Oʼzsanoatqurilishbank matbuot kotibi | Behzod Bozorov
2.24K subscribers
1.58K photos
525 videos
4 files
1.14K links
Oʼzsanoatqurilishbank Аxborot xizmati rahbarining rasmiy kanali - Официальный канал руководителя пресс-службы Узпромстройбанка. Murojaat uchun/Для обращения @bbozarovbot
Download Telegram
Бугун, 22 сентябрь Халқаро автомобилсиз кун. Шу муносабат билан республикамиз бўйича эълон қилинган “Автомобилсиз кун” акциясига Ўзсаноатқурилишбанк тизимида пухта тайёргарлик кўрилди.

Сўнгги йилларда каттаю кичик кўчаларни тўлдириб ҳаракатланаётган машиналар оқимига дунё миқёсида глобал муаммолардан бири сифатида қаралмоқда. Чунки автотранспорт воситалари нафақат сайёрамиз биосферасига, балки кунига 3 мингдан зиёд киши билан автоҳалокат содир қилиб, инсониятга ҳам катта зарар келтирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 22 сентябрь Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан жорий йилдан бошлаб ушбу сана республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида ўтказилиши ҳамда шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш (махсус техникалар, такси ва етказиб бериш ҳамда тиббий тез ёрдам учун хизмат кўрсатадиган техникалар, жамоат транспортлари бундан мустасно) тавсия этилди.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Green banking” тизими доирасида экология софлигини таъминлаш, йўллардаги хавфсизликни оширишга муносиб ҳисса қўшиш ҳамда ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тижорат банклари орасида биринчилардан бўлиб велотураргоҳ барпо этилди. Ходимлар ўртасида “Барчаси она табиат ва унинг муҳофазаси учун!” шиори остида турли танловлар ўтказилиб, ғолибларга айнан велосипедлар совға қилинди.

Эътиборлиси, ҳафтада бир кун ишга велосипедда келишни одатлантиришда банк раҳбарлари намуна кўрсатмоқда.

Буларнинг бари эса жамоа ўртасида автомобилсиз юришни рағбатлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Банк тизимида “Green banking” лойиҳаси нафақат яшил лойиҳаларни молиялаштириш, балки аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, атроф-муҳитни кўкалашзорлаштириш, маҳаллалар ва куча-куйларни ободонлаштириш каби кенг қамровли чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

#carfreeday_uzbekistan
#shaxsiynamunakursat
#avtomobilsizbirkun