Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​​Магний танқислиги коронавирус хавфини оширувчи белгими?

Организмда магний етишмовчилиги коронавирус касаллиги хавфини ошириши мумкин. Италия ва Франция мутахассисларининг таъкидлашича, магний танқислиги туфайли COVID-19 қон ивишини кучайтиради, инфаркт ва инсульт хавфини оширади, шунингдек, қон томирларининг ички деворларига зарар етказади.

Магний ва коронавирусни нима боғлайди?
Тадқиқот натижасига кўра, коронавирус ва магний етишмовчилиги бирдек тана ҳужайраларига таъсир ўтказади. Шунингдек, магний модда алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Магний танқислиги туфайли кальций миқдори ошиб, натижада мувозанат бузилади. Бундан эса мия ҳужайралари, асаб толалари, жигар ва қон томирлар зарар кўради.

Коронавирус касаллигидан тузалган бемор ҳужайраларида ҳам кальций миқдори ошиб, бу жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Гарчи юқумли касалликка чалинмаган ҳолатда ҳам инсон танасидаги магний миқдори қай даражада эканлигини текшириб туриши керак. Қуйида эса магний етишмаслигидан дарак берувчи аломатлар ҳақида билиб олиш мумкин.

Ширинликка мойиллик
Оғир машғулот ёки ҳайз кўришдан аввал шоколад истеъмол қилиш истаги пайдо бўлса, бундан ҳолларда магний миқдори кескин пасаяди. Аммо доимо ширинлик истеъмол қилишни яхши кўриш эса танада магний озлигидан дарак берувчи аломатдир.

Мушаклардаги оғриқ
Мушаклардаги оғриқ магний етишмовчилигида энг кўп учрайдиган аломатдир. Томир тортишиши, оғриқ қанчалар тез такрорланса, модда етишмовчилиги ҳам шунча жиддий бўлиши мумкин.

Уйқусизлик
Магнийнинг асосий вазифаларидан бири − мия дам олишига ёрдам беради. Агар ушбу элемент етарли бўлмаса, инсон зўриқади, стрессни енголмай, уйқусизликка учрайди. Шунингдек, кўпинча бундай вазиятда оёқ нотинчлиги синдроми юзага келади, бу айниқса, уйқуга кетиш арафасида кузатилади.

Жиғилдон қайнаши
Магний овқат ҳазм қилишга ҳам ёрдам беради. Агар у организмда етарлича бўлмаса, ҳазм қилиниши керак бўлган овқат қизилўнгачга қайтади ва жиғилдон қайнаши кузатилади. Жиғилдон қайнашидан азият чекадиганлар дастлаб магний миқдорини текширувдан ўтказиши керак.

Лоқайдлик ёки тажанглик
Магний асаб тизимининг меъёрида ишлаши учун жуда муҳимдир. Аммо етарли бўлмаса, стресс, асабийлашиш ёки аксинча бефарқлик ҳолати пайдо бўлади.

Қабзият
Модданинг яна бир вазифаси овқат ҳазм қилиш трактига ҳам тегишли. Албатта, қабзият учун жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин. Аммо юқоридаги белгилар ҳам биргаликда кузатилса демак, организм магнийга муҳтож.

Мигрен
Магний танқислиги туфайли қон томирлари жуда тез кенгаяди ёки тораяди. Бу эса бош оғриғига сабаб бўлади. Аслида мигрен шифокор томонидан доимий кузатувни талаб этадиган хавфли касаллик, аммо оғриқ яқинда пайдо бўлган бўлса, магний миқдорини текширтириш зарур.

Манба: Daryo.uz

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
78 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 12 ноябрь айни вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 475 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌13 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 66 672 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 210нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Коронавируснинг энг аниқ 3D-модели яратилди

Саудия Арабистонида қирол Абдулла номидаги фан ва технология университети олимлари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди.

Муассаса сайтининг маълум қилишича, моделни яратиш учун оқсиллар маълумотлар базаси ва микроскоп ёрдамида олинган тасвирлардан фойдаланилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг модели SARS-CoV-2 вирусининг замонавий тузилишини атом даражасида очиб беради ва илгари кўриш мумкин бўлмаган қисмларини намойиш этади.

«Бизнинг моделимиз шунчаки липид мембранасига ихтиёрий жойлаштириб чиқилган бошоқли оқсилларни эмас, ҳозирги кунда бизга маълум бўлган вируснинг тўлиқ ультратузилмасини кўрсатиб беради», — дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.

Олимларнинг фикрича, уларнинг модели вируснинг аввал ўрганилмаган қирраларини тадқиқ этишга ҳамда COVID-19га қарши дориларни яратишни тезлаштиришга ёрдам беради.

Манба: Xabar.uz

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Учрашувда бу соҳалардаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида гапирди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.
—
В городе Карши глава государства провел беседу с учителями и наставниками, медицинскими работниками. На встрече говорилось о значимости реформ в данных сферах, об их реализации на местах.
Президент рассказал собравшимся о том, каким он видит результаты новой системы работы, вклад педагогов и врачей в это дело. Выслушал мнения директоров школ, учителей и медработников, поддержал их предложения.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ботир Қурбонов,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби
аъзоси:

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Россиядан келганларда ПЗР тести маълумотномаси мавжуд бўлса, 14 кунлик карантинда бўлиши шартми?

🛩 Хориждан келаётган шахсларнинг Республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.

🚧 Агарда 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин?

🦠 Коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.

🚙 Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.

🧴 Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 12 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 560 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌83 нафари Тошкент шаҳрида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 62 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 814 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
3 КУН ИЧИДА ПРЕЗИДЕНТ ТИББИЁТ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАРМОН ВА 3 ТА ҚАРОРГА ИМЗО ЧЕКДИ

❗️Президент фармонига кўра, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш мақсадида:

⚡️“Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони;

⚡️“Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори;

⚡️“Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини
янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент қарори қабул қилинди.

📌Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 ноябрь куни “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори имзоланган эди.

▶️Расмий ҳужжатлар мазмуни билан кейинги хабарларимизда батафсил маълумот бериб борамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ҚВПлар оилавий шифокор пунктига айлантирилади

Президент фармонига кўра, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор этиб қайта номланади, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари ҳам айни оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилади.

Оилавий шифокорининг масъулияти орттирилиб, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари ҳамда вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланмалар оилавий шифокорлар томонидан бериладиган бўлади. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш ҳам оилавий шифокор томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.

2021 йил 1 январдан бошлаб:
📌қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланиб, аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, навбатчилик тизими жорий этилади.

📌Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиқларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

📌Маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши ва мурожаат қилиши кабилар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади.

📌Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари рейтингига кўра, ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш амалиёти жорий этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
4 ТА ОТМДА ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТЛАРИ ОЧИЛАДИ

Президент фармонига кўра
, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб:
❗️Қарши давлат университети,
❗️Жиззах давлат педагогика институти,
❗️Навоий давлат педагогика институти,
❗️Гулистон давлат университетида тиббиёт факультетлари ташкил қилинади.

Шунингдек, уларда ва бошқа тиббий олий таълим муассасаларида етакчи хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотлари билан қўшма дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилиниши белгиланган.

🏥тиббиёт олий таълим ташкилотларининг вилоят тиббиёт муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда клиник базалари ташкил қилинади ва уларнинг битирувчи курс талабалари ушбу клиник базаларда ўқув амалиётини ўтайди;

🏥Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва таклифларига асосан техникумлар ва коллежларда оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилади;

🏥Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилади, уларнинг ўқувчилари ихтисослигидан келиб чиқиб ушбу муассасаларда амалиёт ўтайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИГА КЎРА ГУРУҲЛАШТИРИЛАДИ

Президент фармонига кўра, такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматига кўра, саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, одамлар таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳларига бўлинади.

Улар қайси гуруҳга мансублигига кўра белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтиши ва саломатлиги даврий кузатувга олиниши назарда тутилмоқда. Хусусан, юқори хавф гуруҳига кирувчи ва мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олиниб, уйига борган ҳолда индивидуал патронаж амалиёти жорий этилади.

Шунингдек, профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳолининг қайси гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича мунтазам тиббий скрининг текширувлари ташкил этилиши, патронаж кўрикларини мақбуллаштириб, янгиланган мақсадли патронаж тизимини жорий қилиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
⚡️16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.


👉 @ssvuz