40-савол: 1974 йилги футбол бўйича Жаҳон Чемпионатидан олдин Голландиядаги бир банк ушбу турнирда гол урган барча Голландия терма жамоаси ўйинчиларига мукофот эълон қилади. Аммо чемпионат якунлангандан кейин худди шу банк терма жамоа аъзоси Руд Кролга мукофот беришдан бош тортади. Фақат терма жамоа аъзоларининг жиддий эътирозларидан сўнг, банк мукофот беришга рози бўлади. Айтингчи, нега дастлаб банк мукофот беришдан бош тортган эди?
👍10🔥1
40-савол жавоби: 1974 йилги футбол бўйича Жаҳон Чемпионатидан олдин Голландиядаги бир банк ушбу турнирда гол урган барча Голландия терма жамоаси ўйинчиларига мукофот эълон қилади. Аммо чемпионат якунлангандан кейин худди шу банк терма жамоа аъзоси Руд Кролга мукофот беришдан бош тортади. Фақат терма жамоа аъзоларининг жиддий эътирозларидан сўнг, банк мукофот беришга рози бўлади. Айтингчи, нега дастлаб банк мукофот беришдан бош тортган эди?
☝️Жавоб: Сабаби Руд Крол ўз дарвозасига гол уриб қўйган эди. Банк ўз эълонида гол урган ўйинчига мукофот берамиз деб эълон қилган эди, аммо қайси дарвозага уриш кераклигини айтишмаганди.
☝️Жавоб: Сабаби Руд Крол ўз дарвозасига гол уриб қўйган эди. Банк ўз эълонида гол урган ўйинчига мукофот берамиз деб эълон қилган эди, аммо қайси дарвозага уриш кераклигини айтишмаганди.
👍31🤩11🔥3👏1
41-савол: “Дунё бўйлаб” журналида турли хил жонзотлар ўртасидаги жангларга бағишланган мақола эълон қилинади. Унда жонзотлар орасидаги жанглар спорт турларига қиёсланади. Масалан, оқ айиқлар ушу жангчилари каби тасвирланган. Энди савол, қайси ҳайвонлар худди сумо курашчилари каби тасвирланган?
👍6🔥1

☝️Жавоб: Бегемотлар
☝️Жавоб: Бегемотлар
👍14🔥4❤1
42-савол: Ўрта асрларда Англия камончилари маҳорат бобида тенгсиз бўлганлар. Ўқ-ёй борасида уларга тенг келадигани бўлмаган. Ўша вақтларда Англия қироли махсус бир фармон чиқаради, бу фармонга кўра тунда ўқ-ёй ясаш таъқиқланади. Ушбу фармонни бузган усталар қаттиқ жазоланган ҳам. Диққат савол, нима сабабдан, усталарга тунда ўқ-ёй ясаш тақиқланган?
👍10🔥1
42-савол жавоби: Ўрта асрларда Англия камончилари маҳорат бобида тенгсиз бўлганлар. Ўқ-ёй борасида уларга тенг келадигани бўлмаган. Ўша вақтларда Англия қироли махсус бир фармон чиқаради, бу фармонга кўра тунда ўқ-ёй ясаш таъқиқланади. Ушбу фармонни бузган усталар қаттиқ жазоланган ҳам. Диққат савол, нима сабабдан, усталарга тунда ўқ-ёй ясаш тақиқланган?
☝️Жавоб: Чунки тунда, гулхан ёки чироқ ёруғида ясалган ўқ-ёйларнинг сифати кундуз куни ясалганларидан пастроқ бўлган. Камончилар қўшинининг нуфузини сақлаб қолиш ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида мана шу фармон чиқарилган.
📚 Қизиқарли ва мантиқий саволлар 👉 @zakovat!
Каналга обуна бўлиш учун бу ерни босинг: https://telegram.me/joinchat/ABZB3zxn9oh_j_hEK0yMYQ

👍15❤1🔥1
43-савол: Биологлар Чарлз Кокер ва Герда Хорнеклар у ерда 7 та боғ яратиш ғоясини беришади. Булар: “Қутб”, “Жанубий”, “Олимпия”, “Эллада”, “Саҳро” ва яна иккита шунга ўхшаш боғлар. Ушбу боғларнинг барчаси БМТ раҳнамолигида ташкил қилиниши кўзда тутилганди. Савол, ушбу боғлар айнан қаерда ташкил этилиши керак эди?
👍7🔥1
43-савол жавоби: Биологлар Чарлз Кокер ва Герда Хорнеклар у ерда 7 та боғ яратиш ғоясини беришади. Булар: “Қутб”, “Жанубий”, “Олимпия”, “Эллада”, “Саҳро” ва яна иккита шунга ўхшаш боғлар. Ушбу боғларнинг барчаси БМТ раҳнамолигида ташкил қилиниши кўзда тутилганди. Савол, ушбу боғлар айнан қаерда ташкил этилиши керак эди?
Жавоб: Марсда.
Жавоб: Марсда.
👍2🔥1
44-савол: Туш ҳақида кўплаб мақоллар мавжуд. Масалан, “Фил тушида Ҳиндистонни кўрармиш” деган мақол бор. Яъни нимани орзу қилса, ўша нарсани тушда кўради. Бир ҳазилга кўра, У тушида жанубни кўрармиш. Уни айтинг?
👍10❤2🔥1
44-савол жавоби: Туш ҳақида кўплаб мақоллар мавжуд. Масалан, “Фил тушида Ҳиндистонни кўрармиш” деган мақол бор. Яъни нимани орзу қилса, ўша нарсани тушда кўради. Бир ҳазилга кўра, У тушида жанубни кўрармиш. Уни айтинг?
☝️Жавоб: Компас. Чунки компас фақат шимолни кўрсатади.
☝️Жавоб: Компас. Чунки компас фақат шимолни кўрсатади.
👍24🤩9👏6🔥4
45-савол: Таниқли америкалик дирижёр Вилли Ферреро 7 ёшлик вақтидаёқ Филадельфия симфоник оркестрини бошқарган. Ёш вундеркинднинг чиқишини мухлислар жуда катта қувонч билан кутиб олишган.
Вилли Ферреронинг ота-онаси уни ўз кучига, иқтидорига ишонтириш мақсадида доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Диққат кутилмаган савол, айтингчи, ёш дирижёрнинг ота-онаси ҳар куни кечқурун фарзандини ухлаши учун ўз хонасига қандай кузатиб қўйишган?

❤7👍5🔥1
45-савол жавоби: Таниқли америкалик дирижёр Вилли Ферреро 7 ёшлик вақтидаёқ Филадельфия симфоник оркестрини бошқарган. Ёш вундеркинднинг чиқишини мухлислар жуда катта қувонч билан кутиб олишган.
Вилли Ферреронинг ота-онаси уни ўз кучига, иқтидорига ишонтириш мақсадида доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Диққат кутилмаган савол, айтингчи, ёш дирижёрнинг ота-онаси ҳар куни кечқурун фарзандини ухлаши учун ўз хонасига қандай кузатиб қўйишган?
☝️ Жавоб: Қарсак чалиб туришган. Сабаби ёш вундеркинднинг ҳар бир чиқишини мухлислар катта олқиш ва қарсаклар билан кутиб олишган, ота-онаси ҳам ўз фарзандини иқтидорига ишонтириш мақсадида ухлашидан олдин ҳам қарсак чалиб туришган.

👍16🔥4
46-савол: Бир мактаб ўқитувчисининг эътироф этишича, ўқувчиларининг ёзма ишларини текшира туриб, улар томонидан қилинган бир имловий хатони кўриб, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Агар бу хатони ўнгдан чапга ёзишга алоқаси бўлмаса, унда қандай хато ҳақида гап кетмоқда?
👍5🔥1
46-савол жавоби: Бир мактаб ўқитувчисининг эътироф этишича, ўқувчиларининг ёзма ишларини текшира туриб, улар томонидан қилинган бир имловий хатони кўриб, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Агар бу хатони ўнгдан чапга ёзишга алоқаси бўлмаса, унда қандай хато ҳақида гап кетмоқда?
☝️Жавоб: Янги гапни бош ҳарф билан эмас, кичик ҳарф билан бошлаган ўқувчиларни кўрганда, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Сабаби, биласизки араб ёзувида бош ҳарфлар бўлмайди.
☝️Жавоб: Янги гапни бош ҳарф билан эмас, кичик ҳарф билан бошлаган ўқувчиларни кўрганда, “худди арабларга ўхшаб ёзибди” деб ҳазил қилар экан. Сабаби, биласизки араб ёзувида бош ҳарфлар бўлмайди.
🔥10👍6❤2
47-савол: 1969 йили Буюк Британиялик эшкакчи Жон Ферфакс биринчи марта Атлантика океанини эшкакли қайиқда ёлғиз сузиб ўтади. Британиядан йўлга чиққан эшкакчи 21 июнь куни Маями қирғоғига қадам қўяди. Ўша куниёқ у ўзининг қадрдон бир дўстидан табрик хати қабул қилиб олади. Мантиқан ўйлаб, ўша мухлис исм-шарифини айтинг.
👍8🔥1
47-савол жавоби: 1969 йили Буюк Британиялик эшкакчи Жон Ферфакс биринчи марта Атлантика океанини эшкакли қайиқда ёлғиз сузиб ўтади. Британиядан йўлга чиққан эшкакчи 21 июнь куни Маями қирғоғига қадам қўяди. Ўша куниёқ у ўзининг қадрдон бир дўстидан табрик хати қабул қилиб олади. Мантиқан ўйлаб, ўша мухлис исм-шарифини айтинг.
☝️ЖАВОБ: Нейл Армстронг. Ўша куни у Ойни забд этган эди.
☝️ЖАВОБ: Нейл Армстронг. Ўша куни у Ойни забд этган эди.
🤩13👍12🔥1
48-савол: Ҳиндистондаги Самбар кўли жуда ғаройиб хусусиятга эга экан. Бу кўл 8 ой одатдагидай бўлса, июндан октябргача бутунлай бошқача бўлади. Савол, июндан октябргача мазкур кўл хусусиятида қандай ўзгариш рўй беради?
👍6🔥1
48-савол жавоби: Ҳиндистондаги Самбар кўли жуда ғаройиб хусусиятга эга экан. Бу кўл 8 ой одатдагидай бўлса, июндан октябргача бутунлай бошқача бўлади. Савол, июндан октябргача мазкур кўл хусусиятида қандай ўзгариш рўй беради?
☝️Жавоб: Кўл суви 8 ой шўр бўлса, 4 ой давомида муссон даврида тинимсиз ёғган ёмғирлар натижасида чучук бўлар экан.
☝️Жавоб: Кўл суви 8 ой шўр бўлса, 4 ой давомида муссон даврида тинимсиз ёғган ёмғирлар натижасида чучук бўлар экан.
👍11🔥4💯1
Ассалому алайкум!
“Заковат” интеллектуал клуби барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик тантаналари билан табриклайди. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин. Ватанимизнинг барча ўғил-қизлари - ёшларига эса ақлу заковатлари янада теран бўлишини тилаб қоламиз. Юртимизнинг ҳар бир хонадонидан илм нури ёғилиб турсин.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

👍10
Бугундан бошлаб мазкур каналда яна қизиқарли мантиқий саволларни юбориб туришга ҳаракат қиламиз. Техник сабаблар билан ўртада танаффус бўлиб қолгани учун узр сўраймиз.
👍6