Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
509-савол:
"Хотин" шеърида Ғафур Ғулом ўзбек аёлининг гўзаллигига таъриф берар экан, “сенинг ҳуснингга тикилиб қолган эркакнинг кипригида БУ ҲОДИСА содир бўлади” деган мазмундаги фикрини айтади. Савол: қандай ҲОДИСА?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: Ўргимчак ин қуриши
Изоҳ: ўзбек аёлига тикилиб қолган эркак, унинг бемисл гўзаллигини кўриб тикилиб қолган ва бу тикилиб қолиш жуда узооқ вақт давом этади, узоқ вақт ҳаракатсиз очилиб қолган кўзнинг киприкларига ўргимчак келиб ин қуради.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍2
510-савол:
Олма, гилос, анжир.
Миллий адабиётимиздаги бир персонаж биз юқорида санаб ўтган меваларни ейишини кўп бор таъкидлайди. Савол: сиз менга мазкур персонажни ва у “истеъмол қилган” ушбу рўйхатда тушириб қолдирилган тўртинчи нарсани айтинг.

☝️ Жавоб: Шапалоқ
Изоҳ: Анвар Обиджон қаламига мансуб “Мешполвоннинг жанглари” қиссасида Мешполвон кўп марта куйлаган қуйидаги қўшиқни тўлиғича ўқиймиз:
Олма едим бақалоғидан,
Гилос едим чақалоғидан,
Анжир едим япалоғидан,
Боғбон буванинг шапалоғидан…

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
511-савол:
Қуйидаги маълумотларни ёзиб олинг!
Инглиз драматурги Кристофер Марлоу 1588 йилдаги тарихий пьеса, немис композитори Георг Гендел 1724 йилда опера, таниқли олим Люсен Кереннинг 2006 йилдаги фундаментал тадқиқотлари мавзуси айнан шу инсон ҳақида. Бу инсон кимлигини топган ҳолда шу мавзуда 1827 йилда шеърий поэма яратган ёзувчини топинг?

☝️ Жавоб: Эдгар Аллан По
Изоҳ: Люсен Кереннинг 2006 йилдаги тадқиқотлари бу инсоннинг 670 йиллик юбелейига бағишланган. Бу инсон эса Соҳибқирон Амир Темур. 1827 йилда ёзилган "Тамерлан" номли шеърий поэма муаллифи Эдгар Аллан По.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
512-савол:
Замонавий Нью-Йорк кўчаларида машҳур бўлган Элиел Сантос антиқа касбга эга. БУ йигит шаҳар кўчаларидан ўтган, темир панжаралар билан қопланган ариқларга, канализация қудуқларига тушиб кетган кичик предметларни олиб беради. Шу сабабли бу йигитга бир лақаб берилган. Бу лақаб эса 1943 йилда туғилган спортчи фамилияси билан бир хил. Сиз бизга ўша фамилияни ёзиб беринг.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
"Катта жамоа" лойиҳасининг 4-саволи натижалари:

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=

САВОЛ:
Машҳур табиб Гален бир неча йиллар Коринф, Лемнос, Фаластинда таҳсил олиб ҳамда ишлаб бир нечта хорижий тилларни ўзлаштирган ва эркин гаплаша олар эди. Айтингчи, Гален ўз ватанига қайтиб келгач, унга кимларни даволаш вазифаси юклатилади?

Келинг шу савол мисолида қандай қилиб тўғри жавоб топиш мумкинлигини, яъни жавоб топиш техникасини кўриб чиқамиз.

Одатга кўра, “Заковат” ўйинларида мантиқий саволларга тўғри жавоб топишда мавзуга оид саволлар бериб кўриш керак. Яъни понани пона билан уриб чиқаради дейишганидек, саволни савол бериб топишади.

1) Табиб жуда кўп жойда ишлаши мумкин, лекин бу саволнинг асосий мантиғи қаерда? Албатта унинг кўп хорижий тил билишида.
2) Шундан сўнг Галеннинг қаердан эканлигини бир ўйлаб кўриш керак. “Ўз ватанига қайтгач” дейилганда қаер назарда тутилмоқда? Гален қадимги Римдаги машҳур табиблардан. Демак, у Римлик бўлган.
3) Аскар бўлиши мумкинми? Римнинг армияси жуда катта бўлган ва аскарларни даволаш учун табибнинг хорижий тил билиш-билмаслиги аҳамиятсиз. Демак, бу жавоб нотўғри (энг кам овоз олган вариант).
4) Хорижлик меҳмонлар вариантичи? Умуман хорижлик меҳмон деган тушунча борми? Ундай меҳмонлар қаерда бўлади, бирон аниқ муассаса йўқку улар йиғиладиган. Гален уйма-уй юриб, хориждан келган меҳмонлар йўқми, деб сўраб чиқмайдику, тўғрими? Бундай тоифа инсонлар учун алоҳида табиб тайинланиши ҳам мантиқдан йироқ.
5) Элчилар. Қадимги Рим даврида ўзи нечта мустақил давлат бўлгану, уларнинг нечта элчиси Римда яшаган бўлиши мумкин? Шунингдек, элчилар сиёсий аҳамиятга молик шахслар, улар аввало римликлар тилини яхши билиши талаб этилган ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан одатда ўз ватанларидан алоҳида табиблар ҳамроҳлигида юришган. Демак, бу вариант ҳам чиқиб кетди.
6) Римлик табиб + хорижий тил фактларини қўшсак, гладиатор варианти мантиқан тўғри бўлади, чунки ўша пайтларда гладиаторликка Рим империяси босиб олган турли ўлкалардан қулларни танлаб олишган. Боз устига элчиларга табиблар ойда-йилда бир керак бўлса, гладиаторларга деярли ҳар жангдан, ҳар томошадан кейин табиб ёрдами зарур бўлган.

👆ЖАВОБ: Гладиаторлар.

=•=•=•=•=•=•=•=•=•=
👍2❤1
Forwarded from Zakovat intellektual klubi via @vote
Машҳур табиб Гален бир неча йиллар Коринф, Лемнос, Фаластинда таҳсил олиб ҳамда ишлаб бир нечта хорижий тилларни ўзлаштирган ва эркин гаплаша олар эди. Айтингчи, Гален ўз ватанига қайтиб келгач, унга кимларни даволаш вазифаси юклатилади?

Элчиларни – 394
👍👍👍👍👍👍👍 42%

Гладиаторларни – 292
👍👍👍👍👍 31%

Хорижий меҳмонларни – 171
👍👍👍 18%

Аскарларни – 92
👍👍 10%

👥 949 people voted so far. Poll closed.
Мазкур саволга жами 949 киши овоз берди. Афсуски, бу сафар ҳам тўғри жавобни топишга бироз овозлар сони етмай қолди.

Ҳозирча ҳисоб:

Бошловчи 3️⃣:1️⃣ Катта жамоа

Кейинги савол ЭРТАГА соат 18.00 дан сўнг берилади. Ўтказиб юборманг!

Ҳурмат билан, ташкилотчилар

👉@zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий канали
👉@vaqtqadri - Ўзбекистондаги энг йирик маърифий-оммабоп канал
👍1
Бугун “Заковат” интеллектуал ўйини Олий лига-2017 баҳсларида 5-ўйин бўлиб ўтади.

Унда янгиланган таркибдаги Зафар Рахимов жамоаси иштирокидаги ўйиннинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Жамоада Рустам Жабборов каби тажрибали билимдонлар ҳам, Шоҳиста Обиджонова каби илк марта "Заковат" ўйиндарида иштирок этаётган дебютант билимдонлар ҳам бор.

Бугунги ўйин қизиқарли саволларга ва қизғин муҳокамаларга бой бўлган. Ишонинг, кетган вақтингизга ачинмайсиз.

Ўтказиб юборманг, бугун соат 2️⃣1️⃣:4️⃣0️⃣ да “Ўзбекистон” телеканалида кўришамиз.
Жамоа аъзолари:
Зафар Рахимов
Рустам Жабборов
Жамшид Адилов
Ўктам Ўринтоев
Шоҳиста Обиджонова
Сардор Аҳмедов
👍1
512-савол:
Замонавий Нью-Йорк кўчаларида машҳур бўлган Элиел Сантос антиқа касбга эга. БУ йигит шаҳар кўчаларидан ўтган, темир панжаралар билан қопланган ариқларга, канализация қудуқларига тушиб кетган кичик предметларни олиб беради. Шу сабабли бу йигитга бир лақаб берилган. Бу лақаб эса 1943 йилда туғилган спортчи фамилияси билан бир хил. Сиз бизга ўша фамилияни ёзиб беринг.

☝️ Жавоб: Фишер
Изоҳ: Бу йигит предметларни олишда балиқчилар қармоғига ўхшаган мосламадан фойдаланади. 1943 йилда туғилган инсон эса Роберт Фишер!

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
513-савол:
Татар халқ мақолида 3 нарсани бировга бермаслик айтилади 1-бу қурол, 2 ва 3 эса ўзбек халқ мақолида антоним характерга эга эканлиги эсга олинади. Сиз бизга ўша ўзбек мақолини ёзиб беринг?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
ДИҚҚАТ!

"Ўзбекистон" телеканалида "Заковат" кўрсатуви бошланди!

Ёқимли томоша тилаймиз Сизга!
513-савол:
Татар халқ мақолида 3 нарсани бировга бермаслик айтилади 1-бу қурол, 2 ва 3 эса ўзбек халқ мақолида антоним характерга эга эканлиги эсга олинади. Сиз бизга ўша ўзбек мақолини ёзиб беринг?

☝️ Жавоб: Ит вафо, хотин жафо

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1👍1
514-савол
👍1
514-савол:
Заковат сандиқчаси!!!
Қироллар тожининг классик кўриниши, яъни шахматдаги фарзинники каби қиррали шакли дастлаб форс шоҳларида пайдо бўлган. Бунга сабаб эса қадимги форсда уни етиштириш сиёсат даражасига кўтарилганлигида эди. Савол: сандиқчада нима бор?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
514-савол жавоби

☝️ Жавоб: Анор

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1