Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу ҳалқ учун!" шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бу ҳақда Ресбпулика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ва дарддан фориғ бўлган беморлар "Замон" информацион дастурида сўзлаб берди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятидан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси қизғин паллага кирди. "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги лавҳасида пойтахтлик мутахассисларнинг маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда Поп туманида амалга оширган бир кунлик самарали фаолияти ҳақида сўз боради.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​“Қизимнинг соғлиғидан қайғуриб, хонадонимизга пойтахтдан профессорлар келиши етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаганди”

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!”
шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари ҳамда пойтахтдан келган бир гуруҳ малакали шифокорлар Наманган вилоятида хонадонма-хонадон юриб, аҳолини тиббий текширувдан ўтказмоқда ҳамда зарур ҳолларда соғлиғини тиклашига ёрдам бераяпти. Уларнинг навбатдаги манзили Наманган шаҳри “Шарқ тонги” маҳалласи бўлди.

Ишчи гуруҳ вакиллари шу маҳалланинг Тошкент кўчасидаги 5-уйда яшайдиган кам таъминланган оила ҳолидан хабар олди. У ерда 92 ёшли Марҳамат ая икки қизи билан бирга истиқомат қилади. Кексалиги боис онахоннинг саломатлиги ёмонлашиб, кўзлари кўрмай қолган. Катта қизи 71 ёшли Саломатхон ая эса неврологик ҳасталик туфайли тўшакка михланиб қолган. Хайриятки, иккинчи қизи Кароматхон ая уларнинг корига яраб турибди. Бироқ кейинги пайтларда онаси ва опасини парваришлаётган инсоннинг соғлиғида ҳам айрим муаммолар юзага кела бошлаганди.

Пойтахтдан келган кутилмаган меҳмонлар уларнинг саломатлигини кўздан кечиришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари уй эгалари билан самимий суҳбат қурди. Уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, саломатлигини мустаҳкамлаш, хонадон саранжом-саришталиги ва уйларни таъмирлаш борасида тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

— Дунёдаги энг катта бойлик — инсон саломатлиги экан. Бемор бўлгач, унинг қадрига кўпроқ етдик, — дейди етмишинчи баҳорини қарши олаётган Кароматхон ая Исоқова. — Бизнинг ҳолимиздан хабар олиш учун келган саломатлик посбонларига чин дилдан ташаккур билдирамиз. Эл бахту саодати йўлида ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимизга минг раҳмат!

Ишчи гуруҳ аъзолари ва бир гуруҳ шифокорлар шу кўчадаги 13-уйга ҳам киришди. Бу ерда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган Муаттар Муқимованинг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди. Онаси Муқаддас Орифжонова билан қизининг юрагини даволаш бўйича суҳбатлашилди. Юқори технологик қурилмалар воситасида беморни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва текширув якунларига қараб, даволаш чораларини белгилаш борасида тавсиялар берилди.

— Қизимнинг соғлиғидан қайғуриб, хонадонимизга пойтахтдан профессорлар келиши етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаганди, — дейди М. Орифжонова. — Эл дардига дармон бўлаётган, сурункали касалликка чалинганларни оёққа турғизиш учун маҳалла кезаётган меҳридарё шифокорлар олдида таъзимдаман.

Маҳаллабай кесимидаги акция доирасида шаҳарнинг олис Бунёдкор маҳалласидаги Машҳура Тошхўжаева хонадонига ҳам кирилди. Хонадонда вояга етаётган етим фарзандларнинг соғлиғи тиббий текширувдан ўтказилди. Уларда аниқланган касалликларни барвақт даволаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

— Элпарвар мамлакатимизда бева-бечора кишилар, етим-есирларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик, хайру саҳоват ишлари кўлами ортиб бормоқда, — дейди Машҳура Тошхўжаева. — Тиббиёт соҳаси фидойиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.

Хайрли ишлар бардавомдир. Ҳар куни вилоятдаги юзлаб кам таъминланган, “Темир дафтар”га киритилган инсонлар хонадонига кириб бораётган юз эллик нафардан зиёд соғлиқни сақлаш тизими масъул ҳодимлари ҳамда республикамизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан келган шифокорлар ҳастаҳол аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказаяпти.

Беморларни вилоятдаги ва пойтахтимиздаги тиббиёт марказларида дарддан халос этиш чоралари кўрилмоқда. Халқ бахту саодати йўлидаги бу эзгу амаллар юртдошларимизни беҳад мамнун этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, махсус шифохоналар ёпилиши давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани, хусусан, британча штамм тобора кенг тарқалаётгани учун қатор шифохоналар қайта очилгани, Зангиотадаги юқумли касалликларга қарши курашиш комплекси беморларга тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.

«Негадир сўнгги пайтларда мана шундай мазмундаги хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биз коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159та марказдан фақат 12таси қолгани, Самарқанд ва Навоий каби вилоятларда бундай комплекслар тўлиқ ёпилгани ҳақида эълон қилаётган пайтимизда ҳақиқатга зид хабарлар тарқатиляпти.

Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарор, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайиб бормоқда, шифохоналар ёпилмоқда ёки консервация қилинмоқда.

Хусусан, Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг «А» блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди). Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти.

Демак, бундай асоссиз хабарларга ишонмаслик ва нотўғри маълумот тарқатиш учун жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб ўтишга зарурат пайдо бўлибди
», — деди Фурқат Санаев.

Маълумот учун:
2020 йилнинг 9 декабрида Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказлари ҳамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш маркази, 2021 йилнинг 6 феврал куни эса Самарқандда Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган охирги марказ ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79442 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда тиббиёт муассасаларида 892 киши даволанмоқда, улардан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болалар онкологик касалликларига қарши курашиш борасида янги тизим йўлга қўйилмоқда. Болажонларнинг онкологик хасталиклари катталарникидан айрим жиҳатларда фарқ қилади. Шундай экан, уларга бўлган ёндашув ҳам ўзгача бўлиши лозим. Болалар миллий тиббиёт маркази шу ёндашувни жорий қилишда таянч муассасага айланмоқда. "Замон" информацион дастурининг ушбу репортажи шу ҳақда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​​​🔺2021 йил 15 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79461 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 7 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77969 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 870 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
“ЖИГАРИНГ ДАРД ЧЕККАНДА БУЙРАГИНГНИ БЕРИШГА ТАЙЁР ТУРАРКАНСАН...”
саломатлик акцияси доирасида уч нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилмоқда

Уч йилдан бери буйрак етишмовчилигидан азият чекиб, бир йилдан бери гемодиализ муолажасини қабул қилиб юрган Мастура Файзиева дардига даво излаб бормаган жойи қолмади. Унинг олдида икки йўл турарди: умрининг охиригача гемодиализ муолажасини қабул қилиш ёки буйрак трансплантациясини амалга ошириш. Бу иккки чорани кўриш ҳам икки нафар фарзанднинг онаси учун моддий томондан қийинчиликлар туғдирарди.

👉🏻“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси авж паллага кирди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 332 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 108 миллион 579 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 396 мингдан зиёд киши вафот этган (15.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:05 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 332 360 янги ҳолати аниқланди, 9 691 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 109 миллион 143 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 407 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,309 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,916 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,809 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,086 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,038 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 87 896, Ҳиндистонда 11 649, Бразилияда 44 299, Россияда 14 207, Буюк Британияда эса 10 972 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 332 тысячи новых случаев заражения COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 108 579 тысяч, из них более 2 млн 396 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:05 по центральноевропейскому времени 15 февраля 2021 года).

За последние сутки в мире выявлено 332 360 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 9 691 больной умер.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:23 часов по ташкентскому времени 16 февраля 2021 года), в мире заразилось более 109 млн 143 тысячи человек, из них более 2 млн 407 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,309 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,916 млн), на третьем — Бразилия (более 9,809 млн), на четвертом — Россия (4,086 млн), на пятом — Великобритания (4,038 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 87 896, Индии — 11 649, Бразилии — 44 299, России — 14 207 и Великобритании — 10 972 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА 6 НАФАР АЁЛДА ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИК МУРАККАБ АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Сарвихон Қурбонова 65 ёшда. Поп туманининг Исковут қишлоғида яшайди. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида касаллиги туфайли тез-тез даволаниб турарди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида пойтахтлик шифокорларнинг вилоятга ташрифи унинг учун жуда катта умид эшикларини очди. Марказнинг етук мутахассислари унинг хонадонига кириб келганида, нақадар ўзини бахтиёр ҳис этди. Ахир тошкентлик мутахассислар кўригига боришга орзуманд эди-да.

РИОва РИАТМ маммология бўлими раҳбари тиббиёт фанлари доктори Лола Алимходжаева керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Марказнинг вилоят филиалида чуқурлаштирилган тиббий диагностик текширувлардан сўнг унга жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкинлиги билдирилди. Онахонда шу ернинг ўзида пойтахтлик мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди.

Операцияга эндигина тўрт кун ўтган бўлган бўлса-да, унинг аҳволи анча яхшиланиб, ўзини-ўзи уддалаяпти. Хатто, четдан қараган киши онахонни жарроҳлик столидан турганига ҳам ишониши қийин.

— Тошкентлик шифокорлар ҳолатимни кўришиб, операция йўли билан мени касалликдан фориғ қилишларини айтганларида, тўғриси беҳад суюниб кетдим. Саломатлигимни тиклаш учун жон куйдираётган шифокорлардан мамнун бўлиб, операция столига кўнглим хотиржам ҳолда ётдим. Мана бугун тўртинчи кун, аҳволим дуруст, оғриқлар деярли камайди. Иштаҳам яхши, кайфиятим аъло. Биз хотин-қизлар саломатлиги учун жон куйдириб, малакали шифокорларни вилоятимизга юборган Президентимизга мингдан-минг рахматлар айтамиз.

Муҳайё Қосимова ҳам РИО ва РИАТМ вилоят филиалида бачадон бўйни саратони ташхиси билан даво муолажаларини олаётган экан.

— Пойтахтлик олим-шифокорларнинг келганидан мамнунман. Улар мени керакли текширувлардан ўтказишиб, операцияни лозим топишди. Қарангки, ҳеч қандай сарф-ҳаражатсиз, барча маблағлар давлат томонидан қопланаяпти, Мендек ёлғиз аёл учун бу жуда катта ёрдам. Албатта, 1 нафар фарзандим ва ота-онамнинг ёнига дарддан фориғ бўлиб бориш имконияти туғилганидан беҳад хурсандман. Қўли енгил шифокорлар шарофати билан фарзандимнинг орзу хавасларини кўриб, яхши кунларида ёнида бўлишга умидворман. Барча-барча тошкентлик ва наманганлик маҳоратли врачларимиздан миннатдорман, — дейди мамнуният билан нажотталаб аёл.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида пойтахтлик врачлар билан биргаликда М. Қосимовада мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Тўрт соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда марказ мутахассислари, тиббиёт фанлари номзодлари Ш. Хатамов ва О. Ахмедов наманганлик ҳамкасблари билан биргаликда зиммаларидаги вазифани масъулият билан бажардилар.

Мазкур тиббиёт муассасаси директори А. Эшоновнинг маълум қилишича, “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида 6 нафар аёлда юқори технологик мураккаб амалиётлари ўтказилди. Яна 12 нафар бемор аёллар ноёб турдаги операциялар учун ҳозирланишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази катта илмий ходими Зафар Холов раҳбарлигидаги юқори малакали шифокорлар гуруҳи ташриф буюрди. Бу ерда замонавий артроскопик аппарат ёрдамида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, авваллари Тошкент вилоятидан тизза бўғим касалликлари бўйича жарроҳлик амалиётлари Тошкент шаҳридаги махсус марказларда амалга оширилар эди. Эндиликда вилоятнинг Юқори Чирчиқ туманида замонавий артроскопик аппарат ўрнатилди ва бу ерда ўтказилган жарроҳлик амалиётида маҳаллий жарроҳлар ҳам иштирок этди. Шу куннинг ўзида икки нафар бемор жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.

Шунингдек, шифокорлар гуруҳи "темир дафтар" га киритилган беморлар ҳолидан ҳам хабар олдилар.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❌Термиз шаҳрида олти нафар эгизак туғилгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга зид

Бугун ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилганлиги ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивохидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — дейди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 февраль куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомад қилувчи 1990 йилда туғилган Махбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг илк филиали Фарғонада иш бошлади

Мамлакатимизнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали қон-томир жарроҳлиги бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг Фарғона вилояти минтақавий филиали очилди.

Филиалда маъсул мутахассислар, яьни невропатолог, қон-томир жарроҳи ва УТТ шифокорлари тўлақонли иш фаолиятини бошлади ва келажакда беморларга малакали ихтисослашган ёрдамни ташкил қилиш масалалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ҳамда Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази томонидан ўзаро келишиб олинди.

— Биринчи куниёқ илк маротаба очилган филиалда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали ва Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази мутахассислари биргаликда беморларнинг кўригини бошлаб юборишди, — дейди РХАИМ директори, академик Шавкат Каримов. — Эндиликда филиалда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларга малакали ёрдам ташкиллаштирилади. Шунингдек, бу ерда уйқу артерияларида турли реконструктив амалиётларни ўтказиш режалаштирилган. Бу эса, ўз навбатида, халқимизга малакали юқори технологик амалиётларни жойларда ўтказиш имкониятини беради.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг малакали мутахассислари доимий равишда ҳудудларга чиқиб, беморларни кўрикдан ўтказмоқда ҳамда уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, куни кеча улар Фарғона вилояти Бешариқ туманида бўлишди. Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмасида сурункали бош мия қон айланиш етишмовчилиги бўлган, ишемик инсульт ва миокард инфарктини ўтказган беморларни ташхислаш ва даволашда маҳаллий шифокорларга амалий ёрдам кўрсатилди. 70 нафарга яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди.

Наманган вилояти Турақўрғон туманида ҳам шу каби фаолият амалга оширилган бўлиб, текширув давомида бош мияга қон олиб борувчи брахиоцефал артерияларнинг зарарланиши ва уйқу артерияларида атеросклеротик зарарланишлар, патологик деформациялар мавжуд беморлар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг бир қатор мутахассислари томонидан малакали тиббий текширувдан ўтказилди. 90 нафарга яқин беморларга уйқу артерияларини дуплекс сканерлаш текшируви бажарилди. Беморларга марказнинг малакали мутахассислари ва Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари керакли тавсияларни беришди ва кейинги даво муолажаларини биргаликда белгилаб олишди.

Айтиш лозимки, Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Фарғонада унинг илк филиали ишга тушди. Яқин кунларда эса унинг филиаллари Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам очилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят кардиология дипсансери 1980 йилдан бери фаолият юритиб келади. Айни пайтда муассаса замонавий тиббий техникалар билан тўлиқ таъминланган. У ерда кардиология соҳасида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“ОПЕРАЦИЯ УЧУН ТЎПЛАБ ЮРГАН ПЕНСИЯ ПУЛЛАРИМИЗ ЁНИМИЗДА ҚОЛДИ”

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида пойтахтдан келган мутасаддилар ва малакали шифокорлар Наманган вилояти маҳаллаларида уйма-уй юриб, хастаҳол аҳоли вакилларининг ҳолидан хабар олиб, саломатлигини тикламоқда...

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Наманганда пойтахтлик шифокорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Aввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда.

Aкция доирасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л. Туйчиев ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда шу куннинг ўзида пойтахтлик шифокорлар иштирокида юрак қон-томир соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шунингдек, кун давомида “Темир дафтар”га киритилган, шароити оғир, юрак касаллигига чалинган юзлаб беморлар жарроҳлик амалиёти ва даволашга тайёрлаш юзасидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилиб, уларнинг аксариятига шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from SSV matbuot kotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида аҳоли муаммоларини маҳаллабай тартибда ўрганиш натижасида кўплаб масалаларга ечим топилмоқда. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам хонадонма-хонадон юрилиб, фуқаролар саломатлиги назоратга олинмоқда. Соғлиги билан боғлиқ муаммоси бўлган аҳоли вакилларига беминнат ёрдам кўрсатилмоқда. "Ўзбекистон 24"нинг қуйидаги репортажида Наманган вилоятида халқ хизматида бўлиб турган мутасаддиларнинг бир кунлик фаолияти батафсил ёритиб берилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#вакцина
Ўзбекистон "COVID-19" вакцинаси ҳаммуаллифи сифатида тан олинди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​🔺2021 йил 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79497 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌32 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77993 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 882 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cаломатлик_акцияси

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида 3 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари ушбу беморлар ва донорларнинг жарроҳлик амалиётидан олдинги ва кейинги ҳолатларига бағишланган махсус лавҳа тақдим этди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 109 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясининг 109 миллион 504 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 418 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда 27,753 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,937 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,921 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Буюк Британия (4,070 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,053 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

Число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 109 миллионов

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:23 часов по ташкентскому времени 17 февраля 2021 года), в мире коронавирусной инфекцией заразилось более 109 млн 504 тысячи человек, из них более 2 млн 418 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где выявлено более 27,753 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,937 млн), на третьем — Бразилия (более 9,921 млн), на четвертом — Великобритания (4,070 млн), на пятом — Россия (4,053 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi