Nurafshon shahar hokimligi
1.87K subscribers
33.9K photos
3.21K videos
45 files
10.1K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#мурувват_акцияси

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнасига бағишлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг таклифига биноан вилоят ҳудудида ҳайрли ишга қўл уриладиган бўлди.

Эзгулик йўлидаги навбатдаги қадам жорий йилнинг 25 августидан 1 сентябрига қадар "Меҳр-саховат ва хайрия беш кунлиги" деб эълон қилинган акциядир.

Ушбу акция давомида вилоятдаги нуронийлар, меҳнат фахрийлари, шунингдек, алоҳида меҳр ва эътиборга мухтож тоифадаги кишилар ҳолидан хабар олиш, меҳр улашиш каби савобли ишлар йўлга қўйилади.

Меҳр ва мурувватга интиқлар атрофимизда кўп. Уларни бир зумга йўқлашни унутмайлик.

@Nurafshonpressa
#Ассалом_мактаб

Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йилига тайёр

Жорий ўқув йили учун мактабларда олиб борилаётган ишлар самарасини кўриб кўзинг қувнайди киши. Болажонлар учун ҳозирланган ўқув хоналарини кўриб биз катталарда ҳам такрор мактаб даврига қайтиш, яна таълим олиш ҳисси жўш уради.

Бугун Нурафшон шаҳрининг барча умумтаълим мактаблари янги 2022-2023 ўқув йили учун астойдил тайёргарлик кўрмоқда, десак хато бшлмайди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари йўлида қайтадан таъмирдан чиққан хоналар, мактаб жиҳозлари, янги дарсликлар, ахборот марказлари, барча зарурий техник жиҳозлар ҳатто ошхона ҳам ёшлар учун ҳозирланган.

Айниқса, Президент совғаси (биринчи синфга чиқадиганлар учун Президент томонидан топшириладига ўқув қуроллари) илк бор таълим масканига қадам босмоқчи бўлиб турган мурғак қалбларни қувонтирмай қолмайди.

Саноқли кунларда мактаб мавсумини бирга қаршилаймиз, нурафшонликлар.

@Nurafshonpressa
#оилавий_корхона

Нурафшон шаҳри Юксалиш МФЙда яна битта аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ташкил этилди


“SITORA OILAVIY ORZU MARKETI” учун корхона эгаси томонидан жами 335,0 млн. сўм маблағ сарфланиб, мазкур маҳалланинг кўп қаватли уйлар ҳудудида замонавий савдо шаҳобчаси ишга туширилди. Натижасида 3 нафар янги иш ўринлари яратилди.

@Nurafshonpressa