Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Умумжаҳон пул ҳафталиги” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги Ёшлар саройларида ўтказилаётган маҳорат дарслари қизғин давом этмоқда. Ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида тегишли муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур тадбирларда Ўзсаноатқурилишбанкнинг Бухоро, Наманган вилоятларидаги минтақавий филиаллари ҳамда “SQB Insurance” суғурта компанияси фаол иштирок этди.

#Бухоро

– Рақамли технологиялар наинки соҳалар, балки кишилар турмуш тарзининг муҳим қисмига айланмоқда, – дейди Банкнинг Бухоро минтақавий филиали бошлиғи ўринбосари Баҳодир Турсунов. – Ёшлар билан учрашувда янги рақамли банк хизматлари – электрон ҳамён, виртуал карталар, онлайн конверсия, онлайн халқаро пул ўтказмалари, Marketplace, QR кодлар, 24/7 режимида ишловчи қурилмалар функциялари каби мавзуларда намойиш қилган тақдимотим тингловчилар кутган энг долзарб ва қизиқ мавзу бўлди.

#Хоразм

– Суғурта – мол-мулк, инсон ҳаёти ва соғлиги, бизнес ва бошқа қийматга эга бўлган турли йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимояси, – дейди “SQB Insurance” суғурта компаниясининг Хоразм вилояти филиали директори Ойбек Раҳимов. – Шу боис жамият ҳаётида юқори хавфга эга ва/ёки кучли ҳимоявий восита бўла оладиган ҳолатлар мажбурий суғурта сифатида жорий этилади. Учрашувда ёшларга суғуртанинг инсон ҳаётидаги ўрни, мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларининг аҳамияти, Ўзбекистон суғурта бозоридаги янги маҳсулотлар ҳамда онлайн хизматлар ҳақида халқчил тилда тушунча беришга ҳаракат қилдим.

#Наманган

– Молиявий саводхонлик курслари кишиларда ижобий молиявий хулқ-атворни шакллантиришга хизмат қилади, – дейди Банкнинг Наманган вилояти минтақавий филиали бош бухгалтери Тўрғунпўлат Қўчқорбоев. – Маҳорат дарсида ёшларга ҳар бир инсон ўз ҳаётининг инвестори эканлигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтирдик, молия-банк хизматларидан фойдаланишнинг нозиқ жиҳатлари хусусида маълумот бердик, турли молиявий фирибгарликлардан огоҳ бўлишга чорладик.

#GlobalMoneyWeek2022
#GMW2022
#GMWBuildYourFuture
#GMWBeSmartAboutMoney
#LearnSaveEarn

@b_bozorov