Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.7K photos
4.69K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​ССВ: ХОРИЖДА ТАҲСИЛ ОЛГАН 545 НАФАР ТАЛАБА ЎҚИШНИ ЮРТИМИЗ ТИББИЁТ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб, талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчириш тартиби жорий қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланган.

Мазкур хужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 августда 2021/2022 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар (клиник ординаторлар) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш жараёнларини ташкиллаштириш ҳақида 183-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, 2021/2022 ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100,0 балл этиб белгиланди.

Жорий йил Давлат тест марказининг “transfer.dtm.uz” электрон тизими орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу масала бўйича 6 372 та ариза келиб тушди.

Тест натижаларига кўра:
📌100,0 балл ва ундан юқори балл тўплаган талабалар 545 нафарни,
📌99,9-56,7 балл тўплаганлар 2 853 нафарни, 56,6 ва ундан паст балл тўплаганлар эса 2 764 нафарни ташкил этди.
📌Ариза топширганларнинг 210 нафари эса турли сабабларга кўра синовларда иштирок этмади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугун кўпчилик хориж тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ва ўқишини юртимиз тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларига кўчириш истагида бўлган ёшлар орасида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларидан тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришда тест синовлари бўйича ўтиш бали 100,0 балл этиб белгилангани бироз тушунмовчиликларга сабаб бўлди. Аввало шуни айтиш керак, тиббиёт йўналиши инсон саломатлиги ва ҳаётига дахлдор соҳа бўлгани ва бу иш ғоят масъулиятли экани боис, жорий йилдан ана шундай янги тартиб ўрнатилди.

Яъни, мазкур қоида мамлакатимиз тиббиёт тизимига етук ва малакали кадрларни етказиб бериш, соҳада чуқур билимга эга мутахассисларни тайёрлаш, ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларида таълим сифатини янада ошириш, бу орқали аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш мақсадида қабул қилинди.

Шундай экан, тиббиёт йўналишида етук мутахассис бўлишни истаган ёшлар учун билим синовлари ҳеч қандай мураккаблик туғдирмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​“103” ХИЗМАТИ БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Ҳар йилги эзгу анъанага мувофиқ, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан кўп йиллардан буён фидокорона ва самарали меҳнат қилиб, ибратли натижаларга эришиб келаётган юртдошларимизнинг бир гуруҳи Президентимизнинг Фармонига биноан Ватанимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Куни кеча эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Уларга мукофотларни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов топширди.

Биз учун бебаҳо бойлик бўлмиш инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашга ўзини бағишлаган бу жонкуяр тиббиёт ходимлари ўзининг ҳалол меҳнати, малакаси ва салоҳияти билан аҳоли саломатлигини асраш борасида биринчи қаторларда туриб, беминнат хизмат қилиб келмоқда, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳиссаси қўшиб, бугун барчага ўрнак ва намуна бўлиб келмоқда.

Биламизки, тўрт-беш йил аввал мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизмати сифати анчайин ночор ҳолда эди. Ўша вақтларда мазкур соҳа тиббиётнинг энг кўп танқидга учрайдиган, аҳолининг жиддий ва ҳақли эътирозларига сабаб бўладиган тизими бўлган, десак хато қилмаймиз.

Ўтган вақт мобайнида аҳоли саломатлигини асраш, уларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Натижада аҳолига бепул узлуксиз тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати сифат жиҳатидан бутунлай янги босқичга кўтарилди.

Сўнгги йилларда мазкур тизимга қаратилган юксак эътибор натижасида бугунги кунда “тез ёрдам” тизимида битта чақириққа дори-дармон учун 6 500 сўм маблағ ажратилмоқда.

Ваҳоланки, бу рақам 2016 йилда атиги 500 сўмни ташкил қилган эди. Шунингдек, аввал тез тиббий ёрдам бригадаларининг манзилга кечикиб бориши, машиналар, ёнилғи ва дори-дармонлар етишмаслиги одатий ҳол бўлган бўлса, бугунги кунда мазкур соҳа мутлақо янги инновацион, сифат жиҳатдан юксак, барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган тизимга айланди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, аҳолининг “103” хизматига мурожаатлари сони ошиб бораётганлиги сабабли жорий йил июль ойида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси автопаркига 65 та янги автотранспорт воситаси олиб келинди ҳамда қўшимча бригадалар ташкил этилди.

“Тез ёрдам” хизматининг замонавий транспорт воситалари билан таъминланиши натижасида эса бригадаларнинг манзилга кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди, чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарди.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига аҳолидан 751 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида “103” хизмати ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш лозим.

Шунингдек, мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг энг муҳим йўналиши бўлган тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш билан бирга, соҳани етук ва малакали кадрлар билан таъминлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу каби ижобий ўзгаришлар, шубҳасиз, беморларга шифохонагача бўлган тез тиббий ёрдамни халқаро андозаларга мос тарзда кўрсатиш имконини бермоқда.

Хизмат ходимларининг мукофотланиши эса уларга янада катта масъулият юклаб, ўз вазифасига бундан-да сидқидилдан ёндашишга ундаши шубҳасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 221 миллион нафардан ортиқни ташкил қилмоқда

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈220 миллион 563 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 565 мингдан зиёд киши вафот этган (06.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:02 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 354 802 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 527 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (07.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 14:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈221 миллион 132 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 575 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 39,640 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,027 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,877 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (7,030 миллиондан ортиқ),
🇬🇧бешинчи ўринда эса Буюк Британия (6,978 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 506 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире количество зараженных COVID-19 составляет более 221 млн

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 220 млн 563 тысячи,
📉из них более 4 млн 565 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:02 по центральноевропейскому времени 6 сентября 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 354 802 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 527 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 14:21 часов по ташкентскому времени 7 сентября 2021 года), в мире заразилось
📈более 221 млн 132 тысячи человек,
📉из них более 4 млн 575 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 39,640 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 33,027 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 20,877 млн),
🇷🇺на четвертом — Россия (7,030 млн),
🇬🇧 на пятом — Великобритания (6,978 млн).

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 5 млрд 506 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Қашқадарё тиббиёт маркази аҳоли саломатлигини асрашга хизмат қилмоқда

Бугун юртимизда тиббиёт соҳасида кенг миқёсли ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам уларни кўриш мумкин. Муассаса замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда.

Айтиш лозимки, жорий йилда марказнинг жарроҳлик бўлимларига 900 миллион сўмлик, шундан умумий хирургия, урология, проктология, қон-томир хирургияси, йирингли хирургия, травматология бўлимларига операцион столлар, операцион лампалар ва коагулятор аппарати харид қилинди.

Бундан ташқари, физиотерапия бўлими учун физиотерапевтик аппаратлар ва урология бўлимига “Трансуретал резекциялар аденомалари” операцияларини бажариш учун резектоскоп жамланмаси олиб келинди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудуди 6 гектардан иборат бўлиб, 439 ўрин мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йилда марказда хўжалик ҳисобидаги 18 ўринли реабилитация бўлими ҳам ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, марказ хориждаги нуфузли тиббиёт муассасалари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликда меморандумлар имзолаган.

Вилоят аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни ҳудудлар бўйича чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва ҳудудларнинг ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хасталикларни олдини олиш, касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий ва илғор усулларини амалиётга тадбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда марказдаги урология, нейрохирургия, пульмонология, аллергология, нефрология, гастроэнтерология ва гематология бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, малакали мутахассислар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, минтақавий филиаллар очилди.

Бундан ташқари марказда фаолият юритаётган ходимлар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт инвентарлари билан таъминланган спорт зали ишга туширилди.

— Марказимиз Германиянинг KFW банки молиявий маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган “Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш” лойиҳасига киритилган, — дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. — Шу пайтгача мазкур лойиҳа доирасида марказнинг нейрохирургия бўлими кўчма рентген-ташхислаш тизими ва портатив рентген аппарати билан таъминланган эди.

Яқинда бу хайрли тадбирнинг узвий давоми сифатида лойиҳа доирасида марказга Нидерландияда ишлаб чиқарилган “Philips” фирмасининг 1 миллион евро қийматига тенг замонавий МРТ ускунаси келтирилди, ўрнатилди ва ишга туширилди.

Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт туризм йўналиши бўйича олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида марказнинг барча бўлимларида чет эл ва маҳаллий сайёҳлар учун 2-3 кишилик, барча қулайликларга эга VIP палаталар ва махсус парҳез таомлар ҳам ташкил этилган.

Маълумки, 2020-2021 йиллар жаҳон миқёсида юзага келган коронавирус пандемияси туфайли барча давлатлар учун мураккаб ва синовли йиллар бўлмоқда.

Коронавирус пандемияси мамлакатимиз тиббиёт тизими учун ҳам жиддий синов, ҳам улкан тажриба мактаби бўлди.

Энг муҳими, коронавирусга қарши курашда туну кун метин ирода билан фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш доимий эътиборда бўлиб турибди. Коронавирус пандемияси бизга инсон саломатлиги, ҳаётини асраш учун ўзи ва яқинлари ҳаловатидан воз кечаётган, жонини таҳликага қўяётган оқ либос соҳибларининг меҳнати нақадар улуғ эканини яна бир бор эслатиб қўйди.

Ушбу тиббиёт муассасасида касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарув тизимини жорий қилиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда ва бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тиббиёт ходимларининг диққат марказидадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етди

Статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга етганини маълум қилди.

Stat.uz маълумотларига кўра, 7 сентябр ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионни ташкил қилмоқда.

Эркаклар 17570079, аёллар эса 17430079 нафарга тенг.

2021 йилнинг апрел ойида Ўзбекистон аҳолиси жорий йилда 35 миллионга етиши маълум қилинганди.

Йил бошидан буён доимий аҳоли сони кунига ўртача 1,5 минг кишига кўпаймоқда (2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган).

2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этганди. Йилнинг 9 ойида аҳоли 500 мингга кўпайган.

Таққослаш учун, 2020 йилнинг 12 ойида Ўзбекистон аҳолиси 653,7 минг кишига кўпайганди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЭМЛАНГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ СЕРТИФИКАТНИ ҚАНДАЙ ОЛИШ МУМКИН?

Барчамизга маълумки, коронавирусга қарши тўлиқ эмлангандан сўнг эмланганлик сертификати олиш талаб этилади. Бу борада юртдошларимизга кўмак бериш мақсадида ССВ Матбуот хизмати эмланганлик сертификатини олишнинг 5 усули ҳақида маълумот беради:

______________________
1️⃣-усул.

Эмланганлик сертификатини Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн юклаб олиш мумкин.

Бунинг учун ЖШ ШИР — Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамидан ёки паспорт маълумотларидан фойдаланилади.

Ягона портал орқали “Коронавирусга қарши эмлаш” бўлимини, сўнгра “Хизматдан фойдаланиш” тугмасини босиш орқали электрон тарзда навбатга туриш ва эмлаш тўлиқ якунлангач, тегишли сертификатни юклаб олиш ишончли ҳамда хавфсиздир.

______________________
2️⃣-усул.

COVID-19 га қарши ҳар бир эмланишдан сўнг эмланган шахснинг мобил телефонига SMS-орқали эмланганлик тўғрисида хабар келади.

Тўлиқ эмлангандан сўнг эмланганлик сертификатини ушбу SMS-хабардаги ҳавола орқали онлайн юклаб олиш мумкин.

______________________
3️⃣-усул.

Телеграм тармоғидаги
@itmeduz_bot саҳифаси орқали ҳам ЖШ ШИР ёки паспорт маълумотларидан фойдаланиб, эмлашга электрон навбатга ёзилиш ва эмланганлик сертификатини юклаб олиш имконияти яратилган.

______________________
4️⃣-усул.

Тўлиқ эмланган шахсга эмлаш ўтказилган даволаш-профилактика муассасасининг ўзида эмлаш учун рўйхатга олган ҳамшира томонидан фуқаро талабига биноан сертификат берилади.

______________________
5️⃣-усул.

Шунингдек, юқоридаги амаллардан ташқари тўлиқ эмланган шахс ўзи бириктирилган ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасига мурожаат қилиш орқали ҳам сертификатни олиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 660 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161768 (+660) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌48 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌14 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌62 нафари Самарқанд вилоятида,
📌15 нафари Сирдарё вилоятида,
📌14 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌58 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌116 нафари Тошкент вилоятида,
📌237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 33 нафар,
🔹Андижон вилоятида 68 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 89 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 26 нафар
🔹Тошкент вилоятида 128 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 211 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 153651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1132 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 7 сентябрь куни 138 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24821 нафарга етди. Кеча уларнинг 302 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18321 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 196 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,5 миллион нафардан ошди

🔺7 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 338 971 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 48 510 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 233 296 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 165 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 739 950 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 4 442 309 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 514 827 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 547 450 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (42 895 доза),
📌Андижон вилояти (42 727 доза),
📌Тошкент вилояти (34 334 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 800 718 доза,
📌Наманган вилоятида 1 754 773 доза,
📌Андижон вилоятида 1 680 061 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​❗️Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга қарши 5,5 миллиард доза вакцина қўлланилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈221 миллион 134 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 574 мингдан зиёд киши вафот этган (07.09.2021 йил Европа вақти билан соат 16:53 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 355 094 янги ҳолати аниқланди.
⚫️5 499 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (08.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:48 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈221 миллион 936 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 4 миллион 586 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 39,795 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,058 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (20,890 миллиондан ортиқ),
🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (7 047 миллиондан ортиқ)
🇬🇧бешинчи ўринда эса Буюк Британия (7 018 миллиондан ортиқ),

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 532 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​37 нафар ўзбекистонлик ёшлар Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатурасида бепул таълим олади

Тошкент педиатрия тиббиёт институтида Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ординатураси учун ўтказилган танлов ғолибларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А. Бекмуродов, устоз-мураббийлар ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар янги Ўзбекистонни бунёд этишда билимли, ватанпарвар, фидойи ёшларнинг ўрни нечоғлик муҳим эканлиги, уларга мамлакатимиз келажаги, умиди ва ишончи сифатида қаралаётгани ва юксак ишонч билдирилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 1 июлдаги “Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Эл-юрт умиди” жамғармасига 2021/2022 ўқув йилида Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг ординатурада таълим олишини ташкил этиш вазифаси берилган эди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 11 та мутахассислик бўйича номзодларнинг мазкур университет ординатурасида таълим олишга юбориш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш ва танлов ўтказишни ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

Натижада 174 нафар талабгордан 115 нафари Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети томонидан ташкил этилган танлов (суҳбат)дан муваффақиятли ўтиб, тест синовларида иштирок этди.

Тест натижаларига кўра, номзодлардан 57 нафари 70 дан юқори балл тўплаб, хорижий талабалар орасида ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўтказилган танлов якунларига кўра, ўзбекистонлик 37 нафар номзод мазкур таълим муассасаси ординатурасида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси асосида бепул таълим олиш имконини қўлга киритди.

Бугун ушбу ёшлар 2 йиллик ординатурада таҳсил олиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
КИТОБ ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ ЭНДОУРОЛОГИЯ ВА ЛАПАРОСКОПИЯ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

— Бу каби муассасалар сонининг кўпайиши туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги янада ортиши шубҳасиз, — дейди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков. — Айни пайтда воҳамизда фаолият кўрсатаётган бундай хусусий тиббиёт муассасалари сони 550 тадан ошиб кетди...

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Ханс Клюге Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яратилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳасини олқишлади

Бугун видеоконференцалоқа орқали юртимиз соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ўртасида мулоқот бўлиб ўтди...

👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
СУД-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗА ХУЛОСАСИ: ЎРТА ЧИРЧИҚЛИК ФУҚАРОНИНГ ЎЛИМИГА ВАКЦИНА САБАБ БЎЛМАГАН

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёлнинг фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вазиятни назоратга олганлиги, ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида тезкор гуруҳ тузилиб, Ўрта Чирчиқ туманига юборилгани ҳақида хабар берган
эдик.

Тезкор гуруҳ таркибига:
📌Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти, профессор А. Искандаров;

📌Саниратия-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Д. Турсунова;

📌бош инфекционист Б. Таджиев;

📌бош токсиколог А. Стопницкий;

📌бош терапевт У. Камилова;

📌бош аллерголог И. Разикова
каби мутахассислар киритилган эди.

Мазкур ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ушбу суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинди.

— 1983 йил 18 июнда туғилган марҳум С.Қ. шу йилнинг 10 августида соат 11:00 ларда “Туябўғиз” оилавий шифокорлик пунктида, оилавий шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган. Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган, — дейди Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти А. Искандаров. — Экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмади.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳум С.Қ.нинг жорий йил 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Ваҳоланки, эмлашга энг асосий монъеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.

Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.

Суд-тиббий эспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнцефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан тўғри боғлиқликка эга экани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Тошкент вилоятида 1 199 127 доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган. Эмланган беморлар орасида вакцина таъсирида бирорта ҳам жиддий салбий таъсирлар кузатилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Олий таълимда тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди. Вакцина олганларга чегирма берилади

Базавий контракт миқдори 10 фоизга ошди.

Эслатиб ўтамиз, кундузги шаклда ўқиётган талабалар 1 ноябргача коронавирусга қарши вакцина олса, 10 фоизлик чегирмага эга бўлади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 653 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 8 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162421 (+653) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌17 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌68 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌16 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌55 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌107 нафари Тошкент вилоятида,
📌242 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар,
🔹Андижон вилоятида 70 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 22 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 14 нафар,
🔹Навоий вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 80 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 65 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 26 нафар
🔹Тошкент вилоятида 119 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 154374 (+723) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1137 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 8 сентябрь куни 135 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24956 нафарга етди. Кеча уларнинг 305 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18626 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 198 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
Бироздан сўнг Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди бошланади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
—
Скоро начнется съезд Движения предпринимателей и деловых людей - Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем примет участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
​❗️Юртимизда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,7 миллион нафардан ошди

🔺8 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 281 054 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 48 023 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 188 035 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 44 996 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 787 973 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 4 630 344 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 559 823 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (36 555 доза),
📌Фарғона вилояти (36 324 доза),
📌Самарқанд вилояти (25 630 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 837 042 доза,
📌Наманган вилоятида 1 776 892 доза,
📌Андижон вилоятида 1 716 616 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat