Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
271-савол:
Ўтган асрнинг 2-ярмида буюк давлатлар космос соҳасида рақобат олиб борганларини яхши биласиз. Ўша вақтлари Россияда космонавтика музейи ташкил қилиш ғояси пайдо бўлади ва ўйлаб ўтирмасдан бу музейни Калуга шаҳрида ташкил қилишади. Савол, нега айнан Калуга шаҳрида?

☝️ Жавоб: Калуга шаҳри космонавтика асосчиси Константин Эдуардович Циолковскийнинг она шаҳри эди.
@zakovat
272-савол:
Америкалик актёр Вилли Смит фикрига кўра, Голливудда рацизм, яъни ирқчилик йўқ. Сен қорамисан, оқмисан фарқи йўқ. Голливудда фақат битта ранг ҳақида фикр боради. Актёрнинг фикрича, Голливудда қора ва оқдан ҳам муҳим бўлган ранг қайси?
👍1

☝️ Жавоб: Яшил.
Изоҳ: Голливудда асосан гонорар катта рол ўйнайди. Голливудда гонорар АҚШ долларларида ўлчанади ва доллар ранги яшил.
👍1
@zakovat
273-савол:
1812 йилги уруш вақтида Москвада жамоат жойларида бу ишни қилган инсонлар катта миқдорда жаримага тортилган. Ҳозирги кунда бу ишни қилиш Америка қитъасининг шимолида ва Африканинг кўплаб давлатларида учрайди. Гап қандай иш ҳақида кетаётганлиги айтинг?
❤2🕊2👍1

☝️ Жавоб: Француз тилида гаплашиш
@zakovat
274-савол:
Англияликлар қисқартма ва абревиатураларни хуш кўришади. Улар бу одатларини исм ва фамилияларга ҳам татбиқ қилишади. Мисол учун машҳур сиёсатчи Уильям Гладстоунни улар G.O.M. ҳарфлари билан аташади. Бунинг маъноси Great old man, яъни, буюк қария деганидир. Инглизлар яна қайси машҳур инсонни G.B.S. ҳарфлари билан қисқартиришади?

☝️ Жавоб: Джордж Бернард Шоу
👍2
@zakovat
275-савол:
АҚШда аҳлоқсиз ва виждонсиз инсонларни «Унинг исми Мад» деб аташлари мумкин. Бу билан америкаликлар реал ҳаётда яшаб ўтган доктор Самуэль Мадни эслашади. Бу докторнинг айби шуки, ўз касбига масъулият билан ёндошиб, кунлардан бир кун нотаниш оёғи синган инсонга тиббий ёрдам кўрсатганида эди. Кейинчалик шифокор бу қилмишидан анча пушаймон бўлади. Савол, Доктор Самуэль Маднинг пушаймон ейишга мажбур қилган ўша беморнинг исмини айтинг.

☝️ Жавоб: Бут.
Изоҳ: Бут ўшанда Президент Авраам Линкольнни театр биносида ўлдириб ложадан сакраб оёғини синдирган эди.
@zakovat
276-савол:
Бу икки типдаги вагон турлари бир-биридан 8 йилллик фарқ билан пайдо бўлган. Биринчиси, 1838 йил АҚШда Филадельфия-Балтимор йўналишида пайдо бўлган бўлса, иккинчиси, 1846 йил Буюк Британияда Кембридж-Ньюмаркт йўналишида пайдо бўлади. Саломатликни эсдан чиқармаган ҳолда гап қандай вагон типлари ҳақида кетаётганлигини айтинг.

☝️ Жавоб: Чекувчилар учун ва чекмайдиганлар учун вагон.
👍3
@zakovat
277-савол:
Маълумки 19 асрда дунёдаги кўпгина кучли капиталистик давлатлар сингари Россияда ҳам темир рудаси қазиб олиш ва темир қуйиш жуда ривожланган. Россияда ишлаб чиқарилган темирнинг 4 дан 3 қисми битта нарса учун ишлатилган. Нима учун?

☝️ Жавоб: Темир йўл қуришга
👍5🤩1
@zakovat
278-савол:
Маълумки спорт ўйинларида муҳим ролни ҳакамлар эмас, балки спортчиларнинг ўзлари бажаришади. Аммо қайси спорт турида битта ўйинчига нақ 6,5 ҳакам тўғри келади. Бу қайси спорт?

☝️ Жавоб: 2 кишилик корт тенниси
🔥1
@zakovat
279-савол:
Қўлсиз оёқсиз эшик очар. Бу шамол эканлиги ҳаммамизга ёшликдан маълум. Аммо Гиннеснинг Рекордлар китобига кирган Литвалик Антанас Контримас 2001 йили 11 мартида 59 кг.ли қизчани 10,93 сония қўл-оёқсиз қандай қилиб кўтариб турганлигини айтингчи?
🤩1

☝️ Жавоб: Соқоли билан
🤩3❤1
@zakovat
280-савол:
1912 йил 13 ноябр Наманганнинг Чуқур кўча даҳасида яшовчи Маматхўжа ва Холамбибиларнинг оиласида дунёга келган ўғил фарзандга тегишли Кемерова вилояти ички ишлар бошқармасида сақланаётган “дело”нинг 91-бетини ўқийман:
“Махбус 1944 йил 9 март куни соат 14:00 да ўпка сили 2-даражали пеллогра ва юрак қувватсизлиги натижасида 3-стационарда вафот этди.” Бу ким эди?

☝️ Жавоб: Усмон Носир
👍2❤1
@zakovat
281-савол:
Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»ида шундай ёзилган: «Иккита энг холис ҳакам синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир». Биринчиси табиийки, китобхон. Иккинчиси нима?