Zakovat intellektual klubi
31.9K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
672-савол:
Эслайсизми, “Гулливернинг саёҳатлари” асарида ўткир учлилар ва тўмтоқ учлилар ўртасида урушга нима сабаб бўлган эди? Улар тухумни қайси тарафидан, учқур ёки тўмтоқ тарафидан синдириш кераклиги ҳақида бир тўхтамга кела олмай, ажралиб кетишганди.
Бундай ҳолат нафақат адабий асарларда, балки ҳаётда ҳам учраган экан. Ўтган асрнинг ўрталарида бир кичик немис шаҳарчаси ҳам иккита гуруҳга ажралиб қолади. Улар ўзаро суҳбат қуришдан олдин, бир-бирини обдон кўздан кечирган, бу кейинчалик “эгилган бўйин” деган лақабни кетириб чиқарган.
Диққат савол, шаҳарча аҳолиси нимага эътибор қаратишган ва бу қаршисида турган инсон билан гаплашиш ёки гаплашмасликка қандай таъсир қилган?

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1

☝️ Жавоб: Герцогенаур шаҳарчаси аҳолиси суҳбатга киришишдан олдин, албатта қаршисидаги инсоннинг оёқ кийимига эътибор қилишган. Агар у кийган оёқ кийим ўзи ишлайдиган фирмага тегишли бўлса, гаплашган, душман фирмага тегишли бўлса, гаплашмаган. Шундай қилиб, “Пума” ва “Адидас” фирмаси ходимлари ўзаро уришишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
673-савол:
Тасаввур қилинг, 1920 йилларда Қизил армия Баку шаҳрини деярли эгаллаб бўлганди. Ўша пайтларда чекистлар аслзодалар уйига бирма-бир ташриф буюриб турган. Аслзодалар уйига кириши билан чекисталар биринчи бўлиб оилавий фотоальбомни сўрашган. Диққат савол, чекистларга оилавий фотоальбом нима учун керак бўлган?

☝️ Жавоб: Ўша пайтларда суратга тушиш мисли кўрилмаган байрам эди. Шу сабабли аёллар бисотидаги бор бойликлари билан расмга тушишган. Чекистлар қимматбаҳо буюмларни олиб кетгани келишган, оилавий фотосуратлар эса уларга қидирувда анча ёрдам берган. Агар суратдаги тақинчоқлар чиқмаса, жазо билан қўрқитишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
674-савол:
Сиз иқтисодий ҳисоб-китоблар қилишни биласизми?
19 асрда яшаган француз инженери Луи де Бельфон ўз мемуарида узоқ ва қийин ҳисоб-китоблардан кейин у янги тош кони қазиш ҳам самарали, ҳам тезроқ бўлишини исботлаб берганини эслайди.
Диққат савол, Луи де Бельфон бундай ҳисоб-китоблари билан нимани ҳимоя қилган?

☝️ Жавоб: Луи де Бельфон янги кондан тош қазиб чиқариш фойдали эканлигини исботлаб берган. Шу тариқа у 19 асрдаги энг катта лойиҳа бўлган Сувайш канали қурилишига Миср эҳромларининг тошларини ишлатмасликка ташкилотчиларни кўндирган. Ўшанда ҳаттоки Хеопс пирамидасини ҳам бузиб, тошларини каналга ишлатмоқчи бўлишган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1
675-савол:
Хитой тилида бир нечта иероглифлар бирлашиб, янги мураккаб иероглиф ва янги сўз ҳосил қилиши мумкинлигини биласиз.
Масалан, “ит” ва “оғиз” иероглифлари бирлашиб “ҳурмоқ” сўзини, “девор” ва “том” иероглифлари бирлашиб “уй” сўзини ҳосил қилади.
Диққат савол, “буғулар подаси” ва “ер” иероглифлари бирлашишидан қайси сўз пайдо бўлади?

☝️ Жавоб: Буғулар подаси ер бўйлаб югуриб кетаётганини тасаввур қилинг. Улардан туёғидан чанг кўтарилади! Тўғри жавоб чанг эди. Айтганча, мазкур иероглифнинг замонавий вариантида буғулар подаси битта буғуга алмашган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
676-савол:
Машҳур Bugatti компаниясининг машиналари салонлари тери билан қопланади. Компания териларни фақат Австриянинг Алп тоғларида денгиз сатҳидан 2 км. баландликда яшайдиган сигирлардан олади. Айнан шундай шароитда яшайдиган сигирларнинг териси машина салонлари учун идеал ҳисобланади. Диққат савол, Алп чорвасининг асосий сири нимада?

☝️ Жавоб: 2 км. баландликда сигир терисига зиён етказиши мумкин бўлган турли ҳашаротлар бўлмайди. Шу сабабли ҳам компания Алп чорвасидан фойдаланади.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍1🏆1
677-савол:
Диққат, Заковат сандиқчаси.
Афсоналарга кўра, Мексика давлатидаги озодлик исёнлари вақтида қўзғолон бошлиқлари йиғилишиб, келгусида мустақил Мексиканинг байроғи қандай бўлишини муҳокама қилишади. Сандиқчада қўзғолон бошлиқлари ўша муҳокама вақтида тановвул қилган нарса турибди. Диққат савол, сандиқчада нима бор?

☝️ Жавоб: Тарвуз. Яшил, оқ ва қизил ранг айнан тарвуздан олинган деган афсона бор.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
❤1
678-савол:
1978 йили Уолтер Хоппс исмли шахс Вашингтонда муваққат Санъат музейи ташкил қилади ва ҳали танилмаган рассомларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эксперимент сифатида бир кўргазма ташкил этади. Лойиҳага кўра, кўргазма вақтида музей эшиклари ўз асарини кўргазмага олиб келмоқчи бўлган исталган рассом учун очиқ эди. Диққат савол, ушбу кўргазмага олиб келинган асарларга қўйилган биттагина талаб нима эди?

☝️ Жавоб: Музей эшигидан сиғса бўлди. Яъни бу билан барча рассомларнинг исталган асари учун имконият берилган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
👍3
679-савол:
Ўрта асрлар Япониясида яшаган тажрибали ҳарбий саркардалар бирон йирик қалъага ҳужум қилмоқчи бўлишса, олдин ёрдамчиларига қалъа атрофидаги кичик қишлоқларга ўт қўйишни буюрар экан. Ўт қўйилган қишлоқ аҳолиси ўз-ўзидан душмандан ҳимояланиш учун қалъа ичига қочиб киришган. Диққат савол, тажрибали саркардаларнинг бундай ҳийласидан кўзланган мақсад нима бўлган?

☝️ Жавоб: Йирик қалъаларни босиб олиш осон иш эмас. Улар ойлаб, кези келса йиллаб мудофааланади. Қамал вақтида қалъа ичидаги озиқ-овқат заҳираси ҳам катта аҳамиятга эга. Қалъа ичида қанча кўп одам бўлса, шунча тез заҳира тугайди. Қишлоқларга ўт қўйишдан мақсад ҳам қалъа ичида одам сонини кўпайтириб, заҳирани тезроқ тугатиш бўлган.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
680-савол:
Рўйхатга эътибор қилинг:
Роҳат, меъмор, адолат, чақириқ, олийжаноблик, қувонч, самарадорлик, юксалиш.
20 аср бошларида машҳур француз ИКСни юқоридаги рўйхатда келтирилган элементлар билан қиёслаган. Савол 2 та: ИКС нима ва рўйхатда биз тушириб қолдирган энг машҳур тўққизинчи ўхшатиш қайси?

☝️ Жавоб: Машҳур француз Пьер де Кубертен эди. У спортни рўйхатда келтирилганлар билан қиёслаган. Энг машҳур ўхшатиш эса, бу “Спорт – тинчлик”.

Энг қизиқ мантиқий саволлар
👉 @zakovat - "Заковат" интеллектуал клубининг расмий каналида
681-савол:
Замонавий хитой рассоми Ай Вей Вей “дунёда икки марта назар ташлашга арзийдиган кўп нарсалар рўй беради”, дея таъкидлаган. Диққат савол, Ай Вей Вей ўзининг қайси қизиқиши ҳақида шундай деган эди?

☝️ Жавоб: Фотография