Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ДИҚҚАТ! ПЕТИЦИЯГА ҚАТНАШИНГ. ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ТАРҚАТИНГ.

Эсингизда бўлса, "Хотира ва қадрлаш" кунини "Ғалаба куни" га ўзгартириш тарафдорлари "Менинг фикрим" порталида петиция қилиб, 9-майни "Ғалаба ва хотира" кунига ўзгартириш бўйича сўровнома ўтказаётганликларини хабар қилганимда мазкур петицияни оммалаштириб, унга қаршилар қўллайдиганлардан икки баробар олдинга чиқиб олган эдик. Шундан кейин, хотиржамликка берилиб, петицияни кузатмай қўйдик.

Ҳозирги кунга келиб, уни қўлловчилар қайта ҳаракат қилиб, яна олдинга ўтиб кетибдилар. Улар 5452 овоз берган бўлсалар, биз, яъни қаршилар 2757 овоз билан тўхтаб қолганмиз.

Хуллас, петиция ҳали ҳам давом этяпти ва ўзбек тилли халқнинг бундан хабари йўқ.

Мен барчаларингизни ушбу петицияда иштирок этишга, қарши овоз беришга ва бу хабарни тарқатишга чақираман.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

ХОРАЗМНИНГ ОЛТИН ХАЛҚАСИ.

Кўпчилик Хоразм ҳақида тасаввурга эга эмас. Билганларнинг кўпчилиги эса Хоразмни Хива шаҳридан иборат деб тасаввур қилади.

ЮНЕСКО ташкилоти Хоразмнинг қадимий марказларини ўз ичига олган "Хоразмнинг олтин халқаси" деган харита чиқарган.

1924 йилдаги "Миллий чегараланиш"дан сўнг қадим Хоразм цивилизация марказлари ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон ҳудудларида ажралиб қолган.

Хоразмнинг" Калтаминор" ва "Тозабоғёп" маданиятлар эр. ав. 6-1 минг йиллик даврларни ўз ичига олган.

Хоразмнинг Сиёвуший Хоразмшоҳлардан Ўрта асрларгача пойтахтлари Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган.

Ўрта асрлардаги Хоразмшоҳлар давлати пойтахти Туркманистон ҳудудида қолган.

Хива шаҳри эса Хоразмнинг энг сўнгги давлати-Хоразм хонлигининг пойтахти бўлган.

Хивага борганда у ерда Хоразмнинг сўнгги 4 асрлик тарихини кўриш мумкин. Хоразмнинг бир неча минг йиллик тарихини кўриш учун "Олтин халқа" бўйлаб саёҳат қилиш керак бўлади.

👉 https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

Маълумотларга кўра, Қозоғистон коронавирус тарқалиш тезлиги бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Ушбу интерактив карта бунга гувоҳлик бермоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 45719 нафарга етган. Шундан фақат 15404 нафари соғайган. 188 киши эса COVID-19 қурбони бўлган.

Қозоғистон вирусга қарши қатъий чораларни янада кучайтирди.

Афсуски, сўнгги кунларда Марказий Осиё давлатларининг барчасида вируснинг навбатдаги тўлқини юз бераётганлиги кузатилмоқда.

Мен минтақамиз аҳолисини огоҳликка ва карантин қоидаларга амал қилишга чақираман. Ҳукуматларимизни эса вирусга қарши самарали курашишга ва тегишли чораларни сусайтирмасликка чорлайман.

Тез орада бу вирусдан қутулиш насиб этсин!

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
КАНАЛИМИЗ АЪЗОЛАРИДАН БИРИНИНГ ИЛТИМОСИГА КЎРА УШБУ ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАМНИ УЛАШЯПМАН. Эринмай ўқинглар!

"Олди-берди" - урф-одатларимизнинг хамиртуруши !

Менинг тўйим қишлоқда, хоразмча урф-одатлар асосида бўлиб ўтган. Тўй базмини 1000 га яқин стулларда ўтирган кишилардан ташқари яна минга яқин инсонлар тикка турган ҳолда томоша қилганлар. Тўйгача ва туйдан кейиин сарфлаган ҳаражатларимизнинг кўплиги ўртача ойлик олиб яшайдиган европалик ёки америкаликни қўрқитиб юборишга етарди. Яъни бу бизнинг шароитимизда оилавий ишлаб топилган бир неча йиллик иқтисодларимизни бир тўйда сарфлаб юборганмиз...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Oldi-berdi---urf-odatlarimizning-hamirturushi-06-12

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
"УЧ ЗАМОН" канали ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР РЎЙХАТИ !
(Рўйхатни тарқатишингиз мумкин)

Каналимизнинг Қадрли аъзолари!

Канал очилганига кўп бўлмаган бўлса ҳам анча таҳлилий мақолалар қўйилди ва натижада янги қўшилган аъзоларимиз олдин қўйилган мақолаларни кўрмай қоладиган бўлдилар. Шуни ҳисобга олиб, ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида барча мақолаларни рўйхатга тузиб чиқдим. Энди керак пайтда керакли мақолани топишларингиз осон бўлади.

1. ЎЗИМ ВА ҚАРАШЛАРИМ ҲАҚИДА !
2. Мақсад жазолаш эмас, балки инсонларнинг қонун ва қоидаларга амал қилишларига эришиш бўлиши керак
3. Аёл одам эмас(ми?)!
4. Саломат бўлинг, сиз Гўзалсиз !
5. КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ҲУШХАБАР(МИ?) !
6. Мен адлия вазирлиги биланман. Франция тажрибаси бўйича қўшимча тавсиялар.
7. Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишига қаршиман !
8. Тизим ҳиёнаткор бўлмасин, ёхуд бир аъзо қурбон қилинса, бутун тана азоб чекади
9. "Сардоба"дан сабоқлар : "Сарез" кўли муаммоси.
10. “Мен айбдор эмасман!”
11. Саноғи кўп эмас, сифати баланд уйлар қурайлик!
12. 9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !
13. Кўчирмачилик тараққиётимиз оёғига урилган болтадир !
14. Муаммо саксовулнинг илдизида
15. Бағрикенглик ва инсонпарварлик - энг буюк туйғулар !
16. ФОҲИШАНИНГ СОЧИНИ ЭМАС, БОШИНИ ОЛСА ҲАМ ФОЙДАСИ ЙЎҚ
17. АМИР ТЕМУР ҲАЙКАЛИ: МУАММОНИНГ ИЛДИЗИ ҚАЕРДА?
18. Францияда "Болалар уйлари" йўқ экан!
19. Мустақиллигимизни қўлдан бой бермай турайлик!
20. "30 КИШИЛИК ТЎЙ" ПОРАХЎРЛИККА ЗАРБА БЕРАДИ. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ?
21. АНДИЖОН : ТИЗИМЛИ МУАММОГА ТИЗИМЛИ ЕЧИМ КЕРАК !
22. ХАЛҚ ВА УНИНГ БАРЧА ХИЗМАТЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! Давлат нима эканлигининг миллион марта соддалаштирилган кўриниши
23. НЕГА КИТОБЛАР ЁҚИЛАДИ ?
24. БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ НИМА ?
25. Журналистиканинг фундаментал қоидалари : КНҚҚҚН !
26. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 1-қисм. Қочоқ
27. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 2-қисм. Мигрант
28. Қочоқ, Мигрант ва Турист. Трилогия. 3-қисм. Турист
29. Кўпхотинлик : рухсатми ёки тақиқ ?
30. "Олди-берди" - урф-одатларимизнинг хамиртуруши !
31. ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ
32. Устоз, "нормалний" болаларга ҳам дарс берасизми?
33. Турист эмас, меҳмон кутадиган Ўзбеклар !
34. ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР ЎГАЙ ЭМАС !
35. Тан берган мағлуб, ҳаракат қилган ғолиб !
36. Битта Ўзбекистон бўлиб бирлашайлик !
37. СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?
38. Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси
39. Калтак – келажакнинг кушандаси
40. "Ўзбек" деган номнинг масъулияти
41. Ўқитувчи ва шифокор : жамиятнинг паст табақа вакилларими ?
42. ИНҚИЛОБЛАРДА АЁЛЛАРНИНГ РОЛИ

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! БЎШ КЕЛМАНГ. ПЕТИЦИЯНИ ОММАЛАШТИРИНГ. ТАРҚАТИНГ!

Азиз дўстлар. Кечаги постимдан кейин петицияга 500 дан ортиқ киши қарши овоз берди ва ҳозир 3200 дан ошдик.
Ме сизлар билан фаҳрланаман!

Аммо уни қўлловчилардан ҳам 300 киши овоз берди.
"Ўзбекни ўз ичидан хоин чиқмаса енгиб бўлмайди" деганларидай петициянинг моҳиятини тунунмай, отасини ўлдирганга онасини олиб бориб беришга тайёрларнинг барчаси ўзбеклар эканлиги ачинарли.

Шунинг учун бўш келманглар. Агар қарши овоз берадиган 5000 ўзбек топилмаса, биз ғолиб бўлишга муносиб эмасмиз. Петицияни тарқатинглар, оммалаштиринглар, тушунтиринглар.

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ

"ХДП" партиясининг раисининг «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» дегани, "Экология партияси"нинг вакили "Биз дунёдаги АЭСни қўллайдиган ягона партиямиз" дегани, "ЎзЛиДеП" партияси раисининг "Биз кўп гўшт еб юборяпмиз" дегани ёки “Миллий тикланиш” партиясининг раиси фуқарога "Мендан ҳеч нарса кутманг, сиз мени сайламагансиз" дегани бир томондан халқнинг кулгусига қолган бўлса, бошқа томондан аҳолини "портлатиб" юбориб, уларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди.

Бир қарашда, Ўзбекистонда демократия ва партия раислари ўзлари маъқул деб топган гапни ҳатто нотўғри бўлса ҳам айтишга ҳақлилар дейиш мумкин. Аммо сиёсатда партиялар маълум бир ғояларни ҳимоя қиладилар ва "сиёсий манзара" фонида маълум позицияларга эга бўладилар. Шу сабабдан улар бирон гап гапирганларида, бирон амаллар қилганларида гаплари ва амаллари ўз ғоялари ва позицияларига мантиқан тўғри бўлиши керак бўлади. Аксинча бўлса, улар юқоридагидай ўзларининг ким эканликларини ва қандай ғояларни ҳимоя қиладиган партия эканликларини билмасдан кулгуга қоладилар.

Тушунарли бўлиши учун кичик бир масалсифат қилиб таърифлаб бераман.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ozbekiston-siyosiy-manzarasi-07-04

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon
Азиз дўстлар, "ZOOM" дастури орқали учрашув ва вебинарлар ташкил қилиш ҳақида ўйлаяпман. Ўқувчиларимиз орасида кимлар "ZOOM"дан фойдаланишни билади ва фойдаланади ?
public poll

Мен "ZOOM"дан фойдаланишни биламан ва фойдаланаман – 61
👍👍👍👍👍👍👍 53%

Мен "ZOOM"дан фойдаланишни билмайман, аммо ўрганиб олишим мумкин – 39
👍👍👍👍 34%

Мен "ZOOM"дан умуман фойдаланмайман ва фойдаланмоқчи эмасман – 15
👍👍 13%

👥 115 people voted so far. Poll closed.
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

АЙДАРКЎЛ !

Бир йили Ўзбекистонга "ВИП" туристлар гуруҳини саёҳатга олиб бордим. Программада бир тун "Айдаркўл" яқинидаги Янгиқозғон қишлоғи ёнида ўтовларида тунаш ҳам бор эди. Буни туристларнинг ўзлари сўраган бўлсалар ҳам қулайлик ўтовнинг "комфорти" борасида хавотирда эдилар.

"Янги қозғон" қўпол қилиб айтганда "цивилизациядан ҳар томондан камида 100-200 км узоқда" жойлашган. Ҳаво тоза, радиация йўқ, шовқин йўқ, тунда юлдузлар чиройли кўринади.

Туристлар туяларда сайр қилдилар, маҳаллий шароитда овқатландилар, гулҳан атрофида исиниб, оқин йигитнинг қўшиқларини тинглаб, рақсларга тушдилар. Кейин ўтовларига кириб, уйқуга кетдилар.

Эртаси куни, "Айдаркўл"га бориб, чўлнинг ўртасида мовий денгиз манзарасини томоша қилиб, гўзалликдан баҳра олдилар.

Саёҳат охирида улар ўтовлар ичида дунёнинг 5 юлдузли меҳмонхоналариданда қулай ухлаганликларини айтиб, ўтган бир кеча-кундузни саёҳатларининг энг унутулмас қисмлари деб айтдилар.

👉 https://t.me/uchzamon
"ZOOM" БЎЙИЧА СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ.

Бугун "ZOOM" дастури орқали учрашув ва вебинарлар ташкил қилиш ниятим борлигини айтиб сўровнома ташкил қилган эдим. Сўровномада 115 киши иштирок этди.

Иштирок этганлардан жаъми 100 киши "ZOOM"дан фойдаланишини ёки зарур бўлса, ўрганишини билдирган. 15 киши эса фойдаланмаганлигини ва фойдаланмоқчи эмаслигини айтган.

Сўровномада иштирок этмаганлар орасида ҳам "Zoom"дан фойдаланувчилар етарлича топилишини ҳисобга олиб, вебинар ва учрашувларнинг ташкилотчилиги ҳақида ўйлашни бошладим.

Амалий ишга ўтишдан олдин сизларга яна бир икки саволлар билан мурожаат қиламан. Иложи бўлса, сўровнома қўйилганлигини кўрсангиз унга жавоб беринглар.

Сўровномада иштирок этган ва иштирок этмаган барчага катта раҳмат.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ! ПЕТИЦИЯГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИШДА ДАВОМ ЭТИНГ ВА ТАРҚАТИНГ.

Айрим инсонлар "Бефойда", "Қўлимиздан келмайди" деб йўлга чиқмасдан олдин таслим бўляпти.

Мен "Кўз қўрқоқ, қўл ботир" дейман.
Қўрқманглар!

Мағлублар қўрқади ва бир умр мағлуб бўлиб яшайди ва болаларига ҳам мағлубликни мерос қилиб қолдиради.

Биз эса ғолиб бўлишимиз керак. Ҳаракатни тўхтатманглар. Барчани петицияда қарши овоз беришга (👎 белшисини босишга) чақиринглар.

Постни улашганда фақат улашиб қўймасдан ўзингиздан чорловчи изоҳ сўзлари қўшиб кейин улашинглар!

Петицияга ҳавола: https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4044

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"ҒАЛАБА КУНИ" МАВЗУСИНИ ОТА-БОБОЛАРИМИЗНИНГ ТЎККАН ҚОНЛАРИ БИЛАН АДАШТИРАЁТГАНЛАР УЧУН ШУ МАВЗУГА ОИД ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАМНИ ҚАЙТА УЛАШЯПМАН. ЎҚИНГ, ХУЛОСА ЧИҚАРИНГ ВА ТАРҚАТИНГ!

9 май - Буюк мафкуравий курашлар куни !

Манбааларда, эрамиздан олдинги 5 асрларда хоразмликлар Эрон шоҳи Ксеркс қўшинлари таркибида Юнонистонга қарши жанг қилганликлари ёзилади. Ўша пайтда хоразмликлар Ахмонийлар давлатининг 16-сатрапи, яъни иттифоқчи-мустамлака мақомида бўлганлар.

Ахмонийлар юнонларга қарши олиб борган жанг яхши эдими ёки ёмон эдими ? Менимча жангнинг яхшиси бўлмайди. Мазкур жанг хоразмликларнинг "Ватан уруши" эдими ? Менимча - йўқ. Бу тарих китобларида ёзилганидай "Юнон-форс урушлари" деб аталади. Бу жанг билан ҳозирда на хоразмликлар, на ўзбекистонликлар фаҳрланмайдилар...

Инсоният тарихида икки марта "Жаҳон уруши" деб аталадиган урушлар юз берган бўлиб, иккаласини ҳам миллион марталаб соддалаштирилса ҳам, улар мураккаблигича қолаверади. Шунинг учун уларнинг сабаблари, айбдорлари ва оқибатлари борасида дунёдаги турли давлатлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб баҳслашаверадилар.

Биринчи жаҳон урушидан мағлуб бўлиб чиққан Германия ва унинг иттифоқдош давлатлари қашшоқликка юз тутганидан ташқари ғолиб давлатларга контрибуция тўлаши кераклиги Германияда миллатчиликнинг кучайиб кетишига сабабчи бўлади.

Сабаблари нима бўлишидан қатъий назар "Иккинчи жаҳон уруши"нинг келиб чиқишига сабаб бўлган ғоялар "миллатчилик", "нацизм" бўлади. Миллатчилик ўзгаларни ёмон кўриш ҳисобига ўзини, ўз миллатига мансуб деб биладиган инсонларни улуғловчи руҳий касаллик бўлиб, у махсус мафкуравий мия ювишлар оқибатида ҳосил қилинади. Бу худди айрим динлардаги миялари ювилган радикал диндорларга ўхшаган ҳолат, фақат миллатчиликда миллатга, динларда динга урғу берилади. Қолгани мияни ювиш ва инсонларни қабих ниятлар йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган "зомби"ларга айлантиришдан иборат.

Шу нуқтаи назардан, иккинчи жаҳон урушида Гитлер ва унинг иттифоқчилари қилган ишларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Уларнинг устидан қозонилган ғалаба сўзсиз инсоният тарихидаги тарихий ғалабадир.

Сўнгги йилларда ғолиб совет иттифоқи ва мағлуб Германиянинг Иккинчи жаҳон урушидаги жавобгарлиги бир хил деган иддаолар илгари сурилмоқда. Улар коммунизм ва нацизм ғоялари бир хилда ноинсоний бўлган деб айтадилар.

Мен сиёсатшунослик нуқтаи назаридан коммунизм назарий жиҳатдан нацизм билан бир хил нарса эмас деб ҳисоблайман....


Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/9-may---Buyuk-mafkuraviy-kurashlar-kuni-05-09

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Бу суратни 2017 йилда Остона (Ҳозирги Нурсултон) шаҳридаги "Expo Astana 2017" кўргазмасига борганда туширган эдим.

Қизиқ, бу ҳайкаллар шаҳар марказида ҳали ҳам турибдимикан ёки кўргазмадан кейин олиб ташлашганмикан? 🤔😊

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"ZOOM" орқали учрашув ва/ёки вебинар ташкил қилсам қатнашасизми ?
public poll

Ҳа, қатнашаман – 142
👍👍👍👍👍👍👍 74%

Йўқ, қатнашмайман – 49
👍👍 26%

👥 191 people voted so far.
#Маҳаллийтуризм! #Mahalliyturizm!

ҚЎЙ ҚИРИЛГАН ҚАЛЪА - 2500 ЙИЛЛИК РАСАДХОНА.

Қўй қирилган қалъа ҳақида эшитганмисиз ?

Биз Самарқанддаги Улуғбек расадхонаси билан фаҳрланамиз. Аслида юртимизда астрономия илми 15 асрдан анча олдин ривожланган бўлган.

1951-1957 йилларда Сергей Толстов ўзининг "Хоразм экспедицияси" давомида оламшумул топилмага дуч келади. У диаметри 44 метр бўлган, айлана шаклдаги расадхона қолдиқларини топади. Расадхона атрофи душмандан сақланиш учун чуқур хандақ билан ўраб олинган бўлиб, ичига киришда ҳам душманни чалғитувчи лабиринт орқали ўтиб, марказдаги икки қаватли биноларга, осмонни кузатишга мосланган расадхона қисмига кириб борилган.

Археологик қазишмалар расадхона эр. ав. 4 асрларда, қарийб 2500 йиллар олдин қурилганлигини кўрсатган. У таҳминан 800 йиллар, яъни эрамизнинг 4 асрлари, Африғий Хоразмшоҳлар бу ҳудудларни ташлаб кетгунича ишлаб турган.

Хивага борганингизда Қорақалпоғистон ҳудудидаги мазкур расадхонани ҳам кўришни тавсия қиламан.

👉 https://t.me/uchzamon
Роппа роса 6 йил олдин, 7 июль куни шу расмни туширган эканман.

Эйфел минорасининг 2-қаватидан Париж жаҳрининг кўриниши. Тўғрироғи, бир тарафининг кўриниши, чунки Эйфелнинг тўрт тарафидан шаҳарнинг тўрт тарафини кўриш мумкин.

Ҳали Эйфелга чиқмаганларга Парижга келиб бу манзарани ўз кўзлари билан кўриш насиб қилсин!

ПС. 6 йил олтин ким билсин қайси маркали телефонда бўлган эканман, сурат ҳам жуда тиниқ эмас. 😜

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
БИЗ МАЧО, МИЗОГИН, МУТААССИБ ВА ИККИЮЗЛАМАЧИЛАРМИЗ!

"Аёллар ҳуқуқи"дан гап кетса, оғзимиз қонагунча "Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқлари таъминланган" деб гапирамиз. Аёлларнинг ҳуқуқлари йўқ ёки ёмон жойларини айтмоқчи бўлса, чидай олмай уриб юборадигандай бўламиз.

Ўзбек жамиятининг кўп эркаклари аслида мачо (эркакликни устун деб биладиган), мизогин (аёллардан қўрқадиган), мутаассиб (қолоқ фикрли) ва иккиюзламачилармиз (ўз маъносида).

Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари тўғрисида бир неча таҳлилий мақолаларимда ёзганман. Тан оламан, мен аёл зотини бошқа жинс вакили эмас эркак билан бир хил одам деб биламан ва унинг ИНСОНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ эркакникидан кам бўлмаслиги керак деб ҳисоблайман. Шундан келиб чиқиб, мен аёллар предмет эмас, ҳайвон эмас, фақат бола туғадиган инкубатор эмас, келинлар қул ёки хизматкор эмас, аёллар нима қилишларини ўзлари ҳал қилишлари керак деган гапларни илгари сураман.
Ақли, билими, фаросати, инсонийлиги бор одам учун бу гаплар оддий, табиий нарсалар. Мияси мутаассиблик, илмсизлик, нодонлик ва қолоқ мафкуралар билан заҳарланган инсонлар эса аёлнинг одам эканлигини, унинг ҳам кўнгли, хоҳишлари, ҳуқуқлари бор бўлишини ақлига сиғдира олмайди ва аёлларга эркинлик талаб қилинса, бунга тоқат қила олмайдилар.

Кеча ижтимоий тармоқларда, аёлларнинг ҳуқуқларини талаб қилувчи флешмоб акцияси суратлари тарқалди. Мен бу акцияни ўтказган аёллар ким эканликларини билмайман. Улар феминистми, радикал феминистми ёки оддий ўз ҳуқуқларини талаб қилаётган аёлларми, менга қоронғу.

Шунинг учун мен фақат улар ёзиб олган афишалардаги ёзувларга муносабат билдираман. Афишаларда нима ёзилган ?

"Қиз бола бўлсам нима қилибди?"
"Аёл киши инкубатор эмас"
"Менинг калта иштоним "Кс кс кс" дейишинг учун эмас"
"Урадими-демак ўтиради"
"Менинг баданим-менинг ишим"
"Мен текин ишчи кучи эмасман"
"Келин дегани хизматкор дегани эмас"
"Аёл киши ҳайвон эмас"
"Рус аёли фоҳиша дегани эмас"
"Мен ҳам сексни яхши кўришим мумкин"

Мана шу гапларни ўқиб кўргач, қандай қилиб уларга қўшилмаслик мумкин ? Тўғри айтяптику.

Ижтимоий тармоқларда муаммонинг илдизига эмас, шаклига қараб муносабат билдирадиган "пода"ларга индамайман. Аммо ўқимишли, таниқли айрим инсонлар ва баъзи аёллар акциянинг шаклига, қизларнинг калта иштонига қараб номуносиб фикрлар билдираётганликлари ачинарли.

Бу бизнинг жамиятимиз ҳали анча қолоқ эканлигини, бизлар эса чиройли гапларни гапирганимиз, ўзимизни улуғлаганимиз билан амалда ўз аёлларимизни одам ўрнида кўрмайдиган, уларга яхшилик тиламайдиган, уларни боқиманда ҳайвон ёки предметлар деб тасаввур қиладиган мизогинлар эканлигимизни кўрсатади.

Юқоридаги каби акцияларнинг ташкил қилиниши, кўпчиликка ёқмайдиган ҳақиқатларнинг айтилиши жамиятимизни олдинга илгарилашига ёрдам беради. Шу сабабдан, мен мутаассибларнинг маломатларига қолишларини билиб туриб, бундай акцияни ташкил қилишга журъат қилган қизларнинг жасоратларига қойил дейман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
ДОНИЁР ҒАНИЕВ : ТОҒАСИНИНГ ЖИЯНИМИ ЁКИ МЕНИНГ АДАШИММИ ?

Ўз саволлари билан "ЎзАвтосаноат" вакилларини қийнаб қўйиб, элга танилган депутат Дониёр Ғаниев "UzLiDeP Uz" каналининг "Очиқча гаплашамиз" лойиҳасига интервью берибди.

Депутат дўстимиз кўп йиллардан бери Фейсбукда дўст бўлишига қарамасдан мен ҳам уни "ЎзАвтосаноат" воқеасидан кейин таниганим бор гап. Ундан кейин унга ва фаолиятига қизиқа бошладим. Кейинчалик Коронавирус муаммолари, карантин ва бошқалар бўлиб, депутатларнинг фаолиятлари тўхтаб қолди. Тўғрироғи ишлагиси келгани ишлайдиган, ишламаса бир нарса деб бўлмайдиган вазият юзага келди. Шунинг учун Дониёр Ғаниевнинг келгуси чиқишларини кутиб юргандим.

Мазкур интервьюда сиёсатшунос сифатида унинг фикрлари билан танишиш ва хулосалар қилиш имкони туғилди. Интервью орқали унинг мен Парижда бошимдан ўтказган кунларни у ҳам Лондонда бошидан ўтказганлигини билиб олдим. Унинг сиёсий қарашлари ва иқтисодий вазиятга таҳлиллари кичик жумлаларда билдириб кетилган бўлса ҳам унинг қарашлари чуқур эканлиги ва нима деётганини билиб гапираётганлигини кўрсатиб турибди.

Машхур инсоннинг оиласидан бўлиш осон эмас. Айниқса машхур инсон Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлса. У интервьюда ҳоким тоғасининг жияними ёки ўзи мустақил шахс, яъни менинг адашим - Дониёр Ғаниевми эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берган.

Мен депутатга ҳурматим ошди, шу билан бирга ундан кутадиганларим ҳам ортди. Менимча халқимиз, айниқса уни сайлаган марғилонликлар ҳам ундан кўп нарсалар кутаётганликлари бор гап. Шунинг учун мен ёш депутатга омадлар тилаган ҳолда, уни олға чорлаб қоламан.

Интервьюни кўриш учун ҳавола : https://www.youtube.com/watch?v=zqI4PC9hZaY&feature=youtu.be&fbclid=IwAR2hSPAqKfRYsNs9folwvkld4UfN7SWTGknmKsAAuggez6qz_BrIz-owJFw

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon