Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
ҚАНИСИЗЛАР, УЧЗАМОНЧИЛАР ?

Бир илмли дўстимиз "Пост қўйганим сари каналимда обуначилар сони камайиб кетяпти" деб каналини юритмай қўйганини айтган эдим.

Сўнгги пайтларда "Меҳнат қилиб каналда фойдали постлар ва таҳлилий мақолалар ёзиб юргандан кўра бошқалардан кўчирилган, мазмунли бўлиши шарт бўлмаган постлар қўйиб ҳар кун фақат бошқа каналлар рекламалар алмашиб обуначилар сонини ошириб "крутой" бўлиб юрганимда нима қиларди" деган ўйлар ҳаёлимга келиб юрибди.

Биламан мен ноҳақман. Биламан каналим обуначиларининг асосий қатлами илмни қадрлайдиган ва мақолаларни ўқиб борадиган инсонлардан ташкил топган. Аммо баъзан инсон ўзининг қилаётган ишини бекор қилмаётганлигини ҳам ҳис қилиб, тушуниб туриши муҳим экан.

Машҳур ва буюк санъаткорларимиз ҳам баъзан инсонлардан қарсакларни сўраб олганликларини тушуниб боряпман !

Фаолликни бўшаштирманг, дўстлар! Канал сизлар учун очилган. Сизларнинг борлигингизни ҳис қилмасам бу каналнинг кераги йўқ!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
БАРБАДОС АНГЛИЯДАН БУТКУЛ МУСТАҚИЛ БЎЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Антил ороллари ичидаги жаннатмакон ороллардан бири - Барбадос Англиядан бутунлай мустақил бўлишга қарор қилди.

Гап шундаки, орол Англиядан 1966 йилда мустақил бўлган, аммо "Миллатлар ҳамдўстлиги" (Commonwealth) ташкилоти доирасида оролнинг раҳбари Англия қилоллиги ҳисобланади. Оролнинг бош губернатори Сандра Масон 2021 йил ноябрь ойидан республика тузумига ўтишини маълум қилди ва бу Англия қироллиги орол устидан ҳукмронлигини йўқотади дегани бўлади.

Маълумот учун, Барбадоснинг ҳудуди 430 км² бўлиб, аҳолисининг сони 287 000 киши. Гўзал ва жозибадор ҳонанда Раяна (Райҳона эмас) Барбадосда дунёга келган ва у ҳозирда Барбадоснинг рамзий элчиси ҳисобланади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

САЛОМАТ БЎЛИНГ!

Бир диктатор президент катта залда икки соатдан ортиқ мажлис ўтказаётган экан кимдир аксириб юборибди.

Президент залга қараб "Ким аксирди?" дебди.

Ҳеч ким жавоб бермагач, президент буйруқ берибди:
- Биринчи қаторда ўтирганларни олиб чиқиб отиб ташланглар!

Буйруқ бажарилибди.

Президент яна сўрабди:
- Ким аксирди?

Ҳеч ким жавоб бермагач, президент буйруқ берибди:
- Чап тарафда ўтирганларнинг ҳаммасини олиб чиқиб отиб ташланглар!

Буйруқ бажарилибди.

Президент учинчи марта сўрабди:
- Ким аксирди?

Ўнг тарафда ўтирган биттаси қўрқиб-қалтираб ўрнидан туриб, "Мен аксирдим, жаноб президент" дебди.

Президент унга қараб дебди:

- Шуни эртароқ айтмайсизми? Саломат бўлинг. Ўтиринг жойингизга!...
Мажлисни давом эттирамиз. Қаерда тўхтаб қолувдим?

😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ИМТИЁЗЛАР: "МИНГТАЯМ ШОҒОЛ БЎЛАДИМИ?"

Сиёсатдаги "Ҳокимиятни қўлга киритиш ва ҳокимиятни сақлаб қолиш" тамойилининг шароитга қараб баъзи шартлари бор.

Масалан босқинчилар бирон давлатни босиб олганларида ўша ерда ҳукмронликни сақлаб қолишлари, улар кетгач босиб олинган ҳудуд мустақил бўлиб олмаслиги учун у ерга маҳаллий аҳоли ичидан ўзларига итдай содиқ бир раҳбарни қўйиб, ўша ҳудуддаги таъсирли бир ҳовуч зодагонларга енгилликлар ва имтиёзлар берганлар.

Ўз давлатида ҳокимиятга келган янги раҳбар эса ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун куч ишлатар тизимлар ва органларга енгиллик ва имтиёзлар беради. Уларга маъқул келадиган қонунлар чиқаради, уларга уйлар беради, уларнинг маошларини оширади. Қарабсизки, ҳарбийлар, махсус хизматлар, ички ишлар ва адлия соҳалари хизматчилари янги ҳукмдорга "содиқлашадилар". Тўғрироғи, ҳукмдор уларнинг тўкин ҳаёти, қозонлари қайнашининг кафолатига айланади ва улар ўзларининг тўкин ҳаётлари учун ҳукмдорнинг хизматчисига айланадилар.

Масалан Белоруссияни олиб кўринг. Ҳамма, жумладан ОМОНчилар ва ҳарбийлар ҳам Лукашенконинг диктатор эканлигини ва у билан давлатнинг бири икки бўлмаслигини биладилар. Аммо бир ҳовуч тизимлар Лукашенкони ўзларининг молиявий ва касбий давомийлигининг ва болаларининг келажагининг кафолати деб биладилар ва шуларни қўлдан бой бермаслик учун миллионлаган ўз халқига қарши курашадилар. Бунда уларнинг айби йўқ дейиш мумкин, чунки бу ерда улар эмас йўлга қўйилган тизим айбдор. Бу худди циркдаги конфет бериб, айиқ, шер ва филларни ўз йўлига солгандай гап.

Шу еригача тушунарли. Сиёсатда ҳукмдорнинг куч ишлатар тизимларни ўз тарафига ўтказиш учун уларга имтиёзлар бериши "нормал" ҳолат экан.

Аммо ҳамма нарсанинг меёри, "дозаси" бўлади. Сувни қанча кўп қайнатсангиз ҳам у барибир 100°С да қайнайди. Уни 150-200°С да қайнатаман деб уринсангиз у буғланиб учиб кетади.

Каримов тақдир тақозоси ва воқеалар ривожи туфайлими ёки ўз хоҳишига кўрами давлатни куч ишлатар тизимлар ёрдамида бошқарди. Эвазига уларга имтиёзлар берди, ҳуқуқлар берди.

Каримовдан кейин Ўзбекистонда демократия шамоли эсишига ва давлатнинг куч ишлатар тизимлар орқали эмас, халқнинг иродаси бўйича бошқарилишига умид пайдо бўлди.

Шундай бўлса ҳам барибир "сиёсатнинг олтин қоидаси" ўз кучида ва куч ишлатар тизимларга етарлича имтиёзлар берилди. Бунга ҳеч ким норозилик билдирмади ва халқнинг хизматида бўлгач, куч ишлатар тизимдагиларнинг ҳалоли бўлсин.

Аммо "Имтиёзлар"нинг давоми шундай бўлиб кетди-ки, бундан ҳатто куч ишлатар тизимларнинг ўзлари ҳайрон бўлсалар керак.

Кимдир айтганди: "Болали аёлни ўрамоқчи бўлсанг унинг боласига музқаймоқ олиб бер".

Биздаги куч ишлатар тизимларнинг фарзандларига ўқишга киришларига имтиёзлар берилиши худди болали аёлнинг боласига музқаймоқ олиб берилишига ўхшаб кетяпти. Яъни ўрамоқчи бўлганлар болали аёл ҳали етарлича ўралмаган деб ўйламоқдалар шекилли.

Хоразмча айтганда, "мингтаям шоғол бўладими?" Бошқаларчи? Ўқитувчилар, шифокорлар, деҳқонлар, журналистлар ва ишсизларнинг болалари бола эмасми?

"Болали аёлни ўраш яхши", аммо умрни фақат унинг боласига музқаймоқ олиб бериш билан ўтказиш керак эмас. Улар болаларига музқаймоқни ўзлари ҳам олиб бераверадилар. Асосийси, ҳамма фаровон яшайдиган тизимни яратиш керак.

Куч ишлатар тизимларга бунчалик эътиборни давлатни куч ишлатар тизимлар орқали бошқармоқчи бўлганлар беради. Бизда мақсад демократия яратиш-ку. Шундай бўлгач, имтиёзларга кетадиган вақт ва иқтидорни адолат ўрнатишга сарфлаш керак. Куч ишлатар тизимлардаги инсонлар ақлли, билимли ва фаросатли инсонлардир. Улар ҳам халқ нимани хоҳласа шуни хоҳлайдилар. Уларга берилаётган имтиёзлар халқнинг ўзларига нисбатан нафратини кучайтираётганлигини ҳам англаб турибдилар.

Шунинг учун ҳали ҳам кеч эмас. Юртимиз цирк эмас, демократик давлат бўлиши, куч ишлатар тизимларимиз эса конфет учун эмас халқнинг, жумладан ўзларининг умумий манфаатлари учун хизмат қилишлари керак.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Imagine - John Lennon & The Plastic Ono Band (w The Flux Fiddlers)…
"Imagine", John Lennon

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Талабларга биноан: УЧ КУНЛИК ПОМИДОРНИНГ РЕЦЕПТИ
(бир кило помидор учун)

Бир литр сувга бир қошиқ туз, бир қошиқ шакар, бир қошиқ қуритилган кашнич уруғининг майдалангани, бир қошиқ қора мурч, 6-7 дона лавр япроғи, шивит, 6-7 дона саримсоқ солиб икки дақиқа қайнатилади.

Помидорларни ўртасидан кесиб, иккига ажратилади, лекин узиб олинмайди. Кесилган тарафларнинг ўртасига майдаланган саримшоқ, шивит солинади.

Помидоралар бир чуқур идишга қўйиб чиқилади ва устидан қайнатиб олинган сув қуйилади.

Идишнинг усти қопқоқ билан ёпилиб, сув совугандан кейин совутгичга солиб қўйилади. Помидорлар қалинлигига қараб 3-4 кун ичида тайёр бўлади.

Бу "Уч кунлик помидор" нинг биз тайёрлаган рецепти. Уни тайёрлашнинг турли хил усуллари бор ва бошқалар тайёрлаган рецептлар ҳам нотўғри эмас.

Барчага ёқимли иштаҳа! 😋😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
❤1
ХАЛҚ ЎЗ ҚАҲРАМОНЛАРИНИ БИЛИШИ КЕРАК!

Одатда яхши гап бўлсин, ёмон ёки ҳақоратли гап бўлсин ботдан келган гапларни каналга чиқармайман. Аммо баъзан халқ "ўз қаҳрамонлари"ни билиб қўйиши керак.

Мана бир пост муносабатга билдирилган изоҳ. Исмини қарасангиз муборак исми бор. Билдираётган фикрларидан эса унинг оғзи ва миясининг ҳиди келиб турибди.

Мен бу инсонни менга бу сўзларни ёзишга мажбур қилмаганман ва уни сир сақлашга ҳам ваъда бермаганман.

Жамиятимизда шундай савиядаги, маданияти ҳаминқадар инсонлар бор экан "Уч замон" канали ўз аҳамиятини йўқотмайди. Агар постларим, мақолаларим бир инсоннинг дунёқарашининг ўсишига хизмат қилса мен ўз мақсадимга етган бўламан.

Изоҳ эгасини сўкманглар. Яхшиси унга тезроқ тузалиб, жамиятимиз учун фойдали инсон бўлишини тиланглар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Мансабим йўлдошим бўлсин десанг айбни олдингиларга тўнка !

Чулун таппининг қандай қилиб 130 ёшга кирганлиги ва бунинг сирлари ҳақида ғийбаттлашиб турсак кимдир, "Чулун таппининг 130 ёшга кирганлигини қўя туринглар, у Чуғулистонда ҳар доим мансабдор бўлиб ишлашда давом этган ва бирон марта мансабдан айрилмаган ягона чуғул бўлади" деб қолди. Табиийки, унинг 130 ёшга чиққани етмагандек, бир умр мансабни йўқотмай яшаганлиги таҳририятдаги барчанинг ҳасадини келтирмай қўймади. Шунда янги муҳаррир бизнинг олдимизга қандай қилиб бўлса ҳам Чулун таппининг сирини билиб келиш вазифасини қўйди. Биз эса ўз одатимизга кўра Чулун таппи билан учрашув белгилаб, уникига интервью олишга бордик ва уни тузоққа тушириб, сирини билиб олдик.

Муҳбир :

- Чулун ота, сўнгги пайтларда кўринмай кетдингиз. Чуғулларнинг айтишларига қараганда мансабдан урилиб кетган эмишсиз. Шу гап ростми ?
Чулун таппи :

- Шу гапни ким айтган бўлсаям Чулун таппининг тапписини ебди. Мен ҳеч қачон ўзим эгаллаган мансаблардан айрилмаганман ва бундан кейин ҳам айрилмайман.

Муҳбир :

- Бўлиши мумкин эмас. Бу дунёда мансабидан айрилмайдиган Чуғул бўлар эканми, қўйсангизчи ?

Чулун таппи :

- Мана мен айрилмайман деяпманку. Мен кичкиналигимдаёқ мансабдан айрилмасликнинг сирини топганман.

Муҳбир :

- Қандай сир бўлиши мумкин ?

Чулун таппи :

- Сени бекорга журналист демас эканлар ўзи. Бир гапни тушунтириб бермагунча ўзинг тушунавермайсан. Бўлмаса эшит.
Менга болалигимдан Чуғул руҳининг муқаддас китобини ўқитишган. Ўша ерда "Мансабим йўлдошим бўлсин десанг айбни олдингиларга тўнка" деб ёзилган эди. Мен бу доно сўзларнинг маъносини дастлаб англаб ета олганим йўқ. Мен мактабда доим ўқишга, илм олишга қарши бўлганлигим учун мени синф етакчиси қилиб қўйишди. Табиийки, бунга синф раҳбаримизга лаганбардорлик қилганларим, унинг барча нотўғри ишларини тўғри деб синфдошларимга ўтказишга ёрдам берганларим ҳам сабабчи бўлган.

Бир куни синф раҳбаримиз ишга келмай қолди. Унинг ўрнига янги синф раҳбари келди ва олдинги синф раҳбари белгилаган тартиб-қоидаларни бекор қилиб, ўзининг янги қоидаларини кирита бошлади. Олдинги синф раҳбарини ғийбат қилиб, унинг қарорларини нотўғрига чиқариб, унинг ишончли одамларини аниқлашга киришди. Олдинги раҳбарга содиқ бир неча ўқувчилар думларини тугишларига тўғри келди. Индамасам синф етакчиси мансабимдан айрилиб қоладиганман. Шунда муқаддас китобда ўқиганларим эсимга келди ва миямда яшин чақнагандай бўлди. Мен дарров янги ўқитувчининг олдига бориб, синфдаги барча муаммоларга олдинги раҳбар сабабчи бўлганлигини, мен унга ҳеч қачон ишонмаганлигимни ва у белгилаган қоидалар нотўғри бўлганлигини айтдим. "Бу кунлар биз учун қўрқинчли тушдай кунлар эди" деб қўшиб ҳам қўйдим. Янги раҳбар менинг зукколигимга тан берди ва мени ўз ўрнимда қолдириб, ўзининг янги беъмани қоидаларини мен орқали ўқувчиларга етказа бошлади...

Шу бўлдию, мен ҳар доим тепадагиларнинг раҳбарлик пайтларида уларникини маъқуллаб, улар кетиб янги раҳбар келиши билан барча айбни кетган раҳбарга тўнкайдиган бўлдим. Мен бу илоҳий ва доно сўзлар менга ҳаётда бунчалар ас қотишини билмаган эдим. Аммо мана кўриб турганларингиздай мен оддий раҳбарликдан тортиб, директорлик, раислик, депутатлик, ҳокимлик ва Чуғулистон бошлиғи лавозимларида фаолият юритган бўлсам, ҳар доим ўзимдан олдинги раҳбарларни ва ўтиб кетган даврни айблаганман.

Сизларга айтсам, менинг бу тажрибамдан дунёда кўплаб давлатларда фойдаланадилар. Айрим давлатларда ҳатто бу давлат даражасида амалда қўлланилади. Мен "Бундай эзгу амаллар учун муаллифлик ҳуқуқи талаб қилмайман" деганимдан бери кўплаб давлатларда барча айбларни ўтиб кетган сулолалар, тузумлар ва даврларга тўнкаш одатга айланди. Энди ишонгандирсан ?

Муҳбир :

- Қойил, нуқул чуғулнинг калласига келмайдиган нарсаларни ўйлаб топасиз. Сизга гап йўқ лекин.

Чулун таппи :

- Гап йўғингни йиғиштир. Сизлар нима сабабдан анчадан бери менинг миш-мишларимни газеталарингда чиқармайдиган бўлдиларинг, шуни айт ?

Муҳбир :

- Чулун ота, сизга айтсам бу менинг айбим эмас. Газетамизнинг олдинги муҳаррири муттаҳам одам эди. Унинг барча қарорлари нотўғри эди. Ҳатто у раҳбарлик қилган даврларда бизнинг газетамиз йўқ эди десам ҳам муболаға бўлмайди. Мана ҳозир бизга янги муҳаррир келган. У ажойиб инсон. Ҳақиқий чуғул. Сизнинг олдингизга ҳам унинг ташаббуси билан келдим.

Чулун таппи :

- Майли, майли, мана сен ҳам бир зумда менинг қоидамни ўрганиб олдинг. Энди узоққа борасан. Лекин мендан интервью олиб туриш эсингдан чиқмасин. Ҳайр, самолёт бўл!

Дониёр Рўзметов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг келинлари билан ҳазиллашманглар! 😜👏👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
АНДИЖОНЧА ПАЛОВ

Андижоннинг палови дунёда энг зўри. Андижон паловини емабсиз, бу дунёга келмабсиз. Унинг довруғи нафақат водийда, балки бутун республикада кенг тарқалган. Ҳатто ҳофиз Озодбек Назарбеков "Ошлашади анжанчасига" деганда айнан ўша паловни назарда тутган.

Менинг андижонлик дўстларим, курсдошларим, танишларим кўп бўлган ва ҳозир ҳам жуда кўп. Умуман андижонликлар юртимиздаги мен кўп борада ҳавас қиладиган инсонлардан ҳисобланадилар. Уларнинг менга "Андижон палови" ҳақидаги ҳикоялари ўша таомга муҳаббатим тушишига сабаб бўлган...

Аммо, лекин, бироқ... Менга Андижон паловини мақтаган ва паловхонтўра билан меҳмон қиламан деган андижонлик ашналаримдан биронтаси ҳали менга Андижон ошини пишириб бермаганлар. Каллам ишламаган экан, Андижонга борганимда бошқаларга қўшилиб шашлик еб келаверган эканман. 😜

Хуллас, Андижон палови узоқ йиллардан бери менинг армоним, масаллиқ ҳолида мени кутаётган, довруғи ҳозирча анжанча ваъдалар шаклида яшаб келаётган азиз таомдир! 😋👍

👉https://t.me/uchzamon
Elton John - Sacrifice
"Sacrifice", Elton John

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК, РАҲМАТЖОН ҚУРБОНОВ !

Ўзбекистонда ҳали ҳам "Халқ артисти" унвони берилмаган бир ХАЛҚ АРТИСТИ бор. Бу овоз, маҳорат, хизмат, билим ва санъат борасида Комилжон Отаниёзов, Отажон Худойшукуровнинг издоши деб айтиладиган, халқ "Довудий овоз соҳиби" деб ном берган Раҳматжон Қурбоновдир.

Яқинда Маданият вазири Озодбек Назарбековга ёзма мурожаат қилганимда президентга Оғабек Собиров билан бирга Раҳматжон Қурбоновга ҳам "Халқ артисти" беришни тавсия қилишларини сўраган эдим. Оғабек Собировга "Халқ артисти" унвони берилганидан бошим осмонга етди, аммо Раҳматжон оғага берилмаганлиги учун кўнгил ярим қолди.

Раҳматжон Қурбонов бугун 61 ёшга кирди. У 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган.

Буюк ҳофизни таваллуд куни билан муборакбод этаман. Ҳофизга хоразмча айтганда камида Гўрўғлининг ёшини тилайман. Санъати, овози ҳеч қачон сўнмасин. Халқ унга аллақачон бериб бўлган "Халқ артисти" унвони тезроқ берилиб, адолат қарор топсин !

👉https://t.me/uchzamon
Rahmatjon Qurbonov - Do'sting kim | - (music version) #UydaQoling
RizaNovaUZ
"Дўстим ким, душманим ким", Раҳматжон Қурбонов

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ДУХОВКАДА БУЗОҚ ГЎШТИ

Масаллиқлар:
- 250 гр дан иккита бузоқ гўшти
- 2 дона (300 гр) батат картошкаси
- 3 дона болгар қалампири
2 дона помидор

Шулар листга қоғоз устига чиройли қилиб терилиб, шашлик приправаси билан аралаштириб борилади. Кейин духовкага 180°С да 40 минут қўйилади.

Бузоқ гўшт юмшоқ бўлганлиги учун ҳил-ҳил юмшоқ бўлиб пишади. Сабзавотлар помидорнинг сокида ажойиб таъмга киради.

Бундай таомнинг таъми анчагача оғзингизда қолади. 😋😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
ЛОНГРАЙТЕР КИМ ВА У НЕГА УЗУН ЁЗАДИ?

Долзарб муаммолар ҳақида ёзадиган ва кўпчилик ўқийдиган инсонлар орасида "лонграйтерлар"и, яъни инглиз тилидан таржима қилганда "Узунматнёзарлар"и бор. Бунга мисол қилиб "Асанов формати" канали муаллифи Элдор Асановни, "Ҳужайра.уз" канали муаллифи Бахтиёр Шералиевни, "Микрофон Ашуровда" канали муаллифи Рустам Ашуровни ва каминани келтириш мумкин.

Лонграйтерларнинг матнлари қанчалик долзарб бўлмасин баъзан фақатгина матн узун бўлганлиги учунгина уни ўқимайдиган ва ҳатто "Шу гапни айтиш учун шунча ёзиш шартмиди" деб нолийдиганлар ҳам топилади. Буни лонграйтерларнинг ўзлари ҳам биладилар, аммо улар барибир узун матнларни ёзаверадилар ёки ёзишга мажбур бўлаверадилар.

Шундан келиб чиқиб савол : Лонграйтер ким ва нега у узун матнлар ёзади?

Мен барча лонграйтерлар учун жавоб бериш ниятим йўқ. Фақат ўзим учун жавоб бераман.

Париж сиёсий фанлар институтида ўқиганимизда бир вазифа бериларди. 150-200 варақли китобни ёки 500 варақли зерикарли ҳисоботни ўқиб, уни анализ-синтез қилиб, қисқача мазмунини 10 қаторда ёзишимиз керак эди. Машқнинг масъулияти шунда эдики, матнни ўқиган одам китобни ёки ҳисоботни тўлиқ ўқигандай бўлиши керак эди.

Аммо 10 қатрога сиғдирган матнни ўқийдиган одамнинг билим, тажриба ва салоҳияти 10 қаторга сиғдирилган матнни ўқигач, миясида таҳлил қилиб уни бошқатдан 150-200 варақ китобга ёки 500 варақли ҳисоботга айлантира олиши керак. Агар ўқувчи бу ишни қила олмаса, унга матнни қисқартириб бериш худди унга ҳеч нарса бермаслик билан баробардир.

Оддий халқ илмий китоб ва мақолаларни ўқимайди. Чунки улар шунчалар узун, шунчалар зерикарли ва "ҳаволалар" сабабли шунчалар ўқишга ноқулайдир. Оқибатда жамиятларда олимлар ва олим эмасларнинг ўртасида жарлик юзага келади.

Илм кишиларининг орасида қарашлари халқчилроқ ва характери ижодкорроқлари бўлади. Улар долзарб ва илмий жиҳатдан мураккаб бўлган мавзуларни 1000 марта соддалаштириб, таҳлил қилиб, илмий-публицистик мақолалар шаклида оддий халқнинг оғзига "чайнаб" солиб берадилар. Улар бу ишни одатда илҳом келганда қиладилар ва илҳом келмаса ёза олмайдилар. Чунки бу уларнинг илмий эмас, кўпроқ ижодкорлик қирралари махсули ҳисобланади.

Улар илмий-публицистик мақолани ёзганларида долзарб мавзуга оид бир неча китоблар ва илмий мақолалардаги илмларни анализ-синтез қилиб, максимум даражада қисқартириб, оддий халқнинг тилига "таржима қилиб" кейин чоп этадилар. Шу сабабдан, уларнинг матнлари 3-5 варақ бўлиб кетади. Ана шу инсонлар "лонграйтерлар" бўладилар.

Долзарб мавзулар шундайки, уларнинг аниқ ва жўн жавоблари бўлмайди. Улар юзасидан томлаб китоблар ёзилади, тадқиқотлар қилинади ва шунда ҳам тайинли жавоблар топилмайди. Шундай бўлгач, илмий-публицистик мақола муаллифи, яъни лонграйтер имкон қадар холис қолганча барча илмий позицияларни ва аргументларни келтиришга ҳаракат қилади. Чунки айтилмай қолган позиция ёки аргумент учун шундай позициядаги инсонлар мақолани нотўғри деб, муаллифни нохолис деб ўйлашлари мумкин. Маъқул деб топса, ўзининг шахсий позициясини ҳам билдириши мумкин. Қарабсизки, лонграйтер "оғзини очмасидан" туриб 1000 марта қисқартирилган ва ҳеч нарса қолиб кетмаслигига, қўшимча саволлар пайдо бўлиб қолмаслигига интилиб ёзилган мақола камида 3 варақ бўлиб қолади.

Лонграйтерлар олимлар ва халқнинг ўртасида кўприк вазифасини бажаришдай масълулиятли ишни касб қилган ижодкор илм кишилари ҳисобланадилар. Шу сабабдан, лонграйтерларни тўғри тушуниш, иложи бўлса уларга текинга сут бериб 😬😜... узр, уларнинг матнларини эринмасдан ўқиб бориш керак!

ПС. Уффф, матн яна узун бўлиб кетди! Ишқилиб охиригача ўқиган бўлсангизлар бўлди ! 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Ўзбек-турк хабарлари телеграмиканали хабари. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси ҳамда Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилади

Сиз Туркиядамисиз?
Пандемия сабабли вақтинчалик ишсиз ҳолатга тушиб қолдингизми?
Айни вақтда нима билан шуғулланиш устида бош қотираяпсизми? Пул топиш истагидамисиз?
У ҳолда бу лойиҳа айнан сиз учун!

Туркияда ишсиз ҳолатга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги “Мендирман Жалолиддин” телесериалининг оммавий саҳналарида иштирок этиш ва вақтинчалик иш билан таъминланиш имконияти яратилди.

Тарихий сериалнинг оммавий саҳналарида сиз ҳам қатнашинг ва моддий рағбатлантириш имкониятларидан фойдаланинг.

Мурожаат учун:

“Gül Production” Şirketi, Levent Mahallesi, Alkaranfil Caddesi, No: 16, Beşiktaş, İstanbul
Telefon: +905533827795, +905362291707

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon