TentakMinds
20.4K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоталитар тузумларнинг қандай ишлашини тушунмоқчи бўлсангиз, видеони томоша қилинг. Ҳаммасини тушуниб оласиз деган умиддаман.

@tentakminds
​​Мантиқсиз қарорлар бизни ўлдиради.

18-апрелдан карантин талаблари кучайтирилади деган қарор қайси ақл билан қабул қилинганлигини мени ўйлантиради. Аксига олиб ҳаммаси шу қарорни кутиб тургандек бугун дарҳол бир неча олий таълим муассасалари, мактаблар ёпилди.

Лекин бу қанчалик фойда беради, бир тийинлик фойдаси йўқ, чунки бугун автобусларимизда мана бу аҳвол, ҳамма кўчада, ҳеч ким карантин деган нарсага қарамаяпти.

Бугун бир танишим ишга бора олмабди, боласининг мактаби ёпилибди, шунга уйда қолишига тўғри келибди, карантинга ёпилганлигини бугун эрталаб мактабга борса, билишибди. Энди 14 кун ишга чиқа олмас экан, у қўнғироқларга жавоб берувчи оператор бўлиб ишлайди.

У энди 14 ишга чиқа олмайди, лекин ҳукуматга бунинг қизиғи йўқ, хўп ишга чиқа олмаган фуқаролар учун ҳукумат нима қилиб беради?

Катта қора қўлоқ қилиб беради, бўлдими? 🤣

Шу бизникилар ё бир жойдан карантин баҳона қарз олиши керак, ё “ўзувузани” вакқинани ўтказиши керак. Бошқача анализ хаёлимга келмаяпти.

Иккита нарсанинг чеки йўқ, биринчиси коинотнинг, иккинчи аҳмоқликнинг. Лекин биринчисига шубҳам бор деган экан Энштейн жаноблари.

Қоракўзлар, қалайсизлар энди?

@tentakminds
Олғааааааа.

Бир кино кўрганман, номи “Enemy at the Gates” (Душман остонада). Бу фильм Иккинчи жаҳон уруши давридаги мерган Василий Зайцев ҳақида.

Шу фильмда бир жойи бор, ҳеч эсимдан чиқмайди, немислар пулемотлардан ўқларни ёмғирдай ёғдирар экан, қизиллар ҳамма пиёда аскарларни бир сафга тизиб қўяди, иккита аскарга битта милтиқ, милтиқсиз аскар қуролли аскарнинг орқасидан югуриб кетаверади, унинг вазифаси қуролли аскар ўлдирилганда, унинг қуролини олиб югуришни давом эттириш.

Ҳаммага “олғааааа” деган команда берилади, аскарлар “урееее” деб югуриб кетади. Жанг майдонидан қўрқиб қайтган аскарларни буёқда ўзиникилар отиб ташлайди. Хуллас жуда зўр фильм, бир томоша қилинг.

Нима демоқчиман, бизнинг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳам худди шунақа мантиқсиз бўлиб туюлмоқда, карантин кўпайиб кетяпти деб мактаб, олийгоҳларни ёпади, лекин бозорлар, метро, супемаркетлар, қурилишлар ишлаб ётаверади, ҳеч ким маска ҳам тақмайди.

Яъни буёқларда вирус тиқилиб кетган бўлса ҳам биринчи таълим муассаларини ёпиш керак, чунки бизга билимли одамлар нима керак? Бизга бир жойда партия очилмоқчи экан деса, шартта бориб шаллақилик қиладиган, партияга даъват қилганларни сазойи қиладиган одамлар керак.

Чегарасиз тупойлар, олғааааа.

@tentakminds
​​Тушунгандай бўляпман.

Ўзбек тили ва адабиёти университетида ишлайдиган бир техник ходим ёзмоқда, бугун барча техник ходимларга ўз ҳисобидан 14 кунлик меҳнат таътили берилиши ҳақида ариза ёздириб олинибди, яъни 14 кун улар ишга чиқмайди ва уларга пул ҳам тўланмайди, бу халқ тилида “безсодержание” дейилади.

Ҳамма шартномани тўлиқ тўлаб бўлди, энди онлайнга ўтказиб жуда катта пулларни ўзлаштириш мумкин. Онлайн ўтганда деярли дарслар ўтилмайди, техник ходимлар, фаррошлар, ёрдамчи ўқитувчилар, умумий фан ўқитувчилари ва бошқа бир қатор ходимларга ўз ҳисобидан меҳнат таътили берилади. Қарабсизки, шуернинг ўзида анча соққа бор.

———

Шартномадан онлайн ўтилган дарслар учун маълум миқдорда пул чегириб берилса керак?

Катта қора қўлоқни ебсан шу гапингга.

Энди тушунгандай бўляпман, ҳа, бўлди тушундим.

@tentakminds
​​Ахборот монополияси.

Абраам Линкольн фалсафасидаги демократия “сен барча одамларни маълум бир вақт алдашинг мумкин, ҳар доим маълум бир одамларни алдашинг мумкин, лекин барча одамларни ҳар доим алдай олмайсан” принципи асосида тузилган эди.

Яъни ҳар қанча ўғри, каззоб, монополист бўлсанг ҳам ҳар доим ҳаммани алдашга кучинг етмайди, маълум бир одамлар чиқадики, сени барча кирдикорларингни очиб ташлайди.

Путин ва ундан ўрнак олаётган давлатлар эса бу принципни йўққа чиқараётгандек туюлмоқда. Биламизки, Путин ҳукумати ва унинг қўллови остида бўлган ҳукуматларда олигархия тамойил асосидаги сиёсат кучли ўрин олган, яъни давлатнинг асосий ер усти ва ер ости бойликлари кичик бир тўда қўл остида жамланади, бу тўданинг ҳар бир аъзоси қайсидир маънода бирор бир жиноятга бириктириб қўйилади. Тозаси йўқ.

Энг асосий куч эса ахборот, яъни медиани қўлга олиш ҳисобланади. Қайсидир давлатлар медиада ёпиқлик сиёсатини танлайди, баъзи бирлари эса “очиқлик”. Очиқлик бўлганда ҳам қандай очиқлик, масалан, ҳаммаси очиқ, лекин катта эшелондаги жиноятлар, коррупциялар ҳақида лом-мим дейиш мумкин эмас.

Барча давлат ва нодавлат медиа ташкилотлар ҳукуматни кўкларга кўтариш, мақташ билан шуғулланади. Статистик маълумотлар эса жуда жозибадор тарзда халққа етказиб борилади, халқ нимани хоҳлашига қараб унга шу маълумот етказиб борилади. Дин ва динга алоқадор инсонлар ариқдаги сувнинг йўналишини ўзгартириб турган сувчи каби халқни йўналтириб туради.

Бундан фойдаланган олигархлар ўзлари қилаётган хатоларда ўзларидан бошқа ҳаммани айблайди, улар кимни айбдор деб топса, ўша одам айбдор бўлиб қолаверади, лекин ҳеч қачон ўзлари айбдор бўлишмайди, ҳар қандай кризисда юрт тинчлиги, мусаффо осмонни кўра олмаётган тўқима қора кучлар айбдор бўлиб чиқаверади.

Мана шу ахборот монополияси дейилади. Бу орқали халқнинг мияси ювиб борилаверади. Ахборот монополиясининг яққол ўзимизга таниш бўлган мисоли сифатида Сардоба воқеаларини айтишимиз мумкин, яқинда Сардоба фожеасига бир йил тўлади, Сардобада жабр кўрган аҳолига янги уйлар берилди, ундай қилинди, бундай қилинди деган хабарлар билан бутун халқнинг онги ювилди.

Лекин Сардоба фожеаси бўйича айбдорларга қандай жазо кўрилди, қурилишда йўл қўйилган камчиликлар бўйича бирор экспертиза хулосаси халққа ошкор қилиндими, солиқ тўловчиларнинг пулига қурилган шунча пулнинг ўрнини ким тўлдиради, бундай ҳолат қайтарилмаслигига ким кафолат беради деган саволларга эса ҳеч ким жавоб бермади. Бирор бир давлат ёки нодавлат ахборот агентлиги ҳам бу саволни олиб чиқмади.

Лекин ҳаёт Абраам Линкольн фалсафаси ҳақ эканлигини жуда кўп исботлаган, бу фалсафа учун талаб этиладиган ягона нарса вақт.

@tentakminds #xayrlimorning
⚡️#Тезкор

Тошкент вилоятида мактаблар ва синфлар карантинга олинди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Карантин, карантинжон, карантин қизғалдоқ.

Бу карантин даврида бизни бошқараётганлар нечоғлик мантиқсиз қарор қабул қилиши ўзи буларда мантиқ бормикан деган хаёлларни келтириб чиқармоқда.

Мантиқсиз қарорларнинг энг катталари билан таништириб ўтаман:

1. Миллиардлаб пулни совуриб чулларда контейнерларда даволаш масканлари қурилди, даволаш ҳам оддий, ҳаммани олиб келиб ўша жойга тиқишди бўлди. Энди улар ҳеч кимга керак эмас, қирғизларга анчасини совға қилиб юбордик. Расул Кушербаев талабалар тураргоҳини таъмирлаб ўша жойларга жойлаштирайлик деган гапларига биров қулоқ солмади.

2. Бетон тўсиқлар, миллий гвардия, маҳалла постлари, ҳарбий техника. Бир танклар ишга солинмади. Кўзга ҳам кўринмайдиган вирусни ҳарбий техника билан йўқотамиз деб ўйлашди.

3. Аниқ бир даволаш усули йўқ бўлганда, ҳамма врач ўз билганича даволади. Баъзилар Баҳовуддин Нақшбанд руҳидан нажот сўради.

4. Пул тарқатмаймиз, коррупция бўлади дейишди, лекин барибир нақд пул тарқатишди ва коррупция бўлди ҳам.

5. Ҳамма жой ишлаб турганда ҳам мактаблар, олийгоҳлар ёпилди, худдики ҳаммаси карантин қоидадарига амал қилмоқда-ю, фақат шу ўқувчилар билан талабалар бу тартибни бузишмоқда.

6. Меҳмонхоналарни ёпиб ташлашди, кейин меҳмонхоналарни очишиб уерларга касалларни жойлаштиришди. Шунча пулга контейнер қургандан кўра меҳмонхоналарга ўша пулни бериш керак деган фикр ҳеч кимнинг хаёлига ҳам кириб чиқмади.

7. Статистика жуда зўр ишлади, охирига бориб ўлимлар сонини гапирмай ҳам қўйишди, худдики шундай қилсак, ўлимлар камайиб кетадигандек. Коронавирусинфо деган канал эса реклама каналга айлантирилди.

8. Энг зўри ҳар бир постда хлор сепувчи опалар машина балонларига хлор сепадиган бўлишди, худдики машина балонида ҳам вирус бор-у, шундай қилса, вирусдан холос бўламиз. Лекин кейин билсак, хлор ҳам ухлатилган экан, ўрнига сув сепишган экан.

9. Битта вилоят ҳокими ҳар сафар чиққанда дори-дармон омборининг калити менда деди, лекин калитни кўрсатмади ҳам, кейин чиқиб картошка ва бошқа озиқ-овқатларни ғамлаб қўйдим, омбор калити менда деди, лекин ҳали ҳам омборхона қаердалиги номаълум.

10. Ҳаммага маска тақиш керак, карантин қоидаларига амал қилиш керак деган одамнинг ўзи умуман маскасиз юрди. Ҳа, бир-икки марта маскали ҳолатда ҳам кўрдик.

Карантин, карантинжон, карантин қизғалдоқ.

@tentakminds
​​- Ёғ нечи пул, ука?
- 130 000 сўм.
- Нима бунча қиммат бўлиб кетди?
- Рўзага шунақа кўтарилиб кетди.
- Савоб илинжида нарх-навони кўтариб олган мусулмон халқимдан ўргилай.

@tentakminds
​​Фарғона санъат саройида кечаги тадбирдан мухбиримиз хабар қилмоқда.

тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди, олийгоҳи ёпилган талабалар учун бу айни муддао бўлди, улар вақтларини бесамар ўтказишининг олди олинди. Юрт ва жондек азиз юртбошимиз ҳақидаги қўшиқларга ёшларимиз роса авжига чиқиб рақсга тушишди, буни видео лавҳамизда ҳам кўришингиз мумкин.

Олибқочди Пахтақўйдиев тентак учун махсус.

@tentakminds #xayrlimorning
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир видеони томоша қилиб туринглар, Тошкентда баннер реклама бизнеси кимнинг қўлига ўтаётганлиги, нега мана шунақа рейдерлик ҳаракатлари амалга оширилаётганлиги тўғрисида мақола тайёрлаяпман.

@tentakminds
​​Хуш келибсиз, 90-йиллар.

Пойтахт ва бошқа шаҳарлардаги реклама баннерларига кўзингиз тушган, улар ҳамма жойда бор. Бу реклама баннерлари бизнеси ўзи қандай ишлайди деган саволга биринчи жавоб бермоқчиман.

Реклама шитларини ўрнатмоқчи бўлган тадбиркор дастлаб уни ўрнатиш учун бир қатор ҳужжатлар йиғади, жой аниқланади, шаҳар архитекторидан тортиб ҳокимгача ҳужжатга имзо қўяди.

Кейин ўша реклама шитга паспорт берилади, яъни бу реклама шит палон ташкилотга тегишлилигини, унинг жойлашган жойи, ўлчамлари ва тури кўрсатиладиган ҳужжат.

Тадбиркор ўз ҳисобидан реклама шит ясатади ва ўрнатади, ҳозир метал қимматлигини ҳисобга оладиган бўлсак, битта реклама шитни ясатиш ва ўрнатишга ўртача 50 миллион сўм сарфланади.

Кейин тадбиркор бу реклама шитдан ўз рекламаларини қўйиш учун бошқа тадбиркорлик субъектларига ижарага беради. Ижара нархи шитнинг жойлашган жойига қараб 200-500$ гача боради.

Хуллас тадбиркор битта реклама шитни пулини чиқариб олиш учун ўртача 2-2,5 йил вақт сарфлайди, чунки солиқлар, ишчиларга ойлик деган нарсалар ҳам бор. Бунинг устига қандайдир давлат тадбирлари бўладиган бўлса, ўша шитга ҳокимият ўз рекламасин осиб кетади, биров ғинг дея олмайди.

Сал кам икки йил давомида ҳеч қайси тадбиркорга реклама шит ўрнатиш учун рухсат берилмаган, 2020 йил 20 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисидаги” 104 қарори кучга кирди. Қарорга кўра энди реклама шитлари ўрнатиладиган жойлар аукцион орқали сотилиши керак эди.

Лекин бу қарорни кўрсатиб кўчадан бир тадбиркор келса, қарорга ҳали низом йўқ деб чиройли рад жавобини беришади. Фақат баъзи корхоналарнинг баннерлари “Ahad Mix”, “Orient Media”, “Seven media group” каби ташкилотларнинг реклама шитлари ёмғирдан кейинги қўзиқориндек болалаб кетди.

Бу медиа корхоналарнинг ҳаммаси у ёки бу учи билан ўша “любая бизнес хараша”чиларнинг корхоналарига бориб тақалади. Пойтахтдаги реклама шитлари билан асосан яҳудийлар шуғулланишади, улар бу иш билан мустақиллик бошланган йиллардан бери шуғулланишади, баъзи бир яҳудийларнинг икки юзталаб реклама шитлари бор. Камида ҳар бирида 10-20 ходим ишлайди, чунки реклама баннерни монтаж ва демонтаж қилиш тадбиркор зиммасида.

Энди ҳалиги “ўзувузани” қоракўзлар бозорга кириб келгач, ўз баннерларига отнинг калласидек нарх қўйиб олишди, ўша лед экранларга 5 секундлик реклама қўйишнинг бир ойлик нархи 500 долларгача етиб борди.

Ўз-ўзидан оддий реклама баннерларга талаб кучайишни бошлади, чунки улар нисбатан ҳамёнбоп. Бизнинг саҳоватли раҳбариятимиз нима қилди, бозорда “эркин” рақобат қоидаларидан фойдаланиб яҳудийлар ва бошқа тадбиркорларга қонуний равишда тегишли бўлган реклама шитларни синдириб ташлашмоқда. Бизнинг картел бошқача йўл тута олмайди, эркин бозор қонунлари билан ўйнаса, бир кунда синиб қолишини билади.

——-

90-йилларда қора кожа курткали рекетерлар келиб хоҳлаган одамнинг бизнеси тортиб олар, уни доляга қўйиб қўяр эди, уларнинг қўлларида доимо дубинка, тўппонча бўлар эди. Буни русларнинг криминал кинолари зўр тасвирлаган. Ҳозир ҳам худди шу воқеалар бошқача фонда рўй бермоқда. Фақат қора курткалилар ўрнига қора костюм-шим кийган, бўйинларига бўйинбоғ боғлаб, қўлларида ручка тутган рекетерлар келган. Ривожланиш бўлса, шунча бўлар-да, кийимлар ўзгарди-ку, ичидаги одамлар ҳам ўттиз йилларда ўзгариб қолар.


@tentakminds
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқорида бир одам куёвнинг аҳволини давлат раҳбарининг ўзидан сўраган эди, мана бу видеода ўша саволга жавоб берилибди. Бугун туриб келиш керак бўлса, бугун туриб келар экан.

@tentakminds
Уч бошли аждарҳони ўлдирганлар.

Тошкентдаги реклама шитларининг олиниши бўйича бизнес-омбудсман тегишли давлат ташкилотлари билан ўрганиш олиб боришини эълон қилибди.

Ҳозирча фақат ўрганиш олиб боришини айтишибди. Бизнес-омбудсманга яна бир илтимос: бошқа тадбиркорлик субъектларига умуман рухсат берилмаган, янги реклама шитларини ўрнатиш уч бошли аждарҳони ўлдириш билан тенг бўлиб қолган бир пайтда қандай қилиб “Ahad Mix”, “Orient Media”, “Seven media group” каби корхоналарга тегишли лед реклама шитлари ёмғирдан кейинги қўзиқоридай болалаб кетяпти, бу ташкилотларга тегишли реклама шитлар деярли ҳар куни шаҳарнинг қайсидир бурчагида қад ростлаяпти.

Буларнинг шохи борми? Ёки бурганинг кетини кўриб қўйганми? Ёхуд эртаклардагидек уч бошли аждарҳони ўлдириб бутун халқни фалокатдан сақлаб қолган-у, юрт подшоҳи тила тилагингни деганда булар шаҳар бўйлаб лед реклама шитлар ўрнатишга монополия сўраганми?


Бу ишни монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам бир ўрганиб чиқса бўлар эди. Кейин тадбиркорлардан ҳам бир илтимос барчангиз бирлашиб судга мурожаат қилишингиз керак. Агар суд деган ҳокимият ҳали ҳам бор бўлса ва у ижро ҳокимиятининг бир бўлагига айланиб улгурмаган бўлса, ишни сизнинг фойдангизга ҳал қилиб бериши керак. Яна ҳам билмадим-да.

@tentakminds
Агар юморга мойиллигим бўлмаганда бўлаётган воқеалардан асаб бўлиб тентак бўлиб қолар эдим.

@tentakminds
Дунёни 1 фоиз одам бошқаради, 4 фоиз одам уларнинг лайчалари.

90 фоиз одам уйқуда. 5 фоиз одам уларнинг уйқудалигини билишади ва уларни уйғотиш учун ҳаракат қилади.

1 фоиз 4 фоиз ёрдамида 5 фоиз 90 фоизни уйғотиб юбормаслигининг олдини олади.

Бор гап шу.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Мантиқ? Нима у? Нонга суриб ейиладими?

Ўзбекистон Миллий университетининг баъзи бир факультетлари карантин сабаб ёпилибди, лекин кеча Миллий университетнинг асосий кириш дарвозасида талабалар учун дискотека қилиб беришган.

——-

Қўқон умуман ўзга дунё, Қўқон ердан икки метр юқорида туради, дискотека қилса, вирус юқмайди, лекин билим олишга келса, вирус юқиб кетар эмиш.

——

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қўқон шаҳар маданият бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда 21 апрелдан 26 апрелгача Ўрда майдонида бўлиб ўтадиган "Иқтидорли ёшлар" концерт дастури ва кўнгилочар маданий тадбирларга таклиф этади!

Сизларни иқтидорли эстрада ва мумтоз миллий қўшиқчилик хонандаларининг чиқишлари, ўйин ва викториналар, спорт мусобақалари, кўргазмалар, беллашув ва конкурслар кутмоқда!

21 апрельдан 26 апрельга қадар, соат 15:00 дан 22:00 гача ҳар куни Ўрда майдонида Иқтидорли ёшлар фестивали!

———

Қўқонликлар, тадбирга албатта боринглар-а, видео жўнатиб туринглар-а. Талабалар, қани, ҳамма рақсга тушсин.

@tentakminds
​​Боламнинг пайпоғини текширишди, бу ЛГБТ қарши курашиш деб жар солган блогерни Халқ таълими вазирлиги роса тузлабди-ку. Яхши ҳам видеокузатув деган нарсалар бор, бўлмаса, Адлия вазирлигида ишлайдиганларнинг гапига ишониб кетаверармидик.

———

Яна бир нарса бундай шов-шув кўтариш атайлаб уюштирилганми ҳам деб ўйлаб қоламан, одамлар ЛГБТ, пайпоқ масалалари билан ўралашиб юрган пайтда “қоринбойлар” давлатни келажакдаги фойдасини бўлиб олиш билан банд.

@tentakminds
​​Юртим, сенинг адо бўлмас маддоҳларинг бор!

@tentakminds
​​Баъзан шунақа видеоларни кўрсам, эски видео-ку, яна интернетда қайталаниб қолибдими деган хаёл келаверади.

Сизда ҳам сўнгги беш йилда шунақа хаёл пайдо бўлиб қолмадими? Худдики, дежавю бўлаётгандек-а?

@tentakminds
​​Қирғиз депутатига савол беришмоқда:

Президент қандай ишларни амалга оширди?

Қирғиз депутат: Президент ҳеч нарса қилгани йўқ, сочини тараб тишини алмаштиргандан бошқа. Шунинг учун президентга баҳо 0. Раҳмат.

———

Ээээ, шунақа ҳам дейсанми? Шунча ўзгаришларга шукроналигинг шуми?

Туғилсайдинг ўзбек деган миллатда
Билар эдинг шукроналик нелигин.

дегинг келади шунақа одамларга қараб.

Сал ўзгартирдим, ану депутат қирғиз экан, қозоқларда шукроналик бор экан. 🤗

@tentakminds