Abror Pir Muhammad
1.25K subscribers
884 photos
43 videos
6 files
40 links
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.

instagram.com/abrorpirmuhammad
Download Telegram
Suratlar so'zlaganda...

@abrorpirmuhammad
👍23❤4
Хурмо мавсуми айни паллада... Унинг қанчалар фойдали эканини билган инсон мавсумида хурмодан тўйиб олиши аниқ.

Хурмо: ☑️ Қонни тозалайди ҳамда эритроцит ишлаб чиқаришни яхшилаб, анемиянинг олдини олади.
☑️ Қонни суюлтириш ва қон томир деворини эластик қилиш ҳисобига инфаркт, инсульт каби касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита.
☑️ Кўриш қобилиятини яхшиловчи витамин ва моддаларга тўла.
☑️ Хурмо – болаларимизнинг ақлий фоаолияти учун зарур – йод моддасининг кони ҳисобланади.
☑️ Буйракда тош пайдо бўлиш хавфини кескин камайтиради.
☑️ Хурмо – иммун тизими яхшилаб, юракка қувват берувчи элементларга бойдир.

@abrorpirmuhammad
👍9❤4
Абдумавлоннинг жамоамиздан кетгани камина учун бироз маҳзунли бўлди. Сабаби.., сабаби у жамоамиз дарвозасини қандай қўриқлаганида эмас.., дарвозабонимиз китобхон эди, гапи-сўзи маънили, турли мавзуларда суҳбатлашса арзигулик.

Футболчиларда, айниқса дарвозабонлар орасида бунақа сифатга эгалари кам учрайди.
Майли, нима ҳам дердик, футболчилар тақдири шунақа. Унга омад тилаб қоламиз, фақат мутолаани камайтирмаса бўлгани.

@abrorpirmuhammad
👍28❤9🔥2
Умр ўтар, вақт ўтар...

Содиқ футбол мухлиси йўллаган сурат.

Рўзномалар даврини эслаб...

@abrorpirmuhammad
👍27❤2🔥1
Синай ярим ороли манзаралари...

@abrorpirmuhammad
👍20❤5🔥1
Саноқли давлатлардаги каби Мисрда дори-дармонни қалбакилаштириш учун ўлим жазоси белгиланган.

Мазкур омил дори ва витаминларнинг сифатли, ишончли ва арзон нархда бўлишини таъминлагани боис сайёҳларнинг албатта ташриф буюриб ўтувчи манзиллари қаторида дорихоналар ҳам бор.

Дори воситаларини қалбакилаштириш - инсонлар ҳаётига тажовуз каби қаралиши ва албатта энг оғир жазолар ила таъқиб қилиниши ҳар томонлама оқланадиган қарашдир.

@abrorpirmuhammad
👍16❤4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍19❤4
Қизил денгиз ва табиат...

@abrorpirmuhammad
👍15❤5
Юқорида Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти бўйича инсонда ёшнинг таснифланиши келтирилган.

Қирққа кирмай "тоға" бўлиб олиш-у, олтмишни қораламай "кекса"га айланиб улгуриш ёки ёшингизга мос соғлом ва забардаст кўриниш ўз қўлингизда.

Спортга ошно бўлинг, тўғри овқатланинг, табиийликка интилинг ва қалбингиз каби танангизни ҳам ёшингизга ҳамнафас қилинг.

@abrorpirmuhammad
❤12👍3
Барча обуначиларимни янги йил билан табриклаш баҳонасида ўрнида маслаҳатни ҳам канда қилмоқчи эмасман.

Байрам арафасида парҳезни бир четга суриб, кун тартибини издан чиқарганингиз аниқ.

Энди эса аста-секин одатий ҳаёт тарзига қайтмоқ даркор. Бунинг учун аввало колган дам олиш кунларидан фойдаланиб, шу кунларда анча сокин бўлиб қолган шаҳримизнинг сўлим гўшаларида сайр қилиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, янги йил кечасидан қолган салат, ширинлик ва турфа ичимликларни бир четга суриб, тўғри овқатланишга ила ўз вақтида ухлашга ётсангиз ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади-қолади...

@abrorpirmuhammad
👍19❤1
Уй шароитида "ёпиладиган бонка"ларни очиш даври аллақачон бошланиб улгурди.

Ушбу "бонка"ларни тайёрлаш жараёнида термик ишлов сабаб маҳсулотлардаги фойдали элементлар қисман ўз кучини йўқотиши бор гап, аммо организм учун зарур аксар микроэлемент ва витаминлар яхши ҳолатда сақланади ва айнан ўша термик жараён "шарофати" ила "бонка" ичидаги маҳсулотларда айрим фойдали жиҳатлар каррасига ортади.

Булардан энг асосийси Ликопин моддасидир. У термик ишлов сабаб маҳсулотда бир неча бор ортиш хусусиятига эга. У эса кучли антиоксидантдир. Турфа касалликлар, жумладан онкологик хавфга ғов бўлувчи, холестеринни камайтириб суякни мустаҳкамловчи биргина шу элемент учунгина ҳам қиш бўйи ойи-бувижонлар ёпган "бонка"лардан мазза қилиб еб олсангиз арзийди.

@abrorpirmuhammad
👍14❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤4🔥2
Копток тепиб, униб-ўсган юрт чемпионатида совриндор бўлмай туриб, АПЛни забт этган ўғлон! Тасанно!!!

Ўйнасанг 20 ёшингда "Man.City" даражасида ўйна-даа..!

@abrorpirmuhammad
👍31🔥11❤4