Nurafshon shahar hokimligi
1.86K subscribers
33.6K photos
3.2K videos
45 files
10K links
Download Telegram
#учрашув
#инвестиция

Ким Ду Кван ўзбек халқини мустақилликнинг 31 йиллик шодиёнаси билан самимий муборакбод этди

“New moon city”
лойиҳасининг номланиши бевосита Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги рамзларидан бири бўлган байроқдаги ярим ой номига аталганлигини маълум қилинди.

Батафсил: https://clck.ru/u2oGb

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Сарамжонликка бор кучини сарфлаб, тозалигимизни таъминлаб бераётган мана бу опаларимизни бир муддат сояда ҳордиқ чиқариб ўтирган пайтларида ёнларидан жой олдик, суҳбат қурдик. Опажонларимизнинг мустақиллик ҳақидаги фикрларини сўрасак улар шундай жавоб беришди.

"Биз нонимизни беминнат йеб яшамоқдамиз. Тинчликка нима етсин. Мустақиллигимизга, тинчлигимизга шукур қиламиз. Бизни турли балолардан асрасин тангрининг ўзи. Ўзбекистонимиз жаннат макон. Ҳавоси мўтадил, одамлари инсофли, меҳрибон ва меҳмондўст".
____
Шу гапларни суратингиз остига жойлаштириб, қалбингиздаги ҳурриятимиз шукуҳини барча билан баҳам кўрайлик, сизларни расмга олиб қўяман, деганимда ийманибгина кўнган опаларимиз самимийликларини ошкор этган қиёфалари суратда акс эттирилди.

Чапдан: Ҳайдарова Умида Джурабаевна, ўртада Назарова Ортиғой Камолиддиновна, ўнгда эса Йўлдашева Нури Абдуллаевна опамиз.

Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси фидойи ходимлари

@Nurafshonpressa
#табрик

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассислари Пидаев Хуршид Хурсанович ва Абдувоитов Дилшод Хусан ўғлининг туғилган кунлари билан шаҳар ҳокимлиги жамоаси табриклайди.


Шижоатли кадрларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар ёр бўлсин.

@Nurafshonpressa
#эътибор
#муолажа

Беморларнинг юзидаги табассум югуриги шифокорларни ҳам мамнун этди

Соғлом тананинг руҳияти тетик бўлади. Бироқ унинг акси бўлсачи? Айрим касалликлар туфайли бетоб бўлиб ётганлар учун кўрсатилган тиббий кўмак туфайли ётоқдаги беморларимизнинг руҳияти кўтарилди, десак хато бўлмайди.

Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокор ва потранаж ҳамширалари томонидан шаҳардаги биринчи гуруҳ ногиронлари ҳамда нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шифокорлар тавсияси асосида даволанишга кўрсатмаси бўлган беморлар керакли дори-дармонлар билан таъминланиб, улар учун уй шифохонаси ташкил этилди.

Тиббий муолажалардан бироз бўлсада ўзида енгиллик ҳис этган беморларнинг юзидаги табассум югуриги шифокорларни ҳам мамнун этди.

@Nurafshonpressa
#спорт
#ғурур
#шараф

56 мамлакат спортчиларини бир нуқтага бирлаштирган Туркиянинг Коня шаҳридаги “V Ислом бирдамлиги” мусобақаларида нурафшонлик Жасур Ортиқбоев Олимпия спорт турларидан Юнон-рум кураши йўналишида муносиб иштирок этди, фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибига айланди.

Нурафшон шаҳри шарафига муносиб туҳфа бўлган ғалабани шаҳар ҳокими М.Салиев ҳам илиқ қаршилади. Спортчини қутлаш жараёнида ҳоким унинг келгусидаги катта ютуқларига ишонч билдирди.

@Nurafshonpressa
#олий_неъмат

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз"

Жонкобилов Абдиваси Абдувохидович
Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири:
Мустақиллик - юртимизнинг тобора равнақ топаётганида;

Абдусатторов Даврон Мирзаумар ўғли
Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси:
Мустақиллик - иқтисодиётимизнинг ўсишида, давлатимизнинг олиб бораётган сиёсатида;


Жалолдинов Қобилжон Исмаил ўғли шаҳар ҳокимлиги қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис:
Мустақиллик - маданиятимизу маънавиятимизда акс этади.

Биз бирга эл-юрт хизматидамиз!

@Nurafshonpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
#Ташаббусли_бюджет

“Очиқ бюджет” порталида таклиф қолдирдиришга улгурдингизми? Сизда бунга имкон бор.

Ташаббусли бюджет: 2022 йил 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланиш арафасида

Ҳурматли Нурафшон шаҳар фуқаролари!

Ўз ҳудудингизни ўзгартириш истагида бўлсангиз қолдирилган таклифларга овоз бериш жараёнида фаол бўлинг.

Бугун 2022 йил 24 август соат 00:00 дан бошланиши кутилаётган
"Очиқ бюджет” порталида қолдирдирилган таклифларга овоз беришингиз мумкин.

❗️ Сизнинг биргина овозингиз яшаб турган маҳаллангиз ободлиги, равон йўллар, ёруғ кўчалар ва кўплаб ўзгаришларнинг амалга оширилишида катта аҳамиятга эга.


☑️ http://openbudget.uz
☑️
http://ochiqbudjet.uz

📌 Эслатма: Овоз бериш жараёни 24 август куни соат 00:00 дан бошланади ва 12 сентябргача давом этади.

⤴️ “Очиқ бюджет” портали орқали овоз бериш тартиби қуйидаги видеолавҳада кўришингиз мумкин.

@Nurafshonpressa
#қабул
#ижро

Мактаб формасини олишда ҳокимдан амалий ёрдам сўраган оиланинг талаби қондирилди

Нурафшон шаҳар Бирлик МФЙ Чилонзор кўчаси 68-уйда истиқомат қилувчи Наумова Раъно ҳоким қабулида бўлиб, ўз фарзандига мактаб формасини олишда амалий ёрдам сўраган мурожаатчилардан.

Бугун Р.Наумованинг талабига кўра унинг фарзандига мактаб кийим-кечаклари топширилди.

@Nurafshonpressa