Zakovat intellektual klubi
31.6K subscribers
13K photos
2.01K videos
138 files
6.79K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
@zakovat
63-савол:
Тарихдан маълумки, шиддатли, чақмоқдек тезкор жанглар кўплаб бўлиб ўтган. Булар ичида Александр Македонский, Наполеон Бонапартнинг юришларини мисол келтириш мумкин. Саволимиз қаҳрамони бўлган У 20 йил ичида бутун Францияни, Бельгияни, Швейцарияни, Испанияни, Португалияни, Германияни ва яна бир қанча ҳудудларни эгаллайди. Диққат савол, 1859 йили У ўз истилосини қаердан бошлаган эди?
👍6🔥1

☝️ Жавоб: Колорадо штатидан. Гап колорадо қўнғизи ҳақида кетмоқда.
👍14🤩11⚡1🔥1
@zakovat
64-савол:
Хитойда садоқат белгиси сифатида куёв ва келин бир-бирига чой бутасини беришган. Савол: нега айнан чой бутаси?
👍5🔥1

☝️ Жавоб: Чой бутасини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтказиб бўлмайди, қуриб қолади.
👍9🔥1
@zakovat
65-савол:
2-жаҳон уруши даврида Париж эгаллаб олингач, машҳур рассом Пабло Пикассо унинг ёнига келган Вермахт офицерлари раҳбарига ўша машҳур фашист авиацияси томонидан вайрон қилинган Испаниянинг Герники шаҳрига атаб чизилган суратининг нусхасини совға қилган. Шунда офицерлар раҳбари сурат нусхасига ажабланган ҳолда тикилиб, “Бу сизнинг ишингизми?” дея сўрайди. Диққат, савол! Ҳозиржавоб Пикассо бу саволга қандай жавоб берган?
👍11❤1🔥1

☝️ Жавоб: “Йўқ, бу сизларнинг ишингиз!”
👍18🤩2🔥1
@zakovat
66-савол:
Маълумки, Миллий байрамлар деган тушунча мавжуд. Статистикага кўра, ҳар бир давлатда ўзининг асосан битта миллий байрами бўлади. Ҳисоб-китоблар бўйича, дунёдаги энг кўп миллий байрам бу – Мустақиллик кунидир. Иккинчи ўринда Буюк Инқилоб кунлари турар экан. Бир дақиқадан кейин эса, сиз менга учинчи ўринда қайси байрам туришини айтиб беринг. Ёрдам сифатида шуни айтишим мумкинки, ушбу байрам бизнинг давлатимизда йўқ.
👍13❤1🔥1

☝️ Жавоб: Монарх (Қирол) туғилган куни. Бугунги кунда 40 га яқин давлат расман монархия ҳисобланади ва уларда ушбу байрам нишонланади.
👍14🔥1
@zakovat
67-савол:
1912 йил 18 апрел тунидаёқ минглаб инсонлар кема тўхташ жойига келдилар. Эрталабки соат 8 да 11-авенюдан ўтиб бўлмасди. Барча инсонлар ўзлари учун энг қимматли инсонларини кутаётган эдилар. Максимал аниқлик билан ушбу инсонлар кимларни кутаётганликларини топинг.
👍7🔥1🐳1

☝️ Жавоб: “Титаник” ҳалокатидан тирик қолган инсонларни
👍19👎3🔥1🤩1
@zakovat
68-савол:
У жойлашган мамлакат аҳолиси уни “Дунёдаги энг узун қабристон” деб аташади. У балки дунёдаги энг катта қабристон эмасдир, лекин энг узуни эканлигига ишониш мумкин. Гап нима ҳақида бормоқда?

☝️ Жавоб: Буюк Хитой Девори. Бундай ўзига ўхшатиш қилинишига сабаб, девор қурилишида минглаб одамлар ҳалок бўлган.
👍12🔥1
@zakovat
69-савол:
2002 йилда АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг жанговар кемаси очиқ денгизда ўз елканли қайиғида уйига қайта олмай юрган олтмиш икки ёшли Калифорниялик қарияни уйига элтиб қўяди. Энди сиз менга ушбу ҳолат ҳақидаги “Метро” газетасида чоп этилган мақоланинг номини айтинг.
👍7🔥2

☝️ Жавоб: “Чол ва денгиз”. Эрнест Ҳеменгуэйнинг шу номли асарида ҳам балиқчи чол денгизда ёлғиз ўзи қолиб кетар эди.
👍9🔥1
@zakovat
70-савол:
Бир фермер ветиринарга мурожаат этиб, отидан шикоят қилибди. “Отим бир қанча вақт яхши юради-да, яна бир қанча вақт оқсоқланиб юради. Менга нима маслаҳат берасиз”.
Ветиринар унга оригинал бир маслаҳат беради. Савол, ветиринар қанақа маслаҳат берган?
👍10🔥1

☝️ Жавоб: Отинг яхши юриб турган вақтда сотиб юбор.
👍17🤩7❤‍🔥2🔥1
@zakovat
71-савол:
Кениянинг Найроби шахридаги ҳайвонот боғидаги тимсоҳлар бор бассейни ёнида шундай ёзувлар битилган:
"Илтимос, тимсоҳларга нарса ташламанг. Акс холда........." Марҳамат қилиб жумлани тўлдиринг.
👍9🔥1🤩1

☝️ Жавоб: “Илтимос, тимсоҳларга нарса ташламанг. Акс ҳолда ўзингиз олиб чиқасиз”
🤩12👍5🔥4
@zakovat
72-савол:
XIX аср охирларида, аниқроғи 1889 йили Англияда қуриб қолган бир олма дарахтини кесиб ташлашади. Бу оддий ҳол эди, дарахт қуриб қолгандан сўнг кесиб ташланиши табиий ҳол. Лекин негадир ушбу ҳолат бутун оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди ва қаттиқ танқид қилинди. Бунинг сабаби нима эди?
👍10❤2🔥1🤩1

☝️ Жавоб: Ушбу олма дарахти, Ньютонннинг бошига тушган олма дарахти эди.
👍15🔥2🐳1