Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.18K subscribers
1.6K photos
533 videos
4 files
1.15K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш материаллари: янги босқич, истиқболдаги вазифалар

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан масъул ташкилотлар ва тадбиркорлар иштирокида Тошкентда бизнес форум ўтказилди.
⚡️20 июль Қурбон Ҳайити байрами этиб белгиланди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг аввалги Фармонлари билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади.
⚡️Расмий тайинловлар

Рахматов Бахтиёр Алиевич Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Рахматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Банкни стратегик ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

-------

Абдурахманов Фаррух Талипжанович Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви Раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Ф.Абдурахманов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Давлат дастурлари лойиҳалари билан ишлаш департаменти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Жорий йилнинг 14 июль куни «Банкир кундалиги» телеграм канали орқали “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Навоий минтақавий филиали мижозининг ойлик “Иш ҳақи” картасидан онлайн кредитга 480 минг сўм ечилганидан сўнг, унинг ҳисоби (картаси)да яна 61 минг сўм қолдиқ ўрнига 412 минг сўм қарз кўрсатганлиги, пластик картасига бошқа картадан пул ўтказса ҳам минусда қайтариб юбораётганлиги ҳақида мурожаати эълон қилинди.

Мазкур ҳолат Банк мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилганида қуйидагилар маълум бўлди:

Ҳақиқатан ҳам, 2021 йил 2 июль куни Банк мижози Х.Ўнинг Humo картасидан кредит фоизи эрталаб соат 8.40да 481 811,42 сўм автоматик тарзда ечиб олинган. Шундан сўнг, карта эгасининг турмуш ўртоғи картадаги пулни банкомат (SQB’га тегишли бўлмаган) орқали нақдламоқчи бўлганда пул еча олмаган.

Банк мутахассислари томонидан фуқаро Х.Ўга тегишли карта ҳисобини ҳам ИАБС тизими, ҳам Процессинг маркази орқали текширилганида эса мижоз картаси қолдиғи плюс (муайян суммадаги маблағи билан)да турганлиги келиб чиқди.

Буни мижоз Х.Ў ҳам ўз ҳисобини Click иловаси орқали текшириб, тасдиқлади.


Шу ўринда, мижозларимизга банк хизматлари ҳамда филиаллардаги хизмат кўрсатиш жараёнлари билан боғлиқ саволлар ёки юқоридаги каби ҳолатлар юзага келганда Банкнинг 24/7 режимида ишловчи “Call markaz”ига (+998 71 200-43-43, 0 800 120-77-77) қўнғироқ қилиши ёки телеграм орқали @sqbsupport ботига ёзма мурожаат этишларини сўраб қоламиз.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
▪️Бугун АОКА бўлим бошлиғи Қудратов Жавоҳир Неъматиллаевич бевақт вафот этди.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган.
У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.
Ж.Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда самарали фаолият олиб борган.
2019 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.
У ташаббускорлиги, меҳнаткашлиги, меҳрибон ва самимийлиги билан жамоадошлар меҳрини қозонган эди.
АОКА жамоаси Жавоҳир Қудратовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Фидойи инсон – Жавоҳир Қудратовнинг ёрқин хотираси оила аъзолари, яқинлари ва дўстларининг қалбида мангу яшайди.
💰SQBning istalgan filialida 50 000 000 so'mgacha miqdorda mikroqarz oling!

Hayotda har xil vaziyatlarga duch kelamiz, shuning uchun doim yordam qo'lini cho'zishga tayyormiz!

💸 Istalgan miqdorda mikroqarz oling - 2 000 000 so'mdan 50 000 000 so'mgacha, hamda ularni o'zingiz xohlagan maqsadda sarflang:

ta'mirlash;
📚 ta'lim olish;
🛋 uyingizni jihozlash;
🏖 hordiq;
😷 salomatlik.

Kredit muddatlari juda qulay - 2 yilgacha!

Mikroqarz olish uchun batafsil shartlar bu yerda.
———————————
💰Получите микрозайм до 50 000 000 сумов в любом филиале SQB!

Ситуации в жизни бывают разные, поэтому мы всегда готовы протянуть вам руку поддержки!

💸Оформляйте микрозайм на любую сумму - от 2 000 000 до 50 000 000 сумов и используйте их, как считаете нужным:

ремонт;
📚образование;
🛋обустройство дома;
🏖отдых;
😷 здоровье.

Удобные сроки кредита - до 2-х лет!

Подробнее об условиях микрозайма здесь.
Жорий йилнинг 16 июль куни Банк Ўқув марказида Корпоратив бизнес департаментининг бевосита мижозлар билан ишловчи (Relatonship) менежерлари учун сифат стандартлари бўйича тренинг ташкил этилди.

Корпоратив мижозлар билан ишлашда бизнес ахлоқ қоидаларига амал қилиш, ўзаро мулоқотда хушмуомалалик, очиқлик ва хайрихоҳлик кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу сегмент учун тақдим этиладиган маҳсулот ва хизматлар сифатининг юқори даражада эканлиги кафолатланган бўлиши лозим.

Мижозлар манфаатига қаратилган мазкур талабларни адо этиш бевосита Relatonship менежерларининг малакасига боғлиқдир.

Тренинг давомида менежерлар корпоратив мижозлар билан ҳамкорлик қилишда мавжуд шу ва бошқа қоидалар юзасидан ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга эришди.

https://t.me/b_bozorov
Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Ўзсаноатқурилишбанкка мамлакат иқтисодиётини COVID-19 пандемияси таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш билан маҳаллий экспортёр ва импортёрларни қўллаб-қувватлаш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини тақдим этмоқда. Бу халқаро молиявий институтлар томонидан таъсис этилган Ўзсаноатқурилишбанк иштирокидаги савдони молиялаштиришга кўмаклашиш бўйича учинчи дастурдир.

Ўзсаноатқурилишбанк мамлакатнинг иккинчи йирик банки сифатида ушбу дастурга қўшилган ҳолда ўзининг филиаллар тармоғи, мижозлар базаси ва амалиёт тузилмасидан маҳаллий корхоналарнинг савдони молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришда қўллаши мумкин.

– Мазкур битимнинг имзоланиши Банкнинг турли иқтисодиёт сегментларида мижозларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича жорий стратегияни яққол намоён этмоқда, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев. – Валюта бозори либераллаштирилгандан сўнг, Банк савдони молиялаштириш йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам берадиган, шунингдек, кўплаб халқаро молия институтлари ва банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали молиявий ресурслар базасини кенгайтирадиган янги маҳсулотларни тақдим этиш чораларини кўрди.

ХМКнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Кассандра Колберт таъкидлашича, савдо ўсишни рағбатлантиришнинг энг кучли усулларидан бири бўлиб, иқтисодий барқарорликни тиклаш ва пандемия даврида ишчи ўринларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Ушбу битим Банкнинг ўзбек маҳсулоти импортёрлари, дистрибьютерлари ва экспортёрларини қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтисодий ўсишнинг асосий омили ҳисобланган савдо секторини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.

https://t.me/b_bozorov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Muqaddas Qurbon Hayiti muborak bo‘lsin!

Bugungi qutlug‘ ayyom kayfiyati hamisha sizga hamroh bo‘lib, ezgu amallarga, yaqinlaringizga rahm-shafqatli va mehrli bo‘lishga undasin!
———————
🌙Со священным праздником Курбан хайит!

Пусть настроение этого благословенного дня будет с вами всегда, вдохновляя на добрые дела, милосердие и любовь к ближним!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Ўзсаноатқурилишбанк: Барчаси она табиат ва унинг муҳофазаси учун!

Банк ходимлари ўртасида ўтказилган "Green Banking" иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Мисол учун, тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва чуқур таҳлил қилишга қаратилган “Data Warehouse” (DWH) - маълумотлар омбори ва “Business Intelligence” – бизнес таҳлил тизими татбиқ этилди. Бу Банкнинг янги бизнес моделига асосланган трансформация жараёнлари доирасида амалга оширилди.

Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси маслаҳатчиси Акмал Ҳамидов “Узрепорт” телеканали мухбирига ушбу тизим ҳақида батафсил сўзлаб берди.

------------------

В системе Узпромстройбанка с использованием самых последних программ и технологий по обработке, хранению и глубокому анализу данных внедрены хранилище данных “Data Warehouse” (DWH) и система бизнес-анализа “Business Intelligence”. Это осуществлено в рамках процессов трансформации Банка, основанной на новой бизнес-модели.

Советник председателя правления Узпромстройбанка Акмаль Хамидов рассказал корреспонденту UzReport о преимуществах данной системы.
Ўзсаноатқурилишбанкда давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Банк томонидан қурилиш материаллари тармоғидаги корхоналарга асосий воситалар ва технологик ускуналар сотиб олиш, қурилиш ишлари ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадида бир нечта кредит турлари таклиф этилмоқда.

Ушбу кредитлар ҳисобига йирик корхоналардан тортиб, тадбиркорлик субъектлари ҳам бирдек молиявий қўллаб-қувватланиб, юртимизда қурилиш материаллари турлари ва сифатини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини кўпайтиришдек муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимига муносиб ҳисса қўшилмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Olmos blok”, “MAGMA GROUP” ҳамда “Durable beton” корхоналари бугунги кунда Банк кредитлари ҳисобидан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўл қўйишга муваффақ бўлди.

Батафсил
В системе «Узпромстройбанка» внедрены системы хранилища данных Data Warehouse (DWH) и бизнес-анализа Business Intelligence (на правах рекламы).

https://www.gazeta.uz/ru/2021/07/26/psb/
Маҳоратли журналист, блогер Хуршид Далиев ташаббуси билан очилган, қисқа вақтда ўзининг ишончли ва холис ахборотлари, таҳлилий мақолалари, журналистик суриштирувлари билан кўпчиликнинг ишончини қозонган Human.uz сайтининг телеграм канали verified белгисига эга бўлибди.

Таҳририят аҳил жамоасини ушбу ютуқ билан табриклаймиз! Бунданда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!