Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cаломатлик_акцияси

В рамках оздоровительной акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», проводимой в Наманганской области по инициативе Министерства здравоохранения, было запланировано у трех пациентов проведение трансплантации почки.

Творческая группа телеканала «Узбекистон 24» представили специальный репортаж, посвященный дооперационному и послеоперационному состоянию этих пациентов и доноров.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​#cаломатлик_акцияси

САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА УЧҚЎРҒОНДА ҲАМ МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида щтказилаётган саломатлик акцияси доирасида Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов бошчилигидаги 15 нафар профессор ва доцентлар ҳам Наманган аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш учун камарбаста бўлаяпти. Улар Учқўрғон, Норин туманларидаги хонадонларга кириб, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига зарур тиббий ёрдамларни кўрсатишди. Соғлигида муаммоси бор фуқаролар саралаб олинаяпти. Пировардида эса вилоят марказида эмас, балки туман шароитида травматологик, гинекологик, урологик ҳамда пластик-реконструктив операциялар ўтказишмоқда.

Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида “Темир дафтар”да турган, кам таъминланган, эҳтиёжмандларда қатор юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилганлиги таҳсинга сазовор.

Султонхон Шодиева 61 ёшда, тўрт нафар фарзанднинг онаси, кўплаб набираларнинг бувиси. У қорин соҳасидаги қаттиқ оғриқ туфайли шифохонага келтирилганди. АДТИ ректори М. Мадазимов ва малакали жарроҳ Б. Темировлар беморни жарроҳлик йўли билан дарддан бутунлай халос этишди. Ноёб турдаги мураккаб амалиёт — қорин чурраси тўрт соатдан ортиқ вақт мобайнида бартараф этилди. Бугун унинг кўзларида табассум зоҳир.

— Қўли енгил жарроҳларнинг юксак маҳорати боис дардим ортда қолди. Ҳозир аҳволим яхши. Ҳеч қандай маблағсиз, хайрли тадбир шарофати билан соғлигим тикланди. Беқиёс ғамхўрлик учун элпарвар юртбошимизга раҳматлар айтамиз, — дейди С. Шодиева.

Бугина эмас, олим шифокорлар Нилуфар Раҳимжоновада “Қорин ўнг қўл кафти, иккала сон ва иккала бўғим соҳасининг чандиқли деформацияси”, Каромат Зокировада “Бўйин ва ўнг елка бўғимининг чандиқли тортилиши”, Муяссар Икромжоновада “Холецистоэктомия”, Достонбек Режабовда “Чап томонлама герниотомия, Жирар Кимбаровский бўйича пластика” каби ноёб турдаги жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажаришиб, уларнинг нажоткор-халоскорларига айланишди.

— Энди вилоят марказига боришга ҳам хожати қолмаганидан суюндик, — деди Мадина Хайдарова. — Онамнинг саломатлиги ортиқча оворагарчиликсиз яхшиланаяпти. Хонадонимизга шодлик улашаётган, яқинларимиз соғлигини тиклаётганлардан беҳад миннатдормиз.

— Халқимизнинг фаровон турмуши, бахтли ҳаёти учун доимо хизмат қилишдан чарчамаймиз, — дейди ректор М. Мадазимов. — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси бизни одамлар билан янада яқинлаштирди. Шу кунгача мутахассисларимиз қўлларида керакли тиббий ускуналари билан 2000 дан зиёд хонадонларга кириб, керакли маслаҳат ва тавсияларни бердилар. Зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатишди. Улар орасидан юқори технологик операцияларга муҳтожларни топиб, “Темир дафтар” рўйхатидаги 12 нафар эҳтиёжманд одамда ноёб турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказдик. Яқин кунларда яна 8 нафар бемор мураккаб операцияга тайёрланяпти.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, институтнинг кардиолог, невропотолог, эндокринолог, травматологлардан иборат ихтисослашган “Мобил гуруҳи” Норин туманидаги чекка қишлоқлар аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#болалар_саломатлиги

Болалар миллий тиббиёт марказида кўз микрохирургияси, кардиохирургия йўналишларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​БОШ ҲАМШИРАЛАР ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Яқинда пойтахтимизда бирламчи тиббиёт тизимидаги янгича тизим ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга бириктирилган алоҳида патронаж ҳамшираси вазифаларига бағишланган ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Унда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси раҳбари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўрта тиббий ходимларнинг малакасини ошириш маркази директори ва Коракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият юритадиган бош ҳамширалари иштирок этди.

— Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 12 ноябрда эълон қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овкатланишини таъминлаш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва уларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишнинг бутунлай янгича тизими жорий этилди, — дейди Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Рихси Салихаджаева. — Ҳужжатга асосан репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, тиббий хизматни самарали йўлга қўйиш, оналар ва болаларга тўғри овқатланиш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида хонадонларга патронаж ташрифлари сифатини янада такомиллаштирилмоқда.

Ушбу ўзгаришларга ходимларни тайёрлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг тавсиялари асосида патронаж ҳамшираларини универсал-прогрессив модель бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва патронаж ҳамшираларни ўқитишни ташкил этиляпти. Бугун барча ҳудудлардаги бош ҳамшираларга ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Cеминарда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронажнинг универсал-прогрессив модели асосида аҳолини тизимли ва мақсадли патронаж билан қамраб олиш бўйича асосий йўналишлар ҳамда патронаж ҳамшира томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси оилага кенгайтирилган хизмат кўрсатиш ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бу йўналишда бошқа ташкилот, идоралар билан ҳамкорлик тадбирларида оила ва болалар эҳтиёжларига эътиборни қаратиб, уларнинг қизиқишларини унутмаган ҳолда улар билан доимий ишлаш механизмини яратиш борасида фикр алмашилди.

Бош ҳамшираларга турли тақдимот ва видеомаълумотлар орқали бу жараёнда уларнинг зиммасига тушадиган масъулият ва вазифалар тушунтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари юртимизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ бўлиб, ҳозирча бу февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида мўлжалланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Тоифалар ҳақида батафсил👉🏻 видеода.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда...
Бу жараёнлар ҳақида батафсил 👉🏻 видеода.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Бугунги кунга қадар 6823 нафар кўнгилли бир маротаба эмланган. 2556 нафари икки маротаба эмланиб, уларнинг бир қисмига ҳозирда учинчи маротаба ҳам вакцина юборилди. Шундай қилиб, бир кунда ўртача 300 нафарга яқин шахс эмланмоқда. Уларда ножўя реакциялар кузатилмади. Кўнгиллиларда антитаналарнинг ортиш миқдори кузатиб борилмоқда ва икки маротаба эмланганлардаги антитаналар кўпроқ экани маълум бўлмоқда. Батафсил👉🏻 видеода.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Намангандаги бирламчи тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий техникалар етказиб берилди

Хабар бериб келаётганимиздек, Наманган вилоятида бошланган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” саломатлик акцияси давом этмоқда.

Акция доирасида ҳудудий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт технологиялари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятнинг ўнлаб тиббиёт муассасаларига замонавий диагностика тиббий жиҳозлари етказиб берилди. Ушбу тиббиёт карвони 62 дона электрокардиограф, 30 дона ультратовуш текшируви аппарати ва кардиомонитор каби қурилмаларни ўз ичига олади.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек Турдиматовнинг қайд этишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини ривожлантириш лойиҳаси бўйича хориждан олиб келинган ушбу асбоб-ускуналар қишлоқлардаги 62 та оилавий поликлиникаларга тақсимланади.

Тадбир доирасида ушбу тиббий асбоб-ускуналарнинг дастлабки тўплами Янгиқўрғон ва Чуст туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига жўнатилди. Жумладан, вилоят марказидан анча олисдаги Исковот қишлоғидаги оилавий поликлиника ходимларига қурилмалардан фойдаланишни ўргатиш ишлари бошлаб юборилди. Эртадан улар ёрдамида қишлоқ аҳли саломатлигини текшириш жараёнлари бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

🔺Қашқадарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қарши ҳарбий госпитали ҳамкорлигида Миришкор туманидаги Чандир қишлоқ участка шифохонасида тиббий кўрик ташкил этилди.

🔺Фарғона вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
————————————
Соғлиқни сақлаш бошқармасида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати, шунингдек, 2020 йилда содир бўлган оналар ва гўдаклар ўлими таҳлилига бағишланган хайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

🔺Бухоро вилояти.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича муассасалар раҳбарларининг ўринбосарлари фаолиятлари ҳисоботи таҳлил қилинди.
———————————
Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, 38-оилавий поликлиника ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт, маданият, ички ишлар бўлими жамоалари ҳамкорлигида соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

🔺Андижон вилояти.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи қишлоқларда сайёр қабуллар ўтказди, шунингдек, аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

🔺Наманган вилояти.
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стoматология институти шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

🔺Сирдарё вилояти.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, марказ ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш анъана тусини олди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​🔺2021 йил 17 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79548 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78059 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 867 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекциясидан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллион 217 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (17.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:56 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 348 150 янги ҳолати аниқланди, 8 251 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (18.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 109 миллион 901 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 430 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,433 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,937 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,866 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,112 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,058 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 95 902, Ҳиндистонда 11 610, Бразилияда 32 197, Россияда 12 828, Буюк Британияда эса 10 625 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от коронавирусной инфекции умерло более 8 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 млн 217 тысяч, из них более 2 млн 412 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:56 по центральноевропейскому времени 17 февраля 2021 года). За последние сутки в мире выявлено 348 150 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 251 больной умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 18 февраля 2021 года), в мире заразилось более 109 млн 901 тысяча человек, из них более 2 млн 430 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,433 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,937 млн), на третьем — Бразилия (более 9,866 млн), на четвертом — Россия (4,112 млн), на пятом — Великобритания (4,058 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 95 902, Индии — 11 610, Бразилии — 32 197, России — 12 828 и Великобритании — 10 625 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов "Студия 24" дастурида шошилинч тиббий ёрдам хизматида замонавий технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❓Ҳуснбузарга қўл теккизилса, сиқилса ўрнида доғлар қолади

Дерматолог-косметолог Саида Исамуҳаммедова:

👩🏻‍🦰Кўпчиликнинг юзига ҳуснбузар тошганда қўл билан кўп теккизилиб, ҳуснбузар сиқилганда ва қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида доғлар қолиб кетади.

☝️Бундай вазиятда юзга умуман тегиш мумкин эмас. Aкс ҳолда қарийб 100 фоиз бемор юзида доғ қолади. Aйниқса буғдойранг териларда доғ қолиш фоизи катта бўлади.

🔸Доғ қолмаслиги учун босқичма-босқич даволаш фойда беради. Шунингдек, ҳуснбузарни сиқиш бунданда оғир асоратларга ҳам олиб келиши мумкин.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик_акцияси

Наманганда "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остида ўтаётган саломатлик акцияси доирасида кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоятнинг ўзида ўтказилмоқда. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан 4 соат давомида ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В рамках оздоровительной акции под девизом «Вся наша любовь — Родине и народу!», проводимой в Наманганской области по инициативе Министерства здравоохранения, осуществляется немало сложных хирургических операций. Операция, проведенная специалистами Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра онкологии и медицинской радиологии, продлилась 4 часов и была завершена успешно. Подробнее в репортаже телеканала «Узбекистон 24».

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Сирдарёда илк маротаба юрак соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Сирдарёда юрак кон-томир касалликларини даволаш борасида муҳим қадамлар ташланмоқда. Президентимизнинг ташаббуслари билан вилоят кардиология диспансерига 1 миллион 600 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги 23 турдаги 88 дона замонавий тиббиёт жиҳозлари олиб келиб ўрнатилди. Янги эндоваскуляр хирургия бўлими очилиб, мазкур бўлимга коронарография аппарати олиб келиб ўрнатилди. Ушбу келтирилган аппарат орқали беморларнинг юрак коронар қон томирлари, уйқу артериаллари ва сон артерияларини текширувдан ўтказиш, муҳтож бўлган беморларга стенд қуйиш амалиёти Сирдарёда ўтказиладиган бўлди.

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi