GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.55K subscribers
41.5K photos
3.57K videos
469 files
7.4K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​Янги лойиҳа: ижодкори - талабалар, истеъмолчиси - халқ

2020 йил 20 февралда Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият масканида "Ёшлар аудиторияси" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов иштирок этди ва лойиҳа бўйича ёшлар билан дўстона суҳбат ўтказди.

Tалаба "Ёшлар аудиторияси" лойиҳаси ҳаётда амалий аҳамияти юқори бўлган кўникмалар - биринчи тиббий ёрдам, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби, турли давларда ўзини тутиш, сузиш техникаси каби қатор мавзуларда анимацион ёки саҳналаштирилган роликларни тайёрлашни кўзда тутади.

Ҳар бир масала бўйича роликларни тўплам ҳолига келтириш ва таълим муассасаларини таъминлаш - лойиҳанинг бош мақсади.

Лойиҳада иштирок этиш истагидагилар Tалабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани "Ёшлар аудиторияси" хонасига ташриф буюриб, бепул интернет, компютер хизматлари, фотокамералар, овоз ёзиш студияси, таржимонлар ва бошқа мутахассислар ёрдамидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Лойиҳа турли йўналишдаги талабаларни бирга ишлашга жалб қилади. Tаржима ҳамда шахсий ижодий ишлар, дубляж, монтаж, анимация усталари бир жойда жамланади.

Лойиҳа талабларига мос ролик муаллифлари Битирув малакавий иши (Бакалавр диплом иши) дан озод қилиниши ва бошқа усулларда рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Жуда кўпчилик мурожаатлар ботига қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш бекор қилиндими, деган мазмунда савол йўллаяпти. Вазирлик каналида ўқишни кўчириш бўйича жойланган охирги маълумотда

"Фуқаролар томонидан 2020 йил 15 февралгача топширилган ҳужжатлар, 2020 йил 25 февралига қадар умумлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Жорий йил
15 мартга қадар топширилган ҳужжатлар ҳам шу тартибда кўриб чиқилади", деб ёзилибди.

Демак, тарқатилаётган бошқа хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
Forwarded from Talaba.uz | Ta'lim portali (Нодирбек)
#Talim_yangiliklari

✅ Kontraktda o'qib, a'lo baholarga semestrni yopgan, o'zini yaxshi tomonlama ko'rsatgan talabalar OTM (o'qiyotgan oliygohi) tomonidan rag'batlantirish puli chiqarib beriladi. Rag'batlantirish summasi 771.000 so'mgacha. Qizig'i shunda-ki, bu bo'yicha mutasaddi etib ishonchli talabalardan biri qo'yiladi.

✅ Stipendiyali to'lov kontrakt to'laydigan talabalar ham 5 bahoga yopsa, 513600 so'm stipendiya olishadi. Agar, jamoat ishlarida faol va a'lochi bo'lsa, yana 50 foiz miqdorgacha OTM rahbariyati tomonidan rag'batlantirish puli chiqariladi. Ya'ni, 771000 so'mgacha!

✅ Stipendiyali to‘lov-kontrakt asosida ta’lim olayotan talabalar, 4 va 3 bahoga yopishsa 428.000 so'm stipendiya olishadi. Agar jamoat ishlarida faol bo'lib, hamda 4 bahoga yopgan bo'lsa ham 50 % miqdorda, ya'ni 642.000 so'm qo'shimcha pul mablag'larini OTM rahbariyati tomonidan olishadi.

✅ 1 va 2-guruh nogironligi bo‘lgan talabalar 5 bahoga semestrni yopgan bo'lsa, 771.000 so'm, 4 va 3 bahoga yopishgan bo'lsa 642.000 so'm stipendiya olishadi.

✅ To‘liq davlat ta’minotida bo‘lgan yetim bolalar va ota-ona qaramog‘idan mahrum bo‘lgan bolalar sirasiga kiruvchi talabalar 5 bahoga semestrni yopishsa 514.000 so'm, 4 va 3 bahoga yopishsa 428.000 so'm stipendiya olishadi. Qo'shimcha nafaqa puli (ovqat, kiyim, yo‘l puli va gigiyena uchun) esa, 831.000 so'm olishadi.

✅ Stipendiyasiz to'lov-kontrakt asosida ta'lim olayotgan talabalar 12 oylik stipendiyasi 4.800.000, ya'ni 400.000 so'mdan bo'lgan har oylik stipendiyasi o'zgarishsiz qoladi.

Lekin, a'lo bahoga yopsa 20% (86.000 so'm), jamoat ishlarida faol va iqtidorli bo'lsa 50 % (214.000 so'm) qo'shimcha pul mablag'ari OTM rahbariyati tomonidan beriladi.

✅Grantda o'qiydigan talabalar avvalgi o'quv semestri natijalariga ko'ra fanlardan o'zlashtirish ko'rsatkichlarining 30% i va undan ko'pi "qoniqarli" baho bo'lgan talabalarga nisbatan o'quv semestri mobaynida stipendiya tayinlanmaydi!

✅Mazkur talab 2019-2020 o'quv yilida davlat granti asosida oxirgi kursda o'qiyotgan talabalarga nisbatan qo'llanilmaydi va ular uchun davlat byudjetidan stipendiya to'lashning amaldagi tartibi va miqdorlari saqlanib qoladi.

Batafsil👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Тегишли халқаро сертификатга эга талабгорлар магистратуранинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралда "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Фарғона политехника институтларида тажриба-синов тариқасида “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог ходимларини аккредитациядан ўтган ўқув марказларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича тезлаштирилган тарзда ўқитиш жадвали тасдиқланади.

2020 йил 1 августга қадар бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассислигидаги “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича МҲХСни чуқур ўрганишни назарда тутувчи янгиланган ўқув дастурлари тасдиқланиб, таълим жараёнига жорий этилади.

2021 йил 1 январга қадар “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлар аккредитациядан ўтган ўқув марказларида МҲХС бўйича ўқитилади, шунингдек, ОТМларнинг бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида аккредитациядан ўтган ўқув марказларида таҳсил олган педагог кадрлари тўғрисидаги маълумотлар базаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва доимий равишда янгилаб борилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича фанлар фақат халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ёки “АХС бўйича аудит” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган ўқитувчилар томонидан ўқитилади.

Халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган талабгорлар олий таълим муассасалари магистратурасининг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” мутахассисликларига кириш имтиҳонларини топширмасдан тўлов-контракт асосида кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
DIQQAT E’LON!

📣 Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi Ma’naviyat va ma’rifat markazi tomonidan "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi amalga oshirilmoqda.

🎥 "Yoshlar auditoriyasi" loyihasi hayotda amaliy ahamiyati yuqori bo’lgan ko’nikmalar - birinchi tibbiy yordam, kiyinish madaniyati, turli davrlarda o’zini tutish, suzish texnikasi kabi qator mavzularda animatsion yoki sahnalashtirilgan roliklarni tayyorlashni ko’zda tutadi.

👨‍🎓👩‍🎓 Loyihada ishtirok etish istagidagilar Talabalar media ijtimoiy va madaniyat maskaniga tashrif buyurib, bepul internet, kompyuter xizmatlari, fotokameralar, ovoz yozish studiyasi, tarjimonlar va boshqa mutaxassislar yordamidan bemalol foydalanishlari mumkin.

💻 Talabalar tomonidan ilmiy yondashuv asosida tayyorlangan, tarbiyaviy ahamiyatga ega, ta’sirchan ijtimoiy roliklar hamda ijod namunalari ijtimoiy tarmoqlar orqali namoyish etib boriladi!

👩‍💻Bizni kuzatib boring! 👇

@yoshlar_auditoriyasi

☎️Telefon: (99) 854-63-45

@eduuz
Forwarded from Edu.uz
​​#Халқаро_ҳамкорлик

Times Higher Education халқаро рейтинингга кириш бўйича амалий семинар ўтказди

Бугун, 26 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Times Higher Education (THE) экспертлари иштирокида олий таълим муассасаларининг халқаро университетлар рейтингига кириши бўйича амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда THE компаниясининг Европа, Яқин Шарқ мамлакатлари, Россия ва Марказий Осиёда стратегик ечимлар бўйича директори Майкл Каруана, "Е-квадрат" консалтинг ва медиа компанияси директори Егор Яковлев, Урал федерал университети "Наукомедиа" лабораторияси директори Марк Акоевлар тақдимот қилдилар.

Семинар-тренингда дунёнинг нуфузли университетлари глобал рейтинги – Times Higher Education World University Rankings мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар кўриб чиқилди.

Жумладан, ОТМлар фаолияти ҳақидаги маълумотлар ривожланган давлатлар ва минтақаниннг етакчи олий таълим муассасалари билан қиёсий таҳлил қилинди.

Шунингдек, объектив маълумотлар асосида ОТМ рақобатбардошлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун THE DataPoints ахборот-таҳлил хизматидан фойдаланиш бўйича зарур кўникма берилади.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Times Higher Education ўртасида имзоланган стратегик битимга мувофиқ, халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари маҳаллий ОТМларнинг нуфузли халқаро университетлар рўйхатига киритишда ёрдам беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from INNOVATSIYA NASHRIYOTI
​​" ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЭКСПОРТИДА АХБОРОТ- КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДАГИ ТИЗИМЛИ МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Ушбу мақолада республикамизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари экспортида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишдаги тизимли муаммолар батафсил ўрганилган. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари экспорини қўллаб-қувватлаш учун ахборот-коммуникация тeхнологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш жараёнлари бўйича хориж ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ҳам ўрганилган ҳолда республика миқёсидаги тадбиркорлик субъектлари экспорти ҳолати ва дунё миқёсидаги «Doing Business 2018» глобал халқаро рейтинги индексларига асосланиб таҳлил қилиш натижасида мавжуд муаммолар аниқланган.
Батафсил
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ОТМларда педагог кадрлар асосий ва қўшимча мутахассислик бўйича тайёрланади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, олий таълим муассасаларининг таклифлари асосида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагогларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича мақсадли қабул амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тегишли ҳудуддаги олий таълим муассасасида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий таълим соҳасида профессионал педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича салоҳиятли олий таълим муассасалари магистратурасига давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабаларга педагогик амалиёт даврида дарс бериш учун шароит яратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда педагогик амалиёт даврида талабаларга дарс беришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

5 та университет ҳузурида Педагогика институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикадаги 5 та университет қошида Педагогика институтлари ташкил этилди.

✅ Жумладан, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилди:

👉 Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти;

👉 Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Қўқон ва Чирчиқ давлат педагогика институтлари фаолияти такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, уч ой муддатда Қўқон давлат педагогика институти ва Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДПУга педагогика бўйича илмий унвонлар бериш ҳуқуқи берилди

Президентнинг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Тошкент давлат педагогика университетига мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика таълим соҳасининг олтита таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлаш ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг 6 та бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Булар:

👉 Мусиқа таълими;
👉 Жисмоний маданият;
👉 Технологик таълим;
👉 Чақириққача ҳарбий таълим;
👉 Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Бунда Президент қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг педагогик таълим соҳасининг айрим таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни ўқиш муддати 3 йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари доирасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

Янги ўқув йилидан ТДПУ кредит-модуль тизимига ўтади

“Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, Тошкент давлат педагогика университетида ўқув жараёни ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилган ҳолда таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

2020/2021 ўқув йилидан абитуриентлар педагогика соҳасининг тегишли таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта фандан тест синовларини топширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан, педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинди.

Бунда, қоида тариқасида, мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Давлат_дастури2020

2020 йилда ҳудудларда етакчи ОТМлар филиалари ташкил этилади

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йилда ҳудудларда олий таълимнинг талаб юқори бўлган йўналишларида ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари очилади.

✅ Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

👉 олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади;

👉 Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилади.

2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасаси конкурс асосида танланиб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Давлат_дастури2020

Янги ўқув йилида талабаларга тўловларни амалга ошириш имконияти кенгайтирилади

Президент фармони билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурига биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш курслари ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ