Энергетик ичимликлар: вақтинча тетиклик доимий тобеликка сабаб бўлади!
Ўзи ўтирган дарахт шохини арралаётган одам тасвирини кўпчилик кўрган. Бундай кимсалар жамиятда ҳамиша қораланади, истеҳзо билан кулгига олинади. Аммо зарарли одатларга ружу қўйиб, ўз умрини хазон қилаётган ёшларнинг бундай кишилардан қандай фарқи бор?!
Тунги кафелар, ресторану барлардаги ёшларга мўлжаллаб ясатилган столлар устига разм солинг: ароғу вино, коньягу пиво шишалари қаторидан бугун энергетик ичимликлар ҳам жой олмоқда.
Тамаки тутунини бурқситиб, камига қувватбахш ичимликларни сипқораётган ака-укаларимизнинг саломатлиги эса барчамизни ташвишга солиши керак.
— Энергетик ичимликлар меъёрдан ортиқ ва сурункали истеъмол қилинса, бош мия, марказий нерв тизими, бўғимлар ва бошқа аъзоларга жиддий зиён етади, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр АЛИМОВ. — Ичимлик таркибидаги кофеин — психостимулятор модда. У вақтинчалик тетиклик ҳиссини бағишлаб, чарчоқни аритиши, ақлий фаолиятни кучайтириши мумкин, аммо маълум бир вақтдан сўнг, масалан, 1 – 1,5 соат ўтгач, инсон организмида ҳорғинлик баттар кучаяди, бош оғриғи пайдо бўлади ва нафақат ақлий, балки жисмоний фаолият ҳам сусаяди.
Бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилувчиларда кейинчалик бўғимларда оғриқлар пайдо бўла бошлайди ва маълум бир асоратларга олиб келади. Ўсмирлар ва болалар учун ҳафта мобайнида кофеин истеъмолини 60 мг.дан оширмаслик керак. Битта энергетик ичимлик таркибида эса ўртача 30 мг кофеин мавжуд.
Энергетиклар ичиш 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, юрак-қон томир хасталикларига чалинган ҳамда қандли диабети бор беморларга тавсия этилмайди. Бу ичимликни кўп истеъмол қилиш инсон танасидаги ҳужайра ва тўқималарга жиддий зарар етказиб, жигар, юрак қон-томир касалликларига олиб келади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Юриш ва югуриш семизликдан қутқаради
Семизлик тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқади. Кам ҳаракатланиш, генетик факторлар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар, стрессларга берилувчанлик ортиқча вазнга сабаб бўлувчи омиллар сирасидан.
Маълумотларга кўра, 1975 йилдан айни пайтга қадар дунёдаги семиз одамлар сони уч баравар ошган. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар семизликка дучор бўлган. Мазкур фактлар жамиятимиз учун семизлик жиддий таҳдид эканини кўрсатмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2030 йилга бориб, ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Бу ҳолат нафақат катталар, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда.
Семизлик метаболик синдром, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, инсульт, гипертония, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош хасталиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
ЖССТнинг статистик маълумотларига кўра, юрак, қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.
Ортиқча вазн ва семизликка қарши соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатлар, яъни тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш орқали курашиш мумкин.
Бунда жисмоний фаоллик: спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, гимнастика машқларини бажариш ҳамда бадантарбия билан шуғулланиш муҳим ўринга эга.
Маълумки, юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган хасталикларнинг олдини олган бўламиз. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сабаб носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичиш каби салбий иллатларга ҳам чек қўйилади.
Гимнастика машқларини бажариш ёрдамида эса мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади, куч, тезлик, чидамлилик ошади. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.
Кўриниб турибдики, ҳар икки ҳолат инсон танасининг чиниқиб, ортиқча вазндан халос бўлишига хизмат қилар экан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги
❓Ота-оналар фарзандларининг ақлий ривожланишига ёрдам бериш учун нима қилишлари мумкин?
5-маҳорат дарсимизда бола ривожланишида ўйинлар роли ҳақида сўз юритилади.
————————————
#МесяцРодительства
❓Что могут делать родители для умственного развития детей младшего возраста?
✅ Наш 5-й мастер класс расскажет о роли игровой деятельности в развитии ребёнка.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan

ШВЕЙЦАРИЯЛИК КАРДИОХИРУРГЛАР ҚАРШИДА МАҲАЛЛИЙ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН БИРГА МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗДИ
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида Швейцариянинг Цюрих университети шифохонасидан келган кардиохирург, профессор Тери Каррил, кардиохирург Юри Сромиски ва электрофизиолог Александр Брейтенштейн билан ҳамкорликда бир қанча юқори технологияли мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.
Яқинда филиалда юракнинг мураккаб ритм бузилишларида электрофизиологик текширув ва радиочастотали аблация ўтказиш учун станция ўрнатилган эди. Мазкур станция орқали дастлабки амалиётлар швейцариялик электрофизиолог Брейтенштейн билан биргаликда бажарилди. Натижада 8 нафар бемор ўзини узоқ йиллардан бери қийнаб келган оғир дард – тахикардиядан халос бўлди...
👉🏻Батафсил

Электрон сигареталар чекишни ташлашга ёрдам бериши ҳақидаги хабарлар асоссиз
Электрон сигарета (вейп) чекиш одатий сигареталар каби ўпка, юрак қон-томир тизими касалликлари, иммунитет сустлашишига сабаб бўлиши, айниқса, бу маҳсулот марказий асаб тизимига салбий таъсир этиб, чекувчида қарамликни келтириб чиқаради. Аммо бу ҳақда қанча кўп таъкидланмасин, электрон сигареталарнинг фойдали экани тўғрисидаги гаплар камаймаяпти.
Яқинда интернет тармоғида эълон қилинган “Оддий сигареталардан электрон сигаретага ўтганда кўп учрайдиган 6 хато” деб номланган мақола худди шу мазмунда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВ ушбу материалда келтирилган фикрларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосланган ҳолда қарши далиллар келтирди. Қуйида электрон сигарета чекишга ўтиш бўйича берилган “тавсиялар”ни рад этувчи тиббий асосларга эга далиллар акс этган:
❌ Энг дастлабки хато шуки, оддий сигарета чекишдан электрон турдагисига ўтгандан кейин айримлар “аввал ҳар иккала сигаретани ҳам чекиш керак, чунки никотинни қабул қилишнинг янги усулига ўрганиши учун организмга вақт зарур”, деб фикр билдирмоқда, — дейди Ш. Шукуров.
📌 Аслида эса электрон сигареталарни ҳам, оддий сигареталарни ҳам бирга чекиш янада кўпроқ зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бундай ҳолатларда нафас олиш аъзолари ва юрак-томир касалликлари хавфи икки баробар ошади.
❌ Иккинчи “тавсия” эса қуйидагича: “Ҳар хил сигареталардан олинадиган ҳиссиётлар мутлақо ҳар хил бўлади. Аста-секин зарарсизроқ сигареталарга ўтаётганда бундай экспериментларни қўллаш мумкин”.
📌 Айтиш лозимки, “зарарсиз сигареталар”нинг ўзи йўқ, чунки ҳаммасида никотин ва канцероген моддалари бўлади. Никотин жуда кучли қарамликни келтириб чиқаради, айниқса, ҳали яхши шаклланмаган марказий асаб тизими бу моддага тезроқ ўрганади, марказий асаб тизимининг шаклланиши эса тахминан 25 ёшгача давом этади. Электрон сигареталарни чекиш юрак-томир ва ўпка касалликлари хавфини оширади.
❌ Тамаки саноатининг қуйидаги фикрига эътибор беринг: “Бу турдаги сигареталар харид қилишда тежамкорлик ярамайди. Арзонлари соғлиққа кучлироқ зарар етказади, чунки бундай маҳсулот ишлаб чиқарувчилар эҳтиёт қисмлар, никотин, хушбўй ҳид таратувчи моддалар (ароматизатор) ва ҳоказоларни тежаб қўллайди. Жуда кўп ҳолларда арзон электрон вейплар ишончни оқламайди”.
📌Мутахассис сифатида фикрим шуки, ҳар қандай нарх тоифасидаги электрон сигареталар соғлиққа зарар етказади. Бунда, электрон сигареталардан ажралаётган заҳарли моддалар миқдори баъзан тамаки тутунига қараганда анча юқори даражага етади.
Бир қатор металлар, шу жумладан қўрғошин, хром ва никель, шунингдек, баъзи бир электрон сигареталар аэрозолларида формальдегид миқдори оддий сигареталардагига тенг ёки ундан ҳам юқорилиги аниқланган.

❗️Касалланишлар сони ортди: кеча юртимизда 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188892 (+273) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌56 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 14 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 18 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 27 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 14 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 56 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185027 (+213) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1349 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

❗️Юртимизда эмланувчи қатламнинг 70 фоизи биринчи доза вакциналарини олди
🔺10 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 326 980 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 187 647 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 81 759 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 57 574 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 821 483 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 021 836 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 131 332 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 668 315 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (59 469 доза),
📌Тошкент шаҳри (31 536 доза),
📌Тошкент вилояти (31 355 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 70 фоизни ташкил қилмоқда.

❓Биласизми, алла айтилганда боланинг юрак уриши секинлашади ва у тинчланади?
✅ Маҳорат дарсимизнинг 6-қисмида мусиқанинг чақалоқлар ривожланишига таъсири ва уйда болангиз билан қандай мусиқа тинглашингиз мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиб олинг.
————————————
#МесяцРодительства
❓ Знали ли вы, что когда вы поёте ребёнку колыбельную, их сердцебиение замедляется, и они успокаиваются?
✅ В 6-м эпизоде наших мастер-классов узнайте больше о влиянии музыки на развитие малышей, и о том как можно музицировать с ребёнком в домашних условиях.

❗️2021 йилнинг 9 ойи давомида 17 981 нафар хорижлик Ўзбекистонда даволанган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2021 йилнинг 9 ойида туристик мақсадларда жами 1 135 621 нафар чет эл фуқароси келган.
Чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
📌дам олиш — 106 628 нафар;
📌хизмат юзасидан — 40 883 нафар;
✅даволаниш — 17 981 нафар;
📌тижорат — 10 827 нафар;
📌ўқиш мақсадида — 4 864 нафар.
Уларнинг аксарияти — 954 438 нафари қариндошларини йўқлаш учун келган.

ЖССТ раҳбари коронавирус пандемиясини енгиб ўтишнинг 3 шартини маълум қилди
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Берлиндаги Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш конференцияси очилишида сўзлаган нутқида инсоният коронавирус пандемиясини енгиб ўтишининг учта асосий шартини санаб ўтди:
🔹 COVAX механизми бўйича вакцина етказиб бериш устувор вазифага айланса;
🔹 G20 давлатлари вакцинани тарқатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажарса;
🔹 Вакцинани ишлаб чиқувчилар интеллектуал мулк ҳуқуқларини бекор қилиб, технология ва лицензиялар билан бўлишсалар.
ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш тизимига ортиқча юкланиш ҳолати бўлмаса, ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Манба: Корреспондент.net

ТАЙИНЛОВ
Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди
Президентимизнинг тегишли фармони билан Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Анварович Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
Б. Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. 2010-2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг майида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган.
Соғлиқни сақлаш тизимида ҳамма учун таниш бўлган Беҳзод Мусаев бир ярим йил давомида тиббиёт соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб келган.

ССВ: Пиёда юриш қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради
Пиёда юриш — саломатлик учун кони фойда бўлса-да, аксарият инсонлар бу машғулот билан шуғулланишга эринадилар. Бунинг ўрнига автомобиль, лифт ва эскалатор каби тайёр “дастёр”лардан фойдаланишни афзал кўради. Ваҳоланки, илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот ҳисобланиб, АҚШ олимлари ҳафтасига камида 5 марта, кунига 30 дақиқа пиёда юришни тавсия қилади.
Шунингдек, Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, 40-65 ёшли инсонларнинг кун давомида 3-4 соат пиёда юриши юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини 30-45 фоизгача камайтирар экан.
Эътиборлиси, тадқиқотда иштирок этган пиёда юриш билан шуғулланувчи инсонларнинг ярмидан кўпи ўзида ҳеч қандай нохушлик сезмаган ва доим фаол ҳолатда бўлган. Пассив ҳаёт кечирувчи ва камҳаракат инсонларда эса юрак-қон томир касалликлари нисбатан кўп учраши аниқланган.
Харвард университети олимлари ўтказган тадқиқотлар ҳам худди шунга ўхшаш натижа берган. Хусусан, университетнинг 10 минг 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфини 22 фоизга камайишига олиб келган.
Ушбу тадқиқотларда юрак-қон томир касалликларидан жабрланганлар истисно қилинган, бироқ бундай хасталикка чалинганлар орасида ҳам кузатувлар ўтказилган.
Жумладан, олимлар 8 минг 946 нафар бемор билан боғлиқ 48 та илмий ишни кўриб чиққач, ҳафтасига 3 марта 30 дақиқа давомида бажарилган меъёрий жисмоний ҳаракат (пиёда юриш ёки велотренажёрда шуғулланиш) юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлим хавфини 26 фоизга, бошқа барча хасталиклар оқибатидаги ўлим ҳолатларини 20 фоизга камайтиради, деган хулосага келган.
— Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. — Шу боис доимий пиёда юриш билан машғул инсон инфаркт ва инсульт каби ҳаёт учун хавфли касалликлардан узоқ бўлади.
Қолаверса, организмнинг умумий чидамлилигини ва юрак-қон томир, нафас аъзолари имкониятларини оширишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самаралидир. Юриш вақтида тана ҳаракатлари ва мушаклар қисқариши барча аъзо ва тўқималарда, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтиради ҳамда қон таркибида кислород, озуқа моддалари миқдорини оширади.

ДУНЁНИНГ 22 ТА МАМЛАКАТИДАН КЕЛГАН ЕТАКЧИ ТИББИЁТ ОЛИМЛАРИ ТОШКЕНТДА ФИКР ВА ТАЖРИБА АЛМАШМОҚДА
Жорий йил Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ташкил этилганига роппа-роса 20 йил тўлди. Эътиборлиси, ўтган вақт ичида юртимизда мазкур соҳада қатор ижобий натижаларга эришилди.
Бугунги кунда хизмат бош муассасаси – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ), унинг жойлардаги 13 та ҳудудий ва 179 та туман филиалида 8300 дан ортиқ ўринлар ташкил этилган.
Шунингдек, ҳар йили тез тиббий ёрдам хизматига 11 миллиондан ортиқ чақириқлар бўлиб, айни пайтда тизимда 60 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда ва уларнинг 12,5 минг нафардан зиёди турли мутахассисликдаги шифокорлардир.
Тизимда ҳар йили 220 мингдан ортиқ стационар жарроҳлик операциялари амалга оширилаётган бўлса, уларнинг 50 фоиздан зиёди юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ва энг замонавий жиҳозлар ёрдамида бажарилмоқда.
2018 йилдан бошлаб эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак трансплантацияси бўйича операциялар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили мураккаб кардиожарроҳлик операциялари амалга оширилиб, уларнинг 98 фоизи ишлаб турган юракда бажарилмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида бошланган Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси V Съезди ва Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамиятининг I Koнгрессида соҳада эришилган ана шу ютуқлар яна бир бор эътироф этилиб, келажакдаги режалар хусусида ўзаро тажриба ва фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур уюшма мамлакатимиз ва хорижда 7000 дан ортиқ мутахассисни ўз атрофига жамлаган.
Эътиборлиси, соҳада тўпланган тажрибани бирлаштириш ва кейинги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида 2019 йил 5 та давлат (Ўзбекистон, Россия, Туркия, Ҳиндистон ва Қозоғистон) профессионал жамиятлари вакиллари томонидан Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамияти ташкил этилди. Пандемия сабабли мазкур ҳамжамиятнинг I Конгресси Ассоциация Съезди билан бирга ўтказилмоқда.
Айтиш жоизки, икки кун давом этадиган мазкур тадбир ўзаро тажриба ва фикр алмашиш учун ажойиб платформа бўлиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 22 давлати, жумладан, Россия, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Австрия, Босния ва Герцеговина, Черногория, Латвия, Молдова, Туркия, Эрон, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Украина каби қатор мамлакатлардан келган етакчи экспертлар 160 дан ортиқ маърузалари билан иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш учун ҳудудий муассасаларга 100 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади
“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда мутахассисларнинг хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун 2021/2022 йилларда 100 миллион АҚШ долларигача эквивалентидаги маблағлар миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада 3 йил муддатга ажратилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномалари ҳамда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга қонунчиликда белгиланган ставкага кўра, уларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси берилади.
Бунда, Молия вазирлиги кредит маблағларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга ва етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини оширишга ҳам йўналтириши мумкин.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда хатлов ўтказиш асосида ҳар бир муассаса кесимида тиббий ускунага бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларнинг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига келишиш учун киритади.
Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник ва бошқа тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида комплекс эспертизадан ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилаётган ссуда маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Хорижда малака оширадиган тиббиёт ходимлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида шакллантирилади.
Бундан ташқари, мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

❗️Пандемия ҳали чекингани йўқ: кеча юртимизда қарийб 300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, бир ҳафта ўтиб, 8 нафар инсонда пневмония аниқланди
🔺2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189186 (+294) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 65 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185301 (+274) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1351 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189186 (+294) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 65 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185301 (+274) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1351 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 11 ноябрь куни 8 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27651 нафарга етди. Кеча уларнинг 18 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26163 нафарни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
🔺11 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 315 089 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 177 950 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 85 067 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 072 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 136 572 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 199 786 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 216 399 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 720 387 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (57 670 доза),
📌Тошкент вилояти (32 654 доза),
📌Қашқадарё вилояти (30 110 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 70,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Қон босими нега пасаяди?
Одатда юрак хуружи ва қон томирлари учун хавф омили сифатида қон босимининг ошишига жиддий эътибор берилади. Бироқ кўпчилик гипотония, яъни қон босими тушишига шунчаки оддий касаллик сифатида қарайди. Аммо бу қанчалик тўғри? Қон босимининг пастлиги саломатлик учун хавфсизми ёки уни даволаш керакми?
ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла ТОШПЎЛАТОВга мурожаат қилди. (1-қисм)
— Қон босими ўзи нима ва қандай ҳолларда беморга гипотония ташхиси қўйилади? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.
— Қон босими юрак тезлиги, нафас олиш ва тана ҳарорати билан бирга, инсон ҳаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Гипотония марказий асаб тизими фаолиятида томир тонуси ва неврогормонал тартибнинг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи хасталик бўлиб, қон босимининг кескин пасайиши билан кузатилади. Ушбу касаллик сурункали (қон босимининг узоқ давр мобайнида пасайиши), ўткир (бошқа бир касаллик белгиси сифатида), симптоматик (беморда босимнинг аста-секин пасайиши) ва бир марталик пасайиш каби бир неча турларга бўлинади.
Одатда қон босими иккита кўрсаткич билан ифодаланади. Биринчиси, систолик босим, яъни систол пайтида томирларда ҳосил бўладиган босим (юракнинг қисқариши). Иккинчиси, диастолик босим, яъни диастол пайтида томирларда мавжуд бўлган босим (юракнинг бўшашиши).
Систолик босим ҳар доим диастолик босимдан юқори бўлади. Юрак-томир тизимининг тонуси (таранглиги) пасайганда танада қон қосими ҳам пасаяди. Тонометр ёрдамида ўлчанганда, юқори (систолик) рақам 100 мм. симоб устуни, пастки (диастолик) рақам эса 60 мм. симоб устунидан паст бўлган тақдирда беморга гипотония ташхиси қўйилади. Бу кўрсаткич кичик ва ўсмир ёшдаги болаларда 85-60 мм. симоб устуни, 30 ёшдан ошган инсонларда эса 105-65 мм. симоб устунини ташкил қилади.
— Қон босими пасайишига қандай омиллар сабаб бўлади?
— Бунинг сабаблари турлича. Энг аввало, ички қон кетишлар, миокард инфаркти, камқонлик, бош ва орқа мия жароҳатлари, юрак етишмовчилиги, сурункали уйқусизлик касаллик келиб чиқишининг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Шунингдек, стресслар, неврозлар, психологик жароҳатлар, руҳий тушкунлик, лоқайдлик, буйрак усти ва ости безлари фаолияти бузилиши, гормонал ўзгаришлар, бош мия ички босимининг пасайиши, ҳомиладорлик, оддий сувсизланиш ҳам қон босимининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Айтиш жоизки, паст қон босими инсоннинг ўзига хос хусусияти ҳам бўлиши мумкин. Мисол учун, айрим спортчиларда, оғир жисмоний меҳнат қилувчи одамларда гипотония йиллаб, баъзан эса умрбод давом этиши мумкин. Бироқ шундай бўлсада бу инсонлар ўзларини ёмон ҳис этишмайди ва уларга дори-дармоннинг ҳожати йўқ.
— Қон босими пасайганда беморда қандай белгилар кузатилади?
— Одатда бундай пайтда мияга кислород ва озуқа моддалари етарли даражада етиб бормайди. Натижада инсонда бош айланиши, уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, диққатни жамлай олмаслик, иш қобилиятининг сусайиши, кўнгил айниши, жунжикиш, терлаш, кўз олдининг қоронғулашиши, жиззакилик кузатилади. Касаллик одатда сурункали кечиб, айниқса, қайталаниб туради.
Қон босимининг нормал ёки кескин пасайишини (масалан қон йўқотиш, сувсизланиш, юрак касалликлари ёки анафилактик шок сабабли) тана аъзолари жиддий ҳис этади ва бунинг оқибатида буйрак етишмовчилиги, онгнинг бузилиши ва кома ҳолати рўй бериши мумкин.
Агар беморда онгнинг хиралашуви, танани совуқ, ёпишқоқ тер қоплаши, терининг оқариши кузатилса ва у тез-тез ва юзаки нафас олса, пульс тезлашуви ва кучсизлиги каби клиник белгилар аниқланса, бу – инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ички аъзолар ва бош мия гипоксиясига олиб келувчи ўткир артериал гипотония белгилари ҳисобланади.
Шу боис бундай ҳолатларда зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилиш зарур.

Айни дақиқаларда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
⚡️Тадбирда COVID-19 вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимот қилинмоқда.
🔬“BioGenetic” қурилмасининг вирусларни нобуд қилиш имкониятини ўрганиш мақсадида, етук профессор ва экспертлар мавжуд COVID-19 вирусларини ҳаво орқалиш пуркаш, суюқлик орқали томчилаб томизиш, зарарланган инсон организмидан нафас чиқариш йўли билан тарқатиладиган вирусларни пробиркаларга тутиш, ПЗР мусбат натижаларига қурилма билан таъсир кўрсатиш каби усулларни ишлаб чиқишди.
✅ 2020 йил апрель ойида “BioGenetic” қурилмаси коронавирусга қарши, COVID-19 марказларида, кейинчалик вирусология лабораторияларида синовдан мувафаққиятли ўтган.
📝 Синов натижаларига кўра, COVID-19 вирусининг туркумлари қурилма таъсири остида электронлар орқали қобиққа олиниб, вирус RNKси нобуд бўлгани исботланган.
‼️Қурилма орқали 100 метр квадрат майдондаги xона инактивацияси учун 15 дақиқа кифоя. Ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради.
🗣 Қурилма инсон нафас олиш йўлларидаги вирусларни масофавий тозалаш, ҳамда ҳаводаги вирус ва бактерияларни бартараф этишга қаратилган.
Ҳозирги кунда Япония, Россия, Америка ва Европа давлатлари экспертлари ҳам шу каби технологиялар устида иш бошлади. Аналогларини Япония ва Россия давлатларида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз.
Батафсил

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.