Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
536-савол:
Италиядаги йўл белгилари орасида “Эҳтиёт бўлинг, болалар майдончаси” деб номланувчи белги бор экан. Сўзга уста италянлар шу белги номига сал ўзгартириш киритиш орқали ҳозирги замон муаммоларидан бирини акс эттиришган. Савол: йўл белгисининг номи нима деб ўзгартирилган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: Бу ерда болалар ҳали ҳам кўчада ўйнашади.
Изоҳ: замон ривожланиб, болалар асосан электрон ўйинларга муккасидан кетишмоқда ва олдингидек кўчаларда ўйнайдиган болалар камайиб кетганлигига ишора қилишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
537-савол:
Москва шаҳрида жойлашган “Ғалаба монументи” Россиядаги энг баланд монумент ҳисобланади. Унинг баландлиги 141,8 м.. Диққат савол: нега айнан 141,8м?

☝️ Жавоб: Уруш 1418 кун давом этган

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
538-савол:
Японларга хос хислатлар орасида меҳнаткашлик ва ишига содиқлик каби хислатлар энг кўп тилга олинади. Энди ўйлаб кўриб айтингчи, япон тилида “КАРОШИ” деган тушунча қандай кўнгилсизликни англатади?

«Катта жамоа» лойиҳасининг 9-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
Уларнинг ватани Чикаго шаҳри ҳисобланади (1884-1885). Уларнинг биринчиси пайдо бўлгандан сўнг, Чикаго ва Нью-Йорк шаҳарлари ўзаро рақобат қилишган, аммо ҳозирда Гонконг уларнинг сони бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. У нима?

ЖАВОБ: Осмонўпар бинолар.

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

Мазкур саволга жами 745 киши овоз берди. Саволдан саволга овоз берувчиларнинг мантиқий саволларга жавоб топишда тажрибаси ошиб бораётганлиги кўриниб турибди. Мазкур раунддаги савол ҳозирча берилган барча саволлар ичида мутлақ кўп овоз билан жавоб топилгани бўлди. Овоз берганларнинг 77%и (!), аниқроғи 571 киши осмонўпар бинолар ҳақидаги маълумотни билишини исботлади.

Ва илк бор «Катта жамоа» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Яна биттагина тўғри жавоб топилса, 1-ўйинда ғалаба қозонишингиз мумкин.

Бошловчи 4️⃣: 5️⃣ Катта жамоа

Кейинги савол бугун соат 18.00 дан сўнг берилади. Ўтказиб юборманг!

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
👍1
538-савол:
Японларга хос хислатлар орасида меҳнаткашлик ва ишига содиқлик каби хислатлар энг кўп тилга олинади. Энди ўйлаб кўриб айтингчи, япон тилида “КАРОШИ” деган тушунча қандай кўнгилсизликни англатади?

☝️ Жавоб: Ҳаддан ташқари кўп ишлаш оқибатида ўлим

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
539-савол:
“Фан ва ислом” номли ҳужжатли фильмда илм-фан марказларининг шарқдан ғарбга кўчганининг 3 та сабаби келтирилган. 1-си араб тилида китобларни нашр қилиш мураккаблиги, 2-си эса араб халифатининг ҳар тарафдан ҳужумларга дучор бўлиб бўлиниб кетиши. Марҳамат қилиб, ғарбнинг шарқдан жуда ҳам илгарилаб кетишини таъминлаб берган асосий 3-сабабни айтинг?

❤1

☝️ Жавоб: Американинг кашф қилиниши

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
540-савол:
Муҳаммад Али ўзининг ҳозиржавоблиги ва ўткир сўзлари билан машҳур. Аммо самолётдаги парвозларнинг бирида стюардесса уни ҳам доғда қолдирган экан.
Стюардесса:
- Камарларни тақинглар.
Муҳаммад Али:
- Суперменга камар керак эмас.
Стюардесса нима деб жавоб берганини топинг.

👍2
1976 йили бир шаҳар маъмурияти армияни қутқариб қолиш мақсадида замбуруғларга қарши препарат ишлаб чиқарувчи Бельгия фирмасидан ёрдам сўраган. Яхшилаб мантиқан ўйлаб айтингчи, ўша шаҳар ва армия қайси давлатда жойлашган эди?

Хитой – 435
👍👍👍👍👍👍👍 53%

Вьетнам – 257
👍👍👍👍 31%

Ватикан – 87
👍 11%

Афғонистон – 41
👍 5%

👥 820 people voted so far. Poll closed.
👍1
540-савол:
Муҳаммад Али ўзининг ҳозиржавоблиги ва ўткир сўзлари билан машҳур. Аммо самолётдаги парвозларнинг бирида стюардесса уни ҳам доғда қолдирган экан.
Стюардесса:
- Камарларни тақинглар.
Муҳаммад Али:
- Суперменга камар керак эмас.
Стюардесса нима деб жавоб берганини топинг.

☝️ Жавоб: Суперменга самолёт ҳам керак эмас.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
541-савол:
Форс подшоҳи Кир қўшинидаги эллин жангчиларига рақиблар ҳайқирганда жим урушиш, аксинча, жим турганда ҳайқириб жангга кириш буйруғи берилган экан. Савол: файласуф Плутарх кимларни худди шу эллин аскарларига ўхшатган?

☝️ Жавоб: Аёлларни
Изоҳга ҳожат бўлмаса керак :)

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
🔥1
542-савол:
Хўжа Насриддин ҳақида ривоятга кўра, одамлар чўкаётган судхўрга “қўлингни бер, сени қутқарамиз” деса, судхўр қўлини узатмабди. Шунда Хўжа Насриддин келиб, ахир у судхўрку, унга худди шу гапни сал бошқачароқ айтиш керак, дейди. Ва ҳақиқатдан жумлани бироз ўзгартириш айтишгач, судхўр қўлини узатади. Савол, Насриддин нима деган?

☝️ Жавоб: Қўлимни ушла
Изоҳ: "Қўлимни ол" варианти ҳам қабул қилинади. Судхўр "бер" деганда индамай, "ол" деганда қўлини узатган экан.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
543-савол:
Eurosport.ru сайтида Роджер Федерернинг “Australian open” турниридаги ғалабасига бағишланган мақолада унинг ёши катта бўлиши ва кўплаб жароҳат ва қийинчиликларга қарамасдан, ўз ўлжаси бўлган катта шлем турнирини қўлга киритиш мақсадидан ортга қайтмагани ва 4 ярим йил давомида уни ҳеч ҳам умид тарк этмагани таъкидланади. Савол: ушбу мақола сарлавҳаси қайси асар номи билан бир хил?

☝️ Жавоб: "Чол ва денгиз"

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
544-савол:
Канадага борган инсонларнинг кўпчилиги канадаликларни жуда ҳам мулойим халқ эканлигини таъкидлайди. Улар шу даражада мулойим халқки, мулойимлик бўйича олимпиада ўтказилса, улар …..
Марҳамат, жумлани мантиқан давом эттиринг.

☝️ Жавоб: 2-ўринни эгаллайди
Изоҳ: 1-ўринни мулойимлик билан атай рақибларига топширишади.

👍3