Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.66K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Болалар пневмонияга чалинмаслиги
учун ота-оналар нималарга эътибор бериши лозим?

ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат ШАМСИЕВга мурожаат қилди. (3-қисм)

— Авваламбор, ота-оналар нафақат пневмония, балки, бронх-ўпка касалликларининг олдини олишга эътибор каратишлари керак, — дейди Ф. ШАМСИЕВ. — Ушбу чора-тадбирлар барча бронх-ўпка касалликларидан ҳимояланишга катта ёрдам беради.

Жумладан:
📌гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва буни фарзандларга ҳам ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция қилиш;

📌юзни қўл билан ушламаслик;

📌хоналарни доимий равишда шамоллатиб туриш;

📌 болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш;

📌 фарзандларга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтириш;

📌 ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни ўргатиш;

📌 фарзандлар касал бўлиб қолса, боғча ёки мактабга юбормасликлари лозим.

Шунингдек, боланинг тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, иммуноцинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАХСУС ЖИҲОЗЛАНГАН МОБИЛЬ ПОЛИКЛИНИКА ТАҚДИМОТИ ОЛИС ҲУДУДДА ЎТКАЗИЛДИ (+Фотолавҳалар)

Вилоят марказидан 90, туман марказидан 48 километр узоқликда жойлашган ҳудуддаги оилавий шифокорлик пунктида мамлакатимизда "Қашқадарё тажрибаси" сифатида эътироф этилаётган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси тақдимотига бағишланган медиа-тур ташкил этилди.

— Мобиль поликлиника вилоят ҳокимлиги кўмагида, бошқармамиз ташаббуси ва тавсиялари асосида пойтахтимиздаги Турин политехника университети мутахассислари кўмагида Самарқанддаги автомобиль заводида тайёрланган, — дейди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков. — Унда оддий антропометрия (бўй ва вазн ўлчаш) жиҳозларидан тортиб энг замонавий, аниқлик даражаси жуда юқори бўлган лаборатория таҳлил ускуналари, мобиль диагностика ультратовуш аппарати, 3 каналли, сенсорли электрокардиограф, гинекологик текширувларга мўлжалланган рақамли видеокольпоскоп сингари ноёб тиббий техникалар ўрнатилган.

Шунингдек, автобус ичида алоҳида рўйхатхона, махсус канализация ва стерилизация тизими мавжуд.

Машинанинг ён томонида йиғма айвон ва металл платформа ўрнатилган. Мазкур платформада бўй ва вазн ўлчаш сингари антропометрия ускуналари жойлаштирилади.
..

👉🏻Батафсил

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​"Ҳар қандай тиббиёт муассасасида лаборатория бўлиши зарур!" (1-қисм)

Касалликни самарали даволаш кўплаб омилларга боғлиқ. Улар орасида энг муҳими — тўғри ташхис. Аниқ диагноз учун эса хасталикнинг ўтиш хусусиятларини билиш, унинг белгиларини барча усуллар ёрдамида ўрганиш зарур. Бу жараёнда тиббиёт муассасаларининг лаборант ходимлари хизмати катта.

Хўш, тиббий лабораториялар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари нимада? Уларда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари зиммасига қандай вазифалар юклатилган?

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник-диагностика лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдумалик АРИПОВ шу ҳақда маълумот берди.

— Лабораториямизда 100 дан ортиқ клиник лаборатор таҳлиллар ўтказиш имконияти мавжуд, — дейди А. Арипов. — Қолаверса, бу ерда йилига 500 мингдан ортиқ режали ва шошилинч тадқиқотлар амалга оширилади. Жамоамиз аъзоларига келсак, улар сони 48 нафар. Асосий қисми ўрта тиббиёт ходимларидан иборат.

Ҳар қандай тиббиёт муассасасида, албатта, лаборатория ва лаборант ходимлар бўлиши керак. Тўғри, профессионал шифокорлар беморнинг кўзга кўриниб турган белгиларидан у қандай касалликка чалинганини тахмин қилиши мумкин.

Аммо айрим хасталикларнинг ўхшаш симптомлари жуда кўп. Ташқи белгилардан уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Бундай вазиятда бемор турли лаборатор анализлар топшириши зарур.

Аслида ҳар қандай касалликка аниқ ташхис қўйиш учун лаборатор текширувлардан ўтиш талаб этилади. Бундай текширишлар, албатта, тиббиёт муассасалари лабораториясида амалга оширилади. Қон, пешоб, ошқозон суюқлиги, мия суюқлиги ва ҳоказолар устида махсус текширувлар ўтказилиб, беморларга аниқ ташхис қўйилади.

Бу жараёнларда лаборантлар, ўрта тиббиёт ходимларининг хизмати катта, албатта. Улар ўрта тиббиёт билим юртининг лаборатория бўлимини тамомлаган мутахассислар орасидан танлаб ишга қабул қилинади.

Бу касб эгаларининг асосий вазифаси касалликка ташхис қўйишга йўналтирилган лаборатор текширишларни бажаришдан иборат. Тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг созлиги ҳамда ишга яроқлилигини текшириб туриш ҳам уларнинг бирламчи мажбуриятлари сирасидан. Қолаверса, у шифокор-лаборантга лаборатор текширишларни амалга оширишда ёрдам бера олиши лозим.

Шунингдек, лаборант қабулга келаётган беморлар оқимини бошқариши, уларни навбат билан қабул қилиши ва лаборатор текширишларга тайёрлаши лозим. Шундан сўнг топширилган лаборатор текширишларни ўз вақтида, сифатли бажариши, инструментларни санитар тозалаши ва лаборатор материалларни стерилизациялаши шарт. Қолверса, тозалик соҳибалари ишини назорат қилиш каби вазифалари ҳам улар зиммасида.

Лаборантлардан иш юритиш борасида ҳам билим-кўникмага эга бўлиш талаб қилинади. Жумладан, уларнинг ўрнатилган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиши, статистик ҳисоботлар, дори-дармонлар ва тиббий буюмларга талабномалар тайёрлаши ва лаборатория мудирига тақдим қилиши, ишчи йиғилишларда ўз фаолияти ҳақида ҳисоботлар топшириш каби вазифалари ҳам бор.

Лаборант асосий иш вақтида ва асосий ишдан ташқари вақтда ўз касб малакасини узлуксиз ошириб бориши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ДУНЁДА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ НЕГА ЯНА АВЖ ОЛМОҚДА? (1-қисм)

Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши, очлик, қашшоқлик, ичимлик суви танқислиги, энергия ресурслари захираси камайиши, террор, ёнғин, тошқин, урушлар... Дунё миқёсидаги саммиту машваратларда ана шу глобал муаммолар кун тартибидан тушган эмас.

Аммо коронавирус пандемияси бошланганидан буён бу рўйхат бошига COVID-19га қарши кураш масаласи чиқди. Инсониятни ушбу хастликдан асраш жаҳон ҳамжамияти учун жуда катта бошоғриққа айланди. Ҳозиргача дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сони 247 миллиондан зиёдни ташкил этяпти. Улардан 5 миллиондан ортиғи ҳозир орамизда йўқ.

Энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган давлатлар рўйхатида АҚШ биринчи ўринда — 766 минг нафар. Иккинчи ўринда Бразилия (607 минг), учинчи поғонада Ҳиндистон (458 минг), ундан сўнг Мексика (288 минг) ва Россия (239 минг) турибди.

Ваҳоланки, бундан бир йил аввал вакцина тезроқ яратилиб, оммавий эмланишлар қачон бошланаркан, деб интиқ кутаётгандик. Мана, вакцина яратилди ҳам! Лекин, афсуски, падемия хавфи ҳамон юқори. Бунинг сабаби нимада?

— Ишонувчанлик инсон табиатида бор, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, — Вакциналар яратилиб, оммавий эмлаш жараёнлари бошлангач, баъзи бузғунчи кучлар турли миш-мишлар, уйдирмаю бўҳтонларни тарқатишга зўр беришди. Ёлғон маълумотлар, “фейк” хабарлар урчигандан-урчиди. Оқибатда касалликни жиловлаш масаласи тобора ортга сурилмоқда.

Чиндан ҳам, ҳозир дунёнинг айрим мамлакатларида пандемия билан боғлиқ вазият жуда аянчли. Масалан, Россияда сўнгги бир ойда касалланиш даражаси икки баробар ортган. Ҳозир бу ерда кунига ўрта ҳисобда 40 мингта касалланиш ҳолати қайд этиляпти. Улардан 1100 нафардан зиёди хасталикдан жон таслим қилмоқда.

Россия ҳукумати бу ҳолатни аҳолининг катта қисми вакцина қабул қилмагани билан изоҳлади. Оқибатда шанба кунидан мамлакатда мажбурий таътил эълон қилинди. Жойларда қатъий чекловлар кучга кирди. Хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўхтатилди. Мутасаддилар, мутахассислар, жамоатчилик фаоллари одамларни эмланишга даъват қилмода.

Хитой ҳам қишки олимпиада ўйинлари бошланишига саноқли ойлар қолганида янги чекловлар жорий этишга мажбур бўлди. Чунки мамлакатда касалланиш кўрсаткичлари ўса бошлади. Шу боис ҳукумат аҳолига ўз уйларини заруратсиз тарк этмасликни, шунингдек режалаштирилган ҳар қандай оммавий тадбирларни кейинроққа кўчиришни тавсия этмоқда.

Руминияда ҳам аҳвол яхши эмас. Бу ерда кунига 400-500 киши коронавирусдан вафот этмоқда. Ваҳоланки, ёз фаслида ушбу давлат ўз ҳудудида эмланишга талаб пастлиги туфайли вакцина партияларини Ирландия, Дания ва Вьетнамга сотганди. Энди эса мамлакатда 22:00 дан эрталабки 5:00 гача комендантлик соати амалда.

Чехияда ҳам бу каби чекловлар кучайтирилган. Польша ҳукумати янги карантин чоралари жорий этилишини истисно этмаяпти.

Австралия эса янги касалланиш тўлқинининг олдини олиш мақсадида аҳолини аралаш вакциналар билан бўлса ҳам эмламоқчи. АҚШда бугундан 5-11 ёшлиларни ҳам эмлаш бошланади.

Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай? Бизда пандемия билан боғлиқ қандай жиддий муаммолар мавжуд? Постимизнинг 2-қисми шу ҳақда бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Мамлакатимизнинг қатор туман ва шаҳарларида эмланиш даражаси жуда паст!
(2-қисм)

Ватан, халқ тақдирига дахлдор масалаларда худбинлик қилишга ҳеч биримизнинг маънавий ҳақимиз йўқ. Айниқса, COVID-19 билан боғлиқ бугунги мураккаб вазиятда!

Аслида ушбу хавфли хасталикни жиловлашнинг йўли аллaқачон топилган. Бунга оммавий иммунитетни шакллантириш орқали эришиш мумкин. Аммо айни шу нуқтада одамларимизда бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий фаоллик етишмаётгани ачинарлидир.

Қаранг, 30 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 26 миллион доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Умумий эмланганлар сони 13,5 миллион нафарни, яъни жами вакцина олувчи қатламнинг 63 фоизини ташкил этмоқда. Тўлиқ эмланганлар эса 6 миллион 766 минг 238 нафардан (31,5 фоиз) иборат.

Аммо бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, жойларда эмланиш даражаси қониқарли эмаслиги яққол кўзга ташланади.

Масалан, 31 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда жами 281 кишида СOVID-19 аниқланган. Шундан катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 84 нафар! Яъни, юртимиз бўйича жами ҳолатларнинг қарийб учдан бир қисми пойтахтнинг ўзида қайд этилган.

Бунинг асосий сабаби эса мана бу статистикада акс этган. Аҳолини COVID-19га қарши эмлаш бўйича кўрсаткич Тошкент шаҳрида жуда паст— бор-йўғи 38 фоиз.

Қолган баъзи ҳудудларда ҳам кўрсаткичлар қониқарли эмас. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида биринчи доза билан эмланганлар Нукус шаҳрида 49, Мўйноқда 53 фоизни ташкил этяпти.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 56 фоиз эмланувчи қатлам вакцинанинг биринчи дозасини олган холос.

Бундай кўрсаткичлар Бухоро вилоятининг Жондор туманида 43, Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 49, Қамашида 50, Наманган шаҳрида 57, Самарқанд шаҳрида 37, Булунғур туманида 46 фоизга тенг.

Сирдарё ва Сардоба туманларида 53, Тошкент вилоятининг Занигота туманида 42 ва Қуйичирчиқ туманида 53, Фарғонанинг Бувайда туманида 50, Қўқон шаҳри ҳамда Фарғона туманида 51 фоиз одам эмланган. Хоразм вилоятидаги энг паст кўрсаткич эса Янгиариқ туманига тегишли – 60 фоиз.

— Ҳозир юртимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларида бир неча турдаги вакциналардан исталгани билан эмланиш имконияти бор, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ . — Аммо шунга қарамай, аҳолининг катта қисми эмланишни пайсалга солмоқда. Аввалига баъзилар вакциналарнинг ножўя таъсирларига доир тарқалган асоссиз гапларга қулоқ тутишди.

Мана, орадан вақт ўтди. 13,5 миллион юртдошимиз турли босқичда эмланди ҳам. Хўш, нохуш ҳолатлар бўйича қанча одамдан асосли шикоят бўлди шу пайтгача?! Нега кеч бўлмасидан кўзимизни каттароқ очишни, вакцина олиб ўзимизнигина эмас, яқинларимиз, атрофимиздагиларни ҳам хавфдан холи қилишни истамаяпмиз? Ҳозир Зангиотадаги шифохоналарга борсангиз, беморлар орасида оилавий даволанаётганлар ёки мулоқот қилиб бир-бирига вирус юқтирган қариндошлар борлигини кўрасиз. Улар ўз вақтида вакцина олмаганидан афсусда.

Ҳечдан кўра кеч яхши, деган мақол бор халқимизда. Вирус ҳали чекингани йўқ. Орамизда, атрофимизда, яқинимизда юрибди. Шундай экан, эмланишни кечиктириш фақат зарар келтиради. Ҳаммамизга!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва шифокорлар ойлигини босқичма-босқич ошириш кераклигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Бу маблағлар 55 та янги дастурни амалга оширишга йўналтирилади. Жумладан, чекка жойларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ва компьютер синфлари очиш кабилар режа қилинган.

Таъкидланишича, бакалавриатда давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабанинг ижара харажатлари бир қисмини қоплаш кўзда тутилган.

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда. Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигар кўчириш каби дастурларга йўналтирилади.

Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.

Президент муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Давлат бюджети лойиҳасида уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод қилиш учун 26 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

“Бу соҳаларга шу кунгача бундай катта маблағ берилмаган. Энди буни тартибли, самарали тарзда жой-жойига етказиш керак. Шунинг учун ҳар бир дастур бўйича ажратиладиган маблағларни мақсадли кўрсаткичлар билан боғлаган ҳолда, электрон назорат тизимини жорий этиш лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бюджет тизимида молиявий назоратни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бунинг учун темир интизом билан, давлат харидлари тизимида ошкораликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Молия вазирлигига келгуси йил 1 январдан тендерларни инсон омилисиз ўтказиш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, барча бюджет ташкилотлари бухгалтериясини тўлиқ рақамлаштириш, давлат харидлари бўйича ҳисоб-китобларни электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш юзасидан топшириқлар бўлган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Ноябрь ойининг илк кунида касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 280 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади

🔺2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186521 (+277) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 25 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182426 (+381) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1327 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 469 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺1 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 235 776 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 112 595 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 74 327 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 854 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 469 699 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 692 645 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 518 942 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 258 112 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (34 557 доза),
📌Тошкент шаҳри (33 089 доза),
📌Наманган вилояти (26 573 доза),
банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkot
​Мутахассис: Антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш аллергик реакция ва ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин

Маълумотларга қараганда, ҳозирда антибиотикларни нотўғри қўллаш натижасида дунёда йилига 700 минг киши вафот этади. Бу коронавирусдан вафот этаётганлардан кам кўрсаткич эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, антибиотиклардан фойдаланиш тартибга олинмаса, 2050 йилга бориб йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова антибиотикларни рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш организмда чиндан ҳам антибиотикка зарурат туғилганда у таъсир қилмай қолишига олиб келишини таъкидлайди.

— Бунинг сабаби организмда антибиотикка нисбатан чидамлилик пайдо бўлган бўлади, — дейди Муҳаббат Ибрагимова. — ЖССТ томонидан антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик атамалари қўлланилади. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга ҳеч қандай антибиотик таъсир қилмай қолади. Бунинг оқибатлари жуда ёмон.

Коронавирус дастлаб тарқала бошлаган пайтда одамлар уни шамоллаш деб ўйлаб, антибиотикларни шифокор ретцептисиз ҳам қабул қила бошлаган эди.

Ўша кунлардан бери коронавирусга чалинганда антибиотик касалликка таъсир қилмаслиги ҳақида бот-бот таъкидлаб келмоқдамиз. Чунки унинг сабабчиси бактерия эмас, вирус бўлади. Беморнинг аҳволи оғирлашиб, иммунитет кучсизланади.

Бу таъкидлар бугун ҳам долзарблигини йўқотмаганини кўриб турибмиз.

Антибиотиклардан пала-партиш, айниқса, уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятига ҳам салбий таъсир этади.

Жумладан, инсонда жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлса, ушбу воситадан ўзбошимчалик билан фойдаланиш оқибатида анафилактик шок, яъни аллергик реакция бўлиб, ўлим ҳолатига сабаб бўлиш хавфи бор.

Мутахассиснинг фикрича, шу боисдан антибиотикларни фақат ва фақат шифокор тавсияси билангина олиш лозим. Акс ҳолда, касалликдан даволанаман, деб ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига жиддий зарар етказиб қўйишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғида Ангрен шаҳрида 11 ёшли бемор қизга уй шароитида тиббий кўрсатмасиз “Цефтриаксон” антибиотигини инъекция қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилнинг 20 октябрида бемор дори воситасидан келиб чиққан аллергик реакция ва анафилактик шок туфайли вафот этгани хабар қилган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Ўзбекистонда илк бор бир пайтнинг ўзида ҳам коронавирус оқибатида ўпкаси 65 фоиз зарарланган, ҳам инфаркт, ҳам инсультга чалинган ўта оғир аҳволдаги 60 ёшли беморда мураккаб юрак операцияси муваффақиятли ўтказилди

Хавфли хасталикларнинг энг оғир даражаси ва сўнгги босқичида бемор ҳаётини сақлаб қолишга тиббиёт ҳам ожизлик қилади баъзан. Аммо шундаям ўз касбига садоқатли шифокорларимиз умидсизликка берилмай, барча зарур тиббий чораларни қўллаш пайидан бўладилар.

Бу галги беморнинг аҳволи ҳам ўта оғир эди. Уни тез тиббий ёрдам бригадаси шошилинч равишда пойтахтимиздаги клиникалардан бирига олиб келди. Сопороз ҳолатида, оёқлари шишиб кетган, ётолмайдиган аҳволдаги 60 ёшли онахонни Россиядаги етакчи клиникларда узоқ йиллар тажриба орттириб қайтган моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков бошчилигидаги тиббиёт ходимлари зудлик билан жонлантириш бўлимига олишди.

Тезкор текшурувлардан сўнг вазият ўта жиддий эканлиги маълум бўлди. Коронавирусга чалиниб, ўпкаси пневмониядан 65 фоиз зарарланган, ўпка плевра бўшлиқларида сув йиғилган беморга юрак инфаркти ташхиси қўйилди. Буям етмаганидек, онахон бир пайтнинг ўзида инсультни бошдан ўтказаётгани аниқланди. Устига устак, инфаркт асоратида юрак деворлари ёрилиши диагнози чиқди.

— Бемор короновирусдан азият чекаётган, ўпкаси жиддий зарарланган ҳолатда сунъий нафас олиш аппаратидан чиқа олармикан, деган жиддий хавотиримиз бор эди, — дейди Рустам ЯРБЕКОВ. — Аммо онахонни зудлик билан жарроҳлик столига ётқизмасак, ҳаётини сақлаб қола олмасдик. Шу боис оила аъзолари ва яқинлари розилиги билан дастлаб унда коронарография амалиётини ўтказдик. Учта томирида шикасланиш, торайиш ва ёпилиш аниқланиб, аорта-коронар шунтлаш ва юрак ёрилган деворини пластика қилиш операцияси бажарилди.

Бу жараён беш соатдан зиёд давом этди ва мураккаб операция муваффақиятли якунланди. Мана, кўриб турганингиздек, беморнинг аҳволи яхши. Икки ҳафта ичида соғайиб кетди. Ўпкасида сув йиғилмаяпти. Кислород ускунасисиз бемолол нафас олмоқда. Оёқларидаги шишлар қайтган. Эркин ҳаракатланмоқда. Юрак ва ўпка етишмовчилиги белгилари тўлиқ бартараф этилди.

Беморнинг исм-шарифи Лариса Нурлибаева экан. Онахонни суҳбатга тортдик.

— Тошкент вилоятининг Янгийўл туманиданман, — дейди у. — Ўз вақтида вакцина олмаганим туфайли коронавирусга чалиниб, ўпкам пневмониядан 65 фоиз зарарланибди. Шунинг асоратларидан юрагимда жуда қаттиқ оғриқ турди, нафас олишим қийинлашиб бораверди. Сўнг ҳушимни йўқотибман.

Дўхтирларимиздан умрбод миннатдорман. Мени ҳаётга қайтаришди. Илгари бундай операциялар фақат баъзи чет мамлакатларда ўтказилади, деб эшитгандим. Мана, Ўзбекистон тиббиётида қисқа вақтда шундай катта ўзгаришлар. Ҳозир оғриқлар безовта қилмаяпти. Аҳволим яхши, тез орада уйимга жавоб беришади.

Шу ўринда юртдошларимизга бир гапни айтмоқчиман. Коронавирусга қарши тезроқ эмланинг. Айниқса, ёши катта, қолаверса, ёндош касалликлари бор инсонлар вакцина олишни асло кечиктирмаслиги керак экан, деган хулосага келдим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Муолажага ўзбекча ёндашув: уйда «укол» олиш доим ҳам фойдали эмаслиги ҳақида

Ангренда 11 яшар қизнинг «Цефтриаксон» дори воситасидан юзага келган аллергик реакция туфайли ўлими кўпчиликни ларзага солди. Беғубор бир гўдак нобуд бўлди. Уй шароитида даволаниш самарасиз экани яна бир бор жонли ва аччиқ мисолда кўринди...

Kun.uz журналисти Аброр Зоҳидовнинг шу ҳақдаги мақоласи билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
👉
https://kun.uz/15464959

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади

🔺2021 йил 2 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186793 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌30 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌58 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182824 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1329 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 728 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺2 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 258 698 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 134 701 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 053 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 944 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 728 397 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 827 346 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 594 995 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 306 056 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (37 723 доза),
📌Фарғона вилояти (29 523 доза),
📌Самарқанд вилояти (28 128 доза) банд қилди.

Кеча илк бор Тошкент шаҳри кунлик эмлаш кўрсатчиклари бўйича биринчиликни қайд этди, Самарқанд вилояти эса кучли учликка кирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
⚡️Ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда 8 триллион сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган.

Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Жумладан, Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда.

Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади.

Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.

Президентимиз муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 215 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

❗️2 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 215 106 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (56 600 доза), Фарғона (40 406 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ХИТОЙДА БАЪЗИ ЖОНЗОТЛАР ИСТЕЪМОЛИ ТАҚИҚЛАНДИ

Коронавирус панемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти.

Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимига тушади (2-қисм)

Тиббиёт муассасалари лаборантларидан қандай билим, малака ва касбий кўникмалар талаб қилинади? Бу касбнинг машаққатли томонлари нимада? Масъулияти-чи?

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник-диагностика лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдумалик АРИПОВ шу ҳақда маълумот берди.

— Бу вазифада ишловчи ходим лаборатор диагностика, ўзлаштирилган клиник-диагностик, микробиологик, биокимёвий тадқиқот услублари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши шарт.

Идишларни дезинфекция қилиш, стерилизация ва инфекцион материалларни утилизациялаш усулларини ҳам ўзлаштирган бўлиши керак. Лаборантлардан ўнатилган тиббий ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш малакаси ҳамда деонтология ва тиббий этика асослари ҳам талаб қилинади.

Шунингдек, лаборант қон, балғам, пешоб, ахлатнинг клиник таҳлилларини ўтказиш, қонда глюкоза, билирубин, ферментларни аниқлаш, қон гуруҳи ва резус омилини чиқара олиш, озуқавий муҳитларни тайёрлаш, носпецифик флоранинг антибактериал препаратларга чидамлилигини аниқлаш услубларини билиши ҳамда тиббий аппаратура ва асбоб-ускуналардан моҳирона фойдалана олиши зарур.

Лаборантлик анча қийин касб, сабаби масъулияти катта. Ҳозир билим олиш учун кенг имкониятлар бор. Фикримча, таълимда ихтисослик соҳаларини кўпроқ ўқитиш керак, айниқса, тиббий таълимда.

Лаборант мана шу ихтисослик бўйича ўқиган бўлиши керак. Агар бошқа соҳада ҳамшира бўлиб ишлаган бўлса, қайта тайёрловдан ўтиши лозим. Ишга қабул қилингандан кейин ҳам бир муддат синовда бўлиши талаб этилади.

Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимлари зиммасига тушади. Янги ишга кирган лаборант 3 йилдан сўнг малака тоифасини янгилаши мумкин. Малака тоифаларига қараб иш ҳақига қўшимча устамалар тўланади.

Шунингдек, беморларнинг қон, пешоб ва ҳоказо анализларини қилгани учун лаборантлар маошига 40 фоизгача устама қўшиб берилади. Чунки текширув вақтида ходимлар хавфли касалликларни ҳам ўзларига юқтириб олишлари мумкин.

Умуман олганда, уларнинг саломатлиги ҳар доим хавф остида бўлади. Эҳтиёткорлик чоралари жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жаҳон тажрибаси билан яхши таниш бўлган ёшларни юртимиздаги ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, соғлиқни сақлаш тизимига кўплаб четда ишлаб юрган ватандош тиббиёт ходимлари жалб қилинмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ўз мисолида юртимизга қайтган мутахассислар фаолиятига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вазир ўринбосари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида жадал олиб борилаётган рақамлаштириш жараёни, тиббий суғурта тизимини яратиш йўлида амалга оширилаётган ишлар, хусусий шерикликни ривожлантириш ва бу масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ эксперти: “Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ”

Ёмғирпўш бизни шалаббо бўлишдан асрашини биламиз. Лекин бу соябони бор одам кучли жала остида кун бўйи турса ҳам, қуп-қуруқ сақланишига кафолат бор, дегани эмас-да.

Ҳозир бизнинг коронавирусга нисбатан муносабатимиз худди шу ҳолатга ўхшаб кетяпти. Баъзилар “дунёда эмланиш кўрсаткичлари кўпайиб боряпти, аммо пандемия тўлқини нега кескин пасайиб кетмаяпти” дея мулоҳаза ҳам қилишади.

Бу саволга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эксперти ва Халқаро тропик тиббиёт федерацияси президенти, профессор Сантьяго Мас Кома жавоб берди.

Унинг айтишича, ҳамма тўлиқ вакцина олиб, оммавий иммунитет шаклланмагунича касаллик хавфи юқори бўлиб қолаверади. Бу — биринчидан.

Иккинчидан, одамлар биринчи ёки икки дозада эмлангани заҳоти “энди хатардан холиман”, дея тўлиқ хотиржамликка берилиб, эҳтиёткорлик чораларини эсдан чиқариб қўйишмоқда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, эмлангандан сўнг тиббий ниқоблардан бутунлай воз кечиш, ижтимоий масофа сақламаслик ва аҳоли гавжум жойларда карантин қоидаларига риоя қилмаслик янглиш хатти-ҳаракатдир.

Қолаверса, совуқ кунлар бошланяпти. Олдимизда қиш. Бундай вазиятда инсонлар кўпроқ ёпиқ иншоотлар, масалан, ошхонаю кафелар, ресторану барлар каби иссиқроқ жойларда кўпроқ вақт ўтказадилар. Оқибатда инфекция тарқалиш эҳтимоли ошади.

Мас-Кома эмланишдан сўнг ҳосил бўладиган антитаналар фақат маълум муддат амал қилишини, айниқса, иммунитети паст кишиларга вақт ўтиб COVID-19 яна хавф солиши мумкинлигини тушунтирди.

“Инсон танаси коронавирусни таний оладиган хотира ҳужайраларини ишлаб чиқаради, — дейди эпидемиолог "Lenta. ru"га берган интервьюсида. — Бироқ “дельта” штаммининг юқори юқувчанлиги сабабли хотира ҳужайралари бунга улгуролмай қолишади. Яъни улар касалликдан ҳимоя қилишга қодир нейтраллаштирувчи антитаналарни қайта ишлаб чиқариши учун бироз вақт керак бўлади”.

Шунга қарамай, яхши хабар ҳам бор. Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ. “Ҳозир мен касалланишнинг яна бир кучли тўлқини хавфини кўрмаяпман, лекин одамлар пандемияга қарши индивидуал чоралар кўриши кераклигини англамагунларича, ҳолатлар сони ортиб бораверади”, — дея қайд этди эксперт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi