Nurafshon shahri hokimligi
2.24K subscribers
37.1K photos
3.41K videos
47 files
10.9K links
Download Telegram
#янги_сон

«Машъал» газетасининг навбатдаги - 43-сони босмадан чиқди.
#янги_сон

«Машъал» газетасининг навбатдаги 50-сони босмадан чиқди.
#янги_сон

«Машъал» газетасининг навбатдаги 53-сони босмадан чиқди
#янги лойиҳа

🏗Нурафшон шаҳри – “Нурафшон сити” юртимиздаги илк “Ақлли шаҳар” лойиҳаси асосида кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Шаҳар ҳудудидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби биноси ҳам тез кунларда замонавий қиёфа касб этади. 🏫Бинонинг қурилиб фойдаланишга топширилиши яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларининг яна бир ёрқин намунаси бўлади.
Янги лойиҳадаги мактаб қурилиши учун 2.5 гектар ер майдони ажратилган. Барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 1260 ўринли мактаб биноси “Бунёдкор-Кушон қурилиш” МЧЖ томонидан қурилмоқда.
Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@Nurafshonpressa
​​#Нурафшон_шаҳри
#инвестиция
#янги_лойиҳалар

Нурафшонда ўйинчоқ фабрикаси қурилади

🚴Нурафшон шаҳрида хорижий инвестиция лойиҳаси асосида ўйинчоқлар фабрикаси бунёд этилмоқда. Мурватини бурасангиз шахдам қадам ташлайдиган роботчалар, шўх-шодон болакайлар маза қилиб учадиган велосипедлар, қўлга олсангиз қувват батареялари асосида юриб кетадиган ёқимтой ва момиқ кучукчалар...

Болажонларнинг энг севимли ўйинчоқлари сафидан жой оладиган бу каби ўйинчоқлар ва техника воситалари эндиликда Нурафшон шаҳрида ишлаб чиқарилади.

🔰Ҳудудга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган ушбу лойиҳа ташаббускори Хитойнинг “CHINA KAYAN STAR BUSINESS” масъулияти чекланган жамияти бўлиб, электр ўйинчоқлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

🧸Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа асосида йилига 40 минг дона импорт ўрнини босувчи сифатли ва жаҳон андозаларига мос робот ўйинчоқлар, замонавий русумдаги юмшоқ ўйинчоқлар, велосипедлар ишлаб чиқарилади.

🏗Ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона бунёд этилгач, тўла қувватда ишга тушгач, 90 та иш ўрни яратилади.

👥Янги лойиҳанинг афзалликлари шундаки, корхона ишга туширилгач, унда янги иш ўринлари ташкил этилиши билан бир қаторда бюджетга солиқ тушуми ортади. Бундан ташқари, аҳоли учун қўшимча даромад манбаи яратилади, болажонларимиз учун хорижникидан асло қолишмайдиган қизиқарли ўйинчоқлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга йўналтирилади.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#янги_сон

🗞 «Машъал» газетасининг навбатдаги 7-8 (9066-9067)-сони босмадан чиқди.

Ушбу сонда:

📃 Электрон ҳисобдонлар билан табиий газ сарфи учун тўловдаги янги тизим ҳақида;

📃 Эмлаш жараёнлари Ўрта Чирчиқда қай тартибда ўтказилиши тўғрисида;

📃 Фириб келтирган кулфат ва Ўрта Чирчиқдаги «янги бой»нинг найранги хусусида;

📃 Бир қўли билан боғ яратаётган кучлуклик йигит тўғрисида;

📃 Ўрта Чирчиқнинг зиё маскани ҳақида;

📃 Атоқли шоир Шукур ҚУРБОН шеърга туширган ҳадисларни;

☝️шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабар ва лавҳаларни ўқишингиз мумкин.

📰 Мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/mashal_gzt
​​#янги_лойиҳа

⚡️Азиз болажонларимиз онлайн таълим олиш билан бир қаторда ота-оналари назоратида бўлишади.
Онлайн жараёнлари мазмунли ўтиши учун биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшган ҳолда янги лойиҳамизни эълон қиламиз.

❗️Лойиҳага кўра "Соғлом турмуш тарафдоримиз" шиори остида ота-оналар, қариндошлар, ака-укалари ёхуд ўқувчиларнинг ўзлари бадантарбия машқларини бажариш жараёнларини сифатли, мб сиғими катта бўлмаган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда видео тасвирга олиб, каналимизга юборишади.
Видеога изоҳ берган ҳолда қайси оила фарзандлари, қайси мактаб ўқувчилари эканлиги юзасидан маълумот ёзилади.

Видео тасвир каналга жойланганда 👍 белгиси босилади.
Энг кўп 👍 белгиси босилган видео тасвир ғолиб деб топилади.

1⃣-ўрин ғолиби 3⃣ ой давомида каналимизда 15 та видео табрик бепул жойлаштириш;

2⃣-ўрин ғолиби 2⃣ ой давомида 10 та видео табрик бепул жойлаштириш;

3⃣-ўрин ғолиби 1⃣ ой давомида 5 та видео табрик бепул жойлаштириш имкониятига эга бўлади.

Ҳа, айтганча, янги телеграм версиясидаги 👍 белгиларини накрутка қилиб бўлмайди😉

Демак, лойиҳа шаффоф ўтади.

Шунингдек, лойиҳа фарзандларимизнинг иқтидори, соғлом, баркамол ўсишлари учун жуда фойдали бўлиб, ота-оналар масъулиятини оширишига ҳам аҳамият касб этади.

👉 https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#жараён
#Янги обод маҳалласи ёшлар етакчиси катта минбарда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил қилинган “Ватандошлар” халқаро конференцияда Нурафшон шаҳридаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар агентлиги вакиллари иштирок этишмоқда.
Янги обод маҳалласи ёшлар етакчиси Холбаева Иродахон Маъмиржон қизи Халқаро конференцияда 300 дан ортиқ хориждаги ёш ватандошлар билан минбарда туриб, Давлатимизда олиб борилаётган ёшларга оид сиёсат, ёшларга бўлган эътибор ҳамда уларга яратилаётган имкониятлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa
#Янги_обод_маҳалласига_мурожаат.

Хурматли Янги ободликлар!

❗️Нурафшон шаҳар ҳокими шаҳсан бошчилигида барча корхона ташкилотлар хамкорлигида кенг қамровда Сизлар учун байрам ташкиллаштирилди.

Минг афсуским фестивалда
Янги ободликлар фаол эмас.

Юрт равнақига хисса қўшишда, ёшларни тарбиялашда ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда нафақат давлат идоралари, асосан аҳоли ота-оналар масъул!

Шундай экан фаол бўлиб, Ёшлар учун, уларнинг келажаги учун биргаликда харакат қилмоғимиз лозим.


https://t.me/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#янги_қарор

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН "ПРАВА", БЕКОР БЎЛГАН НОРМАЛАР, ЯНАЯМ ЧЕКЛАНГАН ТЕЗЛИК...

Ҳукумат қарорига кўра, 2022 йил 1 майдан:

аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

📌 Аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

👮‍♂Эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради (илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган).

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди. Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🚙Шунингдек, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Каналга уланиш:
@Nurafshonpressa
#Янги_тонг

Тонгнинг гўзаллиги, куннинг файзига касби-корингизни барокати қоришсин.

Азизлар бугунги кун эртангиз учун мазмунли, шодлик билан эслагувчи тарихингизга айлансин!

@Nurafshonpressa
#янги_боғча

Болажонлар шинам хонадонда тарбияланишади


Янгиобод маҳалласида 30 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Имтиёзли кредит асосида 33 млн сўм пул маблағига болалар учун керакли жиҳозлар харид қилган мудира Қаюмова Махлиё ёзги сузиш ҳавзаси, ўйинчоқлар ва бошқа шарт-шароитларга алоҳида эътибрр қаратди. Унинг фикрича ёш авлод ҳар онда тарбияланади, шаклланади. Тарбия йўлида уларнинг ҳамма эҳтиёжлари қондирилиши керак деб ҳисоблайди М.Қаюмова.

Очилиш маросимида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказ раҳбари М.Замонов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғи ўринбосари Ж.Юнусовлар иштирок этишди.

@Nurafshonpressa
#янги_қонун
#тадбир

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди


08.08.2022 йил қабул қилинган мазкур қонун чуқур муҳокамаларга таянган ҳолда маҳаллий ва хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилди.

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбар ҳамда масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадқимот орқали тушунчалар берилди.

Жараёнда иштирокчилар Қонунга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

@Nurafshonpressa
#янги_ўқув_йили
#таълим

⚡️Раҳбарлар вилоятнинг энг чекка ва олис ҳудудларида “Мустақиллик дарслари”ни ўтишмоқда

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янги_қонун

❗️“Реклама тўғрисида”ги қонун кучга киргани муносабати билан қуйидагиларни билиш муҳимдир.

@Nurafshonpressa
#янги_тонг

🌞 Бугуннинг файзи ўзгача, қадри бошқачароқ бўлади. Чунки бугун
янги кун. Кечагидан фарқи бор.

😊 Бугунингиз ҳайр ва барокатга тўла, мазмунли ўтсин.

@Nurafshonpressa
«Машъал» газетаси. 46-сон.pdf
5.3 MB
#янги_сон
#маърифий_эҳсон

❗️Тонгни газета билан бошланг

🗞 «Машъал» газетасининг 46 (9155)-сони 2022 йил 1 декабрь куни босмадан чиқди.

📰 Маърифий эҳсонимизни қабул қилиб, мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлишини истаймиз!


Каналга уланиш:
👉
https://t.me/mashal_gzt
«Машъал» газетаси. 47-сон.pdf
5.3 MB
#янги_сон
#маърифий_эҳсон

❗️Тонгни газета билан бошланг

🗞 «Машъал» газетасининг 47 (9156)-сони 2022 йил 9 декабрь куни босмадан чиқди.

📰 Маърифий эҳсонимизни қабул қилиб, мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлишини истаймиз!


Каналга уланиш:
👉
https://t.me/mashal_gzt
«Машъал» газетаси. 48-сон.pdf
7.2 MB
#янги_сон
#маърифий_эҳсон

❗️Тонгни газета билан бошланг

🗞 «Машъал» газетасининг 48 (9157)-сони 2022 йил 16 декабрь куни босмадан чиқди.

📰 Маърифий эҳсонимизни қабул қилиб, мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлишини истаймиз!


Каналга уланиш:
👉
https://t.me/mashal_gzt
«Машъал» газетаси. 50-сон.pdf
11.6 MB
#янги_сон
#маърифий_эҳсон

❗️Тонгни газета билан бошланг

🗞 «Машъал» газетасининг 50 (9159)-сони 2022 йил 30 декабрь куни босмадан чиқди.

📰 Маърифий эҳсонимизни қабул қилиб, мароқли мутолаа ҳамроҳингиз бўлишини истаймиз!


Каналга уланиш:
👉
https://t.me/mashal_gzt