GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
41.3K photos
3.55K videos
469 files
7.39K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш

Маълумки, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан пандемия шароитида талабалар саломатлигини сақлаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида бир қатор жараёнлар электрон шаклга ўтказилди.

Жумладан, республика ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва тиклаш учун масофадан туриб ариза топшириш имконияти йўлга қўйилди.

Онлайн ариза топшириш жараёнида талабалар томонидан керакли маълумотлар нотўғри киритилаётгани боис, уларда тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда ҳамда вазирликка шу мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Савол: Мен 1-босқични тамомлаганман. Бошқа олий таълим муассасасига ўқишимни кўчирмоқчиман. transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдираётганимда нечанчи босқич деб танлайман 1-босқичми ёки 2-босқични танлайманми?

Жавоб: Aгар биринчи босқични тугатган бўлсангиз, transfer.edu.uz платформаси орқали маълумотни тўлдиришда 2-босқич деб танлайсиз.

❗️Яъни, талаба қайси курсга ўтган бўлса, шуни кўрсатади.

Мисол учун, 1-курсни тугатган бўлсангиз, 2-курсни танлайсиз, 2-курсни тугатганлар 3-курсни, учинчи курсни тамомлаганлар эса 4-курсни кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Korrupsiya va poraxo’rlikka qarshi birgalikda kurashimiz mavzusida olnayn suhbat tashkil etildi
2020-yilning 27-iyul kuni Guliston davlat universiteti Yoshlar bilan ishlash, ma’naviyat va ma’rifat bo’limi tomonidan korrupsiyaga qarshi mazmundagi suhbat tashkil etildi. Uchrashuv masofaviy tarzda ZOOM dasturi orqali o’tkazildi. Tadbirda Guliston davlat universiteti professor-o’qituvchilari, viloyat IIB va diniy idora vakillari ishtirok etishdi.
Ishtirokchilar o’z fikrlarida korruptsiya va poraxo’rlikning har qanday ko’rinishini qattiq qoraladilar. Ushbu illat bo’yicha Qonunlarimizda ko’zda tutilgan va shariyatimizdagi jazo choralari haqida eslab o’tishdi. Ushbu illatga qarshi barcha birgalikda kurashi lozimligi ta’kidlandi.
Forwarded from Edu.uz
⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра қайта рўйхатдан ўтиш учун қайтарилмоқда:
👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда қайта рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Talimxabarlari.uz
#қабул_2020_магистр

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сонли қарорига мувофиқ магистратура мутахассислигининг кириш имтиҳонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган

______________
Магистратурага киришда қайси фанлардан имтиҳон бўлиши ҳамда кириш синовларининг умумий баллари тартиби тўғрисида

Биринчи фан:

— магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фандан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади).

Иккинчи фан:

— чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).

Дипломдаги рейтинг кўрсаткичи:

— олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда юздан бир аниқликда, ўзлаштирган фанларининг ўртача бали орқали ифодаланади) аниқланади.

Имтиёзлар (агар бўлса):

— Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TD№3), CEFR бўйича камида В2) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

— Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл — 250 ни ташкил этади.


✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

❌ Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EN3tdu0PU1Byg
Forwarded from Edu.uz
⚡️Э Ъ Л О Н !

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-платформаси орқали рўйхатдан ўтаётган абитуриентлар диққатига:

⏰Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 30 июль куни, янаям аниқроғи – куннинг энг сўнгги дақиқасига қадар (23:59).
Forwarded from Edu.uz
⚡️Э Ъ Л О Н !

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун magistr.edu.uz веб-платформаси орқали рўйхатдан ўтаётган абитуриентлар диққатига:

⏰Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 30 июль куни, янаям аниқроғи – куннинг энг сўнгги дақиқасига қадар (23:59).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
​​#Хушхабар

Математик талабалардан яна бир ғалаба:

Халқаро олимпиадада 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаль қўлга киритилди

2020 йилнинг 25-30 июль
кунлари талабалар ўртасидаги халқаро математика олимпиадаси (IMC- International Mathematical Competition) онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу олимпиадада 46 та давлатдан 546 нафар талаба иштирок этди.

Жумладан, Массачусетс технология институти, Станфорд университети, Нью-Йорк университети, Мэриленд университети, Карнеги Меллон университети (АҚШ), Камбридж университети, Манчестер университети, Уорик университе́ти, Лидс университети, Лондон университет коллежи, Лондон империал коллежи (Буюк Британия), Бонн университети, Лейпциг университети, Георг Август номидаги Гёттинген университети (Германия), Санкт-Петербург давлат университети, Москва физика-техник институти, Иқтисодиёт олий мактаби (Россия), Тель-Авив университети, Бар-Илан университети (Исроил) ва бошқа нуфузли университетлардан талабалар қатнашди.

Талабаларнинг халқаро математика олимпиадаларида муносиб иштирок этиши ва иқтидорли талабаларни саралаш мақсадида Математика институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида “Mathematical olympiads of Uzbekistan for University Students” номли онлайн лойиҳа орқали 1200 дан ортиқ иштирокчилар орасидан 17 нафар иқтидорли талаба саралаб олинди.

Карим Рахимов (ЎзМУ), Аброр Пирнафасов (Рур Бохум (Ruhr-University Bochum), Германия) ва Хакимбой Эгамберганов (Сарбонна университети (Universite de Paris), Франция) талабаларни халқаро олимпиадага тайёрлашди.

Ушбу олимпиадада Қарши давлат, Тошкент давлат иқтисодиёт университетидан 1 нафардан, Бухоро давлат, Гулистон давлат университетидан 2 нафар ва Ўзбекистон Миллий университетидан 11 нафар талаба 3 та гуруҳ бўлиб иштирок этди.

Карим Рахимов (ЎзМУ) гуруҳлар раҳбари, Ғолиб Ботиров (Математика институти), Шоҳруҳ Ибрагимовлар (ЎзМУ) гуруҳ раҳбари ўринбосарлари сифатида қатнашди. Талабаларнинг олимпиада иштироки учун бадал тўлови Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилди.

Олимпиада натижаларига кўра Гулистон давлат университети талабаси Абдушукур Аҳадов ва Ўзбекистон Миллий университети талабаси Шахзод Қуроқбоевлар олтин медални қўлга киритдилар.

ЎзМУ талабалари Толибжон Исмоилов, Мафтуна Саматбоева, Жаҳонгир Тўраев, Жасурбек Имомов, БухДУ талабаси Собир Боймуродовлар кумуш медалга эга бўлишди.

ЎзМУ талабалари Нилуфар Ражабова, Дониёр Язданов ва Даврбек Олтибоевлар эса бронза медалга сазовор бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Guliston davlat universiteti talabasi xalqaro olimpiadada oltin medalni qo’lga kiritdi
2020-yilning 25-30 iyul kunlari talabalar o’rtasidagi xalqaro matematika olimpiadasi (IMC- International Mathematical Competition) onlayn tarzda o’tkaziladi. Ushbu olimpiadada 46 ta davlatdan 546 nafar talaba ishtirok etdi. Olimpiada natijalariga ko’ra Guliston davlat universiteti talabasi Abdushukur Ahadov oltin medalni qo’lga kiritdi. Bundan tashqari Guliston davlat universitetining yana bir talabasi Olimjon Jalilov munosib ishtiroki uchun maxsus faxriy yorliq bilan mukofotlandi.
TASHAKKURNOMA
Avval xabar berganimizdek, joriy yilning 25-30 iyul kunlari talabalar o’rtasidagi xalqaro matematika olimpiadasi (IMC- International Mathematical Competition) onlayn tarzda o’tkazilib, 46 ta davlatdan 546 nafar talaba ishtirok etgan edi. E’tibolrisi ushbu olimpiadada Guliston davlat universiteti vakillari ham ishtirok etishib, universitetimiz talabasi Abdushukur Ahadov oltin medalni qo’lga kiritdi.
Bugun Matematika ilmiy tekshirish instituti va O’zbekiston milliy universitetlari hamkorligidagi Xalqaro matematika olimpiadalariga talabalarni tayyorlash ilmiy markazi tashkiliy qo’mitasi tomonidan Guliston davlat universiteti ma’muriyatiga Tashakkurnoma taqdim qilindi.
Tashakkurnomada erishilgan yuksak natija uchun olimpiadaga tayyorlov bosqichida ta’lim bergan Matematika kafedrasi mudiri f.m.f.n. dotsent Xusan Norjigitov va shu kafedra o’qituvchisi Aziz Nuraliyevlarga tashkiliy guruhning alohida minnatdorchiligi bildirilgan.
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Ўқишни кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролар диққатига!

2020/2021 ўқув йили учун ОТМларга ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) transfer.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн аризаларда йўл қўйилаётган энг кўп камчиликлар ҳақида маълумот берди.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб, қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

❗️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларнинг юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

‼️
Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари ўтишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

✅ Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Edu.uz
⚡️ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ (ТИКЛАШ) ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН
ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА !

Хабарингиз бор, 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (тиклаш) истагини билдирган фуқаролардан аризалар (ҳужжатлар) онлайн қабул қилинмоқда.

❗️Қабул қилинган аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра камчиликларни тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

👉 паспорт нусхаси (доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйилган бети билан бирга) тўлиқ ёки сифатли юкланмаган (зеро ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир);

👉 ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома ёки рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

👉 ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

👉 мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтаётган фуқароларга юқоридаги ҳолатларни инобатга олишлари сўралади.

⚠️Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этган ҳолда камчиликларни тўғирлаб қайта жўнатишлари сўралади.

⚠️Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

❗️Эслатиб ўтилади:
ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтишнинг сўнги куни 2020 йил 5 август.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим: масофавий ўқитиш технологиялари

Хабарингиз бор, республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини узлуксизлигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг билим олиш фаолиятини масофадан туриб методик қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 апрелдан масофавий таълим платформалари ишга туширилган эди.

Бундай платформалар аввалом бор, имконияти бор талабаларга мутлақо янги форматдаги, яъни виртуал муҳитда талабалар ва ўқитувчи аудиториясини шакллантириш орқали ўқув жараёнини ташкил этиш имкониятини берди.

Бир сўз билан айтганда, қисқа муддатда ҳам техник жиҳатдан, ҳам дастурий таъминот ва ресурсларни шакллантириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Албатта буларнинг замирида каттагина молиявий харажатлар туради, дунё тажрибасида ҳам янги форматдаги ўқув жараёнини ташкил этиш дастлабки босқичда каттагина ресурсларни сарфлашни тақозо этади.

Масофавий бажариш имкони йўқ лаборатория ишлари пандемия тугагандан кейин ўтказилиши режалаштирилди. Шунингдек, турли сабабларга кўра масофавий таълим олмаган талабаларга пандемия тугагандан кейин ўқишларини анъанавий шаклда давом эттиришга ва фанларни ўзлаштиришларига имкон берилмоқда, яъни бу талабаларга ҳам кейинги курсда ўрнатилган муддатларда ўқишни давом эттиришга имконият яратилади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2215

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади

Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Vakansiya.docx
15.2 KB
Guliston davlat universitetidagi mavjud bo’sh ish o’rinlari to’g’risida ma’lumot
Forwarded from Edu.uz
2020/2021 ўқув йили қабули бўйича давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони тўғрисида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатлари тўғрисида

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тўлов-контракт асосида ўқитиш миқдорларини қайта кўриб чиқиш масаласи муҳокамалар марказига чиқмоқда. Ҳамюртларимиз учун янада тушунарли бўлиши мақсадида олий таълим муассасаларида ўқитишнинг минимал харажатлари тўғрисида аниқ мисоллар келтириб ўтилади.

Демак, бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида бир талабани бир йиллик ўқитиш харажатининг энг кам миқдори (стипендиясиз) 9,3 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Жумладан, профессор-ўқитувчи, ходимлар иш ҳақлари ва иш берувчининг ижтимоий тўлови учун 7,9 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 85,4%), бошқа жорий сақлаш харажатлари учун 1,4 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 14,6%) шундан, коммунал харажатлар учун 0,3 млн. сўм (умумий харажатга нисбатан 2,8%).

❗️Амалда эса базавий тўлов-контракт миқдори (стипендиясиз) 6,4 млн. сўм этиб белгиланган бўлиб, жорий сақлаш харажатларининг 69% ни қопламоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир базавий тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар ўқитишнинг минимал харажатлари учун тўловларни 2,9 млн.сўмга кам тўламоқда.

‼️Мазкур харажатлар олий таълим муассасалари томонидан оширилган (“супер”) контракт ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб келинмоқда.

Маълумот учун: ҳисоб-китоблар бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларнинг 80% дан ортиғи ўқиётган таълим йўналишларига тегишли.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2217

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
⚡️ ЭЪЛОН ! ⚡️

❗️2020/2020 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

✅Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020 #АбитуриентгаЭслатма

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати*:

🔰 2018 йилда фаолиятини бошлаган:
1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

🔰 2019 йилда фаолиятини бошлаган:
2.Акфа университети;
3.Қўқон университети;
4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

🔰 2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:

5. «Tashkent International University» халқаро университети;
6. TEAM университети;
7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;
8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

✅ Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

❗️Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг!

@otm_info