GulDU.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
41.3K photos
3.55K videos
469 files
7.39K links
Guliston davlat universiteti rasmiy kanali

Manzil: Guliston şahri, 4-mavze
Jamoat transporti: 2-4-mavze yönalişdagi avtobus, universitet bekati
Web-site: www.guldu.uz
Email: glsu_info@edu.uz
Telefon: +998672254042
Faks: +998672254275
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
⚡️ ЭЪЛОН ! ⚡️

❗️2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

✅Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Магистратурага ҳужжат топширганлар диққатига!

Давлат ОТМларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz - онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, ОТМлар томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

❗️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Deleted Account
Talabalarning muammosi nimada?

Yoshlar ishlari agentligi U-Report orqali OTM talabalarining COVID-19 pandemiyasida masofadan o'qishi bilan bog'liq muammolarini, shartnoma pulini to'lashdagi qiyinchiliklarini o’rganib chiqyapti.

Siz OTM talabasi bo'lsangiz - o'z fikringizni albatta bildiring va Agentlikka Sizga ma'qul bo'lgan qarorni qabul qilishda yordam bering!

👉 @UReportUzbBot

_______________________________
Какие проблемы у студентов?

Агентство по делам молодёжи проводит опрос Ю-Репорт, чтобы выявить проблемы студентов ВУЗов, возникших в связи с пандемией COVID-19, и, связанных с дистанционным обучением, оплатой контрактов за обучение.

Если Ты студент, вырази своё мнение и помоги Агентству принять оптимальное решение в свою пользу!

👉 @UReportUzbBot
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА !


⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.
Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ
—
Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Senatorlar "Taʼlim toʼgʼrisida"gi Oʼzbekiston Respublikasi Qonunini maʼqulladi

Bugun, 7 avgust kuni Oliy Majlis Senatining videokonferensaloqa tarzida boʼlib oʼtayotgan oltinchi yalpi majlisi kun tartibidagi birinchi masala – "Taʼlim toʼgʼrisida"gi Oʼzbekiston Respublikasi Qonuni muhokama qilindi va mazkur Qonun Senat aʼzolari tomonidan maʼqullandi.

Ta'lim haqidagi qiziqarli ma'lumotlar kanaliga ulanish:
👉
@talimxabarlari
Forwarded from Edu.uz
⚡️⚡️⚡️ Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!


⛔️2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

⭕️Ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилинганлиги ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганлигини билдирмайди.

❗️Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from GULISTONLIKLAR 🇺🇿
⚡️Тест синовлари сентябр ойи бошида ўтказилади

Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди:

❗️«Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойида бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган»

https://t.me/joinchat/AAAAAFLnk5eVnLdM5grpxw
Forwarded from Times.uz
❗️Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади ва 14 кун давом этади

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломов маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from GULISTONLIKLAR 🇺🇿
⚡️Тест натижалари қандай эълон қилинади?

ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов:

✅ «Натижаларни эълон қилишда ўзгариш бўлмайди. Худди ҳар йилгидек тест синовлари ўтказилган кунининг эртасига абитуриентнинг шахсий саҳифасида эълон қилинади».

https://t.me/joinchat/AAAAAFLnk5eVnLdM5grpxw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди!

Турли асосли сабаблар туфайли тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари тугагач, 4 кундан кейин улар учун қайта имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган.

Қўшимча
қилишларича, абитуриент тест синовларига келган вақтида иситмаси юқори бўлса, шифокорлар томонидан тегишли равишда текширув ташкил этилади. Агар унда коронавирус инфекцияси аниқланмаса, тест синовлари тугагач ташкил этиладиган имтиҳонда қатнашиш имконияти берилади. Коронавирус аниқланган абитуриентлар эса бу йилги тест синовларини ҚЎЙИЛМАЙДИ!

Ушбу инфекция билан касалланган абитуриентлар имтиҳонда қатнашиши учун коронавирусдан соғайганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши лозим бўлади.

Коронавирусга чалингани туфайли тест имтиҳонларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг имтиҳон учун тўлаган пулларини қайтариш чоралари кўрилмоқда. Давлат қабул комиссияси баённомасига ушбу масала бўйича таклиф киритилган.

Таълим хабарлари каналига уланиш:
👉
@talimxabarlari
Forwarded from Edu.uz
📢 ЭЪЛОН!

Бугун, 8 август соат 17:00 да АОКА залида «Олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик, кириш имтиҳонларининг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Иштирокчилар:

🔹Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги;
🔹Давлат тест маркази раҳбарияти ва масъул ходимлари.

❗️Агар ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса «Телеграм» тармоғи орқали @aokapress манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани @eduuz, @aoka_uz телеграм каналлари, «UzReport TV», «Ўзбекистон 24», «Маҳалла» телеканаллари, Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри, онлайн ёритилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент раислигида ОТМларга қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишлаб ўтказилган мажлисда кўрилган масалаларга ректорлар муносабатлари.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Forwarded from Сирдарё вилоят (Сирожиддин)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Бу йилги имтиҳонлар 2 сменада бўлади.

1-смена 08:00 дан 10:00 гача,
2-смена эса 17:00 дан 19:00 гача.

Тест топширувчиларга 2 соат вақт берилади.

Абитуриентларга бу йил маска, қўлқоп ва оқ кепка ҳам берилади.

✔️Бўш иш ўринлар канали👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFkzsOw9FmfR7EbwBw
Forwarded from Talimxabarlari.uz
Ikkinchi mutaxassislikka hujjat qabul qilish 10 avgustdan boshlanadi

Ikkinchi mutaxassislik uchun qabul kvotalari belgilanmaydi. Oliy ta’lim muassasalari abituriyentlar soniga qarab suhbat asosida imtihon o‘tkazadi.

2020-2021-o‘quv yili uchun ikkinchi mutaxassislikka hujjatlarni qabul qilish joriy yilning 10 avgustidan boshlanadi. Bu haqda Oliy va o‘rta-maxsus ta’lim vazirligi boshqarma boshlig‘i Abduvali Xoliqov ma’lum qildi.

“Davlat komissiyasiga ikkinchi mutaxassislik uchun hujjat qabul qilish jarayoni joriy yilning 10-31 avgust kunlari o‘tkazilishi bo‘yicha taklif kiritdik. Taklifimiz qanoatlantirildi. Hujjatlar qabul qilinishi ko‘rsatilgan muddatlarda onlayn tarzda amalga oshiriladi. Ikkinchi mutaxassislik uchun qabul kvotalari belgilanmaydi. Oliy ta’lim muassasalari abituriyentlar soniga qarab suhbat asosida imtihon o‘tkazadi. Abituriyentlar soni kamroq bo‘lsa, imtihonlarsiz, to‘g‘ridan-to‘g‘ri qabul amalga oshiriladi”, - dedi Xoliqov.

Vazir Inomjon Majidovning qo‘shimcha qilishicha, ikkinchi mutaxassislikka qabul qilish jarayoni murakkab bo‘lmaydi. Har bir oliy ta’lim muassasasi abituriyentning salohiyatini o‘z mezonlari asosida baholaydi, qancha talaba qabul qilishni ham o‘zi hal qiladi.

Ta'lim haqidagi qiziqarli ma'lumotlar kanaliga ulanish:
👉 @talimxabarlari
Forwarded from Times.uz
⚡️2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ва ижодий имтиҳонларнинг ташкил этилиши

Бугун
соат 14:30 да АОКА залида шу мавзуда матбуот анжумани ўтказилади. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, қатор ОТМларнинг ректорлари иштирок этади.

📲❓Саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@koronavirusinfouz
#abituriyent2020
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлаётганлар диққатига!

#abituriyent

Давлат олий таълим муассасаларига 2-олий таълим бўйича аризаларни қабул қилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz - онлайн платформаси орқали амалга оширилади.

Тизим ҳозирча ишга тушгани йўқ, бир неча соатдан кейин фаолиятини бошлайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚠️Вазирлик ота-оналарни хориждаги сохта ОТМларга алданиб қолмасликка чақирди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ота-оналарни хориждаги айрим сохта олий таълим муассасалари чақирувига алданиб қолмасликларини сўради.

🔰10 август куни АОКА биносида ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи шу мавзуда берилган саволга ўз фикрларини билдирди.
«Афсуски, фуқароларимизнинг хориждаги сохта ОТМлар чақирувига алданиб қолиши борасидаги муаммолар жуда кўп. Бу ёлғонларни ўзимизнинг айрим олғир «тадбиркорлар» қилаётгани эса ундан-да ачинарли.

❗️Биласиз, ахборот хизматимиз томонидан телеграм тармоғида вазирликнинг @eduuz канали юритиб борилади. Биз бу канал орқали шу каби сохта ОТМларга алданиб қолмаслик бўйича доимий эслатмаларни бериб борамиз.

Маълумот ўрнида айтишим керакки, Наманган шаҳридаги Ёшлар иттифоқи биносида хорижга ўқишга юборишни ваъда қилиб одамларни алдаб келган сохта фирма аниқланган. Бу фирма ўша бинода фаолият юритгани эса ўша жойдаги ташкилот масъулларининг бефарқлиги натижаси деб ўйлайман.

Бу эртага ўша ердаги ёшлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадики, одамлардан пулини олган «тадбиркорлар»ни тополмай қоламиз.
Хабарингиз бор, баҳорда қўшни давлатларда ўқиётган талабаларнинг ҳужжатларини Ўзбекистонга кўчирилишига рухсат берилган эди.

Ўшанда Ташқи ишлар вазирлиги берган дастлабки маълумот бўйича, бизда йигирма саккиз ярим мингга яқин талаба қўшни давлатларда ўқийди деган маълумот бор эди.

Учта қўшни давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ҳужжатлар қабул қилиниши бошлангандан кейин маълум бўлдики, 55 мингдан ортиқ ҳужжат келиб тушган.

Олий таълим вазирлиги ушбу маълумотларни тасдиқлатганида кўпчилик талабалар қўшни давлатлардаги 2-3та таълим муассасасида ўқиётгани маълум бўлди.

Ўзини талаба сифатида таништирган аксарият ёшларнинг эса ўқиши борасида бирор маълумот топилмади ҳам.

Бу ўз-ўзидан фуқароларимиз кимларнингдир гапига ишониб, ҳужжатларни қалбакилаштириши оқибатида юзага келаётган муаммолардир.

‼️Мен талабаларимиз ва уларнинг ота-оналаридан ана шундай фирибгарлар ва сохта ОТМларнинг чақирувларига ишониб қолмасликни сўраган бўлардим», – дея бошқарма бошлиғининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. ➡️ Манба
______________________
👉 @otm_info 👈
❌ОГОҲ БЎЛИНГ, АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ!

❗️Ўзбекистонда ўқитиб Буюк Британия дипломини беришни ваъда қилаётган ташкилотлар бўйича ахборот
Нодавлат таълим ташкилотлари сони ва йўналишлари ошгани, улар фаолиятини ташкил этишда, халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилинаётгани қувонарли ҳол.
⚠️Бироқ айрим ҳолатларда мазкур муассасалар фаолияти, вазифаси ва ваколати билан боғлиқ масалаларнинг нотўғри тушунилиши ёки талқин қилиниши сабабли фуқароларимизда айрим нодавлат таълим ташкилотлари ҳақида холис ахборот олишга бўлган эҳтиёж пайдо бўлмоқда.
📥Буни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм ботига (@Uztdibot) фойдаланувчилар томонидан юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти юзасидан келиб тушаётган кўплаб саволлардан кўришимиз мумкин.
❓Хусусан, кўпчилик “BRITISH FOUNDATION TASHKENT”, “LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ва “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.
📌Юқоридаги масала юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
👉“BRITISH FOUNDATION TASHKENT” нодавлат таълим муассасаси (СТИР 305849046) Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ирригатор кўчаси, 3-уй манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0345 рақамли лицензия олган бўлиб, ушбу лицензияга кўра, математика, иқтисодиёт, бизнес, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматларини кўрсатиши мумкин. Мазкур лицензия олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
👉“LONDON GRADUATE SCHOOL OF BUSINESS” ташкилоти олий таълим тури бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олмаган. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият лицензияланиши шарт бўлган фаолият тури ҳисобланиб, ҳар қандай таълим тури бўйича нодавлат таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматларини лицензиясиз кўрсатилиши ноқонуний ҳисобланади.

👉“INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасига Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор даҳаси, 9а-мавзе, 18а-уй, 13-хонадон манзилида “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” таълим тури бўйича 2019 йил 16 майда KMO 0256 рақамли лицензия расмийлаштирилган. Ушбу лицензияга кўра, муассаса бошланғич бухгалтерия ҳисоби малака ошириш курси, физика, кимё, математика, она тили ва адабиёт, рус тили, тарих, ACCA-халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, IELTS, инглиз тили таълим йўналишларида таълим хизматлари кўрсатиши мумкин.
Мазкур муассасанинг веб-сайтида имтиҳонларни муваффақиятли топширган ёшларга Буюк Британиянинг Oxford Brookes University, Франциянинг European Global University каби олий таълим муассасаларининг бакалавр дипломи берилиши эълон қилинган. Лекин муассасанинг номлари юқорида қайд этилган Европанинг олий таълим муассасалари таълим дастурлари асосида фаолият юритиши учун тегишли лицензия олиниши талаб этилади.
⚠️Нодавлат таълим муассасаси томонидан Буюк Британиянинг Oxford Brookes University олий таълим муассасасининг бакалавр дипломи берилиши ҳамда бу диплом Ўзбекистон Республикасида тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиниши тарғиб қилинмоқда. Бакалавр дипломи “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасаси томонидан эмас, балки Буюк Британиянинг олий таълим муассасаси томонидан фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган битирувчиларга берилади. “INTERNATIONAL SCHOOL OF FINANCE AND TECHNOLOGY” ISFT нодавлат таълим муассасасининг бакалавр дипломи бериш ҳуқуқи мавжуд эмас.
______________________
👉 @otm_info 👈