Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.7K photos
4.68K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЭНГ АРЗОН, ХАВФСИЗ ВА САМАРАЛИ УСУЛИ

Коронавирус мутацияга учраши оқибатида унинг янги-янги турлари пайдо бўлаётганидан хабарингиз бор. Айниқса, бу йил юртимизда кенг тарқалган “дельта” штамми анча хавфли чиқди. У аввалги йилдагидан фарқли равишда аҳолининг катта қатлами ҳисобланган болаларни ҳам қамраб олмоқда.

Мутахассисларнинг изоҳлашича, бунинг уч асосий сабаби бор. Биринчиси — фарзандларимизнинг аксарияти вакцина билан эмланмаган. Иккинчи сабаб — карантин қоидаларига етарли эътибор қаратилмаяпти. Учинчиси — янги ўқув йили бошланиши билан мулоқот жараёни фаоллашди.

Қаранг, жорий йил бошидан Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига 18 ёшгача бўлган 3658 нафар ўғил-қиз COVID-19 ташхиси билан ётқизилган. Уларнинг энг катта қисми, яъни 1263 нафарини 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

Анвар ҲУСАНОВ,
шифохона директори:
— Масаланинг иқтисодий жиҳатини таҳлил қиладиган бўлсак, касалланган ўрта ҳолатдаги бемор муолажаси учун давлатимиз ҳисобидан 15 миллион сўмгача маблағ сарфланмоқда. Албатта, бу суммалар дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий хизмат, транспорт, коммунал ва бошқа кўплаб сарф-харажатларни ўз ичига олади. Қолаверса, COVID-19га чалинган бемор шифохонадан тузалиб, уйига қайтгач ҳам, иммун тизими тўлиқ тикланиши ва хасталик асосратларидан батамом халос бўлиши учун узоқ вақт тиббий препаратларни қабул қилиб юришига тўғри келади. Албатта, буларнинг барчаси катта чиқим талаб этиши турган гап. Бундан ташқари, коронавирус кейинчалик инсон танасининг бошқа аъзолари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори. Шу маънода, вакцина энг арзон, хавфсиз ва самарали усулдир.

Дилором АҲМАДЖОНОВА, бемор:
— Бу ерда икки ўғлим билан ётибмиз. Бири ўн уч, иккинчиси уч яшар. Касаллик аввал уларга юққан, кейин мен ҳам хасталаниб қолдим. Палатадошларимиз Шоира Қодирова ва унинг 6 ёшли фарзанди қариндошларимиз. Улар билан ҳам мулоқотда бўлгандик. Ҳозир муолажалар давом этяпти. Болаларнинг аҳволи анча яхши. Ўзимиз ҳам кундан-кун тетиклашиб боряпмиз. Лекин ўз вақтида вакцина олмаганимиздан афсусдамиз.

Ҳилола МАРДОНОВА,
болалар бўлими мудири:

— Бўлимимиздаги болаларнинг 20-30 фоизида вирусли пневмония кузатилмоқда. Йил бошидан буён 84 нафар бола жонлантириш бўлимига ётқизилган бўлса, ҳаммаси тузалиб чиқиб кетишди. Тўғри, касаллик аксарият ўғил-қизларда нисбатан енгил ўтяпти. Тузалиш муддати ҳам ўртача 5-7 кунни ташкил этмоқда. Аммо барибир хотиржамликка берилмаслигимиз шарт. Шу маънода, 12 ёшгача бўлган боларнинг эмланиши имкониятдан оқилона фойдаланишимиз зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари ҳақидаги биринчи резолюцияси қабул қилинди

ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлади. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛТИНЧИ ТУРДАГИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Бунга Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асос бўлди.

Келишувга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи “Синовак” вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препаратларини дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида юборади.

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, битимни Ўзбекистон Республикаси номидан мамлакатимизнинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, қардош давлат номидан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Халил Элдемир имзолади.

Мамлакатимизда ҳозирда 5 та турдаги:
✅AstraZeneca,
✅ZF-UZ-VAC2001,
✅"Sputnik V",
✅Moderna,
✅Pfizer/BioNTech
вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача юртимизда эмлаш жараёнларида 22 433 729 доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5,1 миллион нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда Туркия телеканалида эфирга узатилган, «коронавирусга қарши вакцина олган ота-оналарда 1 кўзли, думли, 3-4 қўл-оёқли ва бадани юнг билан қопланган болалар туғилаётгани» айтилган видео тарқатилмоқда.

❌ Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Бу ҳақда Antifake расмий канали маълум қилди.

🛡 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

〰️〰️〰️
❗️В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется видеоматериал показанный на турецком телеканале, в котором сообщают, что в результате вакцинирования от коронавируса у молодых родителей рождаются дети с одним глазом, хвостом, 3-4 конечностями и покрытые шерстью.

❌ Данная информация не соответствует действительности.

🛡 Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
​⚡️ Расмий муносабат

“ВАКЦИНА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ВИРУС ГЕНОМИ БИЛАН ИНСОН ИРСИЯТИГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ ГЕНЛАРНИНГ БИР-БИРИГА УМУМАН АЛОҚАСИ ЙЎҚ”

Интернет тармоғида туркиялик собиқ амалдор ўғлининг вакцинага қарши қаратилган фикрлари тарқалди. Эмишки, вакцина олиш юнгли, бир кўзли, думли чақалоқлар туғилишига сабаб бўларкан. Бу каби миш-мишлар тарқалишига нима сабаб бўлмоқда? Бу хабарлар қанчалик асосли?

ССВ Матбуот хизмати
ушбу саволларга жавоб олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат АТАБЕКОВга мурожаат қилди:

— Ўйлаб кўрсак, дунёда вакцинация жараёнларига оммавий старт берилганига ҳали 9 ой ҳам бўлгани йўқ. Дунё бўйича шу пайтга қадар ҳомиладор аёлларда эмлаш жараёнлари амалга оширилмади. Вакцинация жараёнлари дастлаб бошланганида фақатгина хавфости гуруҳига кирган аҳоли вакиллари эмлана бошланган эди. Эмланганларнинг аксарияти ёши 65 ёшдан юқори инсонлар бўлиб, улар, асосан, фарзанд кўриш ёшидан анча юқори қатлам ҳисобланади. Бу — биринчидан.

Иккинчидан,
ЖССТнинг сўнгги таҳлиллари ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ҳатто, ОИТС ва ОИВ инфекциялари билан касалланган беморлар ҳам эмланиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳомиладорлар келгусида эмлана бошланган тақдирда ҳам уларда бундай ҳолатлар кузатилмаслигига кафолат бор.

Учинчидан, вакцина тайёрланадиган вирус геноми билан инсон ирсиятига жавоб берувчи генларнинг умуман алоқаси йўқ.

Тўртинчидан, аксарият вакциналарда вируснинг тўлиқ намуналари эмас, унинг таркибидаги рекомбинант оқсил моддаси фойдаланилмоқда. Демак, эмлаш орқали организмга вирус намунаси киритилмайди.

Бешинчидан, тарқатилган мажруҳ чақалоқлар сурати катта эҳтимол билан ҳомиладор аёлларнинг скрининг жараёнларида олинган бўлиши мумкин. Биламизки, скрининг текширувидан мақсад ана шундай салбий ҳолатлар аниқланса, ҳомиладорликни олдини олиш, болани соғлом дунёга келишини таъминлашдир.

Демак, агар қайдадир мажруҳ болалар туғилган бўлса, бу вирус билан боғлиқ эмас. Бунинг барчамизга маълум бўлган бир қанча сабаблари бор бўлиб, улар қаторига гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва кашандалик каби зарарли одатлар, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва носоғлом ҳаёт тарзи каби омилларни киритиш мумкин.

Бу каби тиббий мантиққа ва ҳақиқатга зид бўлган хабарларни тарқатишдан мақсад эса айнан бирор ишлаб чиқарувчига қарши провокация уюштириш, шахсий зиддиятлар сабаб кимгадир информацион зарар етказиш ёки дунё жамоатчилигини ўзига қаратиш, деб ўйлаймиз.

Маълумот учун, «Stopface.kz» нашри қайд этишича, эълон қилинган суратларнинг бирортаси коронавирус пандемияси ва вакциналарга боғлиқ эмас. Биринчи суратда думи бор чақалоқ тасвирланган — бу график таҳрирлагичнинг иши ҳисобланади. Сурат 2009 йилда сураткаш Саймон Стоун томонидан қайта ишланган.

Усти юнг билан қопланган болакайнинг сурати ҳам вакцинага боғлиқ эмас. Унда гипертрихоз ёки «махлуқ синдроми» дея аталувчи касаллик билан туғилган бола тасвирланган. 2019 йилда Испанияда 16 нафар болада ушбу касаллик аниқланган. Кейинроқ уларнинг барчаси соч тўкилишига қарши восита бўлган дорини ишлатгани маълум бўлган.

Эрбакан томонидан намойиш этилган учинчи суратда 2016 йили Ҳиндистонда туғилган сиам эгизаклари тасвирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​СОЧ ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (3-қисм).

— Соч тўкилишига қарши қандай даво чоралари қўлланилади?

— Алопецияни тўхтатишнинг бир неча принциплари мавжуд бўлиб, шу асосда даволаш олиб борилади. Масалан:

🔺соч фолликулаларида микроциркуляцияни ва васкуляризацияни яхшилаш;

🔺анаген фазани индуцирлаш;

🔺соч фолликулаларида 5 альфаредуктаза ферментини ва андрогенга боғлиқ рецепторларни блоклаш;

🔺касаллик ривожланишига олиб келувчи ички аъзолар касалликларини даволаш.

Соч тўкилишини даволаш усуллари касалликнинг келиб чиқишига қараб турланиб боради.

Анъанавий даво усулида В гуруҳ витаминлари, иммун тизимининг фаолиятини оширувчи, қон томирларини мустаҳкамловчи, антиоксидант дори воситалари қўлланилади.

Плазмолифтинг технологияси ҳам бу борада ўз самарасини бермоқда. Бу беморнинг қонидан ажратилган, тромбоцитларга бой бўлган плазмани тери ичига юбориш бўлиб, плазмолифтинг натижасида тромоцитларда сақланувчи ўсиш фактори фибробластларни стимуляция қилиб, зарур моддалар ишлаб чиқарилишини кўпайтиради.

Бу жараён, ўз навбатида, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши ва майда қон томирлари ўсишини ривожлантиради, натижада модда алмашинуви тикланади, тери ҳужайраларида микроциркуляция ва метоболизм жараёни яхшиланади.

— Ҳозир соч трансплантациясига мурожаат қилувчилар сони ҳам ортиб бормоқда...

— Сочларни тиклаш бўйича халқаро ташкилот (ISHRS) берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда соч трансплантациясининг икки тури расман рўйхатга олинган:
✅ чок қўйиш орқали (FUT);
✅ чоксиз усул (FUE).

Бу усуллар хирургик жараён бўлиб, ўзига яраша мураккабликлари бор.

♻️ FUT усулида фолликулаларни кўчириб ўтқазиш натижасида юқори косметик натижага эришиш мумкин. Қисқа вақт ичида (яъни 4-6 соатда) кўп миқдорда (5000) графтларни кўчириб ўтқазиш имкони бўлади. Донор ўчоқдан олинган материалларнинг кам миқдорда зарар кўриши ҳисобига 92 фоиз экилган графтларнинг яшаб кетишига кафолат берилади.
❗️FUT усулининг камчилиги эса лоскут (кесим) олинган энса қисмида чизиқли чок ҳосил бўлишидир.

♻️ FUE усули эса кам инвазив соч трансплантацияси усули бўлиб, алоҳида фолликулалар донор соҳадан махсус панчлар ёрдамида олинади.
❗️Соч кўчириб ўтқазилгандан сўнг ҳеч қандай чандиқ ва чок қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​МАМЛАКАТИМИЗДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ГЕН ДЕРМАТОЗЛАРИНИ ДАВОЛАШ БЎЛИМИ ИШГА ТУШДИ

Куни кеча Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошида Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўйича янги бўлимнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Россиянинг “Санъат, фан ва спорт” жамғармаси раҳбари Фатима Муҳомеджан, шунингдек, Россиянинг “Дети-бабочки” жамғармаси раҳбари Алена Куратова, жамғарма васийси, Россия федерацияси халқ артисти Ксения Раппопорт иштирок этди.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги ген дерматозларини даволаш бўлими
ирсий тери касалликлари, хусусан, буллёзли эпидермолиз ва ихтиозни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистонда буллёзли эпидермолиз касаллигининг 300 дан ортиқ ҳолати қайд этилган бўлиб, касаллик терида бўлган яралар билан ажралиб туради. Яраларни доимо махсус боғлов вoситалари билан қоплаш ва қайта зарарланишдан ҳимоялаш керак. Буллёзли эпидермолизга эга инсонларни “капалаклар” деб аташади, чунки уларнинг нозик териси капалак қаноти билан таққосланади.

Ихтиоз билан касалланганлар анча кўпроқ – улар 1900 нафардан ортиқ. Ихтиозга эга беморларнинг териси намликни сақлаб туролмайди ва доим махсус воситалар ёрдамига муҳтож. Терининг ташқи кўриниши балиқ тангачаларига ўхшагани туфайли, беморларни “балиқчалар” деб аташади.

— Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги “капалаклар” ва “балиқчалар”нинг Тошкент шаҳрида барча тиббий хизматларни олишлари учун ноёб имконият яратилди. "Капалак болалар" ННТ васийлигида бўлганлар учун бўлимда йилига 2 марта комплекс ташхис асосида симптоматик даволаниш имкони бор”, — дейди "Капалак болалар" ННТ директори Гулноза Ғафурова.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, келгуси бир неча йил ичида “капалаклар” ва “балиқчалар” сони ортади ва албатта, бундай касалликка эга инсонлар профессионал тиббий ёрдам олишлари керак. Уларни тўғри ва малакали парвариш қилиш йўли билан ҳаёт сифатини яхшилаш мумкин.

Бунга қадар Ўзбекистонда ноёб генетик дерматозларни даволаш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси йўқ эди. Касалликнинг жиддий ҳолатларида беморлар чет элга даволаниш ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун юбориларди.

— Янги бўлим касалхонага ўхшамайди. Ёрқин ранглар кўзни қувонтиради, болаларга ва катталарга ёқади. Бўлим 24 та ўринга эга. Бемор билан бирга жойлашадиган шахс учун ҳам шароитлар бор. Замонавий махсус ускуналар билан жиҳозланган. Булар сув ва нур билан даволаш усуллари учун қўлланиладиган ускуналардир. Физиотерапевтик муолажалар ва мультидисиплинар диагностика учун махсус хона ҳам ташкил этилган, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Раҳматов.

Яқин фурсатларда даволаш бўлими фақат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз эшикларини очибгина қолмай, у ерда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган аҳоли вакиллари ҳам тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги ген дерматозларини даволаш бўлимининг очилиш маросимидан.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​АКСАРИЯТ БЕМОРЛАР ГРИППНИ “БЕОЗОР”
КАСАЛЛИК ДЕБ ЎЙЛАЙДИ, БИРОҚ...

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали хасталиклари бўлган инсонларнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимоли янада ортади.

ССВ Матбуот хизматининг грипп турлари, асоратлари ҳамда тарқалиш кўрсаткичлари ҳақидаги саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ жавоб берди. (1-қисм)

— Грипп қандай касаллик? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, грипп ўткир ва тез юқувчи касаллик бўлиб, уни келтириб чиқарувчи вирусларнинг А, В, С турлари маълум. Хасталикнинг асосий манбаи грипп билан оғриган бемор ҳисобланади. Унинг А ва В турлари чақирувчи мавсумий грипп куз-қиш мавсумида эпидемия тарзда кечиб, катта ёшдагилар ўртасида 5 фоиздан 10 фоизгача, болалар орасида эса 20 фоиздан 30 фоизгача касаллик келтириб чиқаради.

Грипп хавф гуруҳига 6 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган кексалар ҳамда ҳомиладор аёллар киради. Ушбу касаллик бурун, томоқ, бронхлар ва айрим ҳолларда ўпкани зарарловчи юқумли хасталик ҳисобланади.

— Беморда қандай белгилар кузатилади?

— Гриппнинг белгилари касаллик яширин даврининг 1-4 кунлари пайдо бўлиб, мавсумий грипп тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши (38 C – 40 C), йўтал (одатда қуруқ, зарбли, кўкрак соҳасида оғриқ билан кечади), бош, мушак, томоқ ва бўғимларда оғриқ ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади. Баъзи ҳолларда эса қорин оғриғи ва ич кетиши кузатилади.

Шунингдек, гриппга чалинган беморда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом этиши ва аксарият ҳолларда иситма тана ҳароратини пасайтирувчи дорилар таъсирида тушмаслиги мумкин.

Касалликнинг болаларда оғир кечишида нафас олишнинг тезлашиши ва оғирлашиши, иштаҳанинг йўқолиши, дегидратация ва эътиборнинг камайиши каби белгилар кузатилади. Кўпгина беморлар тўғри даволанса, 5-6 кун ичида соғайиб кетади. Лекин хавф гуруҳига кирувчиларда грипп асоратлари ривожланиши ёки ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.

— Аксарият беморлар ушбу касалликни кўпинча оёқда ўтказиб юборади. Бу қанчалик тўғри?

— Дарҳақиқат, кўпгина инсонлар гриппни “беозор” касаллик деб ўйлайди. Бироқ бу хасталик улар ўйлаганчалик “содда” эмас. Чунки грипп келтириб чиқарадиган асоратлар унинг ўзидан-да хавфли ҳисобланади.

Агар бемор даволанишга етарли даражада эътибор бермаса, касаллик ўпкада бактериал зотилжам, геморрагик зотилжам, ўпка абсцесси ва ўткир репираторли дистресс синдромига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, грипп бактериал ринитлар, синуситлар, отитлар, трахеобронхитлар, вирусли энцефалит, менингит, неврит, радикулоневрит, жигарнинг зарарланиши, тосико-аллергик шок каби салбий асоратлар қолдириши мумкин.

Шу билан бирга, бу касаллик ҳомиладор аёлларга ҳам жиддий хавф туғдириб, ҳомиланинг чала ёки вақтидан эрта туғилиши, неонатал ўлим ва гўдакнинг кам вазн билан туғилишига олиб келади.

— Жорий мавсум юртимизда гриппнинг тарқалиш кўрсаткичи қандай?

— Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) юқумли касалликларнинг 76,2 фоизини ташкил этиб, охирги йилларда ушбу касалликлар соғлиқни сақлаш тизимининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Юртимизда жорий йилнинг 9 ойи давомида расмий равишда 1483 та гриппга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди. Грипп билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 0-2 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олиниб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг нафар бола сонига нисбатан 26,3 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда 323 минг 593 та ҳолатда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 350 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, касалликдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди

🔺2021 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178986 (+349) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌158 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 174642 (+429) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1273 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 11 октябрь куни 10 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27480 нафарга етди. Кеча уларнинг 24 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25947 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион 721 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺11 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 287 400 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 106 630 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 84 420 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 96 350 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 721 129 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 328 430 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 176 562 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 216 137 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 226 139 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌
Toшкент вилояти (52 621 доза),
📌Қашқадарё вилояти (38 097доза),
📌Сурхондарё вилояти (37 662 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 441 097 доза,
📌Андижон вилоятида 2 390 858 доза,
📌Наманган вилоятида 2 373 097 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat