Sog‘liqni saqlash vazirligi
108K subscribers
10.8K photos
4.75K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ Соғлиқни сақлаш тизимида жорий этиладиган электрон тиббий карта нималарни ўзида қамраб олади?

“Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжуманидан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#матбуот_анжумани_онлайн

⚡️ “Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси” мавзусидаги матбуот анжумани ўз якунига етди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: кеча юртимизда 240 дан ортиқ касаллик аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102605 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌13 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌33 нафари Тошкент вилоятида,
📌108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 34 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Кеча юртимизда 44 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️9 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 44440 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 19971 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 17658 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 6811 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2477974 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1531681 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 920856 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 25437 нафарни ташкил қилди.

📊9 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (5968 доза),
📌Наманган вилояти (5041 доза),
📌Фарғона вилояти (4163 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 298743 доза,
📌Наманган вилоятида 290941 доза,
📌Андижон вилоятида 288820 доза,
📌Самарқанд вилоятида 230825 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Юртимизга "Спутник V" вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Бугун тунда юртимизга Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ўзбекистонда 5 400 000 дозалик вакцина захираси шакллантирилди

Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 5-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза
партиялари келтирилган.

Шунингдек, мамлакатимизга
660 минг доза AstraZeneca,
240 минг доза "Спутник V" вакцинаси
қўлланилиб келинмоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, Ҳиндистонда касалланганлар сони 29 миллион нафардан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈173 миллион 674 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 744 мингдан зиёд киши вафот этган (09.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:52 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 333 823 янги ҳолати аниқланди.
⚫️8 662 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (10.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈174 миллион 425 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,056 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,089 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (16,984 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,615 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,300 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 739, Ҳиндистонда 92 596, Бразилияда 37 156, Францияда 4 700, Туркияда эса 6 609 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 212 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ в Индии количество зараженных COVID-19 превысило 29 миллионов человек

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 173 млн 674 тысячи,
📉из них более 3 млн 744 тысячи человек умерло (по состоянию на 16:52 по центральноевропейскому времени 9 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 333 823 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️8 662 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 10 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 174 млн 425 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 758 тысяч скончалось.
🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,056 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,089 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 16,984 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,615 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,300 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 13 739, Индии — 92 596, Бразилии — 37 156, Франции — 4 700 и Турции — 6 609 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 212 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон 24" ижодкорлари Ўзбекистон Республикаси томонидан дўстлик туҳфаси сифатида қўшни Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти Қубодиён туманида қуриб топширилган тиббиёт комплексидан репортаж тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, айни чоғда Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ибрагимов Хожиакбар Фарходович вазирликнинг Даволаш-профлактика ёрдамини ташкиллаштиришнинг бош бошқармасининг Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси этиб тайинланди.

Х. Ибрагимов 2017 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. 2020 йилда эса, Тошкент тиббиёт академияси Травматология ва ортопедия йўналиши бўйича магстратурасини тугатди. Фаолияти давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг 5-подстанцияси бўлим бошлиғи ҳамда ушбу станция бош шифокори муовини лавозимларида ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​Самарқанд ва Хатлон вилоятида янги ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт бердилар.

Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги тиббиёт мажмуаси Ўзбекистон томонидан қурилган. Ушбу 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.

Мажмуа таркибидаги поликлиника бир сменада 300 нафар ва бир йилда 219 минг нафардан зиёд беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида умумтаълим мактаби барпо этилган. У 640 нафар ўқувчига мўлжалланган.

Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.

Маросимда икки мамлакат вакиллари сўзга чиқиб, давлат раҳбарларига биродар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга, фуқароларимиз учун қулай шароитлар яратишга қаратаётган алоҳида эътибори учун миннатдорлик билдирдилар.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Самарқандда илк марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди

Қарийб уч соат давом этган, Самарқанддаги илк буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Булунғурлик 31 ёшли О.Хўжақулов анча йиллардан буён буйрак етишмовчилиги билан оғриб келар эди. Бугун унга укаси М.Хўжақулов бир буйрагини берди. Энг муҳими, ҳар икковининг ҳам аҳволи яхши ва улар тиббий стандартлар асосида шифокорлар назоратида...

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан олис ҳудудларда ва йирик автотрассалар яқинида ташкил қилинаётган 35 та туманлараро қўшма жароҳат ва юрак-қон томир касалликлари марказлари Жаҳон банкининг лойиҳаси доирасида юқори технологик тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланмоқда. Ушбу марказларда фаолият юритадиган мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишлари ҳам бошлаб юборилган...

▶️Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: кеча юртимизнинг барча ҳудудларида касаллик қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102892 (+287) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌17 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌28 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌20 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌39 нафари Тошкент вилоятида,
📌132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 37 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 166 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98923 (+331) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 704 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Юртимизда жами 2,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, Фарғона вилоятида эмлаш кўрсаткичи 300 минг дозадан ошди

❗️10 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 51634 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 20141 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24798 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 6695 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 2529608 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1551822 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 945654 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 32132 нафарни ташкил қилди.

📊10 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (6932 доза),
📌Тошкент шаҳри (6676 доза)
📌Наманган вилояти (5355 доза),
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 303344 доза,
📌Наманган вилоятида 296296 доза,
📌Андижон вилоятида 295752 доза,
📌Самарқанд вилоятида 234980 доза,
📌Тошкент вилоятида 205985 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Аслонов Илҳом Нуруллоевич вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Шошилинч ва тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди И. Аслонов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг тез ёрдам ва фавқулотда вазиятлар бўйича директор муовини, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокор ўринбосари, Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси Ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимларида меҳнат қилган.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Юсупов Бекзод Шухратович вазирликнинг Даволаш-профлактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг Бирламчи тиббий профилактика ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси этиб тайинланди.

Б. Юсупов 2015 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Академик В. Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жаррохлик кафедраси клиник ординатори, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Зангиота ТТБ тез-тиббий ёрдам бўлими шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази 1-жаррохлик бўлими врач жаррохи, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси “Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш” бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 380 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈174 миллион 061 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 758 мингдан зиёд киши вафот этган (10.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 380 482 янги ҳолати аниқланди.
⚫️14 034 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈174 миллион 869 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 773 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,072 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,183 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,037 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,621 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,306 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 16 551, Ҳиндистонда 94 052, Бразилияда 52 911, Францияда 5 358, Туркияда эса 6 454 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 246 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 380 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 174 млн 061 тысяча,
📉из них более 3 млн 758 тысячи человек умерло (по состоянию на 16:00 по центральноевропейскому времени 10 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 380 482 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️14 034 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 11 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 174 млн 869 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 773 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,072 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,183 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,037 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,621 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,306 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 16 551, Индии — 94 052, Бразилии — 52 911, Франции — 5 358 и Турции — 6 454 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 246 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Диққат! Эълон!

Бугун, 11 июнь куни соат 14:00 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ходимлари бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бошланиш арафасида.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистонда СOVID-19 қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар” мавзусига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этувчилар:

Фурқат Санаев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи;

Ботир Қурбонов,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари;

Нурмат Атабеков,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари;

Малика Қудратхўжаева,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi