Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
#live
#онлайн

Айни пайтда Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви ҳамда Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси масъуллари билан мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев бошчилигида ўтказилаётган учрашувда қурилиш материаллари бозорининг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, бунда уюшма фаолиятини такомиллаштириш, қурилиш материаллари соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, хусусан, уюшма аъзоларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда Ўзсаноатқурилишбанк қурилиш материаллари соҳасига, шунингдек, тармоқ корхоналарида илғор технологияларни жорий этиш ва лойиҳаларни молиялаштиришга масъул этиб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram
#Онлайн

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Сирдарё вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар Банкнинг молиявий кўмагида ишга туширилган корхоналар фаолияти ҳамда мазкур ҳудудда муассаса мижозларига яратилган қулайликлар билан таништирилмоқда.

@b_bozorov
#Онлайн

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ОАВ ходимларини Сирдарё вилоятидаги янги ишлаб чиқариш объектлари билан таништириш мақсадида ташкил этилган пресс-турда ташриф буюрган дастлабки манзил - Гулистон туманидаги “MISS MILEDI” корхонаси бўлди.

Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи цех фаолияти ҳақида корхона раҳбари Наргизахон Маллабоева шундай деди:

– 12 йиллик тажрибага эга “MISS MILEDI” маҳсулотларининг нафақат маҳаллий, балки жаҳон бозорида ўз харидорларига эгалиги бизнинг устунлигимиз. Ўтган йили “Ташаббус-2021” кўрик танловининг вилоят босқичида “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритганимиз бизни янги лойиҳага қўл уришга ундади. Умумий ҳажми 4 млрд. сўмлик лойиҳамизнинг 50 фоизи Ўзсаноатқурилишбанк кредит маблағлари ҳисобига қопланиб, уни қисқа фурсатда ишга туширишга эришдик. Ҳозирда корхонамиз тўла қувватда ишламоқда. Ҳудуднинг 400 нафар хотин-қизини ишга жалб қилганмиз.

Пресс-тур давом этмоқда.

@b_bozorov
#Онлайн

Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари Гулистон шаҳрида аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатиб келаётган “ABROR UROLOGIYA KLINIKASI”га ҳам ташриф буюрди.

Бу ерда журналистларни жамият раҳбари қарши олиб, клиника фаолияти билан яқиндан таништирди, Ўзсаноатқурилишбанк кредит маблағлари ҳисобига четдан келтирилган илғор тиббий ускуна ва жиҳозлар имкониятларини беморлар мисолида кўрсатиб берди.

Пресс-тур давом этмоқда.

@b_bozorov
#Онлайн

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Сирдарё вилоятига ташкил этилган пресс-турда журналистлар учун кейинги манзил қизилмия илдизини қазиш ва қайта ишлашга ихтисослашган “ORAL EKSPORT IMPEX” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Банк томонидан ажратилган имтиёзли кредит ҳисобига иш бошлаган мазкур корхонада 30 та иш ўрни барпо этилган. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилган.

Пресс-тур давом этмоқда.

@b_bozorov