Nurafshon shahri hokimligi
2.26K subscribers
37.5K photos
3.42K videos
47 files
11K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 9-феврал куни Нурафшон шахар Халк депутатлари Кенгаши депутати, тарих фанлари номзоди, доцент, РМММ тарғиботчиси С.У.Сулейманова Нурафшон шаҳрида жойлашган "Тошкент вилояти АТБ Қишлоқ қурилиш банки ходимлари учун "Буюкликка тенглашган бобомиз Алишер Навоий мероси" мавзусида кенгайтирилган маънавият соати ўтказилди.

Маърузада буюк Аллома, мохир сўз устаси, шеърият, достоннавистлик дахоси Низомиддин Мир Алишер, НАВОИЙ хаёти, ижоди, Ўзбекистон ва жахон адабиетига, қўшган улкан хиссалари ҳақида асосли маълумотлар билан ўтказиб берилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Мурожаат_ва_ечим

Жорий йилнинг 5 февраль куни шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан ўтказилган “Фуқаролар қабули” да Ойбек МФЙ, М.Улуғбек кўчаси 48-уйда яшовчи 1985 йилда туғилган Шакирова Муслима Холдаровна, фарзанди 2021 йилда туғилган Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига шу вақтга қадар турли ҳил сабабларга кўра туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилган. Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатма берилган эди.
Бугун, Нурафшон шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Кулбекова, мурожаат юзасидан вояга етмаганнинг қонуний манфааатларини ҳимоя қилиб, М.Шакированинг мурожаатини ижобий ҳал этиб фарзанди Шакиров Абдуллоҳ Аҳрор ўғлига туғилганлик ҳақида гувоҳномани топширди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa
#Ёшлар_дастури_амалда
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими бўйича махсус штаб тузилди

Бугун Ёшлар марказида шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, шаҳар ҳокими ўринборсари Н.Кулбековалар бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича штаб фаолиятини ташкил этиш ва чора-тадбирлар белгилаш юзасидан муҳокама ўтказилди.
Муҳокамада шаҳар ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ва бошқа масалага алоқадор корхона ва ташкилотлари мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан бириктирилган вакил С.Жалолов иштирок этишди.
Муҳокама давомида шаҳарда ёшлар сиёсатини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича махсус штаб ташкил этилди ҳамда штаб ўз фаолиятини бошлади.
Шаҳар штаби томонидан маҳаллаларга ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш бўйича ҳисобот шакллари тайёрлаш вазифаси юклатилди.

@Nurafshonpressa
#Ёшлар_дастури_амалда
#2_сектор
Нурафшон шаҳар 2-сектор раҳбари Ф.Мирзаев, сектор ҳудудидаги маҳалладаги ёшлар ишлари агентлиги етакчилари билан йиғилиш ўтказиди.
Йиғилишда маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳм ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий – маърифий тадбирларни амалга ошириш, уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истъдоди ва ташаббускорларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, ёшларни ватанпапарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интелектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасида топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Бабажанов билан биргаликда Нурашон шаҳрида “Соғломлаштириш йўлаги”ни барпо этиш юзасидан ҳудудларда ўрганиш олиб боришди.
Инсон саломатлигини мустаҳкамлашда жисмоний машқлар, жумладан, пиёда юриш ва велосипедда ҳаракатланишнинг аҳамияти беқиёс. Айниқса, бугун дунё миқёсида кам ҳаракатлилик туфайли оғир хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ошиб бораётган бир пайтда барчани – ёшу кексани жисмоний фаолликка чорлаш мақсадга мувофиқ.
Шу маънода Нурафшон шаҳрининг кўп-қаватли уйлар олдилари, ижтимоий соҳа объектларига туташ йўллари ва аҳолининг гавжум жойлашув жойларида соғломлаштириш йўлакларини барпо этиш юзасидан ҳудудларда ўрганишлар олиб бориб шаҳримзда узунлиги 15 километрга яқин “Соғломлаштириш йўлаги”ни барпо этиш бўйича таклифлар тайёрланиб вилоят ҳокимлигига тақдим этилди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
🔰Нурафшон шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан "Обод махалла" давлат дастурига киритилган 10-умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган ишлар назоратга олинди.

📌Амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклиф ва муаммолар эшитилди.

@Nurafshonpressa
⚡️Бугун Нурафшон шаҳри прокуратураси масъул ходимлари Нурафшон шаҳридаги 18-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ердаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

«Оппоқ» маҳалласидаги ушбу таълим ташкилоти 2022 йилги «Обод маҳалла» Давлат дастури доирасида реконструкция қилиниши ва янги қиёфа касб этиши режалаштирилган.

Ўрганиш жараёнида прокуратура ходимлари боғча тарбиячилари билан яқиндан мулоқот қилиб, таъмирлаш ишлари давомида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам инобатга олинишини маълум қилди.

@Nurafshonpressa