Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
53-савол жавоби:

Бу ўнликда 1 нафар инглиз, 2 нафар испан, 2 итальян, 1 венгер, 1 турк, 1 голланд ва 1 немис бор. Савол, ушбу ўнликда етишмаёт миллатни ва Сизу бизга яхши таниш исм-шарифни айтишинг.

☝️Жавоб: Бугун нафақат мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами, балки айни шу кунда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун якуний саралаш босқичининг илк ўйинини Сурияга қарши ўтказди ва ғалаба қозонди . Шу сабабли, футбол ҳақида ҳам савол беришга қарор қилдик.
Демак, тўғри жавоб: ўзбек ва Равшан Эрматов. Мазкур ўнлик дунёнинг энг яхши футбол ҳакамлари рейтинги эди. Ундан эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ўрин эгаллаган.

@zakovat
👍17🔥2👏2
@zakovat
54-савол:
Америкалик журналист Уиллард 19 аср охирида Россияга Транcсибирь темир йўл магистрали ҳақида материал тайёрлаш учун ташриф буюради. Унга Йўллар вазирлигидан хат келади ва мақолани тайёрлаш давомида темир йўлда бепул ҳаракатланиш имтиёзи берилганлиги маълум қилинади. Бундан хурсанд бўлган уддабурон Уиллард гарчи иши бўлмаса ҳам ҳар куни кечаси Нижний Новгородга йўлга чиқар, эртаси куни кечқурун эса яна Москва томон йўлга отланарди. Савол, у нима учун бундай йўл тутган?
👍8🔥1

☝️ Жавоб: Меҳмонхона учун кетадиган харажатларини тежаб қолиш учун. У ҳар тунни поездда ўтказарди ва меҳмонхонада туришга эҳтиёжи бўлмасди.
👍18🔥2❤1
@zakovat
55-савол:
Бунга ўхшаш биринчи қурилма 1950 йилларда яратилган ва унда симдан фойдаланилган. Бир неча йиллардан кейин бу қурилмада ультратовушдан фойдаланила бошланди. Ҳаттоки кўзга кўринадиган ёруғлик нуридан фойдаланишга ҳам уриниш бўлган. Лекин охир-оқибат инфрақизил нурларда тўхталган. Бу қурилмани айтинг.
👍5🔥2❤1

☝️ Жавоб: Пульт
👍11🔥2
@zakovat
56-савол:
Хитой донишмандларининг фикрига кўра, доно одамнинг бу ишни қилиб турган пайтда ҳам донолиги билиниб туради. Савол, бу ишни қилиш деганда нима назарда тутилмоқда?
👍6🔥1
Channel name was changed to «Zakovat - Qiziqarli savollar»
@zakovat
56-савол:
Хитой донишмандларининг фикрига кўра, доно одамнинг бу ишни қилиб турган пайтда ҳам донолиги билиниб туради. Савол, бу ишни қилиш деганда нима назарда тутилмоқда?

☝️ Жавоб: Сукут сақлаш
👍12🔥5❤1
@zakovat
57-савол:
Марокаш қироллигининг 1 дирҳамлик тангаси юз қисмида иккита санани кўриш мумкин. Биринчиси - 1987. Бу албатта танга зарб этилган йилни билдиради. Иккинчи 1407 рақами нимани билдиради?

☝️ Жавоб: Бу ҳам зарб этилган йил.
Изоҳ: биринчиси милодий тақвим бўйича, иккинчиси эса ҳижрий тақвим бўйича.
👍14🔥4
@zakovat
58-савол:
Олимлар замонавий Европа қишлоқларида қалдирғочларнинг йўқолиб кетишига сабаб сифатида йўлларнинг таъмирланишини кўрсатишар экан. Диққат савол, йўллар билан қалдирғочларни қандай боғлиқлиги бор?
👍5🔥1

☝️ Жавоб: Қалдирғочлар йўллардаги чуқурчаларда йиғилиб қолган сувдан ичишган. Унда чўмилишган. Таъмирлангандан кейин йўллардаги бу чуқурчалар ўз-ўзидан йўқолади ва қалдирғочларни бошқа жойга кетишга мажбур қилган.
👍13🔥3
@zakovat
59-савол:
Французлар бундай ҳолатни яшин уриши билан тенглаштиришади. Бундай ҳолатни биз қандай атаймиз?
👍7❤1🔥1

☝️ Жавоб: Бир кўришдаги севги.
👍12❤7🔥1
@zakovat
60-савол:
Ўрта аср Европасининг оқсуяк кишилари чўмилишни, яъни ювинишни унчалик ҳам хоҳлашмаган. Тарихчилар фикрича, айнан мана шу одат Америка қитъасининг очилишига сабаб бўлган экан. Диққат савол, аристократларнинг ювинмаслик одати ва Америка қитъасининг очилиши ўртасида нима боғлиқлик бор?
👍8❤2🔥1

☝️ Жавоб: Оқсуяклар ювинишмаганлиги сабабли асосан қиммат атирлардан фойдаланишган. Бунинг учун эса кўп зираворлар керак эди. Зираворалар асосан Ҳиндистондан олиб келинган ва натижада Ҳиндистонга борадиган қисқа йўлни очиш илинжида йўлга чиққан Колумб Америка қитъасига бориб қолган.
👍23🔥2
@zakovat
61-савол:
1867 йили Бутунжаҳон кўргазмасининг умумий бўлимида дори ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда атир ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилиши керак эди. Бироқ айрим парфюмерлар кўргазмада иштирок этишдан бош тортишади. Бунинг сабаби дори ишлаб чиқарувчиларга қўйилган талабни уларга ҳам қўйилиши бўлган. Савол: қандай талаб?

☝️ Жавоб: Маҳсулот таркибини аниқ кўрсатиш. Дори таркиби аниқ кўрсатилмаса, кўргазмага қўйилмаган. Аммо атир таркибининг тўлиқ кўрсатилиши парфюмерларга сира ёқмаган. Тижорат сири бор ахир.
👍9🔥2❤1👏1🕊1
@zakovat
62-савол:
Японияда ўз вақтида дунёдаги энг кучли, ҳақиқатдан ҳам ўта кучли овоз чиқарувчи овоз кучайтиргич қурилмаси яратилган. Унинг кучи 3400 Вт, мембрана диаметри 160 см, оғирлиги 1400 кг бўлган. Савол, ушбу қурилмадан нима мақсадда фойдаланишган?
👍8❤1🔥1

☝️ Жавоб: Ер қимирлашини имитация қилиш учун, яъни сунъий зилзила вужудга келтириш учун. Янги қурилаётган иморатларни ер қимирлашига бардошлилигини текшириш мақсадида.
👍17🔥2❤1🥰1