❗️Ноябрь ойининг илк кунида касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 280 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади
🔺2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186521 (+277) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌98 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 7 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 35 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 25 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182426 (+381) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1327 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 469 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди
🔺1 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 235 776 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 112 595 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 74 327 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 854 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 469 699 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 692 645 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 518 942 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 258 112 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (34 557 доза),
📌Тошкент шаҳри (33 089 доза),
📌Наманган вилояти (26 573 доза),
банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkot

Мутахассис: Антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш аллергик реакция ва ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин
Маълумотларга қараганда, ҳозирда антибиотикларни нотўғри қўллаш натижасида дунёда йилига 700 минг киши вафот этади. Бу коронавирусдан вафот этаётганлардан кам кўрсаткич эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, антибиотиклардан фойдаланиш тартибга олинмаса, 2050 йилга бориб йилига 10 миллионга яқин одам вафот этиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова антибиотикларни рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш организмда чиндан ҳам антибиотикка зарурат туғилганда у таъсир қилмай қолишига олиб келишини таъкидлайди.
— Бунинг сабаби организмда антибиотикка нисбатан чидамлилик пайдо бўлган бўлади, — дейди Муҳаббат Ибрагимова. — ЖССТ томонидан антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик атамалари қўлланилади. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга ҳеч қандай антибиотик таъсир қилмай қолади. Бунинг оқибатлари жуда ёмон.
Коронавирус дастлаб тарқала бошлаган пайтда одамлар уни шамоллаш деб ўйлаб, антибиотикларни шифокор ретцептисиз ҳам қабул қила бошлаган эди.
Ўша кунлардан бери коронавирусга чалинганда антибиотик касалликка таъсир қилмаслиги ҳақида бот-бот таъкидлаб келмоқдамиз. Чунки унинг сабабчиси бактерия эмас, вирус бўлади. Беморнинг аҳволи оғирлашиб, иммунитет кучсизланади.
Бу таъкидлар бугун ҳам долзарблигини йўқотмаганини кўриб турибмиз.
Антибиотиклардан пала-партиш, айниқса, уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятига ҳам салбий таъсир этади.
Жумладан, инсонда жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлса, ушбу воситадан ўзбошимчалик билан фойдаланиш оқибатида анафилактик шок, яъни аллергик реакция бўлиб, ўлим ҳолатига сабаб бўлиш хавфи бор.
Мутахассиснинг фикрича, шу боисдан антибиотикларни фақат ва фақат шифокор тавсияси билангина олиш лозим. Акс ҳолда, касалликдан даволанаман, деб ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига жиддий зарар етказиб қўйишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, интернет тармоғида Ангрен шаҳрида 11 ёшли бемор қизга уй шароитида тиббий кўрсатмасиз “Цефтриаксон” антибиотигини инъекция қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилнинг 20 октябрида бемор дори воситасидан келиб чиққан аллергик реакция ва анафилактик шок туфайли вафот этгани хабар қилган эдик.

ССВ: Ўзбекистонда илк бор бир пайтнинг ўзида ҳам коронавирус оқибатида ўпкаси 65 фоиз зарарланган, ҳам инфаркт, ҳам инсультга чалинган ўта оғир аҳволдаги 60 ёшли беморда мураккаб юрак операцияси муваффақиятли ўтказилди
Хавфли хасталикларнинг энг оғир даражаси ва сўнгги босқичида бемор ҳаётини сақлаб қолишга тиббиёт ҳам ожизлик қилади баъзан. Аммо шундаям ўз касбига садоқатли шифокорларимиз умидсизликка берилмай, барча зарур тиббий чораларни қўллаш пайидан бўладилар.
Бу галги беморнинг аҳволи ҳам ўта оғир эди. Уни тез тиббий ёрдам бригадаси шошилинч равишда пойтахтимиздаги клиникалардан бирига олиб келди. Сопороз ҳолатида, оёқлари шишиб кетган, ётолмайдиган аҳволдаги 60 ёшли онахонни Россиядаги етакчи клиникларда узоқ йиллар тажриба орттириб қайтган моҳир кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ярбеков бошчилигидаги тиббиёт ходимлари зудлик билан жонлантириш бўлимига олишди.
Тезкор текшурувлардан сўнг вазият ўта жиддий эканлиги маълум бўлди. Коронавирусга чалиниб, ўпкаси пневмониядан 65 фоиз зарарланган, ўпка плевра бўшлиқларида сув йиғилган беморга юрак инфаркти ташхиси қўйилди. Буям етмаганидек, онахон бир пайтнинг ўзида инсультни бошдан ўтказаётгани аниқланди. Устига устак, инфаркт асоратида юрак деворлари ёрилиши диагнози чиқди.
— Бемор короновирусдан азият чекаётган, ўпкаси жиддий зарарланган ҳолатда сунъий нафас олиш аппаратидан чиқа олармикан, деган жиддий хавотиримиз бор эди, — дейди Рустам ЯРБЕКОВ. — Аммо онахонни зудлик билан жарроҳлик столига ётқизмасак, ҳаётини сақлаб қола олмасдик. Шу боис оила аъзолари ва яқинлари розилиги билан дастлаб унда коронарография амалиётини ўтказдик. Учта томирида шикасланиш, торайиш ва ёпилиш аниқланиб, аорта-коронар шунтлаш ва юрак ёрилган деворини пластика қилиш операцияси бажарилди.
Бу жараён беш соатдан зиёд давом этди ва мураккаб операция муваффақиятли якунланди. Мана, кўриб турганингиздек, беморнинг аҳволи яхши. Икки ҳафта ичида соғайиб кетди. Ўпкасида сув йиғилмаяпти. Кислород ускунасисиз бемолол нафас олмоқда. Оёқларидаги шишлар қайтган. Эркин ҳаракатланмоқда. Юрак ва ўпка етишмовчилиги белгилари тўлиқ бартараф этилди.
Беморнинг исм-шарифи Лариса Нурлибаева экан. Онахонни суҳбатга тортдик.
— Тошкент вилоятининг Янгийўл туманиданман, — дейди у. — Ўз вақтида вакцина олмаганим туфайли коронавирусга чалиниб, ўпкам пневмониядан 65 фоиз зарарланибди. Шунинг асоратларидан юрагимда жуда қаттиқ оғриқ турди, нафас олишим қийинлашиб бораверди. Сўнг ҳушимни йўқотибман.
Дўхтирларимиздан умрбод миннатдорман. Мени ҳаётга қайтаришди. Илгари бундай операциялар фақат баъзи чет мамлакатларда ўтказилади, деб эшитгандим. Мана, Ўзбекистон тиббиётида қисқа вақтда шундай катта ўзгаришлар. Ҳозир оғриқлар безовта қилмаяпти. Аҳволим яхши, тез орада уйимга жавоб беришади.
Шу ўринда юртдошларимизга бир гапни айтмоқчиман. Коронавирусга қарши тезроқ эмланинг. Айниқса, ёши катта, қолаверса, ёндош касалликлари бор инсонлар вакцина олишни асло кечиктирмаслиги керак экан, деган хулосага келдим.

Муолажага ўзбекча ёндашув: уйда «укол» олиш доим ҳам фойдали эмаслиги ҳақида
Ангренда 11 яшар қизнинг «Цефтриаксон» дори воситасидан юзага келган аллергик реакция туфайли ўлими кўпчиликни ларзага солди. Беғубор бир гўдак нобуд бўлди. Уй шароитида даволаниш самарасиз экани яна бир бор жонли ва аччиқ мисолда кўринди...
Kun.uz журналисти Аброр Зоҳидовнинг шу ҳақдаги мақоласи билан қуйидаги манзилда танишишингиз мумкин:
👉 https://kun.uz/15464959

❗️Кеча мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади
🔺2021 йил 2 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186793 (+272) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌30 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌58 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182824 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1329 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 2 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186793 (+272) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌30 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌58 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 31 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 26 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 93 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 159 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182824 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1329 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 728 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди
🔺2 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 258 698 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 134 701 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 053 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 944 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 728 397 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 827 346 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 594 995 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 306 056 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (37 723 доза),
📌Фарғона вилояти (29 523 доза),
📌Самарқанд вилояти (28 128 доза) банд қилди.
Кеча илк бор Тошкент шаҳри кунлик эмлаш кўрсатчиклари бўйича биринчиликни қайд этди, Самарқанд вилояти эса кучли учликка кирди.

👍1
⚡️Ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда 8 триллион сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган.
Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда.
Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади.
Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.
Президентимиз муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
ССВ: 215 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️2 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 215 106 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (56 600 доза), Фарғона (40 406 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️2 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 215 106 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (56 600 доза), Фарғона (40 406 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ХИТОЙДА БАЪЗИ ЖОНЗОТЛАР ИСТЕЪМОЛИ ТАҚИҚЛАНДИ
Коронавирус панемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19 дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти.
Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди.
Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди.

Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимига тушади (2-қисм)
Тиббиёт муассасалари лаборантларидан қандай билим, малака ва касбий кўникмалар талаб қилинади? Бу касбнинг машаққатли томонлари нимада? Масъулияти-чи?
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник-диагностика лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдумалик АРИПОВ шу ҳақда маълумот берди.
— Бу вазифада ишловчи ходим лаборатор диагностика, ўзлаштирилган клиник-диагностик, микробиологик, биокимёвий тадқиқот услублари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши шарт.
Идишларни дезинфекция қилиш, стерилизация ва инфекцион материалларни утилизациялаш усулларини ҳам ўзлаштирган бўлиши керак. Лаборантлардан ўнатилган тиббий ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш малакаси ҳамда деонтология ва тиббий этика асослари ҳам талаб қилинади.
Шунингдек, лаборант қон, балғам, пешоб, ахлатнинг клиник таҳлилларини ўтказиш, қонда глюкоза, билирубин, ферментларни аниқлаш, қон гуруҳи ва резус омилини чиқара олиш, озуқавий муҳитларни тайёрлаш, носпецифик флоранинг антибактериал препаратларга чидамлилигини аниқлаш услубларини билиши ҳамда тиббий аппаратура ва асбоб-ускуналардан моҳирона фойдалана олиши зарур.
Лаборантлик анча қийин касб, сабаби масъулияти катта. Ҳозир билим олиш учун кенг имкониятлар бор. Фикримча, таълимда ихтисослик соҳаларини кўпроқ ўқитиш керак, айниқса, тиббий таълимда.
Лаборант мана шу ихтисослик бўйича ўқиган бўлиши керак. Агар бошқа соҳада ҳамшира бўлиб ишлаган бўлса, қайта тайёрловдан ўтиши лозим. Ишга қабул қилингандан кейин ҳам бир муддат синовда бўлиши талаб этилади.
Лабораторияда энг катта вазифа ўрта тиббиёт ходимлари зиммасига тушади. Янги ишга кирган лаборант 3 йилдан сўнг малака тоифасини янгилаши мумкин. Малака тоифаларига қараб иш ҳақига қўшимча устамалар тўланади.
Шунингдек, беморларнинг қон, пешоб ва ҳоказо анализларини қилгани учун лаборантлар маошига 40 фоизгача устама қўшиб берилади. Чунки текширув вақтида ходимлар хавфли касалликларни ҳам ўзларига юқтириб олишлари мумкин.
Умуман олганда, уларнинг саломатлиги ҳар доим хавф остида бўлади. Эҳтиёткорлик чоралари жуда муҳим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жаҳон тажрибаси билан яхши таниш бўлган ёшларни юртимиздаги ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳусусан, соғлиқни сақлаш тизимига кўплаб четда ишлаб юрган ватандош тиббиёт ходимлари жалб қилинмоқда.
Юқоридаги видеолавҳада Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ўз мисолида юртимизга қайтган мутахассислар фаолиятига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, вазир ўринбосари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида жадал олиб борилаётган рақамлаштириш жараёни, тиббий суғурта тизимини яратиш йўлида амалга оширилаётган ишлар, хусусий шерикликни ривожлантириш ва бу масалалар бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

ЖССТ эксперти: “Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ”
Ёмғирпўш бизни шалаббо бўлишдан асрашини биламиз. Лекин бу соябони бор одам кучли жала остида кун бўйи турса ҳам, қуп-қуруқ сақланишига кафолат бор, дегани эмас-да.
Ҳозир бизнинг коронавирусга нисбатан муносабатимиз худди шу ҳолатга ўхшаб кетяпти. Баъзилар “дунёда эмланиш кўрсаткичлари кўпайиб боряпти, аммо пандемия тўлқини нега кескин пасайиб кетмаяпти” дея мулоҳаза ҳам қилишади.
Бу саволга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эксперти ва Халқаро тропик тиббиёт федерацияси президенти, профессор Сантьяго Мас Кома жавоб берди.
Унинг айтишича, ҳамма тўлиқ вакцина олиб, оммавий иммунитет шаклланмагунича касаллик хавфи юқори бўлиб қолаверади. Бу — биринчидан.
Иккинчидан, одамлар биринчи ёки икки дозада эмлангани заҳоти “энди хатардан холиман”, дея тўлиқ хотиржамликка берилиб, эҳтиёткорлик чораларини эсдан чиқариб қўйишмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, эмлангандан сўнг тиббий ниқоблардан бутунлай воз кечиш, ижтимоий масофа сақламаслик ва аҳоли гавжум жойларда карантин қоидаларига риоя қилмаслик янглиш хатти-ҳаракатдир.
Қолаверса, совуқ кунлар бошланяпти. Олдимизда қиш. Бундай вазиятда инсонлар кўпроқ ёпиқ иншоотлар, масалан, ошхонаю кафелар, ресторану барлар каби иссиқроқ жойларда кўпроқ вақт ўтказадилар. Оқибатда инфекция тарқалиш эҳтимоли ошади.
Мас-Кома эмланишдан сўнг ҳосил бўладиган антитаналар фақат маълум муддат амал қилишини, айниқса, иммунитети паст кишиларга вақт ўтиб COVID-19 яна хавф солиши мумкинлигини тушунтирди.
“Инсон танаси коронавирусни таний оладиган хотира ҳужайраларини ишлаб чиқаради, — дейди эпидемиолог "Lenta. ru"га берган интервьюсида. — Бироқ “дельта” штаммининг юқори юқувчанлиги сабабли хотира ҳужайралари бунга улгуролмай қолишади. Яъни улар касалликдан ҳимоя қилишга қодир нейтраллаштирувчи антитаналарни қайта ишлаб чиқариши учун бироз вақт керак бўлади”.
Шунга қарамай, яхши хабар ҳам бор. Сўнгги ойларда “дельта”дан кўра юқумлироқ штамм аниқлангани йўқ. “Ҳозир мен касалланишнинг яна бир кучли тўлқини хавфини кўрмаяпман, лекин одамлар пандемияга қарши индивидуал чоралар кўриши кераклигини англамагунларича, ҳолатлар сони ортиб бораверади”, — дея қайд этди эксперт.

СOVID-19: Ёлғон хабарларни ким тарқатмоқда?
Ёлғон, нотўғри ёки ваҳимали хабарлар тарқатиб, обуначилари аудиториясини кенгайтириш ҳолатлари блогосферанинг баъзи вакиллари учун янгилик эмас. Буни шу соҳа эгаларининг ўзлари ҳам ноҳалол рақобат сифатида баҳолашига кўп гувоҳ бўлганмиз.
Бу ҳақда ёзишимизга айрим телеграм каналларида коронавирус мавзусида тарқатилган аудиоёзувлар сабаб бўлди. Овозли хабарлардан бирида тиббиёт ходими COVID-19га чалиниш ҳолатлари кескин кўпайиб кетгани, қабулхоналарда оёқ қўйишга жой йўқлиги, ҳатто янги блок очилаётгани, қолаверса, ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётгани ҳақида гапирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида овозли хабар эгасини топиб, у билан суҳбатлашди.
— Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида эпидемиолог бўлиб ишлайман, — дейди Нилуфар Умарова. — Бу овозли хабарни шу йилнинг июнь ойи охирида телеграмдаги эпидемиолог ҳамкасбларимиз учун тор доирада очилган гуруҳда қолдиргандим. Ўшанда юртимизда ҳақиқатан ҳам пандемиянинг янги тўлқини овж ола бошлаган оғир паллалар эди. Аммо қандай қилиб бу аудиоёзув тарқалиб кетгани ва нега орадан тўрт ойдан зиёд вақт ўтиб эълон қилинганига ўзим ҳам ҳайронман. Чунки ҳозир юртимизда хасталикка чалиниш кўрсаткичлари ўша пайтдагига нисбатан анча пасайган. Ўзим ишлаётган шифохонадаям касалланганлар оқими сезиларли даражада камайган.
Биз Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси мутасаддилари билан ҳам боғландик.
— Июль-август ойларида муассасамизда 2 мингга яқин бемор даволанган эди, — дейди мазкур шифохона директорининг ўринбосари Ҳилола Алимова. — Ҳозир эса 1100 нафар кишини муолажа қиляпмиз. Кунига 80-90 нафар беморни қабул қилиб, ётқизяпмиз. Кўрсаткичлар кундан-кун камаймоқда. Ҳолат стабиль.
Энди июнь ойи статистикасига назар ташлаймиз. Масалан, 2021 йил 25 июнь куни Ўзбекистонда жами 546 нафар беморда коронавирус қайд этилган. Орадан бир ой ўтиб, яъни 25 июль куни кунлик кўрсаткичлар жами 731 нафарга етган. 26 августга келиб эса 846 нафар кишида коронавирус, 353 нафар кишида пневмония аниқланган.
Ҳозир-чи? Юртимизда пандемия билан боғлиқ вазият қандай?
Кеча, яъни 2 ноябрь санасида мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилиб, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади. Хасталикни юқтирганлар сони 272 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 58 нафари Тошкент вилояти, 104 нафари Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Айни кунда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун фақат Зангиотадаги 1-сон ва 2-сон шифохоналар фаолият кўрсататаётганини инобатга олсак, реал вазият статистикаларда тўлақонли акс этгани яна бир бор англашилади.

#Ота_оналар_ойлиги
❓Кичик болаларга тилни ўзлаштириш ва нутқни ривожлантиришга кўмаклашиш учун улар билан қандай суҳбат қуриш кераклигини биласизми?
✅Бу саволга жавоб топиш учун бизнинг 4-маҳорат дарсимизни томоша қилинг.
————————————
#МесяцРодительства
❓ Знаете ли вы как необходимо строить общение с малышами, что бы помочь им освоить язык и развить речь?
✅ Чтобы найти ответ на этот вопрос, смотрите наш 4й мастер класс!
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan

❗️Кеча мамлакатимизда 290 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади
🔺2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187085 (+292) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌74 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183057 (+233) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1332 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187085 (+292) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌27 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌74 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183057 (+233) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1332 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Эмланиши керак бўлган аҳолининг 65 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олиб бўлди
🔺3 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 260 992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 136 871 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 368 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 753 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 989 389 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 964 217 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 671 363 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 353 809 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (34 547 доза),
📌Фарғона вилояти (32 083 доза),
📌Тошкент вилояти (25 690 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 65,1 фоизни ташкил қилмоқда

ССВ: 246 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шахсий гигиенага риоя қилмаслик замбуруғли тери касалликларини ривожлантиради
Замбуруғлар сабаб организмда ривожланадиган касалликлар ҳақидаги саволларимизга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВдан жавоб олдик.
— Оёқ соҳасида замбуруғлар сабаб пайдо бўладиган касалликлар қанчалик хавфли?
— Оёқларнинг анатомик нуқсонлари (ясситовонлик ёки оёқлар ораси бурмаларининг торлиги), баъзи ҳолларда ноқулай ва ҳаво ўтказмайдиган синтетик пойабзалларни кийиш, оёқларнинг узоқ вақт ноқулай шароитда бўлиши замбуруғли касаллик ҳисобланган микозлар пайдо бўлиши учун қулайлик туғдиради.
Оёқ микози билан оғриган беморлар ва замбуруғлар билан зарарланган буюмлар касаллик манбаи ҳисобланади. Касаллик асосан шахсий гигиенага аҳамият бермайдиган кишиларга юқади.
Замбуруғларни бемор оёқ териси пўстли қипиқларида жуда кўп миқдорда учратиш мумкин.
— Бундай касалликларнинг ривожланишига нима туртки беради?
— Оёқ панжаси кўп терлаши, ишлаб чиқариш омилларининг таъсири, қон-томир ва эндокрин тизимида учрайдиган патологик ўзгаришлар, онкологик ва иммунтанқислик билан кечувчи касалликлар оёқ микози ва бошқа замбуруғли касалликлар ривожланишига қулай шароит туғдиради.
Касаллик бошланишида тери қичишади, қизариши мумкин, тери қуруқлашади, қипиқчалар юзага келади ёки сувсирайди, аниқ чегараланган доғлар пайдо бўлади.
Вақт ўтиши билан касаллик даволанмаса, қўл ёки оёқ тирноқ пластинкаларига ўтиши мумкин, бунда тирноқ пластинкалари қалинлашади, уваланади, ранги ўзгаради, юзаси ғадир-будур бўлиб қолади, баъзи ҳолларда тирноқ пластинкаси кўчиши ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Агар ушбу ҳолат даволанмаса, касаллик йиллаб давом этади ва бу давр ичида бемор замбуруғ инфекциясини бошқаларга юқтириши мумкин.
Янги туғилган чақалоқларга кандида замбуруғлари кандидозли вульвовагинит билан оғриган бемор онадан туғилиш даврида ўтади. Онанинг ва тиббиёт ходимларининг зарарланган қўллари орқали, яъни улар шахсий гигиенага риоя қилмаганлиги сабабли болага касалликни юқтириб қўядилар. Ҳар бир киши оёк-қўллари терисида муаммолар рўй берганда мутахассис шифокор қабулига бориши лозим.
Айни вақтда замонавий текширувлар орқали тери хасталиклари тезкорлик билан аниқланади. Мутахассис шифокор назоратида қунт билан муолажа олинса, бемор ҳеч бир асоратсиз дарддан фориғ бўлади.

Мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади
Ўзбекистонда мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул эмлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, республика ҳудудида грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини олдини олиш мақсадида 2 миллион доза вакцина келтирилган.
Хабарга кўра, барча мактабгача таълим ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши бепул марказлашган ҳолда эмлаш режалаштирилган.
Бунинг учун республика миқёсида 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилгани айтилган.