Forwarded from Edu.uz
#Давлат_дастури2020
ОТМларда ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш лабораториялари ташкил этилади
2020 йилда салоҳияти мавжуд олий таълим муассасаларида халқаро тан олинган илғор IT-компанияларни жалб қилган ҳолда ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш соҳасида лабораториялар ташкил этилади.
Шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрлашни назарда тутган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади.
Қолаверса, давлат дастурида масъул вазирлик томонидан икки ой муддатда ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш белгиланган.
Бунда, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификат олиш имтиҳонларини муваффақиятли топширган шахсларга харажатларни давлат томонидан қоплаш, ахборот технологиялари соҳасида халқаро сертификатга эга бўлган шахсларнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Учта университетда тажриба тариқасида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.
✅ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:
👉 масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади,
👉 дастурий-аппарат комплекси яратилади;
👉 тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.
Шунингдек, 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилиб, олимларга барча шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.
2020 йил 1 сентябрга қадар илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан фаол интеграциялашувини таъминлаш мақсадида фундаментал ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизми тубдан қайта кўриб чиқилади.

Университетлар ҳудудларнинг “Ақл маркази”га айланиши керак
Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси А.Абдувахидов раислигида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва туманларнинг таълим масалалари бўйича масъул раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари иштирокида видеоселектор бўлиб ўтди.
Видеоконференция тарзида ташкил этилган йиғилишда умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида ўқувчи-талабаларнинг давомати назорати мактаб директорлари, ҳокимликлар ва ректорлар эътиборидан четда қолаётгани алоҳида қайд этилди. Бу борада таълим муассасаси–маҳалла–оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаганлиги таъкидланди.
– Университетлар ўзи жойлашган ҳудуднинг “ақл маркази”га айланиши керак, – деди Президент маслаҳатчиси А.Абдувахидов. – Маҳаллий ҳокимлар ойда бир марта олимлар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашиши керак. Олий таълим муассасалари эса ўз навбатида ҳудудий миқёсдаги мавжуд муаммоларга инновацион ечим топиши, ҳудудда илм-фан ривожланишида локомотив вазифасини бажариши керак.
Таълим муассасаларидаги давоматни яхшилаш, тартиб-интизомни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, профессионал таълимда янги ўқув йилига тайёргарлик ва ишлаб чиқиладиган ўқув меъёрий ҳужжатларнинг бугунги кундаги ҳолати юзасидан фикр алмашилди.
– Таълим сифатини ошириш – олий таълим тизимидаги энг муҳим масала бўлиб қолаверади, – деди вазир И.Мажидов. – Ўқув жараёнини ташкил этиш, талабаларнинг дарсда иштирок этиши ва шу каби ташкилий жараёнлар электронлаштирилади, таълим жараёнига замонавий АКТ кенгроқ жорий қилинади.
Шунингдек, йиғилиш давомида “Универсиада” спорт ўйинларини юқори савияда ташкилл этиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар, олий таълим муассасалари ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Селектор якунида кўтарилган масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

#Абитуриентга_эслатма
2020/2021 ўқув йилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фандан тест синовлари ҳам топшириладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралда “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4623-сонли қарори

Forwarded from Talimxabarlari.uz
⚡️⚡️⚡️ Қўшни давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон)дан ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга ариза топширган талабалар диққатига!
Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 36 минг 400 нафардан кўпроқ талабага ўқишини 80 та ОТМга кўчиришга рухсат берибди.
Демак, ариза топширишда Сиз тавсия этилган олий таълим муассасаси билан боғланишингиз мумкин.
Агар ҳудудий ишчи гуруҳга талаб қилган ҳужжатларни тўғри ва тўлиқ топширган бўлсангиз, Давлат комиссияси баёни билан Сизга рухсат берилган.
Олий таълим муассасалари ректорлари бир ҳафта муддатда ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабаларга ўқишда қатнашишларига рухсат бериш бўйича фармойишларни расмийлаштиришлари керак.
Эслатма!!!
Қуйидаги ҳолатларда қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди:
👉 Қўшни давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган ОТМларида ёки уларнинг филиалларида ўқиётган талабалар;
👉 Қўшни давлатларнинг ОТМларида камида бир семестр мобайнида ўқишни давом эттирмасдан, бошқа давлатларнинг (хусусан, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар) ОТМларидан ўқишни ўқув йилининг ярмида кўчириб ўтган талабалар;
👉 Қўшни давлатларнинг ОТМларида масофавий таълим шакли бўйича ва онлайн тарзда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
Айтганча, қўшни давлатлардаги ОТМлардан республика ОТМларига ўқишни кўчириш ФАҚАТГИНА ЖОРИЙ ЙИЛДА Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA

#Эътироф
20 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги ПҚ-4326-сонли қарори билан ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Эътиборлиси, юртимиз олий таълим муассасалари талабалари ва коллеж ўқувчиларидан 20 нафари ҳам мазкур нуфузли давлат мукофоти билан тақдирланди:
👉 Назокат Ибрагимова – Қорақалпоқ давлат университети 1-босқич магистранти;
👉 Динара Нуритдинова – Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;
👉 Нигора Абдумўминова – Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси;
👉 Зулфия Нўъмонова – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси;
👉 Нилуфар Ражабова – Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси;
👉 Нозима Холиқова – Бухоро давлат университетининг таянч докторанти;
👉 Севара Илхомова – Жиззах политехника институтининг 2-босқич талабаси;
👉 Мадина Норчаева – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси;
👉 Мерей Омонбоева – Навоий давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси;
👉 Дилафрўз Азимова – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси;
👉 Камола Мусулмонова – Самарқад давлат университетининг 1-босқич талабаси;
👉 Нуриннисо Усманова– Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси;
👉 Шаҳноза Саматова – Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси;
👉 Сабина Қайимова - Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг тўгарак раҳбари;
👉 Моҳира Болтаева – Тошкент давлат педиатрия тиббиёти институтининг 1-босқич талабаси;
👉 Нозима Хабибуллаева – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич магистранти;
👉 Насиба Хомидова – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали 1-босқич магистранти;
👉 Маҳлиё Алимова – Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 6-босқич талабаси;
👉 Назокат Шарипбаева – Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси;
👉 Юлия Дзивинская – 2-Республика тиббиёт коллежининг 3-босқич талабаси.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар совриндорлик дипломи ва кўкрак нишони ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

#Соҳа_ислоҳотлари
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини https://natija.edu.uz тизими орқали онлайн билиш имконияти яратилди
Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яна бир интерактив хизмат ишга туширилди.
https://natija.edu.uz тизими қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.
Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.
Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар қабул қилинади.

Барча ОТМлар диққатига! ОТМларда оммавий тадбирлар ташкил этиш бўйича жорий йилнинг 13 март соат 15:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ёшлар пресс клубида махсус пресс клуб бўлиб ўтади.
Умумхалқ ҳашари
2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида ўтказиш белгиланган.
Гулистон давлат университетида ҳам “Наврўз” байрами олдидан 14-15 март кунлари “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилмоқда. 14 март куни умумхалқ ҳашарида университет жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. 14 март кунги ҳашарда тўрт мингдан зиёд ҳашарчи иштирок этмоқда.
Университет ҳудудидаги ариқлар тозаланди, турли-туман гуллар ўтқазилди, мевали, манзарали кўчатлар экилди, мавжуд дарахтларга шакл берилди, бардёрлар оқланди, ҳудуд байрам руҳияти акс эттирилган баннерлар билан безатилди. Умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

⚡️ 16 мартдан республикадаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилади ва таътил берилади
Эртага, 16 мартдан республикадаги барча таълим муассасалари: боғча, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинади ва ўқишлар тўхтатилади.
Коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида жорий этилаётган карантин давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларининг барчасида бирдек жорий этилади.
Бу ҳақда бугун Вазирлар Махкамасида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишлаб ўтказилган брифингда маълум қилинган.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқишнинг тўхтатилиши муносабати билан Тошкент шаҳридан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50 фоизлик чегирмалар берилади.

Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия
Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Манба
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники