Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
241-савол:
Парашютдан сакрашни янги ўрганаётганларга самолётдан сакраш пайтида, парашют халқасини икки қўл билан ушлашни ўргатишар экан. Ваҳоланки парашютни очишга бир қўлнинг кучи ҳам етади.
Савол: нега бундай ўргатишади?

☝️ Жавоб: Парашютдан янги сакраётган одамда қўрқув туфайли самолётнинг бирон жойини ушлаб олмаслик учун шундай ўргатишар экан. Агар юраги дов бермай эшик олдида тўхтаб қолса, орқасидан итариб юбориш осон бўлар экан :)
🤩6👍5🔥1
@zakovat
242-савол:
Гвинея аёллари миллий байроқдаги қизил, сариқ ва яшил ранглар мавжуд бўлган матолардан кийим кийишни хуш кўришади. Қизил ранг - халқнинг ўз эрки учун курашдан қайтмаслигини билдиради. Сариқ ранг - Африка қуёшининг рамзи. Савол: байроқдаги яшил ранг ниманинг тимсоли эканлигини айтинг.
👍1

☝️ Жавоб: доимий яшил Жунгли ўрмонларининг рамзи.
👍1
@zakovat
243-савол:
1556 йилда Венецияда "Ёзма ахборот" номли босма нашр пайдо бўлди. Савол: бу нашрни сотиб олиш учун керак бўладиган кичик танга нима деб аталган?

☝️ Жавоб: Газета. Кейинчалик бундай нашрлар ана шу танганинг номи билан атала бошланган.
👍2
@zakovat
244-савол:
Бир сафар Виктор Гюго Пруссияга йўл олди. Чегарада жандарм махсус анкетани тўлдирар экан, ёзувчидан сўради: “нима билан шуғулланасиз?”. Гюго “ёзаман” деб жавоб берди. Жандарм бу гапга тушунмай, қайтадан сўради: “мен сиздан сўраяпман, нима билан тирикчилик қиласиз?”.
“Перо билан” деб жавоб қайтарди Гюго.
Савол: шундан сўнг жандарм Гюго ҳақидаги анкетанинг “фаолият тури” деган бўлимига нима деб ёзди?
⚡1👍1💯1

☝️ Жавоб: Перо сотувчи
👍3😎2🏆1
@zakovat
245-савол:
“Оз: Буюк ва даҳшатли” фильмининг катта қисми махсус технология асосида суратга олинган бўлиб, унда асосан кўк рангдан фойдаланилган. Ушбу фильмнинг суратга олиш павильёнларидан бирига фақат ўша ранг ишлатилганлиги сабабли ИКС деб ном беришган. ИКСнинг энг йириги Хитойдаги Чжухай шаҳрида бўлиб, катталиги 22,8 млн. ўлчов бирлигига тенг. Олтиндан ишланган энг қиммат ИКС 5 млн. долларга баҳоланган эди. ИКСни топинг.

☝️ Жавоб: Аквариум
👍4
@zakovat
246-савол:
Япониялик олим Яссо Хассаки ушбу ўйинни Олимпиада ўйинлари дастурига киритишни таклиф қилади. У ўз фикрини қуйидагича изоҳлайди: барча инсонлар ҳам тез югура олмайди, аммо ҳар бир инсон айёр ва эпчил бўла олади. Ушбу ўйин номи билан аталган бир фильмнинг якунида қаҳрамон шкафни очгани тасвирланган. Гап қайси ўйин ҳақида кетмоқда?

☝️ Жавоб: Бекинмачоқ
👍5
@zakovat
247-савол:
Марк Твен фикрига кўра, кўпчилик ёзувчилар Уни тежаб ишлатишларининг сабаби, Уни жудаям қадрли ҳисобланганлигида экан. Википедиага кўра, Унга файласуфлар “онг ва реалликнинг интенциал мос тушиши” дея таъриф беришади. Ўзбек мақолига кўра, у бир “физик хосса”га эга, бошқа бирига эса эга эмас. Ушбу физик хоссаларни айтинг.
👍3

☝️ Жавоб: Эгилиш хусусиятига эга, лекин синмайди
ИЗОҲ: У – ҳақиқат.
👍6❤1🤩1
@zakovat
248-савол:
Японияда уруш вақтида ўз қўшинларига каптарлар ёрдамида хабар етказилаётганда бир муаммо пайдо бўлади. Яъни хабарни олиб кетаётган каптарни душман мерганлари уриб туширар ёки уларга йиртқич қушлар ҳужум қилар эди ва натижада хабар керакли жойга етиб бормасди. Шунда уддабурон японлар бу муаммонинг ҳам ечимини топишди ва хабарлар илгаригидек, керакли жойига ҳеч бир шикастсиз етиб бора бошлади. Улар каптарлар билан боғлиқ қандай янгиликни ўйлаб топишган?

☝️ Жавоб: Улар ҳатто тунда хам худди кундузгидек бемалол уча оладиган янги каптар зотини етиштиришди, натижада тунда душман уни кўра олмайди, йиртқич қушлар эса уларга ҳужум қила олмайди.
👍1
@zakovat
249-савол:
Балиқ ови вақтида қармоққа кальмар илинса, тажрибали балиқчилар кальмарни қайиғига олишга шошилмас экан. Бунга уни сабаб қилиб кўрсатишади. Ўша сабабни айтинг.

☝️ Жавоб: Сиёҳ
Изоҳ: Қармоққа тушгандан кейин, кальмарлар ўзидан сиёҳ чиқаришни бошлашади. Шу сабабли, балиқчилар сиёҳ тугашини кутиб туришади, йўқса қайиқни расво қилиши мумкин.
👍4
@zakovat
250-савол:
Айрим африка қабилаларидаги диний эътиқодга кўра, шаманлар одамларни Худо билан гаплаштира олади дея ишонишади. Улар Худо ва инсонлар ўртасида элчи бўлишади. Эса де Кейрошанинг романи қаҳрамони бўлган африкалик ҳарбий қўмондон эса Худо билан тўғридан-тўғри гувоҳларсиз, яъни шаманнинг ёрдамисиз гаплашмоқчи бўлади. Бунинг учун у бир қулини ёнига чақириб, Худога етказмоқчи бўлган гапларини қулга айтади ва уни ўлдиради. Қўмондон ўлган қулнинг руҳи ушбу гапларни Худога етказади деб умид қилади. Орадан 2-3 дақиқа ўтгач, у яна бир қулини ёнига чақиради, унинг қулоғига яна нималарнидир пичирлайди ва иккинчи қулни ҳам ўлдиради. Диққат, ана энди кутилмаган савол. Айтингчи, муаллиф ўз асарида иккинчи қулга қандай ном берган?

☝️ Жавоб: Тасаввур қилиб кўрсангиз, ҳарбий қўмондон Худога хат ёзяпти. У биринчи қул орқали асосий гапларини айтиб бўлган, аммо яна ниманидир унутганини эслаб қолади. Ва ўз хатига қўшимча сифатида иккинчи қулни юборади. Агар бирон ёзувингизга қўшимча изоҳ бермоқчи бўлсангиз, Сиз постскриптумдан (P/S) фойдаланасиз. Муаллиф ўз романида иккинчи қулни постскриптум деб номлайди.
👍3
@zakovat
251-савол:
1968 йилда биринчи феминист ёзувчилардан бири Элизабет Кеди Стентон УЛАРГА шундай таъриф берган: «Бу шафқатсиз, ўзига бино қўйган, очофат, урушга ва босқинчиликка мойил емирувчи кучдир. Ҳам моддий, ҳам маънавий дунёда у фақатгина тартибсизлик, душманлик, касаллик ва ўлим сочади» деган. Ёзувчи аёл таъриф берган уларни топинг?
👍2