Nurafshon shahar hokimligi
1.84K subscribers
33.4K photos
3.19K videos
44 files
9.97K links
Download Telegram
#ҳушёрлик

“Жаҳолатга қарши маърифат”, “Огоҳлик”


Маънавий-маърифий тарғибот тадбири Нурафшон шаҳар Бирлик МФЙда олиб борилди.

Дин ишлар бўйича шаҳар бош мутахассиси Қ.Расулов, “Саид ибн Ваққос” жоме масжид имом хатиби Баходир домла Аширматов, шунингдек Бирлик МФЙ раиси, ёшлар етакчиси, ҳотин қизлар фаоли ва МФЙ кўча бошилари ҳамда аҳолиси иштироеидаги "Жаҳолатга карши маърифат" тарғибот тадбирида огоҳлик, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолини, айниқса ёшларни ватанга баркамол ва соғлом қилиб тарбиялаш, эҳтиёткорлик чоралари бўйича фикрлар билдирилди.

Маҳалланинг ҳар бир фарзанди ҳамманинг боласи маъносида ёшларга алоҳида аҳамият бериш муҳимлигига урғу борилди.

@Nurafshonpressa
#янги_қонун
#тадбир

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди


08.08.2022 йил қабул қилинган мазкур қонун чуқур муҳокамаларга таянган ҳолда маҳаллий ва хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбар ҳамда масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадқимот орқали тушунчалар берилди.

Жараёнда иштирокчилар Қонунга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

@Nurafshonpressa
#зиё_йўлида

Устозлар Миллий форумида Hурафшонлик педагоглар ҳам тақдирланишди

Янгийўл шаҳрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Тошкент вилоятининг ўқитувчилари иштирок этишди.

Устозлик касбига муносиб фаолият олиб борган фидойи педагогларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган Миллий форумда бир гуруҳ устозлар вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан тақдирланиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Нурафшон шаҳар Халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Фотима Тўхтаназарова ҳамда вилоят миқёсида энг яхши мактаблар рейтингида 1-ўринни эгаллагани учун Нурафшон шаҳридаги 1-мактаб директори Наталья Ли ҳам ўқувчилар орасида жиноятчилик ҳолатларини бўлмаслигида, таълим-тарбияга мустаҳкам бўлганликлари билан мукофотландилар.

Зиё йўлида олиб бораётган машаққатли касбингиз юксак рағбатларга етаеласин, азиз устозлар.

@Nurafshonpressa
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Масжид ун-Набави – Мечеть Пророка в Медине. Глава нашего государства также ознакомился с Музеем жизни Пророка и исламской цивилизации.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ташаббус

Беш ташаббус доирасидаги семинар бўлиб ўтди


Нурафшон шаҳар хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насиба Кулбекова бошчилигида ўтказилган тадбир ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, масалаларига бағишланди.

Семинар спортни ривожлантириш бўлими, Ёшлар агентли, ХТБ жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактаби устозлари ҳамкорлигида ўтказилиб, 2-мавсум учун ташаббус доирасида кўча маҳалла, секторларда шаҳар босқичи мусобақалари ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.

@Nurafshonpressa
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Нурафшон шаҳар бўлими Деҳқонобод МФЙ Деҳқонобод кўчасида ичимлик сув қувурларида носозлик мавжудлиги сабабли 2022 йил 19 август куни Дехқонобод МФЙ, Учқун МФЙ ҳудудларининг ичимлик сув таъминотида соат 08:00 дан 12:00 гача узилиш бўлади.

Аҳоли сув таъминотининг махсус сув ташиш автомашинасида ичимлик суви билан таъминланиши йўлга қўйилади.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

@Nurafshonpressa
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Жиддадан Тошкентга жўнаб кетди.

Государственный визит Президента Республики Узбекистан в Саудовскую Аравию завершился. Глава государства отбыл из Джидды в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter