Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
545-савол:
“Девид Копперфилд” асари қаҳрамони жаноб Омернинг анча йилдан бери танийдиган, алоқалари яхши бўлган шаҳардоши оғир бетоб бўлиб, тўшакка михланиб қолади. Аммо жаноб Омер ўз касби туфайли шаҳардошидан ҳол-аҳвол сўраб уйига кира олмайди. Жаноб Омернинг касби нима бўлган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида

☝️ Жавоб: Гўрков
Изоҳ: Оғир бетобдан ҳол-аҳвол сўрасам, одамлар нотўғри тушунмасин дейди.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
546-савол:
Муҳаммад Али ҳаёти давомида кўплаб номдор боксчилар билан жанглар олиб борган ва кўп ҳолларда ғалаба қозонган. Аммо ўзининг таъкидлашича, ҳаётидаги энг қийин жанг айнан шу инсон билан бўлган экан? Савол: ким билан?

☝️ Жавоб: Биринчи хотини билан.
Изоҳ: У ажрашиш жараёнини назарда тутган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🤩3
547-савол:
“Ювентус” жамоаси аъзоси Патрис Эвра ўз инстаграмида бу ҳайвоннинг кийимини кийиб олиб, инсонларни рацизмга қарши курашга чорлайди. Видеога шарҳда қуйидаги сўзлар бор эди: мен қораман, мен оқман ва мен осиёликман. Қайси ҳайвон ҳақида гап кетмоқда?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
«Катта жамоа» лойиҳасининг 10-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
1976 йили бир шаҳар маъмурияти армияни қутқариб қолиш мақсадида замбуруғларга қарши препарат ишлаб чиқарувчи Бельгия фирмасидан ёрдам сўраган. Яхшилаб мантиқан ўйлаб айтингчи, ўша шаҳар ва армия қайси давлатда жойлашган эди?
ЖАВОБ: Хитой
Изоҳ: 1976 йили Хитойдаги Сиань шаҳри яқинидаги далалардан бирида маҳаллий деҳқонлар тасодифан тош ҳайкаллардан иборат Терракота армиясини топиб олишади. Мазкур армия милоддан аввалги 221 йилдан 210 йилгача ҳукмронлик қилган Хитойнинг биринчи императори Цинь Ши-хуанди нафақат Буюк Хитой девори қурувчиси сифатида, балки ўша машҳур ҳайкаллардан иборат армия асосчиси ҳам ҳисобланади. 2 йиллик қазишмалардан сўнг, археологлар жуда кўплаб ҳайкалчаларда турли даражадаги ёриқлар пайдо бўлгани, моғор босгани аниқланади. Уларни сақлаб қолиш мақсадида саволда таъкидланганидек, махсус препарат ҳам буюртма қилишган.

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

Мазкур саволга жами 820 киши овоз берди. Ҳаа, нима ҳам дердик, Сизларни чалғитиш анчайин қийин бўлиб қолди. Мазкур саволга ҳам «Катта жамоа» қийналмасдан жавоб топа олди. Овоз берганларнинг 435 нафари (53%) аниқ жавобни белгилашди.

Кетма-кет топилган 3 та савол «Катта жамоа»га ўйинда ғалабани тақдим этди!

Бошловчи 4️⃣: 6️⃣ Катта жамоа

6-4 ҳисобида унча-мунча “Заковат”даги билимдонлар жамоаси ҳам ғалаба қозониши қийин 😀 Албатта бу ерда саволлар варианти билан берилмоқда, лекин барибир “Заковат” ҳамда “Вақт қадри” канали аъзоларининг интеллектуал салоҳиятини эътироф этмасдан иложимиз йўқ.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур лойиҳада иштирок этган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
👍2
547-савол:
“Ювентус” жамоаси аъзоси Патрис Эвра ўз инстаграмида бу ҳайвоннинг кийимини кийиб олиб, инсонларни рацизмга қарши курашга чорлайди. Видеога шарҳда қуйидаги сўзлар бор эди: мен қораман, мен оқман ва мен осиёликман. Қайси ҳайвон ҳақида гап кетмоқда?

☝️ Жавоб: Панда

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
548-савол:
Ўзбек халқ мақолини давом эттиринг:
Қизига жони ачиган...

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
548-савол:
Ўзбек халқ мақолини давом эттиринг:
Қизига жони ачиган...

☝️ Жавоб: Қизига жони ачиган келинини асрар

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
549-савол
549-савол:
Ушбу сурат 1964 йили 15 декабрь куни олинган бўлиб, унда бир комиссиянинг иш фаолияти муҳрланган. Диққат савол, ўша куни қандай қарор қабул қилинган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
549-савол жавоби
👍1
549-савол:
Ушбу сурат 1964 йили 15 декабрь куни олинган бўлиб, унда бир комиссиянинг иш фаолияти муҳрланган. Диққат савол, ўша куни қандай қарор қабул қилинган?

☝️ Жавоб: Канаданинг замонавий байроғи қабул қилинган
Изоҳ: Орқа фонга эътибор қилсангиз, бир нечта байроқлар илинган ва уларда заранг барглари тасвирланган. 1964 йилгача Канада Буюк Британия байрооғидан фойдаланиб келган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
550-савол
550-савол:
Сиз француз рассоми Жан Огюст Доминик Энгр қаламига мансуб суратни кўриб турибсиз. Диққат савол, тахтда ўтирган ким ва унинг пастида қизил ва яшил кўйлакларда ўтирган аёллар нимани тасвирламоқда?

☝️ Жавоб: Гомер, "Илиада" ва "Одиссей" асарлари
Изоҳ: Расм фонидаги бино, лира, юнонча ёзувлардан мазкур воқеалар Юнонистонда бўлаётганини англаш қийин эмас. Тахтда оёқ яланг, оддий кийимда, кўзлари хиралашган инсон ўтирибди. Бу албатта Гомер эди!
Пастдаги аёлларга назар ташласангиз, бирининг олдида қилич, иккинчисининг қўлида эшкак турибди. "Илиада" асарида Троян урушлари акс этган, кўп қон тўкилган, шунинг учун аёл қизил кийимда. "Одиссей" асарида эса, бош қаҳрамон Одиссей уйига қайтиш учун денгизда йиллаб сузишига тўғри келади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
551-савол
551-савол:
Айрим муассасалардан бирида мана шундай ўзига хос календарни учратиб қолишингиз мумкин. Қайси муассасада?

☝️ Жавоб: Туғруқхона
Изоҳ: Эътибор қилсангиз, кунларда қизил ва кўк ранглар тасвирланган. халқаро стандартга кўра, қизил қиз фарзандларни, кўк эса ўғил фарзандни билдиради. Ўша куни туғруқхонада нечта қиз, нечта ўғил туғилганини билдирувчи махсус календарь бу.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1