Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
БИР ОЙДА 13 КИЛО ЙЎҚОТДИМ!

Коронавирус карантини туфайли (баҳонани қара 😜) оёқларим кўринмай бошлаган эди.

Шу сабабли, 21 август куни диета бошлаган эдим. Бугун 21 сентябрда 13 кило йўқотдим. Мўлжал: 1 нояьргача яна 14 кило йўқотиш. Агар мақсадимга эриша олсам мақтаниб пост қиламан.

Менга ўхшаб диетада юрганларга сабр тилайман ! 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Jennifer Rush - The Power Of Love (Official Video) (VOD)
"The Power Of Love", Jennifer Rush

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Нафақат диета қилишда, умуман овқатланишда қатъий эътибор бериш керак бўлган нарса бу истеъмол қилаётган таомингизнинг кўп ёки камлиги, катта ёки кичиклиги эмас, балки ундаги калория миқдоридир. ☝

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
2020 йил фавқулотда оғир йил бўлмоқда.

Навбатдаги йўқотиш. "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист", халқимизнинг севимли суҳандон ва ҳофизи Шуҳрат Қаюмов вафот этибди.

Жойлари жаннатда бўлсин! Яқинларига, оила аъзоларига сабр тилайман !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Audio
"Сиз ўшаму?", Шуҳрат Қаюмов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕКИСТОН КАААТТА ТОВУҚХОНАМИ?

Савол ғалати туюлдими? Ҳозир тушунтираман.

Француз тилида "Nid de poule" (ўқилиши "Нидепул") деган ибора бор. Иборанинг сўзма-сўз таржимаси "Товуқ уяси" дегани бўлади. Аммо бу ибора йўллардаги чуқурлар (яма)га нисбатан ишлатилади.

Шундан келиб чиқиб, йўллардаги ҳар бир "яма" товуқ уяси бўладиган бўлса, Ўзбекистонни бемалол кааатта товуқхона десак бўладими?

А лаббай? 😜🐔😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ГУЛЛАРИМИЗ ГУЛЛАДИ!

Мана шу гуллар ташландиқ бўлиб қолиб кетиб, деярли сўлиб бўлган эди. "Ўлиб қолди, энди ташлаймиз" деб ўйлаб юрган жойимизда уларнинг ўлишларини истамай умидлар билан қайта парваришлашни бошлаган эдим.

Тупроқларини юмшатиб, қуриб қолган шоҳларини олиб ташлаб, сув қуйиб ҳар куни қараб турдим. Бирон ойлар олдин қайта яшашни бошлаганида бир хурсанд бўлган эдик.

Бугун қарасак, улар қип-қизил бўлиб очилибди. Кўзларимиз қувнаб, кўнглимиз шод бўлди.

"Умид охирда ўлади" деганларидай умидни йўқотмаслик керак экан. Агар меҳр бериб, чин кўнгилдан парвариш қилинса, барчаси мана шу гулдай гўзал бўлиб кетади!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
САМАРАДАГИ ЎЗБЕК МИГРАНТЛАРИНИНГ ЧОДИРИ

Бу Самарада бир неча ойлардан бери кўчада ётган юртдошларимизнинг чодирлари экан.

1. Дунёда биронта тинч давлатнинг фуқаролари бундай аҳволда бошқа давлат ҳудудида хор бўлиб ётмайдилар. Одатда уруш ва қирғинлар сабабли ўз юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлган халқлар, масалан ироқликлар, афғонлар, сурияликлар, ливияликлар Туркия ёки Европа чегараларида шу аҳволда яшашга мажбур бўладилар.

2. Дунёдаги истаган бир давлатнинг фуқаролари ойлар давомида бошқа давлат ҳудудида хор бўлиб ётсалар, бу муаммони ҳал қилмаган масъуллар - ўша давлатнинг раҳбаридан тортиб то тегишли вазирларгача истеъфо беришга ёки муаммони ҳал қилишга мажбур бўлган бўлар эдилар.

3. Ўзбекистон дунёдаги истаган давлат эмас. Унинг осмони мусаффо ва у ерда "Бунёдкор" стадиони бор!

Тугади! Мен бир йиғлаб олай! 😭

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
12 Имшаб ед кардам
Далер Назаров
"Имшаб ёд кардам", Далер Назаров

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Белкурак битта бўлса ҳам ўзбек йўлини топади 😜😂👏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
НЕГА ЮРТДАГИ МУАММОЛАР ҲАҚИДА ГАПИРИЛСА АЙРИМЛАР БУНИ ВАТАННИ ЁМОНЛАШ ДЕБ ТУШУНАДИ ?

Жамиятнинг зиёли ва фаол инсонлари юртнинг фаровонлигини ўйлаб, ижтимоий (маиший)-иқтисодий-сиёсий ва бошқа муаммоларни кўтариб чиқадилар, ёритадилар, таҳлил қиладилар ва билимлари етса ечимлар таклиф қиладилар. Улар одатда бу ишни жамиятнинг ва юртнинг фаоровонлигини кўзлаб қиладилар ва бундан албатта шахсий манфаатларни кўзламайдилар.

Мен ўз мутахассислик соҳаларимнинг вакили сифатида жамиятимизнинг муаммолари ва иллатларига нисбатан ўз фикрларимни, таҳлил ва таклифларимни бериб бораман. Умуман олганда, бу менинг оддийгина фуқаролик ҳуқуқим. Аммо мен қайси мавзуда фикр билдиришимдан қатъи назар албатта на мавзуни, на муаммони тушунмай туриб мантиқсиз фикрлар билдирадиганлар топилади. Масалан, мен юртимиздаги порахўрлик, соғлиқни сақлаш, таълим, умуман бошқарув соҳасига оид муаммолар юзасидан фикрлар билдирганимда баъзан мени "Ватанни танқид қилиш"да, "Ўзбекистонни ёмонлаш"да айблайдиганлар чиқиб қолади.
Тўғри, ҳаммада мен олган тахсил ва тажрибаларни олиш имкони бўлмаган ва мен кўраётган ва англаётган муаммоларни кўриш ва англаш салоҳияти йўқ. Аммо инсонлар тушуниб тушунмай турли нотўғри ва ноўрин фикрлар билдирганларида уларга тўғрисини билдириш ҳам халқимизнинг онгини шакллантиришга ҳисса қўшади.

Авваламбор, мен ватанимизни, юртимизни, Ўзбекистонни танқид қилмайман. Ўзи одатда танқид ҳам қилмайман. Мен илм кишисиман ва муаммолар юзасидан ўз мутахассислик ва фуқаролик муносабатимни билдираман. Агар билимим етса таҳлил қилиб, ечимлар таклиф қиламан. Билмасам ва тушунмасам, аралашмайман ва муносабат ҳам билдирмайман.

Ўзбекистондаги йўлларнинг сифати ёмонлигини, соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инқирозини ёмон бошқараётганлигини айтишим бу "Ўзбекистонни ёмонлаш" бўлмайди. Ўзбекистоннинг йўлларини сифатсиз қилганлар ва миллиардлаб доллар пулларни ўмарганлар бошқалар. Коронавирусни бошқаришда шифохоналарда шароитларни яратишнинг ўрнига шифокорларни беморларга гул бердирганлар бошқалар. Уларнинг бу қилган ишлари нотўғри, бефойда эканлигини айтиш мени "Ватанни ёмонловчи"га чиқармайди.

Бундай гапларни айтадиган, мантиқсиз айбловлар қўядиганларнинг фикрлари саёзлиги ва билимлари ҳаминқадарлиги тушунарли. Муаммоларнинг яралишига сабабчи бўлганлар ва уларни ҳал қилмай юрганлар ҳам бундай гапларни айтишлари тушунарли. Аммо айрим халқ вакиллари айнан бир хил айбловларни айтишларига сабаблар бор. Бу сабаблар нималардан иборат ?

Биринчи сабаб - таълим сифатининг ёмонлиги !
Айниқса, мустақиллик йилларида ижтимоий соҳалар, хусусан таълим соҳасининг таназзулга юз тутиши саводсиз авлодларни етиштириб чиқарди ва бу жамиятимизни ҳали узоқ йиллар ортга тортади.

Иккинчи сабаб - давлат тарғиботи ! Миллий истиқлол ғояси, маънавият ва бошқа чала пишган мафкураларни фуқароларнинг онгларига сингдириш учун қилинган ҳаракатлар уларнинг ижодкорлик, фикрлаш қобилиятларидан мосуво қилиб, фақат телевизор такрорлаган гапларни гапирадиган қилиб ташлаган.

Учинчи сабаб - "Ёмонини яшириб, яхшисини ошириш" ҳақидаги ўзбек мақоли ! Албатта биргина мақол ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Аслида бу мақол менталитетимиздаги бутун бошли бир одатимизнинг ифодаси ҳисобланади. Ўзбек ўз уйининг ичидагини кўчага чиқармайди. Отаси ичиб келиб онасини урадими, уйда нон йўқ, хоналар ремонт қилинмаганми, ҳожатхона сасиб ётадими, барча муаммолар уйда қолиши керак. Муаммоларни ҳеч қачон ҳал қилмаслик мумкин, асосийси улар уйдан ташқарига чиқмаслиги керак. Уйнинг ичидагилар эса шу муаммолар билан бирга яшашлари керак.

Тўртинчи сабаб олдинги сабабларнинг тўғридан-тўғри оқибати - сиёсий ва ҳуқуқий онгнинг пастлиги ! Кўпчилик инсонлар ватан, миллат, ҳукумат, подшо ва бошқа сўз ва тушунчаларнинг маъно ва моҳиятларини билмасликлари. Ўзбек жамияти патерналист, яъни ота устун бўлган жамият ҳисобланади. Ўзбек давлатчилиги эса хонликлар давридаги монархия тузумидан Россиянинг мустамлакасига айланиб, кейин мустақил бўлган. Шу сабабдан, сиёсий тузум республика ва давлат раҳбари президент бўлса ҳам одамларнинг онгида "Юрт отаси" - подшо юртнинг хўжайини ҳисобланади.

Францияда абсолют монархия ўрнатган қирол Людовик 14 "Давлат бу менман" деган. Абсолют монархия тузумида давлат деганда якка ҳукмрон монарх тушунилади.

Ўзбекистонда президентни давлат, юртни муаммолари айтилмаслиги керак деб биладиган инсонлар кўп. Улар нафақат менинг, балки ўзларининг ҳуқуқларини ҳам билмайдилар. Шу сабабдан, кимдир юртдаги муаммоларни кўтарса, улар буни отага, уйга нисбатан ҳиёнат деб ўйлайдилар. Ваҳоланки, ташқарида 21 аср бормоқда ва Ўзбекистонда подшоларнинг монархия замони бир асрдан бери мавжуд эмас.
Шу ва шу каби сабабларга кўра, айрим инсонларимиз мен ва менга ўхшаган инсонларни ноҳақ айблайдилар. Маълумот учун, мен матнларни ўзбек тилида, ўзбекларга, ўз юртдошларимга ёзаман. Муаммолар ҳақида гапирсам улар эътиборга тушиши ва ечилиши учун гапираман. Мен пиар учун ёки қуруқ танқид қилиб очко ишлаш учун матн ёзмайман. Бу фикрларни чет тилларида чет элликлар учун ёзмайман. Чет давлатларда ҳеч қачон юртимизни ва юртдошларимизни ёмонлайдиган фикр айтмаганман ва айтмайман ҳам. Аксинча, касбий ва шахсий фаолиятимда доим юртимиз ҳақида ижобий тасаввурлар пайдо бўлишига ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман.

Шунинг учун бировнинг манзилига бир гапни ёзиш ёки айтишдан олдин мия деган жониворни ишлатиш ва 7 марта ўйлаб кейин гапириш керак. Акс ҳолда, мантиқсиз айбловни гапирувчи инсоннин ўзи Ватанимизни, Ўзбекистонимизни ёмон кўрсатувчи, унинг тараққиётини орқага тортувчига айланиб қолиши мумкин !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Айрим йигитларга "Тўй қачон" деса "Қиз йўқ" деб юраверади. Айримларга бутун оила, амма, холалар қиз қидирадилар.

Шундай пайтда менда йигит ва унинг қиз қидирувчилари мана шу узукка бармоғи тўғри келадиган қиз қидириб юргандай тасаввур пайдо бўлади 😜😂.

Дунёда нима кўп, қиз кўп. Бориб биттасини севиб келмайсанми, тўй бўлиб кетмайдими ❤😂🤘

Эххх!

PS. Бу суратни Франциянинг Бретань вилоятида туширганман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Audio
Sherali Joraev www.mp3uz.com
"Гулбадан", Шерали Жўраев

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН АУДИОТЕКАСИ

Азиз обуначилар,

Кимлардир эътибор бергандир, кимлардир эса йўқ, каналда кичкина аудиотека шаклланиб қолибди.

Каналга қўйилган сара қўшиқларнинг сони 50 тага етибди.

Билмаганлар учун Телеграмнинг "плейер"и қўйишқларни эшитиш учун жуда қулай ҳисобланади. Бир қўшиқни қўйсангиз сиз ўтказмасангиз ҳам плейернинг ўзи барча қўшиқларни кетма-кет қўявервди. 50 та қўшиқ ўртача 5 минутдан десак бу 2 соатдан ортиқ гала концерт дегани бўлар экан.

Мен ҳар куни 10 километрдан ортиқ юраман. Уйдан чиқиб кетишда бир қўшиқни қўйсам юриб, уйга қайтиб келгунчаям қўшиқлар тугамайди, телефоннинг экранини ўчирсам ҳам қўшиқлар айтверади.

Шундай экан, сизлар ҳам спорт билан шуғулланганда ёки хуш кайфият истагида қўшиқ эшитмоқчи бўлсангиз "Уч замон"нинг аудиотекасига мурожаат қилаверинглар!

ПС. Изоҳларда яна қайси қўшиқларни тинглашни хоҳлашингизни ёзишингиз мумкин.
Постни тарқатишингиз мумкин.Бошқаларга ҳам фойдаси тегади деб ўйлайман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Қаернинг оши эканлигини билмайман, лекин кўринишига гап йўқ.

Таъми оғзингизда қоладиганлиги билиниб турибди 😋😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Сизга текинга математикадан кучли репетитор керакми ? Унда сизларга Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Эркин Aлиевнинг канали @matematikadan_repetitor ни тавсия қиламан.

Бу каналда сара масалалар, унча-мунча кучли ўқитувчилар ва репетиторларнинг ҳам эътиборидан четда қоладиган долзарб ва муҳим масалалар ва уларнинг кутилмаган қадамлар билан ажойиб усулларда ечилишлари бериб борилади. Бундан ташқари муаллифнинг математика билан боғлиқ қизиқарли мақолалари ва ижтимоий ҳаёт ҳақида шахсий фикрлари ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш учун ҳавола : @matematikadan_repetitor
ПРЕЗИДЕНТ НУТҚИ "LE FIGARO"ДА!

Бугун Франциянинг нуфузли Le Figaro газетасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи ва илгари сурилган ташаббусларга бағишланган “Ўзбекистон: Марказий Осиёда “янгиланиш шамоли”, “Инсон ҳуқуқлари: ижобий маънода 180 даражада бурилиш”, “Орол денгизини қутқариш сари” сарлавҳалари остида мақолалар чоп этилибди.

Манба: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Whitney Houston - I Have Nothing (Official Video)
"I Have Nothing", Whitney Houston

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon