Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.4K subscribers
1.56K photos
506 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Davrimizning o‘tkir muammolaridan yana biri — bu global iqlim o‘zgarishlaridir. Bugungi kunda har bir mamlakat bu jarayonning salbiy ta’sirini his etmoqda. Ming afsuski, bunday o‘zgarishlar Markaziy Osiyo taraqqiyotiga ham katta xavf tug‘dirmoqda" - Shavkat Mirziyoyev.

O'zsanoatqurilishbank Green banking loyihasining asosiy maqsadi ham ona tabiatga insoniyat yetkazayotgan zararlarni minimallashtirish orqali tamaddunni saqlab qolishga hissa qo‘shishdir.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти утказилади.

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
Айни дақиқада давлат раҳбари Халқаро анжуманлар саройига кириб келди. Дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўзга чиқди. Унинг маълумот беришича, бугун жами 10 мингдан ортиқ тадбиркор мулоқотни кузатиб боради.
Шавкат Мирзиёев:

- Тадбиркорда қўрқув бор эди. Ҳисоб рақамида валюта борлигини бировга кўрсатишга қўрқарди. Фақат сизлар (тадбиркорлар) эмас, жамият қўрқарди. 5 йил ичида 25 йил ичида олган GSP+ олганимиз кичкина гап эмас.

Маълумот учун, GSP+ тизими Европа иттифоқига 6200 та товарни имтиёзлар билан (божларсиз) экспорт қилиш имконини беради.
"Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Мен ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорларни қандай муаммолар қийнаётганини билганман. Менда уларга ечим топиш керак деган армоним бор эди... Тадбиркор ҳис қилсин, у ҳозирги Янги Ўзбекистоннинг замини. Беш нафар одам ишлатадами, ўн кишига иш берадими, у ҳозирги ислоҳотларнинг ҳақиқий ислоҳотчиси», -  деди у.

У сўзида давом этар экан, тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди.

«Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак... Биз халқимизни рози қиламиз десак, тадбиркорларга кўмакчи, елкадош бўлишимиз, қонунчиликка керакли ўзгартишларни киритишимиз лозим», - деди Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди

Халқаро анжуманлар саройида бевосита 600 нафар, ҳудудлардаги марказий студияларда 1800 нафар, туман студияларида 8000 мингдан ортиқ, жами 10 мингдан ортиқ тадбиркорлар ушбу мулоқотда иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳисобот учун сўзга чиққан Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг сўзини тўхтатиб, мулоқотни норасмий, дилдан суҳбатдан бошлаб юбордилар.

“Охирги кундаги мажлисларни бекор қилиб, шу учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўрдим. Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаатини ўқиб чиқдим. Кўпчиликка ёқмаса ҳам, аччиқ ва танқидий фикларни ҳам ўқидим. Нимага? Чунки ўзим ҳаммасини ҳис қилишни хоҳлайман. Атрофдагиларга қўйиб берса, бизда ҳаммаси зўр дейди. Йўқ, унақмас, осмондан тушмаганман. Ҳали тўлиқ зўр бўлиши учун бизга вақт керак. Олдимизда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар ва тизимли ишлар борлигини ҳаммамиз тўғри тушунишимиз керак”, - деди давлат раҳбари.


👉 @xushnudbek 👈
Давлат раҳбари кўп тадбиркорларни номма ном санаб, хизматлари ва ҳаракатларини юксак баҳолади:

Наманган вилоятида “Чуст текстиль” (ака-ука Исматуллаевлар), “Арт софт холдинг” (ака-ука Бобохоновлар), Тошкент шаҳридаги “Техно Экспорт” (Шерзод Қосимов), Тошкент вилоятида “Нью Вей Индастриз” (Сардор Аббосхонов), Самарқандда “Охалик Олтин боғи” (Олим Солиев) каби корхоналар ўз фаолиятини “ноль”дан бошлаб, ҳозирги кунда, 10-15 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилмоқдалар. Айни пайтда уларнинг ҳар бири, минглаб иш ўринларини яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди.

Андижонда Динар текстиль” (Хад‌иятилло Тиллабоев), Қашқадарёда “Бунёдкор” (Ғолиб Эрқулов), Сирдарёда “Мега Люкс” (Мухиддин Норматов), Фарғонада “Фарғона Глобал Текстиль” (Мўминжон Разақов), Хоразмда “Хоразмтекс” (Алишер Собиров), Жиззахда “Сангз‌ор текстиль” (Отабек Хўжаметов), Бухорода “Парвоз Хумо Равнақ транс” (Шермухаммад Очилов), Сурхондарёда “Инд‌еним кластер” (Шерзод Шоймардонов), Навоийда “Бахт текстиль” (Баҳриддин Мўминов) каби корхоналар, қисқа муддатда ишлаб чиқариш, экспорт ва иш ўринларини 10-15 баробар оширишга эришдилар.

Камол Абдуллаев, Қутлимурат Панаев, Муртазо Раҳматов, Улуғбек Сотиболдиев, Улуғбек Тўхтабоев, Мурод Ёқубов, Зафар Ҳошимов, Шавкат Жамолов, Мурод Назаров, ака-ука Мамасаидовлар, Фаррух Фузаилов, Бахтиёр Азизхўжаев, Фарход Мамажанов, Бекзод Маматқулов, Бахтиёр Умаров каби нуфузли тадбиркорларимиз, ўз бизнесларини бутун мамлакат миқёсида кенгайтирмоқдалар.
⚡️Давлат раҳбарининг маълум қилишича, 15 мингта мурожаатдан келиб чиқиб ҳолда бугун ўз маърузасида 7 муҳим йўналишда муаммоларни таҳлил қилади ва таклифларини айтади.
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев: Мурожаатларнинг 40 фоизи, бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ. Мурожаа́тларнинг асосий қисмида кредит ставкаларининг юқорилиги ва кўплаб кредитларнинг қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган.

Масалан, Ургутда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган “Сам Электро Сервис” корхонаси, икки ярим миллиард сўм кредитни 3 йил муддатга олгани, корхона фойда билан ишлаши учун эса, унга камида 5 йил муддат кераклигини таъкидлаган.

Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорларга бугунги кунда берилаётган аксарият кредитларнинг муддати 3 йилдан ошмайди.

Шунингдек, банклар томонидан йиллик 8-10 фоиздан хорижий валютада 18 мингга яқин тадбиркорларга берилган кредит, валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.

Бу ҳақда мингдан ортиқ мурожаа́тлар келиб тушгани ҳам, ушбу масалалар тадбиркорликни ривожлантириш учун, оғир юк бўлиб турганини кўрсатмоқда.

Шу боис, тижорат банкларининг узоқ муддатли ресурс базаси ва кредитларнинг мақбул фоиз ставкаларини шакллантириш бўйича, кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришимиз талаб этилади.

Банкларнинг капиталини ошириш бўйича қўшимча имкониятлар ишга солинади.Келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади. Бу маблағлар танлов асосида, ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилади.

Давлат раҳбари қайси банк энг яхши бизнес режа, қайтими юқори ва энг кўп иш ўрни яратадиган лойиҳаларни тақдим қилса, ўшанга ушбу маблағлар ажратилишини таъкидлади.
⚡️⚡️⚡️2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади

«Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 млн доллар ажратилади», - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу маблағлар танлов асосида, ҳам давлат, ҳам хусусий банкларга жойлаштирилиши таъкидланди. «Қайси банк  энг яхши бизнес режа, қайтими юқори ва энг кўп иш ўрни яратадиган лойиҳаларни тақдим қилса, ушбу маблағлар шу банкларга ажратилади», - деди у.
Банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади. — Президент.
Кредитлар миллий валюта "сўм"да берилади. Доллар ва евро курсининг ошиши тадбиркорга муаммо туғдирмайди

"Банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга, йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратамиз.

Банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – “сўм”да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.

Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.

Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Ушбу компания, банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўг‌ириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади.

Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши, тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди."- Шавкат Мирзиёев.
Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 миллиард долларга яқин кредитлари тадбиркор ва тижорат банклари ўртасидаги келишувга асосан миллий валютага ўтказиб берилади. — Президент.
Кредит ставкалари камида 5 фоиз арзонлашади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, тижорат банкларида ҳар йили ўртача 30-40 триллион сўмлик миллий валютадаги узоқ муддатли қўшимча ресурслар шаклланади. Булар ҳисобига, тадбиркорлар миллий валютадаги кредитларни узоқ муддатга ва ҳозирги ставкалардан камида 5 фоиз арзон олиш имкониятига эга бўладилар.
Президент Шавкат Мирзиёев:

Иккинчидан,
юқоридаги маблағларни жалб қилмоқчи бўлган банкнинг ўзи ҳам ташқи ва ички молия бозорларидан камида 30 фоиз қўшимча ресурслар жалб қилади.

Жумладан, банклар томонидан келгуси йили халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади.

Шунингдек, Ўзбекистон бозорида ишлашга тайёр бўлган, замонавий технологияларга эга йирик хорижий банкларни кириб келишига кенг имкониятлар яратамиз.

Бу ҳам, ўз навбатида, тадбиркорларимиз учун қулай шароитлар тақдим этади ва банк тизимида биз учун ниҳоятда керак бўлган соғлом рақобат пайдо бўлади.

Учинчидан
, банклар четдан ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни миллий валюта – сўмда ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади.

Валютада кредит олган ва бугун қийин аҳволга тушиб қолган юзлаб тадбиркорларимиз ушбу масалани ўз мурожаатларида кўтарганлар.

Шу боис, Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Ушбу компания банклар томонидан чет эл валютасида жалб қилинаётган маблағларни сўмга ўгириб, кредитни ички бозорда фақат миллий валютада бериш учун зарур шароит яратади.

Лўнда қилиб айтганда, бундан буён доллар ёки евро курсининг ошиши тадбиркорга қўшимча муаммо ёки ортиқча харажатларни юзага келтирмайди.

Тўртинчидан,
бундан буён Ҳукумат томонидан халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинаётган имтиёзли маблағлар ҳисобидан банкларга бериладиган кредитларнинг муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади.

Бешинчидан, жорий йил 1 октябрдан бошлаб, илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 миллиард долларга яқин кредитлари, тадбиркор ва тижорат банклари ўртасидаги келишувга асосан, миллий валютага ўтказиб берилади.

Умуман, юқорида таклиф этилаётган механизмлар ҳисобига, тижорат банкларида ҳар йили ўртача 30-40 триллион сўмлик миллий валютадаги, узоқ муддатли қўшимча ресурслар шаклланади.

Булар ҳисобига, тадбиркорлар миллий валютадаги кредитларни узоқ муддатга ва ҳозирги ставкалардан камида 5 фоиз арзон олиш имкониятига эга бўладилар.

Мен ўйлайманки, бу янги имкониятлар мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига катта туртки беради.

Facebook|Instagram|Twitter
Audio
Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги воқеалар ҳақида:

— Ҳозирги қушни давлатда бўлаётган воқеалар бизларга сабоқ бўлиши керак! Сабоқ, деди президент.