GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.54K subscribers
41.5K photos
3.57K videos
469 files
7.41K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломларнинг Ўзбекистонда тан олиниши масаласига ойдинлик киритди.

“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.

“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS”
ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида” 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY”
ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Республика олий таълим кенгашининг фаолият йўналишлари, функциялари ва таркиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрда “Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда кенгашнинг фаолият йўналиши, таркиби, функцияси ва ҳуқуқ-мажбуриятлари белгилаб берилган.

✅ Қарорда Кенгашнинг фаолият йўналишлари белгиланди:

👉 профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

👉 олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Бундан ташқари, Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қатор функцияларни амалга оширади:

👉 Республика, шунингдек, чет эллик, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳат учун жалб этади;

👉 олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият органларига киритади;

Таркиби 22 кишидан иборат мазкур кенгашга Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзаков раислик қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда: Тизимга замонавий АКТнинг жорий этилиши

✅ Республика миқёсида талабалар ҳақида маълумотлар жамланган https://talaba.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди ва идоралараро маълумот алмашинуви тармоғи орқали ички ишлар вазирлиги ва давлат персоналлаштириш марказининг маълумотлар базасига уланди;

✅ «Elsevier» (Нидерландия) компанияси билан Digital Commons (Bepress) платформаси негизида «Ўзбекистон илмий журналлари» биринчи рецензияланадиган портали яратилди. Унга ОТМларнинг 41 та илмий журнали жойлаштирилди;

✅ «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш доирасида олий таълим муассасаларида аноним-сўровнома ўтказиш мақсадида ахборот тизими ишлаб чиқилди;

✅ 78 та олий таълим муассасаси замонавий сервер қурулмалари, вазирлик ҳузуридаги электрон таълимни ривожлантириш маркази эса маълумотлар маркази (Дата-центр) билан жиҳозланди;

✅ Таълим жараёнига рақамли технологиларни жорий этиш мақсадида 9 та олий таълим муассасасида «E-MINBAR» қурилмалари ўрнатилди;

✅ Webometrics халқаро рейтинг тизими талабларига мувофиқ олий таълим муассасалари веб-сайтлари инвентаризациядан ўтказилди ва зарур маълумотлар билан қайта шакллантирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Таянч докторантлар ўртасида 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2018 йил 30 декабр куни бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида Республика таянч докторантлари ўртасида 2020 йил учун қуйидаги номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиби деб топилди:

Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши

Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти.

Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши

Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти

Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши

Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти

Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши

Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти

Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши

Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда:
Моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши

✅ 36 та олий таълим муассасасининг 58 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада:

👉 3020 та ўқув ўрни;
👉 2200 та турар жой ўрни янгидан яратилди.

✅ 2 та инвестиция лойиҳаси доирасида олий таълим тизимига жами 11,2 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинди.

✅ ОТМлар 2,3 млн. долларлик ахборот коммуникация техникалари ва 6,3 млн. долларлик замонавий ўқув лаборатория ускуналари билан таъминланди.

2020 йилда:

➡️ 47 та
олий таълим муассасасининг 61 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш натижасида қўшимча 1520 ўқув ва 3300 турар жой ўринлари янгидан яратилади;

➡️ 5 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида олий таълим тизимига жами 80,9 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда:
Моддий-техник базанинг мустаҳкамланиши

✅ 36 та олий таълим муассасасининг 58 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада:

👉 3020 та ўқув ўрни;
👉 2200 та турар жой ўрни янгидан яратилди.

✅ 2 та инвестиция лойиҳаси доирасида олий таълим тизимига жами 11,2 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинди.

✅ ОТМлар 2,3 млн. долларлик ахборот коммуникация техникалари ва 6,3 млн. долларлик замонавий ўқув лаборатория ускуналари билан таъминланди.

2020 йилда:

➡️ 47 та
олий таълим муассасасининг 61 та объектида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш натижасида қўшимча 1520 ўқув ва 3300 турар жой ўринлари янгидан яратилади;

➡️ 5 та хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида олий таълим тизимига жами 80,9 млн. доллар миқдорида капитал қўйилмалар жалб қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим 2019 йилда:
Профессор-ўқитувчилар меҳнатининг муносиб рағбатланиши

✅ 2019 йилга келиб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг иш ҳақи миқдорлари ўртача 2018 йилга нисбатан 2,5 баробарга оширилди:

👉 Фан доктори илмий даражасига эга бўлган профессорнинг иш ҳақи 2 млн. 600 минг сўмдан 6 млн. 700 минг сўмга оширилди;

👉 Доцентнинг иш ҳақи 2 млн. 400 минг сўмдан 5 млн. 700 минг сўмга оширилди.

2020 йилда:

➡️ 2020 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

➡️ ОТМлар инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида самарали турлари аутсорсинг шартларида ташкил этилади;

➡️ Харажатларни оптималлаштириш учун ўқув жараёнининг ташкилий-методик асослари хорижий тажрибага мослаштирилади, бунда:

👉 бир нафар профессор-ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатини ўзгартириш;

👉 ўқув юкламаси турлари тақсимотини ва мустақил таълим шаклларини кенгайтириш;

👉 таълим йўналишлари ва мутахассисликларини йириклаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда:
Янги профессионал таълим тизимининг ташкил топиши

✅ Янги профессионал таълим тизими тармоғини яратиш юзасидан ташкилий ишлар бошланди. Жумладан, 630 та профессионал таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишлар амалга оширилди:

👉 340 та касб-ҳунар мактаби;
👉 143 та коллеж;
👉 147 та техникум.

2020 йилда:

➡️ Иш берувчиларнинг таклифлари асосида 561 та касблар ва мутахассисликларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари (малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари)ни ишлаб чиқилади;

➡️ Меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёжларни ўрганиш асосида 630 та профессионал таълим муассасасига 210,0 минг нафарга яқин ўқувчиларни ўқишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда:
Бешта муҳим ташаббуснинг амалга оширилиши

✅ Бешта муҳим ташаббус доирасида тизимда жами 12 минг 780 та тадбир ташкил этилиб, уларга 213 минг 600 нафар талаба қамраб олинди;

✅ “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедралари мавжуд бўлмаган 60 та олий таълим муассасасида мазкур кафедра фаолияти йўлга қўйилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2019 йилда:
ОТМларда илмий салоҳиятнинг ўсиши

✅ Олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар сони 29 минг нафардан ортди (2016 йилда 23 минг).

✅ Сўнгги икки йилда 1551 та илмий иш ҳимоя қилинди ва илмий салоҳият 36,7% га етказилди (2017 йилда 32,7 %).

✅ “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 2019 йилда хорижда малака ошириш, стажировка, магистратура ва докторантурага
517 нафар профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар саралаб олиниб, бугунги кун ҳолатига 218 нафари хорижга юборилди.

✅ QS халқаро рейтинг агентлигининг 2020 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институти қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим 2020 йилда:
Олий таълимга қамровни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш

✅ 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади:

👉 10 та маҳаллий олий таълим муассасаси;
👉 3 та хорижий олий таълим муассасаси;
👉 5 та давлат–хусусий шериклик шартлари асосида.

✅ Қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш икки мартага оширилади.

✅ 18 та янги ОТМ ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурлари кенгайтирилиши натижасида ёшларни олий таълим билан қамрови 25 фоизга етказилади.

✅ Муҳандислик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоизга кўпайтирилади;

✅ Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларидан магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар улуши 10 фоизга оширилади.

✅ Хорижий тажрибалар асосида талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ОТМларда ўқув жараёни кредит-модуль тизимида такшил этилиб, таълим жараёнларини электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилиш жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш хақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

Амалдаги тартибга кўра, контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.

Шу муносабат билан, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларига ўзгартириш киритилганда, қўшимча маълумот берилади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Talabaga_eslatma

❗️ Эртага, 6 январь - душанба ўқишнинг биринчи куни, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи семестри бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Yoshlar” телерадиоканали томонидан янги лойиҳа йўлга қўйилди.

“Talaba.uz” радиодастурининг муаллифлари – республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган барча талабалардир.

Талаба-ёшлар бу дастурда ўзлари таҳсил олаётган ОТМ янгиликлари, муҳим воқеа-ҳодисалар ва уларни қийнаётган муаммолар ҳақида овозли хабар юборишлари мумкин.

“Talaba.uz” – иқтидорли ёшлар учун ўз ижодини намоён қилишга зўр имконият.

Дастур ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари "Yoshlar" радиоканали (FM 104.0)да соат 16:15 дан эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
​​#Биласизми?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилди.

Ушбу тизим ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим сифатида қаралмоқда.

✅ Дипломларни QR-кодлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда лойиҳа ишлаб чиқилади:

👉 дунёда мавжуд муқобил платформаларни тадқиқ ва таҳлил қилиш;
👉 тизимнинг концептуал моделини яратиш;
👉 маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва тизимнинг функционал архитектурасини яратиш.

2-босқичда QR -код тизими ишлаб чиқилади:

👉 бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодлар яратиш тизимини ишлаб чиқиш.

3-босқичда талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади:

👉 республика бўйича талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR -кодларни яратиш тизими билан интеграциялаш.

4-босқич. Амалиётга жорий этиш:

👉 апробация: дастурий таъминотнинг пилот версияси комплекс синовдан ўтказилади ва жамоатчиликка тақдим этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
​​Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

2019 йил 20 декабрдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.

Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

✅ Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);

2️⃣ Паспорт нусхаси;

3️⃣ Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.

Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.

Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.

Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ