Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
251-савол:
1968 йилда биринчи феминист ёзувчилардан бири Элизабет Кеди Стентон УЛАРГА шундай таъриф берган: «Бу шафқатсиз, ўзига бино қўйган, очофат, урушга ва босқинчиликка мойил емирувчи кучдир. Ҳам моддий, ҳам маънавий дунёда у фақатгина тартибсизлик, душманлик, касаллик ва ўлим сочади» деган. Ёзувчи аёл таъриф берган уларни топинг?

☝️ Жавоб: Эркаклар
Изоҳ: Эҳ, аёллар, аёллар... )
🤩3👍2
@zakovat
252-савол:
Umar Hayyomning ruboiysini tinglang:

Dunyoning tilagi, samari ham UU,
Aql ko‘zin qorasi - javhari ham UU.
To‘garak jahonni uzuk deb bilsak,
Shaksiz, uning ko‘z-gavhari ham UU.

Ruboiydagi UU o‘rnida qaysi so‘z bo‘lishi kerak?
👍1

☝️ Жавоб: Биз.
Изоҳ: “Биз” сўзи инглизчада We бўлади. “W” эса «дабл ю» дейилади. Яъни иккита UU. Биз барча саволларни кирилл алифбосида, ушбу саволни эса, атайин лотинчада бердик.
👍5
@zakovat
253-савол:
У 1966 йилда Саратовда туғилади, эрта болалигида ота-онасидан маҳрум бўлади ва отасининг укаларидан бири томонидан асраб олинади. Губкин номидаги Москва нефт ва газ институтида таҳсил олади. Энди сиз менга у 2003 йилда қилган энг катта хариди айтинг.
❤1👍1

☝️ Жавоб: Лондоннинг "Челси" клубини. Гап Роман Абрамович ҳақида кетаётган эди.
👍3🤩2
@zakovat
254-савол:
1921 йили Туркияда давлат мадҳиясининг матни учун танлов эълон қилинганда, ҳозирги мадҳия муаллифи Меҳмет Акиф дастлаб танловда иштирок этишдан бош тортган. Айтингчи, у нима учун бош тортган?

☝️ Жавоб: Меҳмет Акиф мадҳиялар танлови ғолибига пул мукофоти берилишини эшитгач, унда қатнашишдан бош тортади. Чунки пул учун Ватан мадҳиясини ёзиб бўлмайди, деган фикрни билдирган. Бироқ ўша пайтдаги Таълим вазири шоирни танловда қатнашишга кўндирган, Меҳмет жаноблари эса ғолиб чиққан. Пул мукофотини эса ногион аскарлар жамғармасига хайрия қилган.
👍8
@zakovat
255-савол:
Тобутсоз Алмон Строунжер ўтган асрнинг 80-йилларида катта инқирозни бошидан кечиради. Сабаби буюртмаларнинг катта қисми ашаддий рақобатчисига берилаётганлиги сабабли, унинг фирмасига деярли ҳеч ким мурожаат қилмай қўяди. Энди кутилмаган саволни эшитинг: Айтингчи, рақобатчисининг хотинининг касби нима бўлган ва нима учун аксарият буюртмалар рақобатчисига берилган?
❤1

☝️ Жавоб: Телефонистка
ИЗОҲ: Рақобатчисининг хотини телефон станциясида фаолият юритган ва тобут ясовчи фирмани сўраб мурожаат қилган барча қўнғироқларни эрига йўналтирган.
👍5👎1
@zakovat
256-савол:
Статистика бўйича, катта ёшли инсонларнинг ҳар ўн биринчиси онихофагист экан. Бунинг сабаби ҳали тўлиқлигича ўрганилмаган, лекин шуниси маълумки, бу руҳиятга боғлиқ. 1893 йилдаёқ бир гуруҳ руҳшунослар унинг сабабини асабийликдан деб хулоса беришган эди. Ундан ҳам оригиналроқ гипотеза бор: бу нарса аҳлоқсиз ва аҳмоқона фикрлар учун одам ўзини-ўзи жазолаши, ўзига нисбатан агрессив ҳаракат қилишдан келиб чиқар экан. Айтингчи, онихофагистлар кимлар?

☝️ Жавоб: Тирноғини тишловчилар
👍1
@zakovat
257-савол:
Агар ихтирочи Жон Шепард Бэрроннинг хотини яхшироқ хотирага эга бўлганда эди, ИКС ҳозир 6 та миқдордан иборат бўлган бўлар эди. Ўйлайманки, орамиздаги барча ишчи ходимлар ва талабалар ушбу саволга жавоб топишда қийналмайди. Марҳамат қилиб, ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Пин-код
ИЗОҲ: Жон Шепард Бэррон пластик карточкаларга банкоматлар учун ўрнатиладиган пин-кодни ихтиро қилган. У ўз хотинида эксперимент ўтказиб кўрган. Хотини 6 талик рақамларни тез-тез унутиб қўйган, аммо 4 та рақамли кодни яхши эслаб қолган.
👍5
@zakovat
258-савол:
АҚШдаги машҳур ва сердаромад реклама компанияларидан бирининг хўжайини Лео Бернетт ўз бизнесини 1935 йили уйини гаровга қўйиш эвазига олган 35 минг доллар сармоя билан бошлаган. У реклама компаниясига асос солиб, эндигина фаолиятини бошлаган вақтда унинг яқинлари уни ақлдан озганликда айблашади ва унга “6 ойдан кейин касодга учраб, кўчада олма сотишга мажбур бўласан” дейишади. Аммо Бернетт уларнинг барчасига қарши чиқади ва ўз режасини амалга оширишдан тўхтамайди. Натижада катта компания эгасига айланади. Ўша кунларнинг хотираси шарафига Бернетт компаниясида мижозлар учун бир одатни йўлга қўяди ва бунинг учун ҳар йили 750 минг доллар сарфлайди. Айтингчи, компанияда қандай одат бор ва шунча пулни нима мақсадда сарфлайди?

☝️ Жавоб: Компания офисларига ташриф буюрган мижозларга текин тарқатиладиган олмалар учун.
ИЗОҲ: Бернетт компаниясининг барча офисларида ташриф буюрган мижозларга олма тарқатилади. Худди бошқа офисларда текин конфет берилгани каби.
@zakovat
259-савол:
Бир энциклопедиянинг рақамлар билан боғлиқ мақоласида Англия тарихидаги 3та муҳим воқеа эсга олинади. Хусусан, 1966 йилги ЖЧ чемпионлиги, 1066 йилдаги Гастингс ёнидаги жанг. Сиз эса, 3-муҳим воқеа сифатида қайси воқеа эсга олинганини айтинг.

☝️ Жавоб: 1666 йилда Лондонда бўлган ёнғин.
Изоҳ: Мазкур мақола “66” рақамига бағишланган эди.
👍2
@zakovat
260-савол:
XX асрдаги ҳисоб-китоблар бўйича бу рўйхатда ҳайвонот олами етакчилик қилган – 2 та шер, 2 та хўроз, кучук боласи ва 2 марта уй қуёни. Иккинчи ўринни инсонлар ҳамда одамсифатлар эгаллашган – жами 6 та, асосан ёшлар. Шунингдек, мевалар ҳам қатнашган: шафтоли ва апельсин. Сиз эса, максимал аниқликда гап нима ҳақида эканлигини айтинг.

☝️ Жавоб: Футбол бўйича ЖЧ ва Европа чемпионати талисманлари.
Изоҳ: Фақат ЖЧ ёки фақат Евро жавоблари қабул қилинмайди.
@zakovat
261-савол:
Ҳиндлар шахматда бу фигурани турган жойидан бир қадам олдинга ва диоганал бўйича тўртта тарафга бир қадамдан юргизишган холос. Савол бу қайси шахмат фигураси ва нима учун шундай ҳаракатлантиришган?