Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.4K subscribers
1.56K photos
506 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Ҳамма арзон кредит хоҳлайди, лекин...

Давлат раҳбари арзон ва сунъий пасайтирилган кредитлар пул бозоридаги мувозанат бузилишини яхши тушунишини айтди. Иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим, деди президент.

-Барқарорлик бўлмаса, иқтисодий ўсиш бўйича кўзлаган мақсадларимизга эриша олмаймиз. Бу борада, фоиз ставкаларига бевосита таъсир этадиган инфляцияни ва яна такрор айтаман инфляцияни қоғозда эмас, амалда (бир пайтлар инфляцияни қоғозда ёзардик) пасайтириш ҳамда банк орқали кредитлаш жараёнини тўлиқ бозор механизмларига ўтказишга қаратилган ишларни давом эттирамиз. Замонавий бозор тамойилларида ишлаш учун ҳудудларда банклар лойиҳа фабрикалари ва тадбиркорликка ўқитиш марказларини ташкил этиб, хорижий мутахассисларни жалб қилмоқда. Ушбу марказлар тадбиркорларга бизнес режаларни ишлаб чиқиш, маблағлар жалб қилишга ёрдамлашади.
Шавкат Мирзиёев инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилингани, бу эса кредит ставкаларини ҳам мақбул даражага тушириш ва муддатини узайтириш имконини бериши ҳақида сўзлади.
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев: Банк биноси чиройли бўлиши мумкин, менга бу керакмас. Банк ичидаги одам порахўр бўлмаслиги керак, ислоҳотчи, ватанпарвар, ҳалол бўлиши керак!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Банк раҳбари раҳбар бўла олмайди. Менман кабинетни раҳбари. Энди мурожаатларни ҳар бир банк бўйича тўғри менга юборишларинг мумкин. Буни тизимли йўлга қўйилади. Агар муносиб бўлса ишлаш керак. Муносиб бўлмаса ҳозирдан тўнни елкасига ташлаб, даврадан чиқиб кетиши керак. Буям мардлик».
Оилавий тадбиркорлик учун кредитлар онлайн тартибда ажратилади - Шавкат Мирзиёев

"Кредитни расмийлаштиришдан тортиб, маҳсулотни олиш-сотишгача бўлган барча жараёнлар электрон тарзда, онлайн ҳал этилади. Ўз навбатида, ушбу платформа таъминотчи корхоналар учун ҳам камида 10 триллион сўмлик бозор яратади", деди Президент.
Пенсионерларга пластик карта бердик, лекин қишлоқда банкомат йўқ эди - Президент.
⚡️⚡️Сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди.
Кўпчиликнинг эсидан чиққан бўлиши мумкин, яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига, бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди.

Ушбу йиғимлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 20-25 фоиз фойдасига тенг бўлган.

Бюджетдан ташқари жамғармаларга мазкур йиғимларни бекор қилиш ҳисобига, 7 мингга яқин корхоналар ҳар йили ўртача 6 триллион сўм солиқ тўлашдан озод бўлдилар.
Жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади. Энди, улар фаолиятини бошлаши учун фақатгина Марказий банк реестрига киришлари кифоя.

Шунингдек, бундан буён уларга касса хоналари ташкил этиш, ҳудудларда филиаллар очиш учун Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди.

Улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм) ва микролизинг (600 миллион сўм) учун амалдаги чекловлар ҳам олиб ташланади.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотларига бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш, облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади.

Шунингдек, ушбу ташкилотлар худди банклар каби тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар.
13 мингта овқатланиш корхонаси ер ва мулк солиғидан озод қилинади

Шавкат Мирзиёев: жами 13 мингта умумий овқатланиш корхонасини йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қиламиз. Бу имконият, уларга 30 миллиард сўм қўшимча кўмак деганидир.

Уларнинг бошқа солиқлардан мавжуд 35 миллиард сўм қарзлари муддатлари жорий йил якунигача узайтирилади, кредитларини қайтариш ҳам кечиктирилади.
Шавкат Мирзиёев: 228 мингта кичик тадбиркорларда бухгалтер йўқ. Оқибатда, солиқ ҳисоботларини камчиликлар билан топширган 32 мингга яқин тадбиркорга молиявий жарима солинган. Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни қўллаш тартиби эса тўлиқ бекор қилинади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан мулоқоти давомида бухоролик тадбиркор президентнинг банклар ва раҳбарларга топшириғидан ўзини «вообще» йўқотиб қўйганини айтиб ўтди.

Давлат раҳбари тадбиркорга жавобан «"вообще" йўқотма ўзингни!», — деди.
Шавкат Мирзиёев: Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани, мени хавотирга солмоқда.
Ўтган йили камерал назорати натижасида 336 та корхонага 51 миллиард сўм молиявий жарима қўлланилган бўлса, жорий йил 6 ойда 3 мингдан зиёд тадбиркорларга 900 миллиард сўмдан ортиқ жарима белгиланган.
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, келгуси йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олишда солиқ ва божхона идораларининг электрон базалари ўзаро боғланади. Яъни, солиқ идораларида мавжуд қўшилган қиймат солиғи ортиқча тўловлар, божхона тўловларини амалга ошираёт́ганда ҳам инобатга олинади.
“Кўп йиллар Андижонда заводимиз бор, деб фахрланиб юрдик. Солиқлардан озод қилдик, имтиёзлар бердик. Лекин у завод халқимизга манфаат келтирмади. Экспортдаги ўзимизнинг автомобил ички бозоримиздан арзон сотилди. Энди бу муаммоларни бартараф қиляпмиз.

Олдинлари пахтани йилига кўпи билан 1 млрд долларга сотардик. Лекин ҳозир Андижон вилоятининг ўзи қайта ишлаш ортидан бундан кўп экспорт қиляпти", деди Президент.
"Бундан буён, ер майдонлари фақат ва фақат очиқ-ошкора аукцион орқали хусусий мулк сифатида сотилади ёки ижарага берилади," дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
"Кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам, жойларда бор гап.

Ушбу корхоналарнинг ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари, уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади.

Бунда, ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади.

Бундан кейин тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида, фойдаланиш имкониятига эга бўладилар," деди Шавкат Мирзиёев.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тадбиркорлар шуни сезсинки, улар 5 нафар одам ишлатадими ёки 10, 50 нафар одам ишлатадими, улар бизнинг ислоҳотларимизнинг ислоҳотчиси. Улар янги Ўзбекистоннинг замини.
Бундан буён давлат мулки объектлари, улар жойлашган ер билан бирга, ягона мулкий мажмуа сифатида аукцион орқали сотилади. Бинони сотиб олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилади — Президент.