Sog‘liqni saqlash vazirligi
107K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​⚡️Ҳамширалик иши йўналиши ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турига айланади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонига биноан ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.

Фармонга кўра, ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ўрнатилган тартиб билан бир қаторда қуйидаги талаблар қўйилди:

✅ ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши;

✅ ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши каби талаблар белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Малакали мутахассислар оғир шароитли туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига жалб қилинади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонига кўра, эҳтиёж мавжуд бўлган оғир шароитли туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига малакали раҳбар ходимлар ва мутахассислар жалб қилинади.

Эндиликда оғир шароитли туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимларига:
📌республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари,
📌олий тиббиёт таълим муассасалари ва улар ҳузуридаги клиникаларнинг малакали раҳбар ходимлари ва мутахассисларини
шартнома асосида муайян муддатга жалб қилинадиган бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу раҳбар ходимлар ва мутахассисларга асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини тўлиқ сақлаган ҳолда улар жалб қилинган тиббиёт бирлашмаси раҳбари лавозимидаги ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб бериш, ушбу харажатлар ҳамда уларнинг уй-жой ижараси тўловларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Марказий туман ва шаҳар шифохоналарининг койкаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштириш амалиётига босқичма-босқич ўтилади

Бу ҳақда Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, марказий туман ва шаҳар шифохоналарининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган амалдаги койкалар фондинининг 10 фоизи 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлов асосида тиббий хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланадиган койкалар фондига ўтказилади.

Яна қўшимча 10 фоизи эса 2023 йил 1 январдан бошлаб шу тартибда молиялаштирилади.

Бундан бўшайдиган Давлат бюджети маблағлари туман ва шаҳар шифохоналарининг:
💊дори воситалари,
💉реактивлар,
🩺тиббиёт ускуналари таъминотини яхшилашга,
🏢бошқа тиббиёт муассасаларида қўшимча койка фондини ташкил этишга
йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Клиник ординатура квоталари икки баравар оширилади

Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади.

Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий этилиши белгиланди:

✅клиник ординатура ўқув даврининг иккинчи йили:
📌ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари,
📌вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари,
📌Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўтказилади, шунингдек, маълум бир қисми иш жойида давом эттирилади.

✅Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

📌ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант ажратилади;

📌 мазкур грант асосида таълим олган битирувчиларга тегишли ҳудудга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади;

📌ҳудудга фаолият юритиш учун юборилган тор мутахассисликдаги шифокорларнинг яшаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Нодавлат тиббиёт ташкилотларига "тиббий пункт"лар ташкил этишга рухсат берилди

Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига бир неча фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилди.

Жумладан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига:

🚑махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;

🏠нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этишга
рухсат берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ушбу чора-тадбирларни амалиётга тўлиқ жорий этиш мақсадида нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш учун янги жамғарма тузилади

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонида тиббиёт тизимида етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари ва муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда Соғлиқни сақлаш вазирлигида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилади.

Мазкур жамғарманинг молиялаштириш манбалари сифатида:
📌Давлат бюджети маблағлари;
📌Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
📌давлат соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан Жамғармага йўналтириладиган ажратмалар;
📌халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;
📌қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар
кўрсатиб ўтилган.

Бунинг учун 2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўровига асосан Молия вазирлиги ушбу жамғармага 50 миллиард сўмгача миқдорда маблағ ажратади. 2022 йилдан бошлаб эса зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилиши белгиланган.

Жамғарма маблағлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш, етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида стажировка ўташлари ва малака оширишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Беморларга ордер бериш тизими ўзгарди

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонида имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул ордер бериш тизимини янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

✅ Унга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизимини ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жорий этади.

✅Янги тартибга мувофиқ, эндиликда эҳтиёжманд оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими асосида аниқланади. Шу билан бирга, имтиёзли тоифадаги шахслар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволанадиган касалликлар рўйхати, тиббий хизматлар ҳажми ва тиббиёт муассасасининг даражалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

✅ Шунингдек, имтиёзли тоифадаги шахсларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми, тури ва касалликлар рўйхатидан ташқари кўрсатиладиган тиббий ва бошқа ёрдамлар қўшимча ҳисобланиши ҳамда улар томонидан белгиланган тартибда ҳақ тўланиши алоҳида қайд этилган.

✅ 2021 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари учун бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
Юртимизда 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️5 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
💉биринчи босқич эмланганлар 34089 нафарни,
💉💉иккинчи босқичда эмланганлар 11527 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

📊5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (8588 доза),
📌Тошкент шаҳри (7200 доза) банд қилди.


🔺Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 128838 доза,
📌Андижон вилоятида 118 093 доза,
📌Наманган вилоятида 108 560 дозани
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​❗️Коронавирус бўйича антирекорд яна янгиланди: кеча 452 нафар кишида касалланиш аниқланди

🔺2021 йил 5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93176 (+452) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌71 нафари Тошкент вилоятида,
📌229 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 184 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 68 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 144 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88975 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 657 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3544 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда касалланиш ҳолати 155 миллиондан ортди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈153 миллион 954 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 221 мингдан зиёд киши вафот этган (05.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:38 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 721 398 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 491 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (06.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈155 миллион 203 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 241 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,123 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (20,665 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (14,779 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,590 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (4,929 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 39 480, Ҳиндистонда 382 315, Бразилияда 24 619, Францияда 23 116, Туркияда эса 28 997 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉Жорий йилнинг 4 май ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 107 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире количество случаев заболевания превысило 155 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 153 млн 954 тысячи,
📉из них более 3 млн 221 тысяча человек умерло (по состоянию на 16:38 по центральноевропейскому времени 5 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 721 398 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️ 11 491 больной умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 5 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 155 млн 203 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 241 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,123 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 20,665 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 14,779 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,590 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (4,929 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 39 480, Индии — 382 315, Бразилии — 24 619, Франции — 23 116 и Турции — 28 997 новых случаев заболевания.

💉В мире введено более 1 млрд 107 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қўқон филиалининг ихтисослаштирилган поликлиникаси бундан 4 йил олдин янги бинода иш бошлаган эди. Ҳозирда кунлик 150 қатновга мўлжалланган ушбу муассасада 30 нафардан ортиқ малакали тиббиёт ходимлари ҳудуд аҳолисига ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.

Муассаса фаолиятидан ҳудуд аҳолисининг рози эканини Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига фуқаролардан келган миннатдорчилик хатидан ҳам билиш мумкин...

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ҚАШҚАДАРЁДА БИР ҲАФТАДА
18 811 НАФАР БЕМОР ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Охирги бир ҳафта давомида вилоятимизда жами 18811 нафар бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 1282 нафар фуқаро стационарда даволаш учун шифохоналарга ётқизилди. Уларнинг 958 нафари туман, 240 нафари вилоят шифохоналари, 75 нафари хусусий ва 9 нафари республика клиникаларида даволанмоқда. 152 нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилди.

Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган 52 нафар бемор Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди.

Ушбу текширувларга асосланиб, беморларнинг 12 нафарида коронарография ва стентлаш, 24 нафарида очиқ турдаги кардиожарроҳлик амалиёти ва 16 нафарида консерватив даво ўтказилиши режалаштирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 253 нафар беморга вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан жами 8 турдаги 124 926 000 сўмлик реабилитация техник воситалари етказиб берилди.

Шунингдек, 85 нафар беморга сиҳатгоҳларга йўлланма берилди. Вилоят бўйича рўйхатга олинган 270 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса, пенсионер ҳамда ногиронлиги бор шахс 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитар-гигиена воситалари билан таъминланди.

Вилоят бўйича III ва IV хавф гуруҳига мансуб бўлган беморларнинг 442 нафарига республика ва 428 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли ордерлар берилди.

Вилоятда яратилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тизими бўйича ишлаш йил охиригача изчил давом эттирилади.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолияти таҳлил қилинмоқда

Айни вақтда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида белгиланган устувор вазифалар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасадди вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, масъуллар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида белгиланган устувор вазифалар таҳлили бўйича батафсил маълумот беришмоқда.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш ҳамда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида белгиланган устувор вазифалар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманидан:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев:

– Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан юқумли касалликларга қарши кураш ва эпидемияни олдини олиш тадбирларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш учун моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

2020 йилда қисқа фурсатда хизмат қошида Миллий референс лабораторияси қурилиб ишга туширилди. Ушбу референс лабораторияни қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун, жами 20,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Пандемия даврига қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳузуридаги муассасаларда жами 84 та ПЗР ускуналари мавжуд бўлган.

Пандемия даври мобайнида ушбу кўрсаткич 235 тани ташкил этди. 151 та янги ПЗР ускуналари жойларга етказилди ва ўрнатилиб, ишга туширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, модернизациялаш ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Осиё тараққиёт ва Осиё инфраструктура инвестициялар банклари билан хизмат ҳузуридаги барча муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва Республика миқёсида Референс-лабораторияларни яратиш бўйича музокаралар ўтказилди ва ушбу музокаралар якуни бўйича юқорида келтирилган молиявий ташкилотлар томонидан хизмат томонидан белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун жами 200 миллион АҚШ доллари ажратилди.

Халқаро ташкилотлар, молия институтларининг инвестицияларини соҳага жалб этилиши бўйича муайян тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:
📌Корея ҳукумати KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти) иштирокида “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар билан касалланган беморларни ташҳислаш самарадорлигини ошириш” грант лойиҳаси асосида 6 миллион АҚШ доллари қийматига эга лойиҳа оширилиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 8 та ҳудудий бошқармаларини бактериология ва паразитология лабораториялари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

📌Ислом Тараққиёт Банкининг 17,44 миллион АҚШ доллари маблағларига лабораториялар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида тендер савдолари ўтказилган, ҳозирда 98 та санитария-гигиена лабораторияларига 22 турдаги асбоб-ускуналарни харид қилиш учун шартномалар имзоланиб, бугунги кунда 14 турдаги асбоб-ускуналар келтирилган.

Ҳозирги кунда республика бўйича 235 та ПЗР аппаратлари билан жиҳозланган полимераза занжир реакцияси усулида таҳлил ўтказишга ихтисослашган 142 та вирусологик лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг шу давригача ушбу лабораторияларда кунига ўртача 43-44 мингтагача, эпидемик мавсум бошидан буён ПЗР усулида 8,5 миллионга яқин таҳлиллар ўтказилди. Бу кўрсаткич ҳар 100 минг нафар аҳоли сонига нисбатан кунлик – 120-125 нафарни ташкил этди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот анжуманидан:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов:

– Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар доирасида аҳолини оммавий коронавирусга қарши эмлаш бўйича амалий тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг март ойида Хитой Халқ Республикасининг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” Co. Ltd. компанияси томонидан мамлакатимиз олимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинасини (ZF-UZ-VAС2001)
1 000 000(бир миллион) доза харид қилиш жараёни якунланди ва вакциналар етказиб берилди. Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида яна 1 000 000 (бир миллион) доза вакцина етказиб берилди.

COVAX дастури асосида Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 660 000 (олти юз олтмиш минг) доза AstraZeneca вакцинаси республикамизга 2021 йилнинг март ойида етказилди.

Шу билан бирга, Н.Ф.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасини тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчидан умумий миқдори 500 000 та доза (икки компонентли) харид қилиш бўйича шартнома имзоланган ва шундан мамлакатимизга 50 000 та доза етказиб берилган.

Республикамизда 2021 йилнинг 1 апрелидан коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнлари бошланган бўлиб, бугунги кунгача жами 1 миллиондан ортиқ доза ZF-UZ-VAС2001, AstraZeneca ва “Спутник V” вакциналари билан фуқаролар ихтиёрий равишда эмланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— "Спутник V" вакцинаси олиб келингани айтилди. Аммо айрим одамлар шу вакцина билан эмланиш учун тиббиёт бўлимига борса, бу вакцина билан эмлай олмаймиз жавоблар берилган. Бу қанчалик тўғри?

Лавҳада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбонов ушбу саволга жавоб беради.

Манба: "67 studio"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Санитария-эпидемиология соҳасига жорий этилаётган замонавий технологиялар билан тиллашадиган малакали кадрлар етарлими?

Лавҳада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев ва бошлиқ ўринбосари Ботир Қурбонов ушбу саволга жавоб беради.

Манба: "67 studio"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Ижтимоий тармоқларда коронавирус тестини сохталаштириш учраётгани айтилмоқда. Ҳақиқийсини қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин?

Лавҳада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбонов ушбу саволга жавоб беради.

Манба: "67 studio"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Элмира Баситханова билан "Янги Ўзбекистон" нашри мухбири тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ва эришилган натижалар хусусида суҳбат қилди.

— Соғлиқни сақлаш тизимининг мураккаблиги шундаки, у бевосита инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳаётини асраб қолишдек ўта масъулиятли фаолият билан боғлиқ, — деди Э.Баситханова. — Албатта, бугун дунёда тиббиёт соҳаси жуда ривожланиб бормоқда. Турли касалликларга қарши кураш, уларни бартараф этишга қаратилган нозик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш борасида эришилган тажрибалар ҳам ортиб, янги тиббий технологиялар кириб келяпти.

Аммо энг асосий масала — ана шу ютуқ ва тажрибалардан, мавжуд тиббий технологиялардан оқилона фойдаланишда.

Батафсил👉🏻 https://yuz.uz/news/tibbiyot-islohotlari-avvalo-xalq-salomatligiga-qaratilgan

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​“ШИФОКОРЛАР УЙИМИЗГА КЕЛИШДИ”

“Шифокор бемор келишини кутиши керак эмас, касалликнинг олдини олиши зарур”. Давлатимиз раҳбарининг ушбу даъвати бугун барча шифокорларнинг қалб амрига айланган. Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам бу юзадан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “маҳаллабай”, “хонадонбай” асосда ташкил қилинаётган тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, тиббий ёрдамга муҳтож инсонларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу гал вилоят тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассислари Урганч туманида бўлдилар. Аҳамиятли жиҳати бу галги тиббий кўриклар қамрови янада кенг бўлди.

Ҳар бирида 15 нафар тор соҳадаги жами 195 нафар шифокорлардан иборат 13 та ишчи гуруҳ аъзолари Урганч туманидаги даволанишга муҳтож беморларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар. Тиббий кўрикка Урганч туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритиб келаётган 208 нафар оила шифокорлари ҳам жалб қилинди.

Шифокорлар кун давомида шакллантирилган рўйхатга асосан 443 нафар даволанишга муҳтож беморлар, 67 нафар диспансер назоратида турган оғир беморлар, жами 505 нафар беморнинг хонадонида бўлдилар.

Ихтисослаштирилган марказлар вилоят филиаллари малакали мутахассислари ҳар бир бемор соғлиғига эътибор қаратдилар. Уларнинг дил сўзларига қулоқ тутиб, яшаш шароитлари билан қизиқдилар. Беморлар саломатлиги тор соҳа мутахассислари иштирокида консилиум ташхисланди.

Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра 202 нафар беморга амбулатор ва 303 нафар беморга стационар даволаниш тавсия қилинди. Стационар беморлардан 89 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида, 209 нафар беморга вилоят миқёсидаги тиббиёт марказларида, 5 нафар беморга эса республика миқёсидаги тиббиёт марказларида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

— Мен узоқ йиллардан буён гипертониядан азият чекаман. Илгарилари соғлиғим оғирлашса шифокорларни излаб тиббиёт муассасаларига шошилардик. Энди эса, шифокорлар ўзи келиб, соғлиғимизни назорат қилишяпти, аҳволингиз ёмонлашмасидан олдин даволаниб олинг, дея ўз тавсияларини беришяпти. Бундан миннатдор бўлмасликнинг иложи йўқ, — дейди 89 ёшли Сафаргул она Умарбоева.

Тиббий кўрик билан қамраб олинган ногиронлиги бўлган фуқаролар, кексалар, “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га тиббий ёрдамга муҳтож сифатида киритилган Урганч тумани фуқароларининг барчаси ушбу тадбирдан, давлатимизнинг, шифокорларнинг эътибор ва ғамхўрликларидан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқамаси Ахборот хизмати

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi