Zakovat intellektual klubi
31.8K subscribers
12.9K photos
2.01K videos
137 files
6.77K links
RASMIY KANAL. "Zakovat" Intellektual klubiga oid yangiliklar, qiziqarli savollar, turli tanlovlar oʻtkazishga moʻljallangan.

Barcha videolar:
youtube.com/c/ZAKOVATTV

Sayt: zakovatklubi.uz
Download Telegram
«Заковат» интеллектуал ўйини доирасида ўтказилаётган «Талабалар кубоги-2018» ҳақида тушунтириш

Кўпчилик сўрамоқда, барча харажатлар Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қопланади, дейилган, лекин жамоаларнинг турнирга келиши ва кетиши, меҳмонхона ҳамда овқатланиш харажатлари қай тартибда қопланади? Шу масала бўйича айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчимиз.

1. Транспорт масаласи

Самарқанд, Бухоро, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ОТМлардан бошқа барча ҳудудлардаги ОТМларнинг турнир ўтадиган жойга келиб-кетиши ташкилотчилар томонидан ташкил қилинади. Бунда ҳудуддаги иштирокчилар сонига қараб ёки автобус, ёки микроавтобус буюртма қилинган.

Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Сурхондарё вилоятидан иштирок этувчи жамоалар эртага, 28 октябрь куни, соат 12:00 да Термиз давлат университети ёнидан Самарқанд шаҳрига йўл олишади. Бунда ҳуддудаги бошқа ОТМ жамоалари айнан ТерДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади. Қайтишда ҳам айнан ўша автобус жамоаларни олиб қайтади.
Жамоалар поезд ёки бошқа транспорт воситалари учун мустақил харажат қилишлари талаб этилмайди.

Шунингдек, эртага, 28 октябрь куни, соат 12:00 да Қашқадарё вилоятидан иштирок этувчи жамоаларни Самарқанд шаҳрига олиб келиш учун автобус Қарши давлат университети ёнидан йўлга тушади.

2. Меҳмонхона масаласи

Турнир давомида масофа узоқлигини инобатга олиб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти жамоалари учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида меҳмонхоналар аввалдан банд қилиб қўйилган.

Бунда Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти жамоалари Самарқанд шаҳрига турнир ўтказилишидан 1 кун аввал, яъни 28 октябрь куни етиб келишади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти жамоалари эса Бухоро шаҳрига 30 октябрь куни етиб келишади.

ОТМлар берган аризалар асосида талабалар учун Самарқанд шаҳрида “Малика Диёра” меҳмонхонаси, Бухоро шаҳрида “Гранд Бухоро” меҳмонхонасидан жой банд қилинган.

Ушбу 4 та ҳудуддан келадиган талабаларнинг меҳмонхонада қолишлари учун ҳам ОТМлар қўшимча харажат қилишлари талаб этилмайди.

3. Овқатланиш масаласи

Турнир давомида турнир ўтадиган куни тегишли тартибда нонушта ва тушлик ташкилотчилар томонидан ташкил қилинади. Турнир ўтадиган шаҳарга 1 кун олдин келадиган ва 1 кеча тунаб қоладиган талабалар учун кечки овқат ҳам кўзда тутилган.

Талабаларнинг овқатланиши учун ОТМлар қўшимча харажатлар қилишлари талаб этилмайди.

Шунингдек, турнир ўтадиган Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилояти ҳокимликларининг ташаббуси ва кўмаги билан меҳмон талабалар учун диққатга сазовор жойларга экскурциялар ташкил қилиш ҳам режалаштирилмоқда.

Турнирга оид расмий янгиликлар «Заковат» клубининг расмий каналида:👇
https://t.me/joinchat/AAAAADxn9ogpPLTn7hbgsQ
Сурхондарёлик талабалар Самарқанд шаҳрида ўтадиган «Талабалар кубоги»да иштирок этиш учун йўлга чиқишди. Илоҳим йўллари бехатар бўлсин.
«Талабалар кубоги-2018» ҳақида маълумот

29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «Талабалар кубоги-2018» турнирининг илк минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтади.

Турнир Самарқанд шаҳридаги «Флоренция» ресторанида бўлиб ўтади.

Унда 4 та вилоятдан 17 та жамоа иштирок этади.

Бугун Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилояти талабалари Самарқанд шаҳрига йўлга чиқишди.

Эртага соат 07:00 да Жиззах педагогика институти ёнидан Жиззах вилояти жамоаларини олиб кетиш учун автобус йўлга чиқади.

Минтақавий саралаш босқичи ғолиблари эртанинг ўзида маълум бўлади.


Турнирга оид расмий янгиликлар «Заковат» клубининг расмий каналида:👇
https://t.me/joinchat/AAAAADxn9ogpPLTn7hbgsQ
Қашқадарёлик талабалар ҳам Самарқанд шаҳрида ўтадиган «Талабалар кубоги»да иштирок этиш учун йўлга чиқишди. Илоҳим, йўллари бехатар бўлсин.
Самарқандда ўтаётган «Талабалар кубоги-2018»нинг минтақавий саралаш босқичи 1-туридан кейинги натижалар. Ҳозирча Самарқанд архитектура ва қурилиш институти олдинда.
2-туридан кейинги натижалар. Ҳозирча Самарқанд архитектура ва қурилиш институти етакчи. Жадвалнинг юқорисида фақат Самарқанд ОТМлари. Уларга ТАТУ Қарши филиали жиддий қаршилик қиляпти холос
«Талабалар кубоги-2018»нинг Самарқанд шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
2-ўрин: Самарқанд ветеринария медицинаси институти
3-ўрин: Самарқанд давлат университети

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
👍1
Хоразмлик талабалар Бухоро шаҳрида ўтадиган «Талабалар кубоги»да иштирок этиш учун йўлга чиқишди. Илоҳим, йўллари бехатар бўлсин.
Савол муҳокамаси жараёни.

Самарқанддан лавҳалар.
Эртага жиддий «жанг» бўлиши кутилмоқда. Сизнингча, Бухородаги минтақавий саралашда қайси ҳудуд жамоаси ғолиб бўлади?
anonymous poll

Бухоро – 337
👍👍👍👍👍👍👍 33%

Хоразм – 265
👍👍👍👍👍👍 26%

Қорақалпоғистон – 262
👍👍👍👍👍 26%

Навоий – 152
👍👍👍 15%

👥 1016 people voted so far.
Бухоро шаҳрида «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятидан 15 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.
Лепота! Жуда гўзал манзара!
«Бир ёқадан бош чиқариб» иборасининг «Заковатча» кўриниши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғалаба қувончи!

«Заковат» айни мана шундай завқли онлари билан ҳам қадрли!

«Талабалар кубоги-2018» Бухоро шаҳридаги саралаш босқичи.
👍1👎1
Сўровнома натижалари ҳақиқатга унча мос келмади :) Бухоро жамоалари кучли тўртталикка ҳам кира олишмади. Эҳ, «Заковат»да республикани титратган аввалги БухДУ қани энди?
«Талабалар кубоги-2018»нинг Бухоро шаҳридаги минтақавий саралаш турнирида қуйидаги жамолар ғолибликни қўлга киритди ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди:

1-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети
2-ўрин: Урганч давлат универститети
3-ўрин: Нукус давлат педагогика институти

Энди улар республикада ғолиблик учун 16 ноябрь куни бошқа минтақа ғолиблари билан куч синашади.
Водийлик талабалар диққатига!

Эртага Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти жамоалари «Талабалар кубоги-2018» минтақавий саралаш босқичида иштирок этади.

Тадбир Фарғона шаҳридаги «Тожмаҳал» ресторанида соат 9:00 да бошланади.

Андижон вилояти жамоаларини олиб кетиш учун автобус Андижон давлат университети олдидан соат 7:00 да жўнайди. Қолган 3 та ОТМ вакиллари ҳам АДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади.

Наманган вилояти жамоаларини олиб кетиш учун автобус Наманган давлат университети олдидан соат 7:00 да жўнайди. Қолган 2 та ОТМ вакиллари ҳам НамДУ ёнида бўлишлари илтимос қилинади.

Барчага омад тилаймиз!
👍1
Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий саралаш босқичи ғолиблари
Эртага водий жамоалари билимда куч синашади. Сизнингча, Фарғонадаги минтақавий саралашда қайси вилоят жамоаси ғолиб бўлади?
anonymous poll

Фарғона – 337
👍👍👍👍👍👍👍 46%

Андижон – 237
👍👍👍👍👍 32%

Наманган – 162
👍👍👍 22%

👥 736 people voted so far.
Фарғона шаҳрида «Заковат» бўйича «Талабалар кубоги-2018» турнирига старт берилди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 11 та жамоа Италия йўлида куч синашмоқда.