Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.67K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
2021 йил 12 октябрь куни 14 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27494 нафарга етди. Кеча уларнинг 37 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25984 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион 956 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺12 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 234 929 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 85 712 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 67 460 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 81 757 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 956 058 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 414 142 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 244 022 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 297 894 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 328 121 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌
Сурхондарё вилояти (32 046 доза),
📌Тошкент вилояти (30 752 доза),
📌Наманган вилояти (26 238 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 459 309 доза,
📌Андижон вилоятида 2 415 583 доза,
📌Наманган вилоятида 2 399 335 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
#таъзия

ССВ ходими вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маъмурий-ҳўжалик бошқармаси 1-тоифали мутахассиси Пивкин Владимир Михайлович 62 ёшида вафот этди.

У 1959 йил Қозоғистон Республикасининг Қизил-Ординск вилоятида туғилган. Мутахассислиги муҳандис-механик бўлган Владимир Пивкин 2010 йилдан бери Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Маъмурий-ҳўжалик бошқармасида ишлаб келган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган иккинчи партияси фойдаланиш учун топширилди

Куни кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан аввал ушбу корхонада тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.

Энди эса корхона томонидан ZF-UZ-VAC2001 нинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉720 500 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,

💉 200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 22 956 058 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 328 121 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Ўзбекистонда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензия талаб қилинмайди

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»
ги қонун қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилгани муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинган.

Унга кўра, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:

📌тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;

📌дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;

📌дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;

📌доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб 17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар?

Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай “тез ёрдам” хизмати ходимлари!

Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.

Табиийки, бундай ҳолатлар хизмат бригадасининг баъзан оғир беморлар манзилига кечикиб етиб боришига сабаб бўлади. Оқибатда инсонлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, “тез ёрдам” хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Когда мы мучаемся от болезни, от кого в первую очередь ждем помощь? А когда наше тело дрожит от боли и нет сил даже дышать? Когда нам совсем плохо и мы лежим в постели в надежде на спасение – кто спешит к нам на подмогу?

Конечно, это наши врачи, а точнее, сотрудники службы «Скорой помощи» которые бдят, несмотря на время суток!

Но среди нас встречаются люди, которые звонят в «Скорую помощь» с мыслями вроде «А не поднялась ли у меня температура», «Стоило бы мне измерить давление», «А не попросить ли у них сделать мне укол?» К тому же, есть те, кто тревожит сотрудников системы ложными и безосновательными вызовами.

Естественно, что из-за таких случаев служебная бригада иногда опаздывает по адресату тяжелобольных граждан. В итоге жизнь людей может остаться в опасности.

В этом смысле, этот ролик может послужить уроком для некоторых наших соотечественников. Так как каждая минута и даже секунда имеет значение в службе «Скорой помощи».

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Дунёдаги мавжуд ўлим кўрсаткичларининг 23 фоиздан ортиғи наркотиклар суистеъмоли билан боғлиқ!

Гиёҳвандлик аянчли иллатгина эмас, глобал офат ҳамдир. Чунки бугун айни шу хатар инсоният саломатлиги, тақдири ва ҳатто келажагига раҳна солиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош наркологи, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Зарифжон АШУРОВ шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликни назорат қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 31 миллиондан ортиғи гиёҳванд моддалар суистеъмоли туфайли жиддий касалликлардан азият чекади ва уларнинг аксарияти ёшлардир, — дейди Зарифжон Шарифович. — Ачинарлиси, ер юзидаги барча ўлимлар кўрсаткичининг 23 фоизидан ортиғи наркотиклар суистеъмоли билан боғлиқ.

Яна бир ўта оғриқли жиҳат: ушбу ўлимлар миқдорининг қарийб 5 фоизини 15-29 ёш оралиғидаги йигит-қизлар ташкил этмоқда. Мазкур кўрсаткичлар йилдан-йилга яшариб бораётгани эса бутун дунё аҳлини жиддий ташвишга солмоқда. Қолаверса, ёшлар орасида психостимуляторлар, янги синтетик гиёҳванд моддалар истеъмоли оммалашяпти.

Афсуски, бу борада Ўзбекистонда ҳам вазият яхши, деб бўлмайди. Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, 5 мингга яқин юртдошимиз гиёҳвандликка қарам кишилар ҳисобида турибди. Уларнинг 31 фоизини 20-40 ёшдагилар ташкил этади. Бундан ташқари, мазкур дардга мубтало бўлганларнинг 1,8 фоизида ОИВ инфекцияси аниқланган.

Албатта, ушбу глобал хавф кўлами кенгайиши унга қарши кураш самарадорлигини оширишни тақозо этаяпти. Шу мақсадда яқинда Ҳамдўстлик давлатларининг наркология соҳасида фаолият олиб борувчи етакчи мутахассислари Россия Федерацияси пойтахтида тўпланишди. Биз ҳам Ўзбекистон делегацияси таркибида ана шу тадбирда қатнашдик.

“Руҳий саломатлик: Келажакка назар” деб номланган мазкур VIII Миллий Конгресс ҳамда “Россия Федерацияси наркология хизматининг фаолият тажрибаси” мавзусидаги конференцияда наркология соҳасидаги муаммолар, уларнинг ечимлари, касалликни ташҳислаш, даволаш, олдини олиш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишга доир янги ёндашувлар ҳақида илмий-амалий янгиликлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, ташрифимиз доирасида хорижлик ҳамкасбларимиз билан фикр ва тажриба алмашдик. Якунда наркология марказимиз билан Москва шаҳри наркология илмий-амалий маркази ҳамда Бошқирдистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2-сонли наркология диспансери ўртасида Меморандум, В.П. Сербский номидаги наркология ва психиатрия Миллий тиббий тадқиқот маркази билан эса келишув лойиҳаси имзоланди.

Шунга мувофиқ, келгусида ўзаро ҳамкорликда илмий тадқиқотлар, илмий-техник лойиҳалар ишлаб чиқилиб, рўёбга чиқарилиши кўзда тутилган. Бинобарин, илмий ходимларимизни Россияга ўқиш ва малака ошириш учун жўнатмоқчимиз. Қўшма илмий-амалий конференциялар, семинарлар, ишчи учрашувларини ўтказиш режалаштирилди.

Ўйлайманки, буларнинг барчаси Ўзбекистонда гиёҳвандлик тарқалишининг камайишига ва унга тобеъ бўлган беморлар самарали даволаниб, жамиятнинг тўлақонли соғлом аъзолари сафига қайтишига замин яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​МАМЛАКАТИМИЗДА ПРОФИЛАКТИКА ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан жорий йилнинг 4 октябридан 20 октябригача Профилактика ва соғломлаштириш кунларига старт берилди.

2021 йилда ялпи хатлов натижасида аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганиш амалиёти илк бора ўтказилди, саломатлик ҳолати ва касалланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли 4 та хавф гуруҳларига таснифлангани ҳақида хабар бериб борган эдик.

Бунда саломатлигидан шикоят бўлмаган, соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилувчи аҳоли 1-гуруҳга, амалда соғлом бўлса-да, турли хил касалликлар хавф омиллари бўлган, тез-тез касал бўлувчи аҳоли 2-гуруҳга, сурункали касалликларга чалинган, лекин уларнинг асоратлари намоён бўлмаганлар 3-гуруҳга ҳамда сурункали касалликлар асоратлари бор, ногирон ва ўзгалар парваришига муҳтож аҳоли 4-гуруҳга таснифланди.

Ҳар бир гуруҳ вакиллари учун индивидуал тарзда оила шифокори ёки заруратга кўра, тор соҳа мутахассисларининг назорати, соғломлаштириш ва реабилитация режалари махсус стандартларга мувофиқ белгиланди.

Бошланган ушбу профилактика ва соғломлаштириш ҳафталигини ўтказишдан асосий мақсад, пандемия ҳолати енгиллашган даврда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича индивидуал ва оммавий тадбирларни янада жадаллаштириш, беморлар ҳолидан хабар олиш ва уларни яшаш жойларида ихтисослаштирилган амбулатор ва стационар ёрдам олишларини таъминлаш ҳамда йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилишдан иборат.

Амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жойлардаги раҳбарлар ва тиббий ходимларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлди.

Шу йилнинг 7-9 октябрь кунлари бўлган
ушбу хизмат сафари давомида ҳудудлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимларини ўз жойида ҳал қилиш ва режалаштирилган тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М. Жуманов билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, Қўнғирот ва Чимбой туманларида тиббиёт ходимлари билан суҳбатлар ўтказилиб, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар билан танишилди ва уйда ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олинди.
Уларга тегишли мутахассислар консилиуми ўтказилди ва маслаҳатлар берилди.

Элмира Баситхонова бошчилигида Хоразм вилоятининг Боғот ва Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил қилинган ҳудудий семинарларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари мутасаддилари, бирламчи тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирокида профилактика ва соғломлаштириш кунларида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Учрашувлар давомида ҳудудларда ташкил қилинган туманлараро перинатал марказлар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги "Аёллар маслаҳатхонаси" бўлими, "Қизлар саломатлиги маркази” ,“Она ва бола кластери” , "онко-назорат" хонаси, болалар бўлими фаолиятлари ҳам ўрганилиб, янги вазифалар белгиланди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил қилинган “Саломатлик мактаби” фаолияти ҳам ўрганилди. Бунда МФЙ идорасидаги “Саломатлик бурчаги” ҳолати, маҳалланинг тиббий бригадаси томонидан аҳолининг 1- ва 2- гуруҳлар билан ишлаш жараёнлари, 3- ва 4-гуруҳ фуқаролари билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 350 нафардан камайиб, яна 380 нафарга яқин киши касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 13 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179711 (+340) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 30 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175571 (+379) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1280 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 13 октябрь куни 9 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27503 нафарга етди. Кеча уларнинг 28 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26012 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺13 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 227 394 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 86 804 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 69 522 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 71 068 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 183 452 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 500 946 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 313 544 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 368 962 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 421 471 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌
Наманган вилояти (29 832 доза),
📌 Сурхондарё вилояти (29 020 доза),
📌Тошкент вилояти (28 409 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 480 389 доза,
📌Андижон вилоятида 2 438 147 доза,
📌Наманган вилоятида 2 429 167 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​ССВ: Избосканда коронавирусдан вафот этган врачнинг оиласига бир марталик пул маблағи тўлаб берилмаётгани билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Kun.uz сайтида коронавирус инфекциясига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт ходимини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан ажратилган махсус қўшимча пул маблағи ўз вақтида тўлаб берилмаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Унда Андижон вилояти Избоскан тумани Эркин ҚФЙда яшаган, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида врач-реаниматолог бўлиб фаолият юритган Абдуназар Абдуғаффоров 2020 йилнинг 20 июлида мазкур филиал директори буйруғи билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил қилинган госпиталга сафарбар этилгани, касалларни даволаш даврида коронавирус инфекциясини юқтириб олгани, керакли муолажаларга қарамай, 2020 йил 3 октябрда вафот этгани айтилади.

Бироқ ўтган давр мобайнида тегишли қарорга мувофиқ, унинг оила аъзоларига 250 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағи тўлаб берилмаётгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинди. Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТА ХУДДИ ОДАТИЙ СИГАРЕТА КАБИ ЎЛИМГА САБАБ БЎЛАДИ

Сўнгги пайтларда одатий сигареталар ўрнини саломатлик учун зарарсиз, дея тарғиб этилаётган электрон сигареталар (вейплар) эгалламоқда. Бироқ ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ваъда қилаётганидек, чиндан ҳам хавфсизми?

ССВ Матбуот хизмати мазкур мавзу юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВга мурожаат қилди: (1-қисм)

— Статистик маълумотларга кўра, тамаки чекиш орқали ҳар йили дунёда 8 миллион нафардан ортиқ инсон вафот этади, — дейди Ш. ШУКУРОВ. — Тамаки тутунидаги заҳарли моддалар саломатликка салбий таъсир этиб, нафас йўлларининг шиллиқ қавати ва қон томирлар яллиғланиши, склеротик ўзгаришлар ҳамда хавфли ўсмалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қолаверса, чекишнинг ўпкага зарарли таъсири – ўз исботини топган ҳақиқат.

Бугунги кунда организмга зарарсиз, дея айтилаётган электрон сигареталар (вейплар) аксинча саломатлик учун ўта хавфли маҳсулот бўлиб, инсон танасида турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради. Яъни, электрон сигаретани чекиш жараёнида никотин, хушбўй ҳид таратувчи, ширин таъм берувчи ва бошқа кимёвий моддалар организмга зарарли таъсир этади.

Қолаверса, электрон сигаретани (вейп) чекиш худди одатий сигареталар каби ўпка, юрак қон-томир тизими касалликларига, иммунитет сустлашишига сабаб бўлади.

Айниқса, бу маҳсулот марказий асаб тизимига салбий таъсир этиб, чекувчида қарамликни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, шифокорлар COVID-19 инфекцияси нафас олиш, иммунитет ва юрак-томир тизимлари функцияси бузилган инсонларда оғир кечишини инобатга олиб, бундай беморларни электрон сигареталардан фойдаланмасликларини маслаҳат беради.

Чунки ундаги аэрозоль таъсири ўпка тўқимасининг турли ҳужайраларига, шу жумладан, соғлом ўпканинг нормал функциясини ҳимоя қиладиган ҳужайраларга салбий таъсир этади.

Шунингдек, аэрозоль ўпкадаги баъзи бир иммунитет ҳужайраларини нобуд қилиб, унинг инфекция билан курашиш қобилиятини пасайтиради.

Шунингдек, вейплар нафақат чекувчи, балки атрофидагилар саломатлигини ҳам жиддий хавф остига қўяди. Яъни, иккиламчи тутун таркибидаги никотин чекадиганларга нисбатан атрофдагилар соғлиғига кўпроқ зарар етказади.

Маълумки, ўсмирлик даври мия ривожланиши учун критик давр ҳисобланиб, электрон сигарета чекадиган болалар ва ўсмирларда мия ривожланишининг бузилиши, хотира ва билим олиш қобилиятининг пасайиши ҳамда таҳликали неврозлар кузатилади. Ҳомиладор аёлларда эса никотин ҳомила миясига ана шундай таъсир кўрсатади.

Маълумотларга кўра, 2019-2020 йилларда (2020 йил 18 февралга қадар) АҚШда электрон сигареталарни чекиш оқибатида жами 2807 нафар киши касалхонага ётқизилган ва ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Шунингдек, 29 та штат ва Колумбия округида 68 та ўлим тасдиқланган.

Шу боис, бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини электрон сигареталар тарқатилишини кескин чеклаш чораларини жорий этишга чақирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 238 миллион 521 мингдан ортди. 4 миллион 863 мингдан зиёд киши вафот этган (13.10.2021. Европа вақти билан 15:58 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 364 373 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 5 707 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 239 миллион 157 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 874 мингдан ортиғи вафот этган (14.10.2021. Тошкент вақти билан 12:12 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (44,194 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,001 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,582 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,231 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,861 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 536 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Дунё ва COVID-19

БУРУНГА СЕПИЛАДИГАН «SPUTNIK V» КЎНГИЛЛИЛАРДА СИНАЛАДИ

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги «Sputnik V» коронавирусга қарши вакцинаси синовларининг иккинчи босқичини ўтказишга рухсат берди.

Тадқиқотдан мақсад — вояга етган кўнгиллилар иштирокида «Гам-КОВИД-Вак» дори препаратининг хавфсизлигини, қабул қилинувчанлигини ва иммуногенлигини баҳолашдан иборат. Синовда 500 нафар кўнгилли қатнашади, уни 2023 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган.

———————————————

ЖССТ COVID-ЭКСПЕРТЛАРДАН ИБОРАТ ЯНГИ ГУРУҲНИ ТУЗДИ

ЖССТ янги вирусларни ўрганиб, келажакда пандемиялар олдини олиш устида ишлайдиган 26 нафар олимдан иборат рўйхатни тақдим этди. Улар, шунингдек, COVID-19 коронавирусини ҳам тадқиқ қилади.

Гуруҳга Хитойнинг Ухань шаҳридаги қўшма тадқиқотда иштирок этган олимлар Марион Купманс, Теа Фишер, Хунг Нгуен ва ветеринария бўйича хитойлик эксперт Ян Юнги ҳам кирди.

Жамоа вирус Ухандаги бозорларда ҳайвонлардан одамларга юққани ёки лабораториядаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сизиб чиққани версияларини кўриб чиқади.

ЖССТ ушбу гуруҳ COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш борасида «бизнинг сўнгги имкониятимиз» бўлиши мумкин, деди.

—————————————

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ҲАЛИГАЧА БОШЛАНМАГАН МАМЛАКАТЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунёнинг учта мамлакатида ҳали вакцинация бошланмаганини маълум қилди. Булар — Бурунди, Эритрея ва Шимолий Корея.

Шунингдек, унинг қайд этишича, 56 та мамлакат ЖССТ томонидан қўйилган, сентябрь охиригача аҳолининг 10 фоизини эмлаш бўйича мақсадга эриша олмаган. Бундан ҳам кўпроқ мамлакат эса жорий йил сўнгига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришолмаслик хавфи остида турибди.

«Шунингдек, яна бир гуруҳ мамлакатлар чекланган имкониятларга эга. Булар беқарорлик, низолар ёки зўравонликдан жабр чеккан давлатлардир. ЖССТ ва бизнинг шерикларимиз бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, вакцинацияни жорий қилиш учун жойларда техник ва логистик салоҳиятни мустаҳкамлаш устида ишламоқда», — дейилади ЖССТ хабарида.

Манба: Daryo.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР 90 ЁШЛИ БЕМОРДА МУРАККАБ КАРДИОХИРУРГИК АМАЛИЁТ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ (1-қисм)

Мамлакатимиз кардиохирургияси тарихи яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти билан бойиди. Ушбу ноёб операция тиббий кўрсатмага мувофиқ, шошилинч равишда пойтахтимиздаги замонавий клиникалардан бирида муваффақиятли ўтказилди.

Одатда, шифокорлар кекса ёшли инсонлар танасига тиғ теккизишнинг ўзи жуда нозик жараён эканлигини айтишади. Юрак соҳасидаги жарроҳлик амалиётлари эса ўта мураккаб ва анчайин хавфли. Шу боис, ҳатто мазкур соҳада пешқадам бўлган Япония ва Германия давлатларида ҳам бундай операциялар камдан-кам ўтказилади.

Хўш, ўзбекистонлик шифокорлар бундай муваффақиятга қандай эришди?

Ҳамма гап Россиянинг А. Н. Бакулев номидаги юрак-қон-томир жарроҳлиги марказида ишлаб келган ва 2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи асосида юртимизга қайтган малакали кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбековнинг маҳоратида.

Бемор отахонимизга келсак, исми — Ёқуб Маҳмудов. 90 ёшда. Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан. Кўп йиллардан бери гипертония ва юрак ишемик касалликларидан азият чекади. Қон босими 190 гача кўтарилиб кетиши кузатилган. Инфарктни бошдан ўтказган.

Бунинг устига, шу йилнинг март ойида коронавирусга чалиниб, муолажа олган. Аммо кўп ўтмай юрак соҳасида оғриқлар янада зўрайиб, аҳволи ёмонлашгач, Рустам Ёрбеков ва унинг жамоасига мурожаат қилган.

— Биз, кардиохирурглар бу ёшдаги беморда жарроҳлик амалиёти ўтказишни қумдан иморат тиклашга ўхшатамиз, — дейди профессор. — Негаки, юрак операцияси чоғида фавқулодда буйрак, жигар, мия ва бошқа аъзолар хуруж қилиб қолиши мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонда яқин йилларгача бундай ҳолатдаги беморлар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Энди эса нафақат пойтахт, балки қатор вилоятлар марказларида ҳам шундай мураккаб операцияларни ўтказяпмиз.

Чинозлик отахон ҳам бу клиникага шошилинч олиб келинди. Дастлаб унда коронарография амалиёти ўтказилди. Сўнг беморнинг юрак-қон томирларида кучли зарарланиш ҳам аниқлангач, куни кеча аорта-коронар шунтлаш операцияси бажарилди. Ҳозир Ёқуб бобонинг аҳволи яхши. Текширув ва таҳлил натижалари, қон босими меъёрида, пульс стабиль ҳолатда.

Рустам Ёрбековдан бу операциянинг мураккаблиги нимада эканлигини сўраймиз. Шифокор эса, жайдари қилиб, аввало, беморнинг кекса ёшдалиги, қолаверса, инфаркт ўтказгани ҳамда юрак ишемик касаллиги туфайли томирларида зарарланиш кучайгани, боз устига, юрак катталашиб, қисқаришлар миқдори пасайиб кетганлигини тушунтиради.

— Сўнгги пайтларда кунига икки марталаб “Тез ёрдам” чақиришимизга ҳам тўғри келганди, — дейди Ёқуб ота Маҳмудов. — Юрагимни кучли санчиқ безовта қила бошлагач, ўғлим шу ерга олиб келди. Мана, кўриб турганингиздек тетикман, кайфиятим ҳам аъло. Операциянинг эртаси куниёқ ҳолатим яхшиланди. Рустамжон Ёрбеков ва унинг жасоратли жамоасидан жуда-жуда миннатдорман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди

🔺2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180162 (+451) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌189 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилояти 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 41 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 25 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175996 (+425) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1283 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 14 октябрь куни 17 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27520 нафарга етди. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26043 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5,5 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺14 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 233 293 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 94 770 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 767 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 756 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 416 745 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 595 716 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 385 311 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 435 718 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 514 287 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Сурхондарё вилояти ( 29 484 доза),
📌Тошкент вилояти (27 789 доза),
📌 Наманган вилояти ( 26 156 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat