ушбу қувончга шерик бўлгани фотолавҳаларда акс этган.

600 га яқин "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган оилаларнинг фарзандларига мактаб кийим бошлари тарқатилиши, болажонларда ўқишга бўлган завқни янада оширишга хизмат қилишини маълум қилди ҳоким ўринбосари Н.Кулбекова ОАВ вакилларига.

Ёшларга мактаб формаларининг ўлчамларини мослаб тарқатишда фаол бўлган масъуллар болажонларнинг ташаккурини мамнуният билан қабул қилишди.

@Nurafshonpressa
#шараф
#эътироф

“Устозлар миллий форуми” Нурафшон шаҳридаги 57-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди

🔖 Тадбирда нурафшонлик педагоглар шўъбаларга бўлинган ҳолда қатнашдилар.

Форумда Нурафшон шаҳар ҳокими ўринбосари Насиба Кулбекова, шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Қаршибоевлар иштирок этиб, ўқитувчиларни янги ўқув йилида таълим сифатига алоҳида аҳамият қаратишлари, мақсад ҳамда вазифаларни аниқ белгилаб олишлари борасида тўхталиб ўтди.

✍️ Машақққат касб эгаси - устозларнинг меҳнатлари улуғланиб, ташаккурнома ва совғалар топширилди.

@Nurafshaonpressa