Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.63K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
#эмлаш2021

ССВ: Юртимизда 21 минг дозадан ортиқ Sputnik Light вакцинаси эмлаш
жараёнларида қўлланди

💉Мамлакатимизга энг сўнгги бўлиб олиб келинган Sputnik Light вакцинасининг 21 838 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

📌2021 йил давомида юртимизга жами 207 500 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилган.

❗️Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун унинг бир дозасини олиш кифоя.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️ Кеча юртимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чалинган 90 нафар киши аниқланди, касалликдан 66 нафар бемор соғайди

🔺2022 йил 4 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199361 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌10 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196605 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Тиш имплантацияси қанчалик фойдали?

Саломатлигимиз, жисмоний ва эстетик ҳолатимиз бекаму кўстлигида соғлом тишларнинг аҳамияти беқиёс. Замонавий стоматология бу борада имплантация муолажаларидан самарали фойдаланиб келади. Тиш имплантларининг фойдали ва зарарли томонлари ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори Абдуазим ЮЛДАШЕВ жавоб берди:

— Тиш имплантантларининг афзал жиҳатлари анчагина. Негаки, кўпинча тиш олинган соҳадаги суяк емирилишга учрайди. Имплантант қўйилгач эса бу жараён тўхтайди. Ҳозирги замонавий стоматологияда олинган тиш ўрнига дарҳол тиш имплантантлари, айрим ҳолларда улар устига қоплама ҳам қўйилмокда.

Тиш имплантантлари бир босқичли ва икки босқичли тарзда ўрнатилади.

Икки босқичли шаклда имплантантни тўғридан-тўғри ва кечиктирилган ҳолда ўрнатиш мумкин.

Бир босқичли усулда эса имплантант жағга кўйилганда милк устидан чиқиб туради, жарроҳлик амалиётидан сўнг дарҳол тиш қопламасини қўйиш мумкин.

Икки босқичли усулда
имплантантнинг илдиз қисми жағга қўйилиб, шиллиқ қават билан қопланади. Унинг устки қисми эса 2-3 ойдан сўнг қўйилади.

Тўғридан-тўғри тиш имплантантини ўрнатиш тиш олингандан сўнг тиш катагига дарҳол имплантантни қўйиш орқали амалга оширилади.

Кечиктирилган ўрнатиш тиш олингандан сўнг ўртача 2-6 ойда бажарилади. Тажрибага кўра, дарҳол имплантатнинг ўрнатилиши айрим ҳолларда яхши натижаларни бермайди.

— Қандай ҳолатда тиш имплантантларини ўрнатиш учун рухсат берилади?

— Бир қатор ҳолатларда тиш имплантантларини ўрнатиш тавсия этилади. Улар қуйидагилар:

📌 тиш қаторининг қисман нуқсони (соғлом ён тишлар чархланмаган ёки чархланган ҳолда) бўлганда;
📌 тиш қаторининг орқа нуқсонлари мавжудлигида;
📌 жағда тишлар тўлиқ йўқлигида.

Абсолют ва нисбий карши кўрсатмалар қуйидаги ҳолларда:
📌 юрак-қон томир тизими касалликларида;
📌 иммун тизимининг патологиясида;
📌 суяк тизими касалликлари, суяк ҳосил бўлишини камайтиришда (остеопороз, туғма остеопатия, остеонекроз, дисплазия);
📌 эндокрин касалликларда; (гипофиз, буйрак усти патологияси, гипер ва гипотиреознинг оғир шакли, қандли диабет);
📌 қон касалликларида (лейкемия, гемолитиканемия);
📌 марказий ва периферик асаб тизими касалликларида (шизофрения, параноя, психоз, невроз, алкоголизм ва наркомания);
📌 чакка пастки жағ бўғимининг касалликларида.

— Имплантация жараёни қандай кечaди?

— Тиш имплантантларини ўрнатиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва оғиз бўшлиғига антисептик эритмалар билан ишлов бериш қуйидагича кечади:

✅ маҳаллий ёки умумий оғриқсизлантириш;
✅ шиллиқ қават ва суяк усти пардасини кесиш ва ажратиш;
✅ тиш имплантатининг суяк ичидаги жойлашадиган қисми учун бор ва фрезлар ёрдамида жой тайёрлаш;
✅ тиш имплантатининг илдиз қисмини ўрнатиш;
✅ тиш имплантатининг устини шиллиқ қават билан беркитиб чоклар қўйиш;
✅ антибактериал малҳамлар билан ишлов бериш.
✅ 2-3 ой ўтгандан сўнг тиш имплантантининг устки қисми ўрнатилиб, қолип олинади ва тиш ясалади.

— Тиш имплантантларини ўрнатишнинг салбий асоратлари ҳам борми?

— Албатта, бу эҳтимолни ҳам инкон этиб бўлмайди. Имплантант қўйиш вақтида ҳамда жарроҳликдан кейин рўй бериши мумкин бўлган асоратлар қуйидагича:
🦷 юқори жағ бўшлиғи тубининг тешилиши;
🦷 пастки жағ каналининг девори ва пастки жағ нервининг жароҳатланиши;
🦷 яра очилиши;
🦷 жағ атрофи юмшоқ тўқималарининг яллиғланиши;

Юқоридаги барча асоратлар нисбийдир, аслида тўғри танланган текширувлар ва жарроҳлик амалиёти имплантантнинг инсон организмига яхши бирикишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​“Омикрон”: АҚШда вазият таҳликали, Европа ва Осиёда эса янги чекловлар...

Коронавируснинг “омикрон” штамми дунёдаги эпидемиологик вазиятни бутунлай издан чиқариб юборди. Ҳозир кўплаб мамлакатлар бу мутация туфайли пандемиянинг янги, айни пайтда жуда шиддатли тўлқини билан курашмоқда.

Масалан, бундан беш ҳафта олдин — 28 ноябрь санасида АҚШда COVID-19ни юқтириш билан боғлиқ кунлик ҳолатлар 24 мингтани ташкил этганди.

Янги турдаги вирус мамлакатга кириб боргач, кўрсаткичлар фавқулодда тезлик билан оша бошлади. Масалан, куни кеча бу ерда суткалик касалланиш статистикаси 1 миллиондан ошиб кетган.

Бу, 28 ноябрь ҳолати билан қиёслаганда, 40 баробардан зиёд кўрсаткичдир. Таҳлилларга кўра, аниқланаётган янги ҳолатларнинг 95 фоизини “омикрон” ташкил этмоқда.

Қолган қитъаларда ҳам вазият ўта мураккаб. Данияда “омикрон” туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 18 нафарга етган бўлса, Жанубий Кореяда янги штаммдан дастлабки икки ўлим ҳолати қайд этилди.

Буюк Британия эса янада танг аҳволда. Касалланиш бир ҳафта аввалги кўрсаткичлардан қарийб 2 баробар ошиб, 4 январда бу ерда 218 мингдан зиёд кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг аксарияти янги штаммни юқтиргани айтиляпти.

Россияда гарчи пандемия тўлқини кундан кун пасаяётган бўлса-да, аммо "омикрон"ни юқтириш ҳолатлари кўпаяётгани ачинарлидир. Мисол учун, мамлакатда янги штаммни юқтириш кўрсаткичлари қисқа муддатда 103 тага етган.

Ана шундай мураккаб вазиятда қатор давлатлар карантин чекловларини кучайтиришга мажбур бўлмоқда. Ўз навбатида, вакцина жараёнини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Исроил аҳолини “омикрон”га қарши тўртинчи доза билан эмлашга қарор қилган биринчи давлат бўлди. Унга кўра, дастлаб иммунитети заиф инсонлар, 9 январдан эса 60 ёшдан ошган барча фуқаролар ва тиббиёт ходимлари қўшимча вакцина олишлари зарур.

Нидерландияда бутун мамлакат бўйлаб локдаун жорий қилинган. 14 январгача бу ерда аксарият корхоналар ишламайди. Австрияда эса аҳолининг эмланмаган қатлами фақат озиқ-овқат сотиб олиш ёки шифохонага бориш каби ўта зарурий эҳтиёжлар учунгина ўз уйларини тарк этишлари мумкин.

Францияда жамоат транспорти, кинотеатрлар, театрлар ва спорт майдончаларида озиқ-овқат ҳамда ичимликлар истеъмол қилишга тақиқ қўйилди. Янги қоидалар камида уч ҳафта давомида амал қилиши кутилмоқда.

Буюк Британияда эса таътилдан сўнг мактаб ўқувчилари 26 январгача синфхоналарда ҳам тиббий ниқобда бўлишлари шарт. Японияда аксарият чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланди.

Ҳиндистон эса касалланиш кўрсаткичлари ортиши сабабли 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни оммавий эмлашга киришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 7200дан ошди. Уларнинг катта қисми таклифлардан иборат

Бугун Ўзбекистон тиббиётидаги муаммолар, ўз ечимини кутаётган оғриқли масалалардан юртдошларимиз яхши хабардор. Аммо уларни тизимли равишда, тезкор ва самарали ҳал этиш йўллари ушбу соҳа вакилларига кўпроқ аён, десак хато бўлмайди.

Шу мақсадда Президентимиз соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказишга қарор қилган.

Айни пайтда ушбу тадбир олдидан олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг ғоя ва таклифлари, мурожаатлари қабул қилинмоқда.

🗓 Хусусан, шу кунгача очиқ мулоқотга 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали йўлланган мурожаатлар сони 7218 тага етди.

Уларнинг:

📌 63 фоизи
— соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 28 фоизи — ҳал этилган мурожаатлар,
📌 9 фоизи — ижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Жумладан, мурожаатларнинг:

✅ 2953 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 414 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 224 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 132 таси олий тиббий таълимга дахлдордир.

☎️📲 💻Келиб тушган мурожаатлар орасида санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ҳам бор.

Масалан, санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилаётган текширувлар натижалари Ягона электрон тизимга киритиб борилади.

Бу вазифа фақат ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ текширувлар сони кўп бўлганлиги туфайли жараённинг кечикиши билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти.

✍️ Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлардан бирида ушбу ваколатни санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимларига бериш таклифи илгари сурилган. Ўз навбатида, бу тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларда қонунбузилиш ҳолатлари олди олинишига хизмат қилиши қайд этилган.

📉 Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1021 та), Наманган (664 та) ва Самарқанд (487 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”

▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot

▶️ фейсбукдаги
www.facebook.com/Insonqdriuchunssv

▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда

▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️ Кеча юртимизда 146 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, ўлим ҳолати қайд этилмади

🔺2022 йил 5 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199507 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌20 нафари Тошкент вилоятида,
📌57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 2 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹 Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹 Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 18 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196758(+153) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️2022 йилдаги илк эмлаш кунида 151 330 доза вакцинадан фойдаланилди

🔺5 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 151 330 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 038 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 70 278 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 014 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 355 263 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 856 664 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 578 068 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 920 531 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (26 859 доза),
📌 Фарғона вилояти (24 209 доза),
📌Тошкент шаҳри (18 580 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️5 январь ҳолатига кўра, юртимизда 659 671 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 441 414 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 218 257 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 236 доза), Самарқанд (104 868 доза), Андижон (73 630 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Талабалар диққатига! Қишки таътил узайтирилди

ОТМ талабалари, академик лицей ва ҳунар мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилди.

✅Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 24 январга қадар молиявий мустақилликка эришган ҳамда кредит-модул тизимига ўтган барча ОТМлар раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинглар олиб борилади. Таътил муддати шу сабаб узайтирилган.

✅ Талаба-ўқувчиларга ўз уйларидан таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2022 йилнинг 24 январига қадар узайтирилди.

✅ 2022 йилнинг 11 январигача бўлган муддатга харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Манба

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси, 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ва 27 та тиббиёт коллежи фаолият юритмоқда.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Сирдарёда 3 нафар эгизак дунёга келди. Она-болалар саломатлиги вазирлик назоратида

Шу йилнинг 4 январь тонгида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Анорзор маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 нафар эгизакнинг онасига айланди.

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун алоҳида мутахассислар ва зарур тиббий жиҳозлар ҳозирланди.

Кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган туғуруқ амалиёти натижасида 2,9 ва 2 килограммлик икки нафар қизалоқ ҳамда 3 килограммлик ўғил бола дунёга келди. Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилди.

Айни пайтда гўдакларнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланишига бош-қош бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгизаклар ва онанинг саломатлигини алоҳида назоратга олди.

Шунингдек, вазирлик бугун ўз таваллуд кунини нишонлайдиган Мафтуна Тошпўлатова ва унинг оиласига совғалар, хусусан, фарзандлар парвариши ва уларнинг соғлом улғайиши учун зарур бўладиган жиҳозлар, гигиена ҳамда озуқа воситалари топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
Жаҳонда ​коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди

Дунёда коронавирус пандемияси бошланганидан буён мутлақ рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кеча сайёрамизнинг 2,6 миллиондан ортиқ аҳолисида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Беморлар сонининг максимал ўсиши АҚШ ҳиссасига тўғри келди — 885 мингдан ортиқ ҳолат. Европанинг қатор мамлакатларида ҳам рақамлар кескин ошиб бормоқда.

Масалан, 5 январь ҳолатига кўра, Францияда 322,8 минг, Буюк Британияда 193,8 минг, Италияда 189 минг киши коронавирусни юқтириб олган. Рўйхатга олинган ҳолатларнинг асосий қисмини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Шунга қарамай, мутахассислар эпидемиологик вазиятнинг оғирлигини инфекциялар сонига эмас, балки касалхонага ётқизилганлар миқдорига қараб баҳолаш кераклигини таъкидлашмоқда.

Чунки “омикрон” қанчалик тез суръатларда тарқалмасин, у туфайли шифохонага ётқизилиш ва ўлим кўрсаткичлари “дельта”га нисбатан сезиларли даражада паст.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Абди Маҳмуд бу ҳолатни янги штамм коронавируснинг бошқа вариантлари сингари ўпкага эмас, балки фақат юқори нафас йўлларига зарар етказиши билан изоҳлади. Бу эса беморларда касаллик нисбатан енгилроқ аломатлар билан ўтишини таъминлаяпти.

Профилактик чоралар ҳар қанча кучайтирилмасин, бу вирус тури чегараларни тан олаётгани йўқ. Масалан, Грузияда “омикрон” билан илк касалланиш ҳолати 20 декабрь куни аниқланган эди. Аммо орадан қисқа вақт ўтиб, янги штаммни юқтирганлар сони 147 нафарга етди.

Хитойда
айни пайтда 2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шундай муҳим паллада мамлакатда пандемиянинг янги тўлқини авж олса, ҳаммаси чиппакка чиқиши мумкин.

Шу сабабли Хитой ҳукумати бу касалликка қарши жуда кескин чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Мисол учун, Ючжоу шаҳрида 3 кишида коронавирус қайд этилгач, бутун ҳудуд бўйлаб қатъий локдаун жорий этилди.

Энди шаҳарда маълум муддат жамоат транспортлари қатнови тўхтатилган, шахсий автомобиллардан фойдаланишга ҳам тақиқ қўйилди. Аҳолига зарурат бўлмаса, уйдан чиқмаслик тавсия этиляпти.

Шундай мураккаб вазиятда Франциянинг Марсель шаҳридаги Юқумли касалликлар институти олимлари яна бир хавотирли янгиликни эълон қилишди.

Қайд этилишича, икки ойча аввал Камерунда аниқланган коронавируснинг янги “IHU” — B.1.640.2 штамми Франция бўйлаб ҳам тарқалмоқда. Тадқиқотчилар фикрича, янги вариант 40 дан ортиқ мутацияни ўз ичига олган. Унинг таҳдид даражаси ҳозирча маълум эмас. Янги штамм Франция жануби-шарқидаги шаҳарларда яшовчи 12 нафар фуқарода қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Очиқ мулоқот: Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ҳамда Наманган ва Самарқанд вилоятларидан келиб тушган

Бугун Ўзбекистонда очиқлик сиёсати юритилмоқда. Барча соҳаларда шаффофликни таъминлаш чоралари кўриляпти. Энг асосийси, бу жараёнда қуйидан чиқаётган таклиф ва ташаббусларга кенг ўрин берилиб, уларни қўллаб-қувватга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти ҳам айни шу мақсадни кўзда тутади.

☎️📲💻 Ҳозир ушбу муҳим тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётимиздаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир ғоя ва таклифлари қабул қилинмқда. Ўз навбатида, жойларда тизим ривожига тўсиқ бўлаётган оғриқли масалаларга ҳам ечим топиляпти.

🗓 Жумладан, шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 7686 тага етди . Улар 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали қабул қилинган.

Уларнинг:
📌 63 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 27 фоизи — ҳал этилган мурожаатлар,
📌 10 фоизи — ижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Хусусан, мурожаатларнинг:

✅ 2739 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 464 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 234 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 145 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 141 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1037 та,
📌 Наманган вилоятидан — 775 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 498 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”
▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot
▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар сони кескин ортди: кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 кундан сўнг илк ўлим ҳолати қайд этилди

🔺2022 йил 6 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199758 (+251) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹 Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 44 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196851 (+93) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1488 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88 фоизни ташкил қилди

🔺6 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 149 647 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 828 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 233 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 59 586 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 504 910 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 875 492 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 649 301 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 980 117 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (30 165 доза),
📌 Андижон вилояти (19 182 доза),
📌Тошкент шаҳри (18 417 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
❗️6 январь ҳолатига кўра, юртимизда 662 482 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 441 980 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 220 502 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 332 доза), Самарқанд (106 675 доза), Андижон (73 822 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Буюк Британия Ўзбекистон фуқаролари учун коронавирус билан боғлиқ чекловларни бекор қилади

Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 январидан бошлаб Буюк Британия Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларини расман тан олади.

Бунда агар ҳужжат эгаси қуйидаги вакциналардан бири билан мамлакатга келишидан камида 14 кун олдин эмлашнинг тўлиқ курсини тугатган бўлса, эмланганлик сертификати ҳақиқий деб тан олинади: Covaxin, Moderna, Janssen (битта доза), Novavax (Nuvaxovid и Covovax), Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinopharm Beijing, Sinovac-CoronaVac.

Сертификатнинг тан олиниши эмланган Ўзбекистон фуқароларига Буюк Британияга коронавирусга ПЗР тестини тақдим этмасдан кириш имконини беради ва уларни 10 кунлик карантиндан ўтиш мажбуриятидан озод қилади. ПЗР тести ўрнига, келгандан кейинги иккинчи куни фақат ИФА тестидан (lateral flow test) ўтиш лозим.

Батафсил маълумот Британия ҳукумати веб-сайтида эълон қилинган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Айни кунда ушбу нуфузли тадбир олдидан соҳа вакилларининг тиббиётдаги муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига доир таклиф ва ташаббуслари 1295 қисқа рақамли "Call марказ" ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали мунтазам қабул қилинмоқда.

Айтиш жоизки, жорий йил 6 январь ҳолатига кўра, келиб тушган мурожаатларнинг 63 фоизи соҳа ривожига қаратилган таклифлардан иборат бўлиб, 27 фоизи ҳал этилган мурожаатлар, 10 фоизи эса ижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

“O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада “Сall-марказ”даги иш жараёни ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ: Сўнгги ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 71 фоизга ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, шу кунгача “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 126 тага етди.

Ҳатто ушбу мутация тури юртимиз чегарасига қадар етиб келгани хавотирли ҳолат. Хусусан, янги вариант Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида етти ва Нур-Султонда бир кишида қайд этилган.

Шунингдек, Ироқда ҳам кеча илк бор беш нафар беморда “омикрон” рўйхатга олинди. Уларнинг барчаси хорижий давлатларда сафарда бўлиб қайтган фуқаролардир.

Бразилияда эса янги штаммдан дастлабки ўлим ҳолати кузатилди. Кекса ёшли бемор шифохонада вафот этгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, марҳум гипертония ва сурункали ўпка касаллигидан азият чеккан.

ЖССТ техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг таъкидлашича, сўнгги ҳафтада дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 71 фоизга ошгани ташвишланарли вазият.

Мисол учун, 31 декабрь ҳолатига кўра, жаҳон бўйича COVID-19га чалиниш кўрсаткичлари 1 миллион 670 мингдан зиёд эди. Кеча эса бу рақамлар 2 миллион 400 мингдан ошди.

Чиндан ҳам, рекордлар кун сайин янгиланмоқда. Айниқса, Европада эпидемиологик вазият анчайин мураккаб. Аммо деярли ҳеч бир мамлакат Канада каби кучли карантин чекловларини жорий этгани йўқ.

Негаки, мамлакатда бундан роппа-роса бир ой аввал коронавирусдан кунлик касалланиш кўрсаткичлари 3 минг атрофида эди. Ҳозир эса бу рақамлар қарийб 13 баробар юқори.

Шу сабабли Онтарио ва Квебек штатларида мактаблар, ресторан ва барлар, спорт заллари тўлиқ ёпилган. Квебекда комендантлик соати ҳам амалда. Унга кўра, кечки соат 22:00дан кейин кўчага чиққанлар 6000 долларгача жаримага тортиляпти.

Европадаги қатор давлатлар эса бундай кучли чекловлар қўллашдан ҳозирча тийилмоқда. Мисол учун, “омикрон”дан энг кўп жабр чекаётган Буюк Британия ҳукумати локдаунга қайтишга бутунлай қарши. Жумладан, мамлакат Бош вазири Борис Жонсон "Биз ушбу вирус билан яшаш йўлини топа оламиз" деб баёнот берди.

Худди шундай, СOVID-19ни кунлик юқтириш ҳолатлари миллионга яқинлашаётган АҚШ ҳам ҳамон очиқлигича қолмоқда. Баъзи штатлардаги жорий чекловлар эса асосан эмлаш паспортлари ҳамда тиббий ниқоблар билан боғлиқ.

Тўғри, Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикасида омикрон эпидемиясига қарши курашиш учун комендантлик соати жорий этилди. Бироқ ҳар икки давлатда ҳам ёпиқ йиғилишларни ўтказишга доир чекловлар Квебекка нисбатан бирмунча енгил.

Масалан, Ҳиндистоннинг Карнатака штати комендантлик соатини жорий қилди. Лекин бу ерда тамаддихоналар ва кинотеатрлар ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатгани йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тага етди

Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойили — амалда. Ислоҳотлар, энг аввало, ана шу эзгу ғояни рўбга чиқаришга қаратиляпти. Бунинг амалий натижалари тиббиётимизда ҳам акс этиши зарур. Шундагина соғлиқни сақлаш соҳаси чинакам халқчил тизимга айланади.

Президентимиз тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотда шифокору ҳамширалар, фармацевт ва санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг бу борадаги таклифларини эшитмоқчи.

☎️📲💻 Ҳозир ушбу тадбирга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказни ўз ичига олган штаб фаолият олиб боряпти. Ижтимоий тармоқларда алоҳида электрон манзиллар очилган.

🗓 Ушбу платформалар орқали шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 8242 тани ташкил этди.

Уларнинг:
📌 45 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 34 фоизи — эътироз ва мурожаатлар,
📌 21 фоизи — индивидуал мурожаатлардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

✅ 2948 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 485 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 250 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 159 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 152 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1048 та,
📌 Наманган вилоятидан — 828 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 511 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,
▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,
▶️ фасебоокдаги https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/ ,
▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда
▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизнинг барча ҳудудида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар аниқланди, ўлимлар сони ортди

🔺2022 йил 7 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199972 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌46 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌19 нафари Тошкент вилоятида,
📌80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹 Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196952 (+101) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1492 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi